ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Табиатдан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2020 й. 331-сон "Мурунтов" конини ўзлаштириш" (V навбати) 1 босқич лойиҳаси саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2020 й.

N 331




"МУРУНТОВ" КОНИНИ ЎЗЛАШТИРИШ"

(V НАВБАТИ) 1 БОСҚИЧ ЛОЙИҲАСИ САНОАТ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ТЕХНИК-

ИҚТИСОДИЙ ҲИСОБ-КИТОБИНИНГ АСОСИЙ ТЕХНИК-

ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий КМК" ДКнинг янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш қувватларини 2026 йилгача кафолатланган электр энергия билан таъминлаш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПҚ-3465-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Мурунтов" конини ўзлаштириш" (V навбати) 1 босқич лойиҳаси саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларининг умумий қиймати 113 755,0 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилганлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 56 255,0 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасининг маблағлари, 8 800,0 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет ссудаси ва 48 700,0 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Навоий КМК" давлат корхонаси инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва тижорат банклари кредитларидан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул қарз олувчи ҳисобланади;

қарзни сўндириш ва у билан боғлиқ харажатлар "Навоий КМК" давлат корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. "Мурунтов" конини ўзлаштириш" (V навбати) 1 босқич лойиҳаси саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ва "Навоий КМК" давлат корхонасининг бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 майдаги

331-сон қарорига

ИЛОВА



"Мурунтов" конини ўзлаштириш" (V навбат)

1 босқич лойиҳаси саноат объектларини электр энергияси

билан таъминлаш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткич номланиши


Ўлчов

бирлиги

Жами


Шу жумладан:


НКМК

маблағ-

лари


Молия

вазирли-

гининг

ссудаси


тижорат

банклари

кредит-

лари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


113 755,0

56 255,0

8 800,0

48 700,0

2

Капитал қўйилмалар қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


113 755,0

56 255,0

8 800,0

48 700,0


шу жумладан:







2.1

машина ва ускуналар


минг АҚШ

доллари (экв)


68 921,0

11 421,0

8 800,0

48 700,0


миллий валютада

минг АҚШ

доллари (экв)


68 921,0

11 421,0

8 800,0

48 700,0

2.2

қурилиш-монтаж ишлари

минг АҚШ

доллари (экв)


25 092,0

25 092,0

-

-


миллий валютада

минг АҚШ

доллари (экв)


25 092,0

25 092,0

-

-

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


11 122,0

11 122,0

-

-

ЭКВда


минг АҚШ

доллари (экв)


10 485,0

10 485,0

-

-

миллий валютада

минг АҚШ

доллари (экв)


637,0

637,0

-

-

2.4

бошқа харажатлар

минг АҚШ

доллари (экв)


8 620,0

8 620,0

-

-


миллий валютада

минг АҚШ

доллари (экв)


8 620,0

8 620,0

-

-

3

Корхонанинг қуввати, шу жумладан етказиб бериладиган электр энергиясининг ҳажми


минг кВт/соат


599,7

4

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


113 545,0

5

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони


22 нафар

6

Инвестиция даврининг давомийлиги


54 ой

             

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 май





























Время: 0.1204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск