ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 й. 58-сон "Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.01.2020 й.
N 58
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА
ТАШКИЛ ЭТИЛГАН БАНДИХОН ТУМАНИ
ҲОКИМЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРИ
ҲАМДА 2020-2022 ЙИЛЛАРДА ТУМАННИ КОМПЛЕКС
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш ҳамда 2020-2022 йилларда Бандихон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 ноябрдаги 2932-III-сон ва Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 30 ноябрдаги СҚ-539-Ш-сон "Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.
Бандихон тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори доирасида белгилансин.
3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида жойлашган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқарув ходимларидан ташқари, ходимларининг чекланган сонига қўшимча штат бирликлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилиши белгилансин.
4. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):
ўн беш кун муддатда - Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бандихон тумани бюджетининг ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бандихон туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
бир ой муддатда - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Бандихон тумани ҳокимлигини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида 2020-2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш;
аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш;
ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
туман марказини шаҳарсозлик талаблари асосида тартибга солиш ҳамда янги маъмурий биноларни қуриш.
8. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов) бир ой муддатда Дастур доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини молиялаштириш манбалари, масъул ижрочилари ва амалга ошириш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда тасдиқласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Бандихон туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ой муддатда Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Сурхондарё вилояти Бандихон туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тижорат банкларининг филиалларини мазкур туманда ташкил этиш тавсия этилсин.
13. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлимини ва давлат хизматлари маркази ташкил этилиши;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилиши;
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Бандихон туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки инвесторлар бўлмаган тақдирда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиши таъминлансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Бандихон тумани марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Сурхондарё вилояти Бандихон тумани ҳокимлиги ва 1-иловага мувофиқ ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлимларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 31 январдаги
58-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик
бирлашмаларининг Сурхондарё вилояти Бандихон
туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга
қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ
Т/р |
Ташкилот номи |
Штат бирликлари сони |
I. БЕЛГИЛАНГАН ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ДОИРАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ*
|
||
1. |
Мактабгача таълим бўлими |
6 |
2. |
Халқ таълими бўлими |
6 |
3. |
Тиббиёт бирлашмаси |
14 |
4. |
Давлат солиқ инспекцияси |
14 |
5. |
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази |
2 |
II. ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИНИ КИРИТИШ ҲИСОБИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ**
|
||
1. |
Иқтисодиёт ва саноат бўлими |
3 |
2. |
Молия бўлими |
10 |
3. |
Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими |
4 |
4. |
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази |
8 |
5. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими |
3 |
6. |
Қурилиш бўлими |
1 |
7. |
Маданият бўлими |
4 |
8. |
Жисмоний тарбия ва спорт бўлими |
2 |
9 |
Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими |
1 |
10. |
Статистика бўлими |
3 |
11. |
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси |
3 |
12. |
Ғазначилик бўлинмаси |
3 |
13. |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими |
7 |
14. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси |
3 |
16. |
"Нуроний" жамғармаси |
1 |
17. |
Ободонлаштириш бошқармаси |
9 |
18. |
Адлия бўлими |
2 |
19. |
Ирригация бўлими |
4 |
20. |
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими |
2 |
21. |
Транспорт сектори |
1 |
22. |
Қишлоқ хўжалиги бўлими |
7 |
*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида белгиланади.
**) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқарув ходимлари чекланган сонига қўшимчалар киритилади.
2020 йил 31 январдаги
58-сон қарорига
2-ИЛОВА
Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани
ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий
масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
1. А.Ж. Раматов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари |
2. Б.А. Хўжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари |
3. Т.А. Боболов |
- |
Сурхондарё вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари |
4. М.Б. Жуманиязов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири ўринбосари |
5. Т.А. Ишметов |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари |
6. Ш.Х. Шерматов |
- |
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири |
7. О.А. Назарбеков |
- |
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири |
8. М.Х. Салиев |
- |
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири |
9. А.Д. Ташкулов |
- |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари |
10. Ш.Р. Хамраев |
- |
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири |
11. А.К. Шадманов |
- |
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири |
12. Н.Б. Хусанов |
- |
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири |
13. С.Ў. Умурзаков |
- |
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири |
14. Б.И. Закиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири |
15. С.Х. Бекенов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
16. Д.Х. Набиев |
- |
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири |
17. А.Х. Абдуллаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси |
18. А.А. Абдувалиев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б. |
19. Б.А. Бегалов |
- |
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси раиси |
20. Б.А. Мусаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси |
21. У.М. Мустафоев |
- |
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси |
22. Б.Б. Эшмуротов |
- |
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси |
23. Қ.М. Рафиков |
- |
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси |
24. С. Турдиев |
- |
Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси |
25. Р.Т. Маматов |
- |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
26. Х.Х. Мелиқулов |
- |
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби |
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
2020 йил 31 январдаги
58-сон қарорига
3-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида
2020-2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда
йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий
инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 1 февраль