ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Транспорт алоқалар, йўловчилар ва юклар ташиш / Автомобиль транспорти /Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 2017 йил 12 май)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматитбилан
Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати
ўртасида халқаро автомобиль
қатнови тўғрисида
БИТИМ
Тошкент, 2017 йил 12 май
ЎзР Президентининг 2017 йил 20 июлдаги
ПҚ-3143-сон қарори билан тасдиқланган
(Ўзбекистон Республикаси учун
2018 йил 1 январдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,
Томонлар давлатларининг ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш учун автомобилда халқаро ташишларни ишончли ва самарали таъминлашнинг муҳимлигини тан олиб,
автомобилда халқаро ташишлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишга амал қилган ҳолда ва автомобиль қатновини енгиллаштириш истагида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
1. Ушбу Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган ташувчилар ва автотранспорт воситалари Томонлар давлатлари ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда амалга оширадиган йўловчи ва юкларни халқаро ташишларга нисбатан татбиқ этилади.
2. Ушбу Битим Томонларнинг ўз давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
2-модда
Ушбу Битимда қўлланилган тушунчалар қуйидагиларни англатади:
1. "Ташувчи" - Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган ҳамда мазкур Томон давлатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ автомобилда
...