Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2004 й. 395-сон "2004 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2004 й.

N 395



2004 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини йиғиштириб олишга, шу жумладан пахта териш машиналари билан йиғиштириб олишга тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2004 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари туманлар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар бўйича ғўзани 1-иловага мувофиқ муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.

Ғўза ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиниши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" компанияси раҳбарларига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ғўзанинг белгиланган муддатларда ва майдонларда дефолиация қилиниши устидан назорат ўрнатсин, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чора-тадбирларини кўрсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниялари, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси жорий йилнинг 25 августигача:

пахта етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдордаги дефолиантлар етказиб берилишини таъминласинлар;

дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;

майдончаларни тайёрлашни тугалласинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга 2-иловага мувофиқ 2004 йил 25 августгача етказиб берилишини таъминласин.

Вилоятлар ҳокимликлари махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини тугалласин.


5. "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини барпо этсин ҳамда пуркагичлар ва самолётларнинг ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг ҳисоб-китоб жамғармаси кутилаётган пахта ҳосили қийматининг 50 фоизи доирасида ажратилаётган аванс маблағлар ҳисобига дефолиантлар харид қилиш учун маблағларни бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналарига белгиланган тартибда йўналтирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 августдаги

395-сон қарорига

1-ИЛОВА



2004 йилда Ўзбекистон Республикасида ғўза дефолиация

қилинадиган майдонлар ва унинг мақбул

МУДДАТЛАРИ


Дефолиация

қилинадиган

майдон, минг га


Дефолиацияни ўтказиш муддатлари*


бошланиши


тугалланиши


давом этиши


Қорақалпоғистон Республикаси


67

5 сентябрь

20 сентябрь

16

вилоятлар:






Андижон


78

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Бухоро


100

3 сентябрь

17 сентябрь

15

Жиззах


88

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Қашқадарё


130

1 сентябрь

15 сентябрь

16

Навоий


26

3 сентябрь

17 сентябрь

15

Наманган


75

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Самарқанд


81

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Сурхондарё


100

1 сентябрь

15 сентябрь

16

Сирдарё


96

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Тошкент


81

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Фарғона


95

5 сентябрь

20 сентябрь

16

Хоразм


60

5 сентябрь

20 сентябрь

16

ЖАМИ


1 077

1 сентябрь

20 сентябрь

16

*) Дефолиация чаноқ очилиши суръатларидан келиб чиқиб табақалаштириб ўтказилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 августдаги

395-сон қарорига

2-ИЛОВА



2004 йилда ғўзани дефолиация қилишда

қатнашадиган самолётларни

ТАҚСИМЛАШ

Минтақалар


Самолётлар сони


Бухоро вилояти


7

Жиззах вилояти


9

Қашқадарё вилояти


11

Наманган вилояти


3

Самарқанд вилояти


3

Сурхондарё вилояти


3

Сирдарё вилояти


9

ЖАМИ


45































Время: 0.1083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск