Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Малые промышленные зоны /

Кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 09.03.2020 й. 134-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 мартдаги

134-сон қарорига

ИЛОВА



Кичик саноат зоналари тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши, шунингдек, уларнинг ҳудудларида тадбиркорлик субъектларини танлов асосида танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) - ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг қонун ҳужжатлари билан муайян мақом берилган ҳамда ҳудуди доирасида хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари жойлашадиган ва чегаралари аниқ белгиланган қисми;


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат намунали таркибда ташкил этиладиган коллегиал орган;


ижарачи - инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси ва/ёки ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатга ижарага олган КСЗ иштирокчиси;


ижарага берувчи - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги КСЗни бошқариш дирекцияси;


дирекция - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорларига асосан КСЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги ягона дирекция;


ер участкаси - ер фондининг аниқ чегараси, майдони, жойлашган жойи, ҳуқуқий режими ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларига эга қисми;


инвестиция мажбуриятлари - инвестиция лойиҳасини амалга оширишда талабгор томонидан қабул қилинадиган, пул билан ифодаланадиган қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;


муҳандислик-техник коммуникациялар - КСЗ иштирокчиларини электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти, канализация, транспорт коммуникациялари ва бошқа хизмат турларига бўлган эҳтиёжини таъминловчи ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилма;


танлов - инвестиция лойиҳасини талабгорлар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали танлаб олиш тартиботи;


янги иш ўрни - КСЗ ҳудудида лойиҳани амалга ошириш доирасида янги ишчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузиш орқали КСЗ иштирокчиси томонидан ташкил этиладиган (жорий этиладиган) иш ўрни;


ваколатли вакил - талабгорнинг ёзма ишончномасига асосан танловда иштирок этиш учун ваколат берилган жисмоний шахс;


талабгор - тадбиркорлик субъекти - таклиф этилган шартлар асосида танловда иштирок этиш истагини билдирган нодавлат юридик шахс;


КСЗнинг лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари - аҳоли пунктининг бош режаси ёки муайян чегараларда кишлоқ ҳудудини (мавжуд бўлганда) белгиланган тартибда ташкил этишнинг архитектура-режалаштириш лойиҳаси асосида ишлаб чиқиладиган КСЗнинг бош режаси;


ишлаб чиқариш майдони - КСЗ ҳудудида жойлашган ва КСЗ иштирокчиларига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга бериладиган давлат мулки бўлган ишлаб чиқариш бино ва ишноотлари; 


Маъмурий кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) - Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари;


Маъмурий кенгашнинг КСЗ фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича котиби - Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари;


ваколатли орган - қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган орган;


КСЗ иштирокчиси - белгиланган тартибда КСЗ иштирокчиси мақомини олган ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти.


2-БОБ. КСЗНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

БОШҚАРИШ ТАРТИБИ


3. КСЗ фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.


4. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

КСЗ ҳудудининг чегараларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг кейинчалик ўзгартирилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Маъмурий кенгаш КСЗ ҳудудининг чегараларини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг КСЗни ташкил этиш ёки ҳудудининг чегаларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорлари КСЗнинг кадастр ва ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш, КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектларига саноат ишлаб чиқаришини ҳамда унга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани ташкил қилиш учун КСЗ ҳудудида ер участкасини тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинмасдан бериш учун асос бўлади.


5. Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.


6. Янги КСЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудининг чегараларини ўзгартириш масаласини келишиш учун Маъмурий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қуйидаги ҳужжатлар тўпламини киритади:

янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ ҳудудларининг чегараларини ўзгартириш заруратини асослайдиган таҳлилий маълумот, шунингдек, асосли ҳисоб-китоблар билан бирга КСЗнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумот;

ер участкасининг чегаралари ва майдонлари (туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфидаги захира ер) тўғрисидаги маълумот, шунингдек, негизида янги КСЗ ташкил этиш ёки ер участкаларини фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш режалаштирилаётган, муҳандислик-техник коммуникацияси мавжуд бўлган ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларининг рўйхати;

янги КСЗ ташкил этиш ёки фаолият кўрсатаётган КСЗ таркибига киритиш таклиф этилаётган ҳудуднинг муҳандислик-техник коммуникацияси ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжудлиги, шунингдек, инфратузилма объектларини қуриш бўйича асосли ҳисоб-китоблар ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган тахминий талаблар тўғрисида маълумотлар.


7. КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.

КСЗнинг бош режаси лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этишнинг лойиҳаси асосида Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади, аҳоли пунктининг бош режаси ёки кишлоқ ҳудудини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаси мавжуд бўлмаган тақдирда, КСЗнинг бош режаси Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.

Дирекция КСЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.


8. КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган дирекциялар томонидан бошқарилади.


9. Дирекциялар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тузилмага асосан давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган уставлар асосида фаолият юритади ёки хусусий бошқарув ташкилотлари томонидан ишончли бошқарув шартномаси асосида бошқарилиши мумкин.

Дирекция ўзига бириктирилган мулкларга нисбатан эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ КСЗ учун ажратилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширади.

Дирекция тугатилган дирекцияларнинг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва аввал тузилган шартномаларининг ижроси бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгашнинг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.


10. Қуйидагилар Дирекциялар фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган штатлар жадвали ва харажатлар сметаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;

КСЗ иштирокчиларига кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар, шу жумладан, ҳудудни сақлаш ва қўриқлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини КСЗ иштирокчиларига ижарага беришдан тушадиган тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Дирекциялар фаолияти КСЗ ташкил қилинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан таъминланади ва кейинги йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади.


11. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш;

КСЗда ташкилий-бошқарув фаолиятини амалга ошириш;

КСЗ иштирокчилари билан Маъмурий кенгашнинг қарорларига, шунингдек, КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида битимлар, ишлаб чиқариш майдонлари ёки ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш (балансда сақловчи номидан) шартномаларини тузиш;

Маъмурий кенгашнинг қарорига асосан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва КСЗ иштирокчилари рўйхатини юритиш;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги битимлар ва узоқ муддатли ижара шартномаларига асосан КСЗ иштирокчилари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларни бажариши бўйича мониторинг олиб бориш;

КСЗ иштирокчиларига кейинчалик ижарага бериш, шу жумладан, сотиш учун ишлаб чиқариш иншоотлари ва маъмурий биноларни қуриш;

КСЗ иштирочиларига зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида ёрдам бериш;

КСЗ иштирокчиларига ишлаб чи

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск