ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Божхона назорати остида амалга оширилувчи фаолият /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2020 й. 210-сон "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.04.2020 й.
N 210
БОЖХОНА ОМБОРИ, ЭРКИН ОМБОР ВА
БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ
ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЮЗАСИДАН
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
божхона омбори фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида сўровнома тақдим этиш, сўровномани кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари юзасидан қарор қабул қилиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш тартибини, шунингдек, лицензия шартлари ва талабларига риоя этмаганлик учун лицензиатнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
эркин омбор фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида сўровнома тақдим этиш, сўровномани кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари юзасидан қарор қабул қилиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш тартибини, шунингдек, лицензия шартлари ва талабларига риоя этмаганлик учун лицензиатнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида сўровнома тақдим этиш, сўровномани кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари юзасидан қарор қабул қилиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш тартибини, шунингдек, лицензия шартлари ва талабларига риоя этмаганлик учун лицензиатнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ юридик шахслар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун махсус электрон тизим ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;
давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида юридик шахслар мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ЯИДХПда давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКка киритсин.
5. Белгилансинки, давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 9 апрелдаги
210-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги регламентларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 311-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 258-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 10 апрель