ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Хорижий инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 256-Ф-сон "Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда кимё саноатига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.05.2020 й.

N 256-Ф




Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда кимё саноатига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан "Serba Dinamik International Limited" (Малайзия) компанияси ва "Hazarasp Chlor Alkali" МЧЖ ҚК ўртасида "Хоразм вилоятининг "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) бўйича 2020 йил 26 мартда имзоланган инвестиция шартномаси маъқуллансин.


2. Хоразм вилояти эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши йиғилишининг 2019 йил 18 майдаги 10-2451-сон баёнига асосан "Hazarasp Chlor Alkali" МЧЖ ҚКга "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Инвестиция шартномасига мувофиқ "Serba Dinamik International Limited" компанияси қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига олганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун 250 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинади;

инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида йилига 36 500 тонна каустик сода ва 32 850 тонна суюқ хлор ишлаб чиқарилади ва 150 янги иш ўринлари ташкил этилади;

инвестиция лойиҳаси 2021 йил IV чоракда фойдаланишга топширилади.


4. Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Hazarasp Chlor Alkali" МЧЖ ҚКнинг ишлаб чиқариш майдонлари бўлиниш чегарасигача муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси тармоқларига белгиланган тартибда кафолатли уланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

инвестиция шартномасига мувофиқ инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

"Serba Dinamik International Limited" компанияси томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиб олишни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва инвестиция шартномаси талабларига мувофиқ амалга оширсин.


6. Хоразм вилояти ҳокимлиги "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси" ДУК билан биргаликда "Хоразм вилоятининг "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасининг бизнес-режаси ва техник-иқтисодий асоси "Hazarasp Chlor Alkali" МЧЖ ҚК томонидан тайёрлангандан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКга экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Хоразм вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳасининг сифатли ва белгиланган муддатда амалга оширилиши учун масъул этиб белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси лойиҳани амалга ошириш доирасида техник меъёрлар ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.


9. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ж. Мирзамахмудов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск