ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2020 й. 268-сон "Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2020 й.

N 268




САМАРҚАНД ШАҲРИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАЁТГАН КЕНГ КЎЛАМЛИ

БУНЁДКОРЛИК ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ

ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, Самарқанд шаҳрининг бош режасига киритилган ўзгартиришлар натижасида қўшимча тадбирларнинг молиялаштириш манбасини белгилаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2019 йил 18 сентябрдаги 783-сон қарорига асосан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда - жамғарма) 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентда кредити ажратилганлиги;

жамғармадан жалб қилинган кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги;

б) Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилган кредит ҳисобидан:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларига - 106,7 млрд сўм;

сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини таъмирлаш ишларига - 88,8 млрд сўм;

Самарқанд шаҳар ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларига - 32,7 млрд сўм йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда жамғармадан ажратилган кредитни қоплаш мақсадида ушбу маблағларнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш учун сарфланган 195,5 млрд сўм миқдордаги қисмини 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан жамғармага тўлаб берилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилган кредит ҳисобидан:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда Самарқанд шаҳар ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган ишлар - Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан;

сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини таъмирлаш бўйича ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган ишлар - "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти томонидан қабул қилиб олинади.


4. Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларни сифатли ташкил этиш ҳамда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида:

Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов - жамғармадан ажратилган кредитнинг мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев - ичимлик суви ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи А. Абдувалиев - умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда Самарқанд шаҳар ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


5. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 май


































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск