Diqqat!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Практическая Бухгалтерия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 й. 170-сон "Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2020 й.

N 170



ТОВАР ХОМАШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ИЛҒОР

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ

ЭТИШ ВА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИНИ

ИЗЧИЛ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, товар хомашё биржалари томонидан ташкил этилаётган биржа ва электрон савдоларда шаффофлик даражасини ошириш, шунингдек, электрон савдолар жараёнига аралашиш ва уларнинг натижаларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси" АЖ (кейинги ўринларда - "ЎзРТХБ" АЖ) акциядорларининг 2019 йил 19 ноябрдаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ илғор ахборот-технологияларини жорий этиш ва биржа фаолиятида электрон тижоратни изчил ривожлантириш, талаб ва таклиф ҳамда нархларни прогнозлаштириш учун товар бозорларини, шунингдек, товар бозорлари конъюнктурасига жиддий таъсир этувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича долзарб вазифаларни ҳисобга олган ҳолда жамиятнинг янгиланган тузилмаси тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш ва "ЎзРТХБ" АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўтказиладиган савдолар шаффофлигини таъминлайдиган, шунингдек, биржанинг барча платформаларида электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳамда уларнинг якунларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймайдиган инновацион IT-технологияларни жорий этиш;

нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани, жумладан, товар бозорларида конъюнктурага жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил этиш;

биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш ва янги савдо воситаларини жорий этиш, шунингдек, электрон тижоратни жадал ривожлантириш;

халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва HR-менежмент услубларни жорий этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва "ЎзРТХБ" АЖнинг 2020 йил 1 июндан қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;

маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;

биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш.


4. Қуйидаги асосий тартиб-таомилларни назарда тутувчи Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш, уларнинг бошланғич нархларини ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини белгилаш;

биржа савдоларида тузиладиган битимлар бўйича маҳсулотни бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан сотишни назарда тутувчи "форвард" савдо турини жорий этиш;

юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали экспортга сотиш тартибини белгилаш;

ўртача биржа котировкаларини ҳисоблаш ҳамда маҳсулот нархларининг мониторингини юритиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 мартдаги

170-сон қарорига

1-ИЛОВА



Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш

ва "ЎзРТХБ" АЖ

...
Время: 0.0589
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish