ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ички ишлар вазирининг 26.02.2020 й. 85-сон "Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.03.2020 й. 2972-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.03.2020 й.

N 2972-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

26.02.2020 й.

N 85


БУЙРУҒИ



Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш

учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10/18/2972/0710-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                             П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш

учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Таълим муассасаларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари танлов асосида ўқишга юборилади.".


2. 18-бандда:

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қиш ёки иш жойидан тавсифнома (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса);";

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат дафтарчаси нусхаси ёки меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма (агар мавжуд бўлса);".


3. 52-банднинг иккинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 7-илованинг 8-бандидаги "ёки касб-ҳунар таълими" деган сўзлар ", бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 10-илованинг 10-бандидаги ва 13-илованинг 3-бандидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 152-модда



































Время: 0.2003
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish