ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 315-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2020 й.

N 315




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ

ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ МОДДИЙ-

ТЕХНИК БАЗАСИ МУСТАҲКАМЛАНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

315-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "76" рақами "42" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "16" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "8" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-банди 2-кичик бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "76" рақами "42" рақами билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "16" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 3 ва 4-позициялари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

3.

Давлат божхона қўмитаси

Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар


50



Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


25*



4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари


Божхона органлари ва Чегара қўшинлари томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


25*



Чегара қўшинлари материаллари асосида фуқаролар ва мансабдор шахсларга солинадиган жарималар


50

".

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май


































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск