ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг Ягона услубиёти (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 26.03.2019 й. 2419-III/КҚ-523-III-сон Қўшма қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Кенгашининг

ва Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг

2019 йил 26 мартдаги

2419-III/КҚ-523-III-сон

Қўшма қарорига

2-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини,

шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-

таҳлилий материалларни юридик-техник

жиҳатдан расмийлаштиришнинг

ЯГОНА УСЛУБИЁТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Ягона услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади), шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг тартибини белгилайди.

Мазкур Ягона услубиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришга ҳам татбиқ этилади, ушбу Ягона услубиётнинг 19 ва 23-бандлари бундан мустасно.


2. Лойиҳаларни расмийлаштиришнинг асосий тамойиллари:

юридик шаклнинг аниқлиги ва қатъийлиги;

юридик тилнинг аниқлиги ва тушуниш учун осонлиги;

тегишли ҳуқуқий муносабатни ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлиги;

ҳуқуқий тартибга солишнинг аниқлиги;

тушунарли атамалар, тушунчалар ва ифодалардан фойдаланиш;

норма қоидаларини ифода этишнинг имкон қадар аниқлиги ва лўндалиги;

ҳуқуқий кўрсатмаларни ифода этишнинг унификацияси, ягона шакли, тузилиши ва усуллари;

қонунчилик техникаси қоидаларига риоя этиш.



2-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИНГ МАТНИ ВА

ТУЗИЛИШИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


§ 1. Умумий қоидалар


3. Лойиҳанинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилган бўлиши лозим. Лойиҳанинг матни турлича шарҳлаш ва талқин қилинишларга олиб келмаслиги керак. Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамашуносликдан фойдаланилган ҳолда умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.


4. Лойиҳа матни қуйидаги тамойилларга мувофиқ бўлиши лозим:

жумлаларнинг соддалиги ва лўндалиги;

аниқ ифода этиш;

жумлаларнинг тизимлилиги ва кетма-кетлиги.


5. Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;

аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар, шунингдек қонуности ҳужжатларининг иловаларидаги ташкилотларнинг қисқартирилган номлари бундан мустасно).


6. Лойиҳада қонунчиликда мавжуд бўлмаган тушунча ва атамалар, шунингдек техникавий ва бошқа махсус атамалардан фойдаланилганда, уларнинг таърифи берилади. Қонунчилик амалиётига мувофиқ умумқўлланиладиган тушунчаларга таъриф бериш талаб этилмайди.


7. Тушунча ёки атаманинг таърифи унинг мазмунини тўлиқ очиб бериши керак. Тушунча ёки атамани айнан шу тушунча ёки атама билан, шунингдек ўзлари таърифланишга муҳтож бўлган бошқа тушунча ва атамалар орқали таърифлашга йўл қўйилмайди.


8. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган уч ва ундан ортиқ тушунчага таъриф бериш зарурати бўлганда, улар алоҳида бандда ва лойиҳа матнининг бошида келтирилади.


9. Сўз бирикмалари бир неча марта қўлланилган тақдирда, улар биринчи бор қайси тузилмавий бирликда қўлланилган бўлса (моддада, қисмда, бандда, кичик бандда ва хатбошида) ўша тузилмавий бирликда тўлиқ таҳрирда баён қилинади ва мазкур тушунчанинг лойиҳанинг кейинги ўринларида қўлланиладиган қисқартирилган таърифи қавс ичида бош келишикда кўрсатилади.

  


1-мисол:


14-модда. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органдир.


  


2-мисол


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.



10. Лойиҳада қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормалари қайта такрорланмайди.

Зарур ҳолларда, лойиҳада юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда акс эттирилади.


11. Лойиҳа матнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган ҳаволалар ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учун киритилади.

Ҳар бир ҳавола лойиҳа бўйича тайёрланаётган тушунтириш хатида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг реквизитлари, унинг ҳавола қилинаётган тузилмавий бирликлари кўрсатилган ҳолда, асослантирилиши лозим.

Лойиҳада қуйи юридик кучга эга бўлган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, давлат органларининг баённомалари, топшириқлари ва хатларига ҳавола қилишга йўл қўйилмайди, ишлаб чиқилаётган лойиҳада ҳавола қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этаётган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай ҳолатларда лойиҳага қуйидагилар илова қилинади:

ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати келтирилган ҳаволанинг кераклиги асослантирилган тушунтириш хати;

мазкур лойиҳанинг ишлаб чиқилиши муносабати билан ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа;

лойиҳани ишлаб чиқиш муддатлари ва масъул шахсларини назарда тутувчи лойиҳа, уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.


12. Қонун лойиҳасида (қонунда) қонунга ҳавола қилиш зарурати бўлса, қуйидаги реквизитлар қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг тури, имзоланган санаси ва рақами, шунингдек қонуннинг номи.


1-мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонуни билан тартибга солинади.


  


2-мисол:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 435-II-сонли Қарорига мувофиқ.



3-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ.




4-мисол:


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинади;

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси билан белгиланган тартибда;

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддаси билан тартибга солинади;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786-моддасига мувофиқ.


13. Бир норматив ҳуқуқий хужжатнинг моддаси матнида келтирилган қоидалар лойиҳада такрорланишига йўл қўйилмайди.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишни назарда тутувчи норма киритилишига йўл қўйилмайди.


14. Лойиҳага унинг (ёки қисмларининг) расман эълон қилингандан сўнг ёки бошқа муддатда кучга кириши тўғрисидаги норма киритилиши лозим.

Амалга ошириш механизми сифатида чора-тадбирлар режасида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий хужжатга ҳавола қилинган тақдирда, қабул қилиниши назарда тутилган норматив-ҳуқуқий хужжат қабул қилингандан сўнг кучга кириш санаси деб ҳисобланади.


15. Лойиҳанинг тузилиши лойиҳани ҳуқуқий тартибга солиш предметини мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини таъминлаши лозим.


16. Ҳажмига кўра қонуности ҳужжати камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади: бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар.

Қонун лойиҳаларининг бўлиниши мазкур бобнинг 2-§ га асосан амалга оширилади.


17. Бўлимлар рим, кичик бўлимлар ва боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфларнинг белгиси ва номи бош ҳарф билан, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда, хатбошисиз ва битта қаторда ёзилади.



Мисол:

"VI бўлим. Кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби";

"4-кичик бўлим. Битимлар ва вакиллик";

"2-боб. Аттестация комиссияси ва унинг фаолиятини ташкил этиш";

"1-§. Оталикни белгилаш".



18. Қуйидаги тузилмавий бирликларнинг киритилишига йўл қўйилмайди:

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда боблар бўлмаса, "бўлим" бирлигини;

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда бўлимлар бўлмаса, "кичик бўлим" бирлигини;

агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда банд бўлмаса, "кичик банд" ва "хатбоши" бирликларини.


19. Ҳар бир ишлаб чиқиладиган лойиҳа номга эга бўлиши лозим. Лойиҳанинг номи қисқа, тушунарли ифодаланиши, унинг ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий предметини акс эттириши, шунингдек фойдаланувчилар унинг асосий мазмунини аниқлаб олиши, осон эслаб қолиши, зарурат бўлганида тезда қидириб топиши учун имкон қадар ахборотга бой бўлиши зарур.


20. Лойиҳа уни қабул қилиш мақсадлари ва сабабларини тушунтиришдан иборат бўлган, лойиҳанинг бошланишида жойлаштириладиган муқаддимага эга бўлиши мумкин.

Лойиҳанинг муқаддимаси унинг мазмунини мантиқий ривожлантирувчи бир нечта хатбошиларда баён этилиши мумкин.

Лойиҳанинг муқаддимаси:

мустақил ҳуқуқий кўрсатмаларни ўз ичига олмайди;

модда ва бандларга бўлинмайди;

лойиҳанинг қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши, ўзгартирилиши ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тааллуқли ҳаволаларга эга бўлмайди;

қонунда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг аҳамиятини ўз ичига олмайди;

рақамланмайди.


21. Лойиҳанинг муқаддимасида (идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун мажбурий) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг қарорларига ҳавола кўрсатилиши мумкин.


22. Лойиҳада ҳуқуқий нормалар араб рақамларида белгиланиб, охирида нуқта қўйилган моддалар ва бандлар кўринишида баён қилинади, шунингдек сарлавҳага эга бўлмайди, қонун лойиҳалари бундан мустасно.

Лойиҳанинг ҳуқуқий нормаларини иккитали рақамлашга йўл қўйилмайди (масалан, "1.1", "5.1.1", "1.а" ва ҳ. к.).


23. Лойиҳанинг ҳар бир моддаси ва банди, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормага эга бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир моддаси ва банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.

Лойиҳанинг қарор қисмида, қонун лойиҳалари бундан мустасно, энг муҳим бўлган ҳуқуқий нормалар киритилади.


24. Бандлар кичик бандлар ва хатбошиларга бўлиниши мумкин.


25. Кичик бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади (масалан, а), б), в) ва шу кабилар). Лойиҳа қандай тилда тайёрланаётган бўлса, ҳарфлар ушбу тил алифбоси бўйича кетма-кетликда баён қилиниши лозим.


26. Кичик бандлар фақатгина хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгиларни ишлатишга йўл қўйилмайди.


27. Лойиҳага низомлар, қоидалар, регламентлар, талаблар, турли хил рўйхатлар, жадваллар, графиклар, тарифлар, хариталар, схемалар, тузилмалар, ҳужжатларнинг, бланкаларнинг намуналари, шунингдек тавсиявий хусусиятдаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) илова қилиниши мумкин.


28. Лойиҳанинг қарор қисмидаги бандлари (кичик бандлар, хатбошилар) билан, қонун лойиҳаларида эса моддалар (қисмлар, бандлар, кикик бандлар ва хатбошилар) билан мазкур Ягона услубиётнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш ёки маъқуллаш назарда тутилган бўлса, лойиҳанинг тегишли тузилмавий бирлиги ва у томонидан тасдиқланаётган (маъқулланаётган) ҳужжатнинг номи бир-бирига мос равишда баён этилиши лозим.


29. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан низом, қоидалар, йўриқнома ёки бошқа ҳужжат тасдиқланадиган бўлса, мазкур Ягона услубиётнинг 1-5-иловаларига мувофиқ шакл бўйича буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқлангани кўрсатилиши лозим.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга, шунингдек тавсия хусусиятидаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) ҳам, уларнинг қоидаларига умум мажбурий тус бермаслик шарти билан илова қилиниши мумкин.


30. Тушунчаларнинг таърифи, белгиланаётган нормаларни амалга ошириш механизмлари лойиҳанинг, қонун лойиҳалари бундан мустасно, таркибий қисми ҳисобланувчи иловаларда, қоида тариқасида, низом, қоидалар ва йўриқномалар кўринишида баён этилади.

Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни ўрнатишдан иборат.

Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида ҳуқуқий нормаларни ўрнатишдан иборат.

Йўриқномаларнинг асосий мазмуни қонун ҳужжатларидаги қоидаларни қўллашнинг тартибини белгилашдан иборат.


31. Бўлимлардан иборат бўлган иловалар изчил кетма-кетликда рақамланган бандларга эга бўлади. Бўлим рим рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига ва номига эга бўлади.



§ 2. Қонун лойиҳаси (қонун) тузилишининг

хусусиятлари


32. Қонун лойиҳаси тузилиши унинг мазмунига боғлиқ ҳолда қуйидаги кетма-кетлик асосида тайёрланади:

Қўлланилиш ёки ҳаракатланиш соҳаси (шу жумладан, зарур тушунча ва тамойилларни аниқлаштириш);

умумий қоидалар: ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойиллари, қонунда махсус атамалардан фойдаланишни аниқлаш, муайян қонундаги субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек тайёрланаётган қонунларни амалга оширишнинг процессуал механизмлари;

қабул қилинаётган қонун нормаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар;

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан қонун ва қонуности ҳужжжатларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи якунловчи қоидалар;

қабул қилинаётган қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминловчи субъект;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилинаётган қонунга мувофиқлаштириш тўғрисидаги топшириқ;

қонуннинг кучга кириш тартиби.


33. Қонун лойиҳасини (қонунни) таркибий бирликларга бўлиш ундан фойдаланишни осонлаштиради, унинг ички тузилиши ва тизимлаштирилишини, унга ҳаволалар қилинишини яхшилайди, қонун лойиҳасининг (қонуннинг) тез тушунилишига ёрдам беради.


34. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликларидан фойдаланилади:

қисм;

бўлим;

кичик бўлим;

боб;

параграф;

модда.


35. Қонун лойиҳаси (қонун) моддасининг пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликларидан фойдаланилади:

қисм;

банд;

кичик банд;

хатбоши.

Агар қонун лойиҳасида (қонунда) боблар мавжуд бўлмаса, "бўлим" таркибий бирлиги киритилмайди.

Йирик тизимлаштирилган қонун лойиҳалари (қонунлар) (масалан, кодекслар) қисмларга, бўлимлар кичик бўлимларга, боблар параграфларга бўлиниши мумкин.


36. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисми:

  

Мисол:

БИРИНЧИ ҚИСМ;

ИККИНЧИ ҚИСМ


сўзлари билан белгиланади.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисми:


Мисол:

БИРИНЧИ ҚИСМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


каби номга эга бўлиши мумкин.


37. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисми (масалан, кодексларда) қуйидаги тарзда белгиланиши мумкин:



Мисол:

УМУМИЙ ҚИСМ;

МАХСУС ҚИСМ


Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг белгиси ва номи саҳифанинг ўртасига бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади. Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг номи ярим қора шрифтда ёзилади.


38. Бўлимлар рим, кичик бўлимлар ва боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфларнинг белгиси ва номи бош ҳарф билан, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда, хатбошисиз ва битта қаторда ёзилади.

  


Мисол:

"III бўлим. Мажбурият ҳуқуқи";

"4-кичик бўлим. Битимлар ва вакиллик";

"29-боб. Олди-сотди";

"2-§. Чакана олди-сотди".


39. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) моддаси:

қонун лойиҳасининг (қонуннинг) асосий таркибий бирлиги ҳисобланади;

араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади;

номга эга бўлади, айрим ҳолларда унга эга бўлмаслиги мумкин.

Модда белгиси араб рақамларидан бошланади ва хатбошидан ёзилади.

Модданинг номи унинг рақам белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилиб, "модда" деган сўздан кейин нуқта қўйилади.

Агар модда номга эга бўлмаса, у ҳолда "модда" деган сўздан кейин нуқта қўйилади, модданинг белгиси ярим қора рақам билан хатбошидан ёзилади.

Модда қисмларга бўлинади, бу қисмлар рақамланмайди. Модда қисмларининг жойлашув тартиби бош ҳарф билан бошланадиган ва нуқта билан тугайдиган хатбошиларни кетма-кет санаш орқали аниқланади.

  


1-мисол:


"24-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)

сайлови якунларини чиқариш


Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган деб ҳисобланади. (биринчи қисм)

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) сайлов якунлари бўйича қарор қабул қилади, бу қарор фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. (иккинчи қисм)

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман ва шаҳар комиссиясига тақдим этилади. (учинчи қисм)

Тегишли туман ва шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунларига доир умумлаштирилган маълумотларни юқори турувчи комиссияга топширади." (тўртинчи қисм)


Модданинг қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари билан белгиланади.

Бандлар кичик бандларга бўлиниб, кичик бандлар қавс ичида кичик ҳарфлар билан белгиланади. Лойиҳа қандай тилда тайёрланаётган бўлса, ҳарфлар ушбу тил алифбоси бўйича кетма-кетликда баён қилиниши лозим.

Кичик бандлар хатбошиларга бўлиниб, хатбошилар қавс ичида араб рақамлари билан белгиланади.


2-мисол:

"22-модда. Прокурорни, экспертни, мутахассисни,

таржимонни ва суд мажлиси котибини рад қилиш


I. Прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котиби қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у: (биринчи қисм)

1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса; (биринчи қисмнинг 1-банди)

2) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса. (биринчи қисмнинг 2-банди)

Экспертни ва мутахассисни рад қилиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлади: (иккинчи қисм)

1) унинг ишда иштирок этувчи шахсларга ёки уларнинг вакилларига ишнинг муҳокамаси пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан ёхуд бошқа жиҳатдан тобе бўлганлиги; (иккинчи қисмнинг 1-банди)

2) у ўтказган тафтиш материаллари судга мурожаат қилиш учун асос ёки сабаб бўлиб хизмат қилган бўлса ёхуд ишни кўришда улардан фойдаланилаётган бўлса." (иккинчи қисмнинг 2-банди)


  


3-мисол:


"78-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: (биринчи қисм)

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; (биринчи қисмнинг 1-банди)

2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; (биринчи қисмнинг 2-банди)


Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади." (иккинчи қисм)




4-мисол:


"143-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари


I. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидагилар киради: (биринчи қисм)

1) ҳақиқатда бажарилган иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи; (биринчи қисмнинг 1-банди)

2) илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар; (биринчи қисмнинг 2-банди)

5) рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар: (биринчи қисмнинг 5-банди)

(а) йиллик иш якунлари бўйича мукофот; (биринчи қисмнинг 5-банди "а" кичик банди)

(б) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги локал ҳужжатларида назарда тутилган тўловлар; (биринчи қисмнинг 5-банди "б" кичик банди)


...


7) ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш: (биринчи қисмнинг 7-банди)

(а) қонун ҳужжатларига мувофиқ: (биринчи қисмнинг 7-банди "а" кичик банди)

(1) йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ундан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш; (биринчи қисмнинг 7-банди "а" кичик банди биринчи хатбошиси)

(2) ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш; (биринчи қисмнинг 7-банди "а" кичик банди иккинчи хатбошиси)

(3) ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш; (биринчи қисмнинг 7-банди "а" кичик банди учинчи хатбошиси)

(4) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш; (биринчи қисмнинг 7-банди "а" кичик банди тўртинчи хатбошиси)

...".

(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 143-моддасига қаранг)



40. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисмлари, бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Масалан, ҳар бир бобнинг (параграфнинг) моддаларини алоҳида-алоҳида рақамлашга ёки ҳар бир бўлимнинг (кичик бўлимнинг) бобларини алоҳида-алоҳида рақамлашга йўл қўйилмайди.


41. Қонун лойиҳасига (қонунга) қисмлар, бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, моддалар ёки бутун қонун лойиҳасига (қонунга) доир изоҳлар киритилиши мумкин эмас.


42. Қонун лойиҳалари (қонунлар) улар билан бир хил юридик кучга эга турли рўйхатлар, жадваллар, чизмалар, тарифлар, хариталар, бланкалар, ҳужжатлар, схемаларнинг намуналари ва бошқа шу кабилар жойлаштирилган иловаларга эга бўлиши мумкин.

Агар қонун лойиҳасига (қонунга) бир нечта илова мавжуд бўлса, улар "-сон" белгиси кўрсатилган ҳолда араб рақамлари билан рақамланади. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнида иловага ҳавола қилинганида ҳам "-сон" белгиси кўрсатилади.

  


1-мисол:


Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-сон иловасига мувофиқ.


Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда қонун лойиҳаси (қонун) матнидан кейинги бетнинг юқорисидаги ўнг бурчакка, қонуннинг рақами ва имзоланган санаси кўрсатилмаган ҳолда жойлаштирилади.


  

2-мисол:


"Ўзбекистон Республикасининг

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиниши лозим бўлган

шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунига

ИЛОВА".



        


2-мисол:


"Ўзбекистон Республикасининг

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиниши лозим бўлган

шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунига

ИЛОВА".



  

Илованинг номи варақнинг ўртасига жойлаштирилади.



§ 3. Қонун лойиҳалари (қонун) нормаларини

баён этишга қўйилган умумий талаблар)


43. Барча қонунлар улар тартибга соладиган ижтимоий муносабатларга бевосита таъсир кўрсатадиган тўғрисидан-тўғри амал қилувчи механизмга эга.


44. Қонунлар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

нормаларни бир томонлама талқин қилишни таъминловчи, уларни аниқлаштириш мақсадида қонуности ҳужжатларни қабул қилишни талаб этмайдиган ҳолда батафсил ифода этиш;

қонун матнида уни амалга оширишнинг аниқ механизмларининг мавжудлиги;

қонун лойиҳасида ҳуқуқий муносабат субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тўлиқ рўйхатининг мавжудлиги;

декларатив ва мавҳум нормаларнинг йўқлиги.


45. Қонун нормаси бошқа қонун нормалари билан ўзаро боғлиқ бўлиши лозим. Бунда қонун нормасини баён этиш бошқа қонунларда қўлланиладиган ифодалар билан бир хил бўлиши керак.


46. Қонунда ҳаволаки нормаларнинг бўлишига йўл қўйилмайди, қонун нормаларини амалга оширишни таъминловчи бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ таркибий бирлигига, уни тўғри татбиқ этиш ва ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро алоқаси ёҳуд такрорнинг олдини олиш, ижро-тақсимлаш хусусиятидаги топшириқлар (масалан, органнинг сон таркибини, штат бирликлари ва ҳ.к.ни тасдиқлаш) ҳаволалар бундан мустасно.


47. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи уни тайёрлашда:

тартибга солинаётган соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганади;

тартибга солинаётган соҳа ҳужжатларини аниқлаш учун қонунчиликни хатловдан ўтказади ва ягона қонунда бирлаштириш мақсадида мазкур соҳа қонуности ҳужжатларининг рўйхатини шакллантиради;

ижтимоий муносабатларнинг муйян соҳасини ҳуқуқий тартибга солишга салбий таъсир этувчи бўшлиқлар ва қарама-қаршиликларни, шунингдек ҳуқуқий тартибга солишдаги ижтимоий эҳтиёжни, қонунчилик самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлайди;

тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситалари ва материалларини, илмий ва бошқа муассасалар, олимлар ва мутахассисларнинг консультация ва тавсияларини, ижтимоий фикрнинг аниқлашнинг бошқа усуллари маълумотларини умулаштиради ва фойдаланади;

халқаро ҳуқуқнинг умумтан олинган тамойиллари ва нормаларини инобатга олади, шунингдек бошқа давлатларда ҳуқуқий тартибга солиш тажжрибасини ўрганади.


48. Тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларни аниқлаш қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Қонун ижодкорлигига киришидан аввал, қабул қилиниши кўзда тутилаётган қонунда у ёки бу муносабатдаги масалаларни қонуний тартибга солиниши ва амалдаги ҳолат доираси аниқланади.


49. Қонуннинг матнини ишлаб чиқиш жараёнида қонуности ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий кўрсатмалар тизимлаштирилади, қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдирувчи янги нормалар ишлаб чиқилади, ҳуқуқий кўрсатмалардаги келишмовчиликлар, асоссиз такрорланишлар ва қарама-қаршиликлар бартараф этилади.

Бунда мазкур қонун қабул қилиниши билан қонунда ўз аксини топган барча қонуности ҳужжатлар нормаларининг тартибга солиш зарурати йўқолади ва кучини йўқотган деб топилиши лозим.


50. Қонуннинг якуний лойиҳаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

қонун лойиҳаси матнида тартибга солиниши зарур бўлган ижтимоий муносабатларни холис баҳолаш акс этган бўлиши ва ҳуқуқий тартибга солиш учун зарур бўлган барча саволларни қамраб олиши керак;

қонунлар яхши ўйланган ва амалий жиҳатдан керакли, мантиқ, адолат мезонларига зид бўлмаслиги лозим;

нормаларни баён этиш бутунлик, барқарорлик ва мантиқий асосланган ҳолда амалга оширилиши лозим;

нормаларни баён этиш усули қонун лойиҳаларини амалга киритганда унинг иқтисодий, молиявий, ижтимоий, экологик ва бошқа оқибатларини холис башорат қилиш имконини таъминлаши лозим;

умумий қоидалардан кескин фарқ қилувчи турли истисно ва чекловларни назарда тутишига йўл қўйилмайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва ундан фойдаланишни соддалаштириш ва яхшилаш мақсадида бир хил турдаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи мавжуд ҳужжатлар миқдорини минималлаштиришни таъминлаш зарур.


51. Имкон қадар бир ҳужжатда муҳим ҳуқуқ институтининг, иқтисодиёт тармоғининг, ижтимоий муносабатларнинг бирор бир аниқ соҳаси барча масалалари тўлиқ тартибга солиниши лозим. Қонуннинг алоҳида нормаларини ўзгартириш зарурати бўлганда, янги алоҳида ҳужжат сифатида эмас, балки қонунни мазкур ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар сифатида расмийлаштириш лозим.


52. Қонун лойиҳаси билан биргаликда қуйидагилар ишлаб чиқилади:

қонун қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотадиган қонуности ҳужжатлар рўйхати;

янги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан амалдаги қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ёки уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарор лойиҳалари;

қонунга кирган қонуности ҳужжатлари нормаларини назарда тутувчи қиёсий жадвал ва бунинг асослантирилганлиги;

қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш, ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш, шунингдек қонуннинг мазмуни ва аҳамиятини, тарғиботини назарда тутувчи қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари режаси лойиҳаси.



3-БОБ. ЛОЙИҲАЛАРНИ ЮРИДИК-ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА РАСМИЙ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ МАНБАЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Умумий қоидалар


53. Лойиҳанинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.


54. Агар лойиҳа икки ёки ундан ортиқ варақда баён этилган бўлса, лойиҳа ва унинг иловаларининг ҳар бир варағи алоҳида рақамланиши лозим. Бетнинг тартиб рақами варақнинг юқорисида ўртада 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.


55. Лойиҳалар тайёрланишида, қоида тариқасида, Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;

"Тimеs Nеw Rоmаn" шрифти - идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар учун 12 ўлчамли шрифт, бошқа лоийҳалар учун эса уларнинг ҳажмидан келиб чиқиб 13, 13,5 ва 14 ўлчамли шрифт;

биринчи қатор хатбошиси 1,27 см;

қаторлараро интервал (множитель) 1.2.


56. Лойиҳанинг, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бундан мустасно, биринчи бети юқори қисмининг ўнг томонида "ЛОЙИҲА" сўзи қўйилади, унинг ҳажми матн шрифти билан айнан бир хил бўлиши лозим.


57. Лойиҳа турининг матни катта ҳарфлар билан, матнни марказга тўғрилаган ҳолда, "ярим қора" шрифтда, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори лойиҳасининг тури икки қаторда ифодаланади.


58. Лойиҳанинг номи кичик ҳарфларда, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.


Мисол:


"Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"



59. Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, олд кўмакчилар, боғловчилар, "N" белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.


60. Тайёрланаётган лойиҳанинг матни грамматик, пунктуацион, орфографик ва стилистик хатоларсиз баён этилиши лозим.


61. Илова белгиси 12 ўлчамли шрифтда саҳифанинг юқори ўнг бурчагида жойлаштирилади ҳамда унда, илованинг рақами (агар бир нечта иловалар мавжуд бўлса), илова қилинаётган лойиҳа тури кўрсатилган ҳолда ҳужжат рақами ва санаси кўрсатиладиган бўш жой қолдирилади.

  



1-мисол:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

20___ йил "___" ________

ПҚ-_____-сон қарорига

ИЛОВА"


     


   

2-мисол:


"Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил "___" ________

____-сон қарорига

ИЛОВА"



 

62. Лойиҳа иловасининг номи кичик ҳарфларда, "ярим қора" шрифтда, матн марказга тўғриланган ҳолда, қавсларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.

   


Мисол:


"Олий таълим муассасаларида талабалар билимини

назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида

НИЗОМ"


§ 2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро

шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги

қонун лойиҳалари (қонунлар)ни юридик-техник

жихатдан расмийлаштириш хусусиятлари

63. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар) қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:


1-мисол:


Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси

ўртасида экстрадиция тўғрисидаги битимни

(Тошкент, 2018 йил 30 апрель) ратификация

қилиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2018 йил 30 апрель) ратификация қилинсин.



2-мисол:

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг экстремизмга

қарши курашиш Конвенциясини (Остона, 2017 йил 9 июнь)

ратификация қилиш тўғрисида


Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенцияси (Остона, 2017 йил 9 июнь) қуйидаги билдириш ва шарт билан ратификация қилинсин:

1) Конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланган";

2) Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди.



3-мисол:


Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини

уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан

муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга

(Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон

Республикасининг қўшилиши ҳақида


Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) қўшилинсин.



64. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (қонун) бир нечта халқаро шартномани ратификация қилишни ўз ичига олса, бундай қонун лойиҳаси (қонун) моддалари номга эга бўлмаган қонун лойиҳаларига (қонунларга) нисбатан қўлланиладиган умумий қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасидаги (қонундаги) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг номи ушбу халқаро шартнома имзоланган асл нусхадаги ном билан айнан бир хил бўлиши керак. Бирон-бир ўзгартиш киритилишига йўл қўйилмайди.

  


Мисол:


"1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган

Энергетика Хартиясига доир Шартномани ҳамда

Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар

масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир

Протоколни ратификация қилиш тўғрисида


1-модда. Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Шартнома ратификация қилинсин.

2-модда. Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Протокол ратификация қилинсин".


§ 3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг

хусусиятлари


65. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.


66. Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта низомлар, қоидалар ёки йўриқномалар тасдиқлашга йўл қўйилмайди.



§ 4. Расмий эълон қилиш манбаларини кўрсатиш тартиби


67. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.


68. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.


69. "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий нашрлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.


70. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур органларнинг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.


71. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида қуйидагилар кўрсатилади:

қонун эълон қилинган расмий манба ёки янги таҳрирдаги (агар у бўлса) қонун эълон қилинган расмий манба;

қонунга кейин киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар эълон қилинган расмий манбалар.

    

.

1-мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

____________________________________________________________




2-мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-ХII-сонли Қонунига (2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 149-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

____________________________________________________________

   


72. Қонун ҳужжати ўз кучини йўқотган деб топилганида қонун эълон қилинган расмий манба ёки янги таҳрирдаги (агар у бўлса) қонун ҳужжати эълон қилинган расмий манба кўрсатилади. Шунингдек, ўз кучини йўқотган деб топилаётган асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар ҳам улар расмий эълон қилинган манба кўрсатилиб, алоҳида тарзда ўз кучини йўқотган деб топилади.


Мисол:


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида"ги 481-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 237-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 568-II-сонли Қонунининг ХVII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда).


4-БОБ. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК УЛАРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


§ 1. Умумий қоидалар


73. Қонун ҳужжатига ўзгартириш киритиш қуйидагилардан иборат:

рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, жумлалар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, иловалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг номларини янги таҳрирда баён қилиш.

Графа - икки вертикал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими ёки банди.

Блок - турли шаклларда (тўртбурчак, тўғри бурчак, цилиндр, овал ва ҳ.к.) функционал жиҳатдан бирлаштирилган жадвалларнинг бир қисми;

Позиция - икки горизонтал чизиқ билан чегараланган жадвал шаклида графада ифодаланган матннинг, ҳужжатнинг бўлими, кичик бўлими, боби, банди, кичик банди.


74. Қонун ҳужжатига қўшимчалар киритиш қуйидагилардан иборат:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлигининг янги сўзлар, рақамлар ёки жумлалар билан тўлдирилиши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирликлар (бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, илова, графа, блок, позиция, банд, кичик банд ва хатбоши) билан тўлдирилиши.


75. Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳалар матни қуйидагиларга бўлинади:

нуқта қўйиладиган арабча рақамлар билан рақамланадиган бандлар;

қавс билан кичик ҳарфларда рақамланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


76. Агар лойиҳанинг моддаси ёки банди билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга фақатгина битта ўзгартиш ёки қўшимча киритиш назарда тутилган бўлса, унда кичик бандлар ишлатилмайди.


77. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари, моддалари, бандлари, кичик бандларининг рақамланиши ёки ҳарфлар орқали рақамланиши ўзгармайди.


78. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 51-боб, 21-банд, "в1" кичик банди ва ҳ. к.).


79. Асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган рақамлар қўшишга лойиҳага кейинги ўзгартиришлар киритишда, биринчи тартибга солиш ҳоллари бундан мустасно, йўл қўйилади. Бундай белгилардан тузилмавий бирликларнинг барча рақамланиши ўзгаришининг олдини олиш мақсадида кейинги ўринларда фойдаланилади.


80. Агар тегишли қўшимчалар лойиҳанинг тузилмавий бирлиги (қисм, бўлим, кичик бўлим, боб, параграф, модда, банд ёки кичик банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом этади (масалан, агар бўлимнинг охирги банди 5-банд бўлиб ҳисобланса, бўлим 6-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади).


81. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари рақамланиши тегишли тартибда ўзгаради.


82. Агар лойиҳада бир вақтнинг ўзида бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли тузилмавий бирликларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутаётган бўлса, унда мазкур ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади (уларни қабул қилиш санаси бўйича). Айнан битта санада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.


83. Агар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган лойиҳада, ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва ҳажми катта бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) кўринишида тайёрланади.


84. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда мазкур ҳужжатнинг тури, қабул қилиш санаси, рақами ва номи кўрсатилади.


85. Агар тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг иловасига, хусусан Низом, Қоидалар ёки Регламентга киритилаётган бўлса, унда лойиҳада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи келтирилмасдан, у билан тасдиқланган Низом, Қоидалар ёки Регламентнинг номи кўрсатилади (масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин).


86. Ўзгартираётган, қўшилаётган ва чиқариб ташланаётган сўзлар ёки рақамлар қўштирноқ ичига олинади (масалан, 5-банддаги "муассасаси" деган сўз "таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин, 8-банд "телекоммуникация воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин, 10-банддан "хўжалик субъектлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин).


87. Жумланинг, илованинг, қисмнинг, бўлимнинг, кичик бўлимнинг, бобнинг, параграфнинг, модданинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг ва ҳ. к.нинг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.


88. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар матнида, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ишлар ҳажми," деган сўзлар "ва бошқалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин, ", шунингдек" деган сўзлар билан тўлдирилсин, "сув билан таъминловчи корхоналар - " деган сўзлар чиқариб ташлансин).


89. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг банди ёки кичик банди мавжуд хатбошининг давоми бўлган хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади.

    


Мисол:


"5. Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат: (5-банднинг биринчи хатбоши)

ов; (5-банднинг иккинчи хатбоши)

балиқчилик; (5-банднинг учинчи хатбоши)

илмий мақсадларда фойдаланиш;". (5-банднинг тўртинчи хатбоши)


90. Қонуности ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳанинг иловаси фақат бандлардан иборат бўлади. Бу ҳолатда бандлардан иборат ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати келтирилади.


91. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзини ёки унинг кичик бандигача (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) бўлган таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, ушбу ҳужжатнинг ўзи ёки унинг кичик бандигача (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) бўлган таркибий бирлиги ўз кучини йўқотган деб топилади.


Мисол:


"Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 13 ноябрдаги 399-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси, шунингдек унга 2-сон илова".


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлган ҳолларда, мазкур хатбоши чиқариб ташланади.

Мисол:

"Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорининг 8-банди ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин".

92. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.

Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади, қонун лойиҳалари (қонунлар) бундан мустасно.


Мисол:


"2-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин".


93. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда битта тузилмавий бирлик мавжуд бўлиб, қолганлари эса ўз кучини йўқотган бўлса, ушбу тузилмавий бирликни ўз кучини йўқотган деб топиш учун бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиши шарт.


94. Ўз кучини йўқотган деб топилиши зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхатларига амал қилиш муддати тугаган вақтинчалик тусга эга бўлган ҳужжатлар ёки нормалар киритилмайди.


95. Вақтинчалик тусга эга бўлган муддати тугаган норматив-ҳуқуқий ҳужжат алоҳида нормасининг ёки бутун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати узайтирилмайди. Бундай ҳолатда, янги норма киритилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси тайёрланади.


96. Агар ўз кучини йўқотган деб топилиши зарур бўлган моддада (модданинг қисмида, бандида, кикик бандида ёки хатбошисида), бандда, кичик бандда ёки хатбошида тегишли равишда ўз кучини йўқотиши керак бўлган иловага кўрсатма мавжуд бўлса, бунда мазкур тузилмавий бирлик ва унда кўрсатилган илова ўз кучини йўқотган деб топилади.


Мисол:


"Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди бешинчи хатбошиси, шунингдек низомнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин".


Агарда илова бутунлай ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин бўлмаса, бунда илованинг фақат тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилади (чиқариб ташланади).


97. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топилса, тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.

Илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган ҳолда, илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши тикланмайди. Мазкур қоида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топишга (чиқариб ташлашга) ҳам татбиқ этилади.



§ 2. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар), шунингдек

ўз кучини йўқотган деб топиладиган қонунлар рўйхатини

ўз ичига олган қонун лойиҳалари (қонунлар)

тузилишининг хусусиятлари


98. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (қонунлар) номаланишига эга бўлмаган моддалардан иборат. Моддалар бандар ёки хатбошиларга бўлинади. Моддаларда бандлар хатбошиларга бўлинади.

Қонун ҳужатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ва қонунларни ёки унинг таркибий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормалар қонунларда доирасимон қавслар ичида араб рақамлари билан рақамланадиган бандлардан иборат алоҳида моддалар кўринишида баён этилиши мумкин.



1-мисол:


"1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ___ йил ___________ да қабул қилинган "__________________________"ги ____-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин: (биринчи қисм)

1) ________________________________; (биринчи қисмнинг 1-банди)

2) ________________________________; (биринчи қисмнинг 2-банди)

3) ________________________________; (биринчи қисмнинг 3-банди)

(а) _______________________________; (биринчи қисмнинг 3-банди "а" кичик банди)

(б) _______________________________; (биринчи қисмнинг 3-банди "б" кичик банди)


   


2-мисол:

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар

киритиш


1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги 510-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 97-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг иккинчи қисми "меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали" деган сўзлардан кейин "шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 13-модданинг иккинчи қисми "Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги" деган сўзлардан кейин "ва хусусий бандлик агентликлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) қуйидаги мазмундаги 18-1-модда билан тўлдирилсин:


"18-1-модда. Хусусий бандлик агентликларининг

аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашишдаги

иштироки


Хусусий бандлик агентликлари иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга қуйидаги хизмат турларини кўрсатиш йўли билан кўмаклашади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;

иш берувчилар учун кадрлар танлаш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;

ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари".

2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 112, 124-моддалар, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2009 йил, N 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 4, 224-модда) 57-моддасининг иккинчи қисми "меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали" деган сўзлардан кейин "шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 6-7, 105-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 323-модда, N 9, 416-модда; 2009 йил, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 335, 341-моддалар, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 364-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти".

    

3-мисол:


32-модда. Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини

йўқотган деб топиш


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги 609-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 78-модда);

2) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-351-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 97-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 224-модда) 47-моддаси.


5-БОБ. ЛОЙИҲАГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН

АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ МАТЕРИАЛЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


§ 1. Умумий қоидалар


99. Лойиҳага илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланишида, қоида тариқасида, уларнинг ҳажмидан келиб чиқиб Мiсrоsоft Wоrd редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап ҳошияси 1-3 см, ўнг ҳошияси 1-1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 1-2 см;

"Тimеs Nеw Rоmаn" шрифти ва 13, 13,5 ва 14 ўлчамли шрифт;

биринчи қатор хатбошиси 0,50-1,27 см;

қаторлараро интервал (множитель) 1-1.2.


100. Лойиҳанинг тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

лойиҳани тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан лойиҳа тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳани ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи;

мақсадлар ва вазифалар, шунингдек лойиҳа билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш. Бунда лойиҳанинг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, уларнинг воситасида аниқ мақсадларга эришиш мумкин бўлган лойиҳанинг алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади;

лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;

лойиҳа предметига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва жумлалари тўғрисидаги маълумотлар (қонун ости ҳужжатлари лойиҳалари учун - зарур бўлган ҳолларда). Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда тушунтириш хатида давлат, лойиҳани тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин;

лойиҳа мазмунининг тавсифи, унда лойиҳанинг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари билан биргаликда унинг тузилиши қисқача баён қилинади (қонуности ҳужжатларига зарурат бўлганда). Зарурият бўлганда лойиҳанинг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади;

лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳада фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;

агар лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса - қисқача молиявий-иқтисодий асослаш. Агар лойиҳанинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли маълумот келтирилади;

лойиҳа жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида лойиҳани муҳокама қилиш натижалари тўғрисидаги ахборот;

лойиҳани манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар. Бунда лойиҳа келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади;

лойиҳа бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда);

лойиҳани асослаш учун зарур бошқа маълумотлар.


101. Таққослаш жадвали қуйидаги учта графадан иборат (мазкур Ягона услубиётнинг 6-сон иловаси):

ўзгартиш ёки қўшимча киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.

Таққослаш жадвалида тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрири графалари қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрир графаларида ўзгартирилаётган сўзлар (рақамлар) "ярим қора" шрифт билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида қўшилаётган сўзлар (рақамлар) "ярим қора" шрифт билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ва хатбошилар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган бошқа тузилмавий бирликлар "ярим қора курсив" шрифт билан ажратиб кўрсатилади.

Агар лойиҳада тегишли тузилмавий бирликнинг янги таҳрири баён этилса, унда фақатгина ўзгартирилаётган, қўшилаётган, чиқариб ташланаётган сўзлар (рақамлар) ажратилади.

Ўзгартириш киритилаётган ва киритилаётган тузатишларнинг кўринарли бўлишини таъминловчи тузилмавий бирлик билан боғлиқ амалдаги ва таклиф этилаётган тузилмавий бирликларнинг тегишли қисмлари оддий шрифтда келтирилади.


102. Келишмовчиликлар жадвали (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган лойиҳа бўйича тайёрланган келишмовчиликлар жадвалидан ташқари) қуйидаги учта графалардан иборат (мазкур Ягона услубиётнинг 7-сон иловаси):

лойиҳа тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;

манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали келиб тушган таклиф ва мулоҳазалар;

кўриб чиқиш натижалари.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Таклиф этилаётган таҳрир" графасида таклиф ва мулоҳазалар тақдим этилган лойиҳанинг тегишли тузилмавий бирлиги акс эттирилади.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари" графасида лойиҳа бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини тақдим этган орган ва ташкилотнинг таклиф ва мулоҳазалари ёки улар асосида лойиҳанинг баён этилган таҳрири келтирилади.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Кўриб чиқиш натижалари" графасида ишлаб чиқувчи томонидан тақдим этилган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилади. Агар таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинса, тегишли таклиф ва мулоҳазалар берилган тузилмавий бирликнинг янги таҳрири келтирилади. Агар таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинмаса, ушбу таклиф ва мулоҳазаларнинг ҳисобга олинмаганлигини асословчи маълумотлар тегишли тартибда келтирилади.


103. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи лойиҳа бўйича тайёрланаётган келишмовчиликлар жадвали қуйидаги тўрт графадан иборат:

ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тегишли тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

лойиҳада таклиф этилаётган таҳрир;

манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари;

кўриб чиқиш натижалари.

Биринчи иккита графа қиёсий жадвал бўйича баён этилади.

Келишмовчиликлар жадвалининг "Манфаатдор органларнинг таклиф ва мулоҳазалари" ва "Кўриб чиқиш натижалари" графаларида лойиҳани киритган орган томонидан мазкур Ягона услубиётнинг 102-бандининг тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади.


104. Лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва келишилиши хронологияси ҳақида маълумотда (мазкур Ягона услубиётнинг 8-сон иловаси) қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

лойиҳанинг тури;

лойиҳанинг номи;

лойиҳани киритиш учун асос (асослар);

лойиҳани ишлаб чиқувчининг номланиши;

лойиҳа келишилган сана, вазирлик ва идоранинг номланиши, унинг раҳбарининг Ф.И.О. ва мансаби, келишиш натижалари, лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган санани акс эттирувчи жадвал.


105. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга илова қилинадиган юридик хизматнинг маълумотномасида қуйидагилар акс эттирилади:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш учун асос (вазирлик ва идора ваколати, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кирган масалаларни ҳал этишни топшириш ёки бундай ҳуқуқ бериш юзасидан юқори органнинг қарори, ҳужжат қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа ҳолатлар);

ушбу орган томонидан ушбу масала бўйича муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

ушбу масала бўйича муқаддам бошқа органлар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан уларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳақидаги маълумотлар.

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар.


106. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига илова қилинадиган юридик хизматнинг маълумотномасида қуйидагилар акс эттирилади:

лойиҳа асосланган ёки унинг ижросини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар (қонун ҳужжатининг номи, қабул қилинган санаси, рақами, расмий эълон қилинган манбаси);

тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари (маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинадиган масалани ечиш ваколати);

лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги;

лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар;

лойиҳа қабул қилинган тақдирда ушбу маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш зарурати ҳақидаги маълумотлар.



§ 2. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган

ахборот-таҳлилий материалларга қўйиладиган

асосий талаблар


107. Концепцияда қуйидагилар белгиланиши керак:

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети;

тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо;

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари;

қонун лойиҳасининг асосий қоидалари;

бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини.


108. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини белгилашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади.


109. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатини баҳолашда ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан:

тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари;

халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;

статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари;

бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади.


110. Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонун ҳужжатлари тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади.


111. Қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади.


112. Бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади.


113. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин.

Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.

Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин.


114. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига шунингдек қуйидагилар илова қилинади:

халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатилган ҳолда таҳлилий-қиёсий жадвал (мазкур Ягона услубиётга 9-10-сон иловалар);

қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонуности ҳужжатлари рўйхати. Бунда қонуности ҳужжатини қабул қилиш, ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш учун асослар ва улар қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки уларга қўшимчалар киритилиши учун масъул бўлган органлар қисқача кўрсатилади;

қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш, ташкилий-техник чораларни амалга ошириш, шунингдек, қонун лойиҳасини кенг кўламда тарқатиш ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш бўйича масалаларни ўз ичига олган қонун лойиҳасини амалга оширишга доир тадбирлар режаси (мазкур Ягона услубиётга 11-сон илова).

Қонун лойиҳасига бошқа таҳлилий ва ахборот материаллари ҳам илова қилиниши мумкин.






Ягона услубиётга

1-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Суғурталовчининг, суғурта брокерининг

ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига

ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ буюраман:

1. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Х.Хххххххххх


Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

11-сон






Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 10 январдаги

11-сонли буйруғига

ИЛОВА



Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда

улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва

бош бухгалтерига қўйиладиган малака

талаблари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари - қонун ҳужжатлари ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг раҳбари - тайинланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномаси ва берилган ишончномага асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган жисмоний шахс;


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;


алоҳида бўлинма - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиали (ваколатхонаси).


2. Суғурталовчиларнинг, суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади).


2-БОБ. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


6. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;

б) суғурта соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди);

в) қуйидаги йўналишлардаги билимларга эга бўлиши:

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари.


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) Комиссия қарор қабул қилган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.


21. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келмаган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) мос келмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.


22. Суғурталовчи (суғурта брокери) мазкур Низом талабларини бузган тақдирда, суғурталовчига (суғурта брокерига) қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.






Ягона услубиётга

2-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ




Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда

ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим

мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири   Х.Хххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

27-сон


Халқ таълими вазири        Х.Хххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 28 январь,

4-сон






Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2014 йил 28 январдаги

27-сон қарорига

ИЛОВА



Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда

ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим

мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида"ги қарорига кўра уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни (бундан буён матнда - болалар деб юритилади) уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИ


1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.



II БОБ. КОМПЕНСАЦИЯНИ ТАЙИНЛАШ


2. Компенсация:

ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйида хизмат кўрсатиш билан банд бўлган туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг ижтимоий ходимларига (бундан буён матнда - ижтимоий ходимлар деб юритилади);

болаларни уйида ўқитадиган барча турдаги умумтаълим мактаблари, шу жумладан мактаб-интернатларининг ўқитувчиларига (бундан буён матнда - мактаб ўқитувчилари деб юритилади) тайинланади.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.






Ягона услубиётга

3-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ




2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг

Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига

оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси

божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кунидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси      Х.Ххххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

23-сон


Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири       Х.Хххххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 10 январь,

8-сон






Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

Инвестиция ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2007 йил 5 сентябрдаги

01-02/12-27, ЭГ-01/10-3960,

33-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг

Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид

Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси

божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган

товарларнинг божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида" 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида" 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:

МТБ - 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." (Россия), "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;

Сармоядор - "Ўзбекнефтегаз" МХК, "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." ва "Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд." (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;



8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., N 11, 124-модда) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.



29. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Оператор билан келишилган.



Молия вазири                  Х.Ххххххххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 7 январь


Марказий банк Бошқаруви раиси                Х.Ххххххххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 8 январь






Ягона услубиётга

4-ИЛОВА


НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА,

АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ



Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги

юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                            (Имзо)                 Х.Хххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 12 январь,

N 99






Ўзбекистон Республикаси Алоқа,

ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитасининг

2014 йил 12 январдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Почта, курьерлик жўнатмалари

почта хавфсизлиги юзасидан назоратни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


почта, курьерлик жўнатмалари назорати - почта, курьерлик жўнатмаларини уларда хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш мақсадида визуал кўрикдан ўтказиш ва техник назорат воситаларини қўллаш орқали текшириш;


хавфли почта, курьерлик жўнатмалари - Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар ёки уларнинг белгиларини ўз ичига олган жўнатмалар;

Олдинги таҳрирга қаранг.


ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;


техник назорат воситалари - хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш учун қўлланиладиган махсус техника (металлодетекторлар, рентген техникаси, дозиметрлар, газ анализаторлари ва бошқалар).


2. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати уларни қабул қилиш, саралаш ва ишлов беришни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларига юклатилади.


3. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари почта, курьерлик жўнатмалари назоратини амалга ошириш учун иш жойлари ажратилишини ташкиллаштиради.

Почта, курьерлик жўнатмалари назорати учун керакли бўлган жойларнинг миқдори почта алоқаси оператори, провайдери томонидан назорат қилиниши керак бўлган почта, курьерлик жўнатмалари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати жойлари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:

ноқулай санитария-эпидемиологик шароитга, карантин ва обсервация зоналарига эга мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Республика карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш марказининг маълумотлари бўйича тузилади);

почта, курьерлик жўнатмалари юқори эътиборни талаб этадиган мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотлари бўйича тузилади);

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар, шунингдек уларнинг белгилари рўйхати;

техник назорат воситалари;

ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда хабардор қилиш схемаси (бундан буён матнда хабардор қилиш схемаси деб юритилади);

хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги қўлланма;

хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини ажратиб қўйиш воситалари;

якка тартибда ҳимояланиш воситалари;

ваколатли органларнинг тезкор бўлинмалари (навбатчи қисмлари) билан боғланиш телефонларининг рўйхати.


5. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари келиб тушадиган почта, курьерлик жўнатмаларини кирувчи почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, уларга ишлов бериш (саралаш)да, шунингдек жўнатиладиган почтани жўнатишдан олдин амалга ошириладиган визуал кўрикдан ўтказиш йўли билан қабул қилиш ҳамда шубҳали почта, курьерлик жўнатмаларини техник назорат воситалари билан текширишнинг тартиб-таомилларини ташкил қилишга мажбурдир.


6. Почта алоқаси оператори, провайдери томонидан хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда, бундай жўнатмалар мазкур Йўриқномада ўрнатилган талабларга риоя қилинган ва ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилган ҳолда ажратиб қўйилади.

Далолатнома почта алоқаси оператори, провайдери томонидан икки нусхада тузилади, биринчи нусхаси хавфли почта, курьерлик жўнатмаси аниқланган бўлинмаларнинг ҳужжатларига қўшиб қўйилади, далолатноманинг иккинчи нусхаси ушбу жўнатмалар олинган оператор ёки провайдер вакилига берилади.


7. Почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддалар аниқланган тақдирда, Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 184-бандига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, баённома тузиш билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилишини амалга оширади ва баённоманинг бир нусхаси жўнатувчига юборилади. Юбориш тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилиши ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ўн кун муддат ичида ёзма шаклда жўнатувчи ёки адресатга хабар беради, кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганлиги факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.



IХ БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


42. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


43. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ билан келишилган.



Фавқулодда вазиятлар вазири        Х.Хххххххх

2014 йил 12 январь


Ички ишлар вазири         Х.Хххххххх

2014 йил 12 январь


Миллий хавфсизлик хизмати раиси        Х.Хххххххх

2014 йил 12 январь


Соғлиқни сақлаш вазири        Х.Хххххххх

2014 йил 12 январь


Ташқи ишлар вазири         Х.Хххххххх

2014 йил 12 январь


"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Бош директори     Х.Хххххххх

2014 йил 12 январь






Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

1-ИЛОВА



Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта

алоқаси операторлари, провайдерлари

томонидан хабар қилиш

СХЕМАСИ

   

Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини аниқлаган алоқа ходими





Ҳудудий (вилоят, туман) ФВБ (ФВБм), ТИИБ (ИИБ), ДХХБ (ДХХБм), ДСЭНМ, ҳокимят









































V



















Почта алоқаси ташкилотининг навбатчи диспетчери, бевосита раҳбари





Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг масъул навбатчиси









































V



















Почта алоқаси ташкилотининг раҳбари (ўринбосари)





"Халқаро почтамт" филиали бўйича навбатчи













            





Почта, курьерлик жўнатмалари почта

хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Хавфли почта, курьерлик жўнатмасини ажратиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_____-сон ДАЛОЛАТНОМА


20___й. "_____"_____________соат ______мин._______да ___________-сон гувоҳномага

эга

кузатувида


дан почта билан



(почтани жўнатиш жойи бўлинмасининг номи)



дан 20____й. "____"_________ соат _____ мин.____да келиб тушган

(бўлинма номи)


________________________буюмлар миқдоридаги оғирлиги


,

______кг ____г. бўлган


(эълон қилинган қиймати)



________-сон


олинганлиги тўғрисида


да тузилди.


(жўнатма турлари)


(почтани олган бўлинма номи)


да

(қабул қилиш жойи бўлинмасининг номи)


20____й. "_____"______________


номига

(бериш санаси)

(олувчи Ф.И.О. ёки номи)


манзили бўйича берилди.

(белгиланган жойнинг батафсил манзили)






Ягона услубиётга

5-ИЛОВА


НАМУНА





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ


Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС)

"Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ

текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати

бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби"ни

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                 (Имзо)                              Х.Хххххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 8 январь,

N 22






Буйруққа

ИЛОВА



СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ

(3-СОНЛИ СММС)


"Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ

текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича

хизматлар кўрсатиш тартиби"


Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) (бундан кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу стандартнинг мақсади давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш ҳисобланади.


2. Мазкур стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.



II БОБ. СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ

ВАҚТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР


3. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар (кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) шартнома асосида кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

текширув вақтида вужудга келаётган аниқ кўрсатилган саволлар бўйича хулоса бериш, ушбу саволлар бўйича мижознинг (ишонч билдирувчининг) давлат солиқ хизмати органлари олдидаги нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатларни (исботларни) тақдим этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

солиқ текшируви доирасида амалга ошираётган ҳаракатларни кузатиб бориш (солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини кўздан кечириш, мол-мулкини инвентаризация қилиш, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ва бошқалар) ҳамда ўтказилаётган ҳаракатлар қонунийлиги тўғрисида мижозга (ишонч билдирувчига) хулоса тақдим этиш;

солиқ текшируви натижаларини (солиқ текшируви далолатномасини) муҳокама қилишда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари олдида мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифода этиш.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш солиқ текшируви бошланган муддатдан қатъи назар, бошланади.


11. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                               (Имзо)                                       Х.Хххххххххх

2014 йил 8 январь






Ягона услубиётга

6-ИЛОВА



НАМУНА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида"ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарори

3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича - тегишли равишда Бош вазирга ва унинг ўринбосарларига; ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар.

Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига:

Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш;

Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш;

Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш;

аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,

сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низом

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);

  и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Тўлдирилмоқда

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;

и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.

Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.

Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда протоколни тўғри тузиш мақсадида киритилмоқда.

Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни амалга оширувчи ваколатли идоралар мансабдор шахсларининг мулкни олиб қўйиш протоколини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва тўлиқ тузишининг жавобгарлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.

Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш протоколларида барча керакли маълумотлар, шу жумладан олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда.

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

   Тўлдирилмоқда

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади.

Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади.

"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига биноан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот агарда у сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса сотиш тақиқланади.

Агарда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот хавфсизлик талабларига мос келмаса у сотилиши мумкин эмас ва йўқ қилиниши лозим. Шунинг учун мулкнинг бирхиллаштириш талабларига мос келиши предметига қаратилган текширув мулкнинг давлат ҳисобига ўтказилиши ёки йўқ қилиниши ҳақидаги саволларни ҳал қилишдан олдин ўтказилиши лозим.

Бунда олиб қўйилган маҳсулот сертификатлаштирилиши олиб бориладиган муддат қонунчиликда белгиланади.

24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.

24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади.

Ўзгартиришлар кўрсатиб ўтилган предметларни кейинчалик диний ташкилотларга бериши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага йўналтириш мақсадида киритилмоқда.

60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.

60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Чиқариб ташланмоқда

Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган

Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида низом

7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 300 нафардан.

  Тўлдирилмоқда

7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 300 нафардан.

Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича - 330 нафардан.

Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти аниқ бир сон этиб шакллантирилишини аниқлаштириш мақсадида қўшимча киритилмоқда.




__________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

_______________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.О.)





Ягона услубиётга

7-ИЛОВА


НАМУНА



Вазирликлар ва идоралар томонидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

лойиҳасига берилган таклиф ва эътирозлари бўйича

КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ЖАДВАЛИ

Таклиф этилаётган таҳрир

Манфаатдор органларнинг таклиф ва эътирозлари

Кўриб чиқиш натижалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза

муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд

экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низом

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатларикўрсатилиши мумкин.

"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш учун аҳамиятга молик бўлган ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар хулосанинг мажбурий элементларига дахлдордир, Намунавий регламентнинг 33-бандидаги "ҳолатлар" сўзини чиқариб ташлаш лозим деб ҳисоблаймиз.

Қабул қилинди.

33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди: "33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари кўрсатилиши мумкин".

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатларикўрсатилиши мумкин.

Намунавий низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён қилиниши таклиф қилинади:

"33. Ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига кўмаклашувчи ҳолатлар, сабаблар ва шароитлар, шунингдек эксперт хулосасида ўз аксини топмаган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техникавий тавсиялар экспертнинг алоҳида маълумотномасиэкспертнинг хулосасига илова қилиниши мумкин".

Қабул қилинмади.

"Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасида эксперт хулосасининг тузилиши тартиби белгиланган. Мазкур модданинг учинчи қисми хулосасида ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкинлиги назарда тутилган. Шунга ўхшаш норма Жиноят-процессуал кодекси 184-моддасининг учинчи қисмида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2991-моддасида берилган.

Шу билан биргаликда қайд қилиб ўтиш лозимки, экспертнинг алоҳида маълумотномаси процессуал ҳужжат ҳисобланмайди, бу эса ўз навбатида иш юзасидан далил бўлиб ҳисобланмаслигини билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд

эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

18. (Биринчи хатбоши) Мажлис давомида Комиссия ўзининг кўриб чиқиши учун тақдим этилган материалларни ўрганади, аттестация қилинувчига суд-экспертнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб беришни таклиф қилади, шундан кейин унинг махсус билимлари даражасини баҳолайди.

18-банд "амалий" сўзидан сўнг "назарий" сўзлари билан тўлдирилсин.

Қисман қабул қилинди.

Суд экспертизасининг амалий асослари мавжуд бўлмаганлиги сабабли "назарий асослар" сўзлари "назарий асослар ва амалий масалалар" сўзлари билан алмаштирилган.




__________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

_______________

(имзо)

_______________________

(Ф.И.О.)





Ягона услубиётга

8-ИЛОВА



НАМУНА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

киритилаётган лойиҳанинг ишлаб чиқилиши ва

келишилиши хронологияси ҳақида

МАЪЛУМОТ

Лойиҳанинг тури:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори




Лойиҳанинг номи:

"2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"



Лойиҳани киритиш учун асос:

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисида низомнинг 14-банди



Лойиҳани ишлаб чиқувчининг номланиши:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

  

  

Т/р

Келишилган сана

Вазирлик ва идоранинг номланиши, унинг раҳбарининг Ф.И.О. ва мансаби

Келишиш натижалари

1.

__ ____ 20__ й.

Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва манфаатдор вазирлик ҳамда идораларга келишиш (виза қўйиш) учун юборилди.

2.

______ 20__ й.

Давлат рақобат қўмитаси

__________ - раис

Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.

3.

__ ____ 20__ й.

Марказий банк

__________ - раис

Лойиҳага эътирозлар билан виза қўйилган.

4.

__ ____ 20__ й.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

__________ - бошлиқ

Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.

5.

__ ____ 20__ й.

Давлат божхона қўмитаси

__________ - раис

Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.

6.

__ ____ 20__ й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

__________ - вазир

Лойиҳага эътирозлар билан виза қўйилган.

7.

__ ____ 20__ й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

__________ - раис

Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.

8.

__ ____ 20__ й.

Молия вазирлиги

__________ - вазир

Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.

9.

__ ____ 20__ й.

Иқтисодиёт вазирлиги

__________ - вазир

Лойиҳага эътирозларсиз виза қўйилган.

10.

__ ____ 20__ й.

Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилди.

________________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

________________

(имзо)

__________________________

(Ф.И.О.)





Ягона услубиётга

9-ИЛОВА



НАМУНА



"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси

юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари

қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатлари

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Германия Федератив Республикасининг Федерал вазирликларнинг Регламенти

46-§. Лойиҳаларнинг ҳуқуқий ва тизимли экспертизаси

(1) Лойиҳани Федерал Ҳукуматга юборишдан олдин, у Адлия вазирлигига ҳуқуқий ва тизимли экспертизадан ўтказилиши учун юборилиши лозим.

....

18-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш

(учинчи қисм) Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасинитайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилишимумкин.

Тўлдирилмоқда

22-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси

(иккинчи қисм) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ишлаб чиқувчининг ёкинорматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлартомонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йилдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентининг 28-бандига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асослари бўйича ёзма мулоҳазалар илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хулоса бериш учун юборилади.

Шу боис, лойиҳаларнинг Федерал Ҳукуматга юборилишидан олдин Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборишга оид Германия қонунчилиги тажрибасини мазкур Қонуннинг 22-моддасига киритиш мақбул ҳисобланади.

"Хитой Халқ Республикасининг қонунчилиги тўғрисида"ги Хитой Халқ Республикасининг Қонуни

58-модда. Маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари устидан ишлаш чоғида тегишли органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг барча фикрларини эшитиш лозим. Фикрларни эшитиш учун давра суҳбатлари, мунозаралар, конференциялар ва бошқа шаклдаги муҳокамаларни ўтказиш мумкин.

16-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнингқўлланиш амалиётини ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш

(иккинчи қисм) Қонун лойиҳалари қонун ҳужжатларидабелгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилиши мумкин.

Тўлдирилмоқда

20-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда қонун ҳужжатларининг ҳолатини, қўлланилиш амалиётини, жамоатчилик фикрини ва халқаро тажрибани ўрганиш

(иккинчи қисм) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси манфаатдор давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўтказилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар муҳокамаси тегишли тармоқлар мутахассислари иштирокида ўтказилади.

…..

  

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш сифатини уларни аҳолининг кенг қатлами вакиллари, шунингдек давлат органларининг мутахассислари ҳамда фуқаролар билан кенг муҳокама қилиш йўли билан ошириш лозим.

Шу боис, қонун лойиҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасидан ўтказишни очиб бериш тўғрисидаги Хитой Халқ Республикасининг мазкур тажрибасини ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Бунда муҳокама шаклини унинг тури кўп бўлганлиги сабабли қонун лойиҳасида кўрсатмаслик мақсадга мувофиқ.

*) Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни (уларнинг қисмларини) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда.

________________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

________________

(имзо)

__________________________

(Ф.И.О.)





Ягона услубиётга

10-ИЛОВА


НАМУНА



"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси

юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари

қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ*

Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари

қонун ҳужжатлари

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Корея Республикасининг Қонуни

5-модда. Электрон ҳукумат учун ўрта муддатли ва узоқ муддатли бош режаларни қабул қилиш

Маъмурий ишлар учун масъул ҳар бир марказий орган раҳбари электрон ҳукумат учун Миллий ахборотлаштириш тўғрисидаги Ҳадли Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ахборотлаштириш миллий стратегияси қўмитаси томонидан қайта кўриб чиқиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳукуматни амалга ошириш, унинг фаолият юритиши ва ривожланишини ўз ичига олган ўрта муддатли ва узоқ муддатли бош режани қабул қилиши керак.

16-модда. Давлат органларининг электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатлари

Давлат органлари ўз ваколатлари доирасида:

.......

электрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларига ва бошқа дастурларга узвий боғлиқ ҳолда ахборот тизимларини, ахборот ресурслари ва тармоқларини ривожлантиришнинг идоравий режаларини (дастурларини) ишлаб чиқади;

......

Давлат органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёни мунтазам ҳисобланади ва уларни сифати ва умуман самарадорлигини такомиллаштириш мақсадида доимий мониторингни олиб боришни талаб қилади.

Давлат органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тенденциясини доимий равишда ҳисобга олиши, чуқур таҳлил ўтказиши, шунингдек ўз фаолияти соҳасидаги электрон ҳукуматни такомиллаштириши зарур.

Давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар соҳасидаги электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича идоравий режаларни қабул қилиш шундай чора-тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Корея тажрибасига таяниш ва уни қонун лойиҳасида акс эттириш мақсадга мувофиқ.

"Давлат хизматлари ва муниципал хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида"ги Россия Федерациясининг Қонуни

10-модда. Давлат хизматлари ва муниципал хизматларни электрон шаклда кўрсатишни ташкил этиш талаблари.

Давлат ва муниципал хизматларни электрон шаклда кўрсатишда:

1) ариза берувчиларга белгиланган тартибда маълумот тақдим қилиш ва уларга давлат ва муниципал хизматлар ҳақидаги маълумотларга киришни таъминлаш.

......

5) агар федерал қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, тақдим этилган давлат ёки муниципал хизматнинг натижасини ариза берувчи томонидан олиш.

.....

20-модда. Электрон давлат хизматларига доир талаблар

Ахборот давлат хизматлари тўлиқ ва ишончли ахборотни ўз ичига олиши керак.

Интерактив давлат хизматлари:

.....

шахсга доир маълумотларга ишлов беришни назарда тутувчи хизматлардан ариза берувчиларнинг хавфсиз фойдаланишини таъминлаши;

.....

сўров юбориш ва электрон давлат хизматининг натижасини олиш имкониятини таъминлаши;

.....

Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Қонунига асосан ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш электрон ҳукуматнинг принципларидан бири ҳисобланади.

Мазкур масалани ахборот хавфсизлигини таъминлаш принципи орқали кўриб чиқишда, интерактив давлат хизматлари ариза берувчиларни хизматлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлашларини таъкидлаш жоиз.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгалар. Мурожаатга жавоб давлат органининг раҳбари ёки ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Қонунига кўра ахборотдан фойдаланувчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборотни олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Россия Федерациясининг тажрибасига таяниш ва уни қонун лойиҳасида акс эттириш мақсадга мувофиқ.

*) Бутун (янги) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда.

  

 

________________________________________

(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)

________________

(имзо)

__________________________

(Ф.И.О.)





Ягона услубиётга

11-ИЛОВА



НАМУНА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Спикери


________________ Н. Исмоилов


2018 йил "___" __________

"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати Раиси

________________ Н. Йўлдошев


2018 йил "___" __________


"Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(янги таҳрири)ни амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

I. "УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

(ЯНГИ ТАҲРИРИ)ГА МУВОФИҚ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ЯНГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

1.

Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш юзасидан қайта кўриб чиқиш.


1.1. Хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва қиёслаш асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, уруғчилик хўжаликлари танловларини ўтказиш, уларни рағбатлантириш, уруғлик майдонларни апробация қилишга оид тартибларни ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини тайёрлаш.


1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги "Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 258-сонли қарорининг 9-бандига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 122-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

"Узстандарт" агентлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ш.Ражаббаев Б.Тоғаев


2.

Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Қонунга мувофиқлаштириш.

2.1. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш:

Манзарали ўсимликларнинг уруғликларини сертификатлаштириш ва стандартлаштириш;

Ўрмон хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларни апробациядан ўтказиш тўғрисидаги тартиб;

Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг нав ва экинбоплик сифатларини аниқлаш тўғрисидаги низом;

Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини аниқлаш услублари;

Ўрмон хўжалиги экинларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга ошириш тўғрисидаги қоидалар;

Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш, тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги тартиб

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этиш.


2019 йил


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар


Б.Тоғаев Ш.Ражаббаев


2.2. Қуйидаги идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш:

Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисидаги низом;

Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;

Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

2019 йил

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ш.Ражаббаев Б.Тоғаев


II. "УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

(ЯНГИ ТАҲРИРИ)НИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

3.

"Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири)ни ижрочиларга етказиш ва ушбу қонуннинг бажарилиши устидан мониторинг қилиш.

3.1. Уруғчилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун Қонунни мазмун моҳиятини тушунтириш учун учрашув ва семинарлар ташкил этиш.


2019 йил

1-чорак


Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ш.Ражаббаев Б.Тоғаев


3.2. Қонунни ижроси, мавжуд қонунчиликка киритиладиган ўзгартишларни ижросини таъминлашни мониторинг қилиб бориш.

доимий

III. "УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

(ЯНГИ ТАҲРИРИ)НИ ИЖРОЧИЛАРГА ЕТКАЗИШ ВА ТУШУНТИРИШ

БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

4.

Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

4.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ш.Ражаббаев Б.Тоғаев


4.2. Режа-графикни амалга ошириш.

Режа-график асосида

5.

Қонунни амалга ошириш бўйича халқаро эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, давлат бошқарув органлари ходимлари иштирокида оммавий ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда семинар ўтказиш.

5.1. Режа-график ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2019 йил 1-чорак


Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Ш.Ражаббаев Б.Тоғаев


5.2. Режа-графикни амалга ошириш.

Режа-график асосида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги

ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш

масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири



Х.Ххххххх

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар

ва ташқи алоқаларни ривожлантириш

бошқармаси бошлиғи


Х.Ххххххх



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Инновацион ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири


Х.Ххххххх




Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари


Х.Ххххххх

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


Х.Ххххххх



Ўзбекистон Республикаси

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

раиси



Х.Ххххххх

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овқат

хавфсизлиги таъминланиши устидан

назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари


Х.Ххххххх

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 ноябрь































































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск