ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2020 й. 123-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.03.2020 й.
N 123
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР
ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ МОЛИЯ
БОШ БОШҚАРМАЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛЬ
ЙЎЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДЛИ
ЖАМҒАРМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сон Фармони ва "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазири бир ҳафта муддатда Молия вазирлиги марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида:
Молия вазирлиги марказий аппаратида 10 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Республика жамғармаси) маблағларини бошқариш бошқармасини;
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалар (кейинги ўринларда - Ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш секторларини ташкил этсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш" трести" УК таркибидаги "Автомобиль йўллари кўприкларини, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" УК ва "Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК нинг қуриш-таъмирлаш ишлари бошланган ва якунига етмаган объектлар бўйича буюртмачи функцияси 2020 йил якунига қадар сақлаб қолинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда:
Ҳудудий жамағармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимлардан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғимдан тушадиган маблағлар ҳисобини юритиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 5 март