ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.2020 й. 340-сон "Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.2020 й.

N 340




КЕКСАЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ўзаро ҳамкорликда мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача "Кексалар учун туризм ойлиги"ни эълон қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

"Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари (жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш шохобчалари) томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирмалар ва акциялар тўғрисида ўз расмий веб-саҳифасида эълон қилиб борсин;

Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда саёҳат қилувчилар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темир йўл чипталарига ихтиёрий чегирмаларни эълон қилиш ҳамда лицензияси бор тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва эълон қилиш чораларини кўрсин;

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Вақф" хайрия жамоат фонди билан биргаликда республикадаги маданий мерос объектларига кириш чипталарига чегирмалар эълон қилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган саёҳат қилувчи кексалар рўйхатини ҳар йили 1 октябрга қадар шакллантирсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти "Саёҳат барча учун!" хайрия саёҳати лойиҳаси доирасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун мамлакат бўйлаб йилига бир маротадан кўп бўлмаган саёҳатни ташкил қилиш чораларини кўрсин.

Бунда:

саёҳат давомида саёҳатчиларни жойлаштириш, овқатланиш ва транспорт хизматлари учун маблағларнинг 50 фоизи - "Саёҳат барча учун!" хайрия махсус ҳисобварағидан, 50 фоизи - Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси (кейинги ўринларда - "Нуроний" жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қопланиши;

саёҳатларни ташкил этишда ички туризм фаолияти билан шуғулланувчи, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларга хизмат кўрсатиш учун мос транспортга ва саёҳат режасига эга туризм соҳаси субъектлари билан танлов асосида шартнома тузилиши инобатга олинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бир ой муддатда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва уларга берилаётган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматларнинг турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини яратиш бўйича таклиф ишлаб чиқсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) "Нуроний" жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғарма билан биргаликда фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

б) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши:

кексайишни секинлаштириш, кексаларнинг саломатлигини асрашга қаратилган махсус тиббий соҳа - геронтологияни ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва соҳага оид тузилмалар фаолиятини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва "Нуроний" жамғармаси 2020 йил 1 октябрга қадар дунё халқларининг кексалар ва нуронийлар турмуш тарзи ва ҳаёт йўллари, уларга берилаётган эътибор билан боғлиқ энг илғор тажрибаларни жамлаб, ягона тўплам ҳолида чоп этсин ва таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда "Нуронийлар масканлари" мажмуаларига етказиб беришни ташкил қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган, ёши улуғ авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни 2020 йил давомида тизимли асосда амалга оширсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ногиронлиги бўлган шахслар ва маҳаллаларда яшайдиган ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти бўйича таъсирчан назорат ўрнатсин;

маҳаллий бюджет ва унинг орттириб бажарилган қисмидан ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз кексаларнинг турар жойларини таъмирлаш ишларини назарда тутсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С. Турдиев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 майдаги

340-сон қарорига

ИЛОВА



Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини

янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

мехаиизми


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. КЕКСАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

1.

Фуқаролар йиғинларида кекса авлод вакилларига кўмак берувчи "Нуронийлар эъзозимизда" кўнгилли патронаж ёшлар гуруҳларини ташкил этиш.


1. Ёшлар гуруҳини шакллантириш.


2. Жойларда кексалар ва фахрийларни аниқлаш.


3. Ёшлар гуруҳи томонидан улариинг ҳолидан хабар олиш, уларга зарур ёрдамлар кўрсатиш.


2020 йил

1 июнга

қадар


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Нуронийлар учун "Нуронийлар масканлари" мажмуаларида, маҳалла гўзарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маданият уйларида ва истироҳат боғларида "Эҳтиром, эъзоз, эътибор" концерт дастурларини ташкил этиш.


1. Режа ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида йил давомида маданий тадбирларни ташкил қилиш.


2020 йил

июндан

бошлаб,

режа

асосида


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Ҳар йили октябрь ойида "Кексалар ҳафталиги"ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида амалга ошириш.


2020 йил

октябрдан

бошлаб ҳар

йили

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерадияси кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Кексаларда сурункали, шу жумладан яширин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида:

7-9 нафар тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар), қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар иштирокида кексаларни чуқурлаштирилгаи тиббий кўриклардан ўтказиш;

чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилган 150 минг нафар кексаларни республиканинг ихтисослаштирилган жойлардаги тиббиёт марказлари ва олий таълим тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;

сурункали касалликка чалинган кексаларни даврий диспансер кўригидан (касаллик кечишига кўра ҳар йили 2-6 марта) ўтказиш.


1. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Жойларда кексалар ва фаҳрийларни аниқлаш.


3. Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан тўлиқ қамраб олиш.


4. Уларни амбулатория ёки стационар шароитда соғломлаштириш.

2020 йил

давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

Экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлар, (Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари) шунингдек, олис ва чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, шу жумладан кексаларни тиббий кўрикдан ўгказиб, соғломлаштириш мақсадида "Саломатлик" поездларини ташкил этиш.


1. Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2. Кексалар ва ёлғиз қариялар рўйхатини ҳудудлар кесимида аниқлаш.


3. Режа асосида ҳудудларга "Саломатлик" поездларини ташкил этиш.


2020 йил

июнь ойидан

бошлаб,

режа асосида


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун:

"Нуронийлар масканлари" мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида махсус тўгараклар, шунингдек, улар учун оммабоп фильмлар намойишини ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клубларини ташкил этиш;

ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида кексалар учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-жисмоний тарбия кабинетлари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш.


1. Бажарувчиларнинг тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Дастур асосида кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш.


3. Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги кексаларни тўлиқ қамраб олиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш.


2020 йил

июнь ойидан

бошлаб


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


II. КЕКСАЛАР ВА ФАХРИЙЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИРЛАР

7.

Кекса ҳарбийлар билан мактаб ўқувчилари ўртасида "Менинг хаёт йўлим" мавзусида учрашувлар ташкил этиш.


1. Бажарувчиларнинг қўшма режасини ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида тадбирларни ташкил қилиш.


2020 йил

июнь ойидан

бошлаб


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


8.

"Темурбеклар" мактаби тарбияланувчилари, ҳарбий хизматчилар ва кекса авлод вакиллари ўртасида "Уч авлод" учрашувини ташкил этиш.


1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида учрашувларни ташкил қилиш.


3. Унда кекса авлод вакилларининг иштирокини таъминлаш.


2020 йил

июнь ойидан

бошлаб,

режа асосида


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


9.

"Жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда кекса авлод вакилларининг ўрни" мавзусида ҳудудларда семинарлар ташкил этиш.


1. Ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Семинарии ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


3. Режа асосида ҳудудларда семинарлар ўтказиш.


2020 йил

июль-август


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10.

Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишллари учун:

маҳалла гўзарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида улар учун оммабоп фильмлар намойиш қилиш ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клублари ташкил этиш;

ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-соғломлаштириш хоналари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Жойларда кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш.


3. Кексаларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишини ташкил қилиш.

2020 йил

давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида тонгги жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, "Ҳар куни 5 минг қадам" шиори остида пиёда юриш тадбирларини уюштириш.


1. Маҳаллалар кесимида режа ишлаб чиқиш.


2. Маҳаллаларда машғулот ўтказадиган спорт мураббийларини аниқлаш.


3. Тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиш.


2020 йил

давомида


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


       

III. КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧУН МАМЛАКАТ БЎЙЛАБ

ЗИЁРАТЛАРНИ (САЁҲАТ) ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИРЛАР

12.

Мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида "Кексалар учун туризм ойлиги"ни ташкил қилиш.


1. Бажарувчиларнинг ташкилий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида республиканинг диққатга сазовор қадамжоларига ташрифини ташкил қилиш.


2020 йилдан

ҳар йили

ноябрь

ойида


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


13.

Республика ҳудудларига ташриф буюрган кекса авлод вакилларининг саёҳати давомида жамоаларга йўналиш бўйлаб ҳар бир туристик ва маданий мерос объектлари ҳамда муқаддас қадамжолар ва уларнинг тарихи ҳақида сўзлаб бериш учун уларга ҳамрохлик қилиш бўйича туризм соҳасидаи яхши хабардор бўлган иқтидорли талабалар орасидан 50 нафардан кам бўлмаган кўнгилли ҳамроҳлар (волонтёрлар) рўйхатини шакллантириш ва уларни кекса авлод вакилларига бириктириш.


1. Муқаддас масканлар ва зиёратгоҳлар номларини аниқлаш.


2. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш.


3. Кўнгиллилар асосида уларни танлаб олиш ва кекса авлод вакилларига бириктириш.


2020 йилдан

режа асосида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.

Кекса авлод вакиллари учун моддий маданий мерос объектлари, музей ва театрларга кириш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича 50 фоизгача чегирмалар бериш чораларини кўриш.


1. Режа ишлаб чиқиш.


2. Кексалар учун белгиланган чегирмаларни жорий қилиш.


2020 йилдан

режа асосида


Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май





































Время: 0.1172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск