ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2020 й. 356-сон "Муборак газни қайта ишлаш заводи"да фойдаланишдан чиқарилаётган олтингугурт олиш қурилмасининг қувватлари ўрнини қоплаш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.06.2020 й.
N 356
"МУБОРАК ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ
ЗАВОДИ"ДА ФОЙДАЛАНИШДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН
ОЛТИНГУГУРТ ОЛИШ ҚУРИЛМАСИНИНГ ҚУВВАТЛАРИ
ЎРНИНИ ҚОПЛАШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ табиий газресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали истеъмолчиларни белгиланган норма ва талаблар бўйича табиий газ билан таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг миқдорини камайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан 2022 йилнинг IV чорагида ишга туширилиширежалаштирилган умумий қиймати 135,836 млн АҚШ долларига тенг бўлган "Муборак газни қайта ишлаш заводи"да фойдаланишдан чиқарилаётган олтингугурт олиш қурилмасининг қувватлари ўрнини қоплаш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. "Муборак газни қайта ишлаш заводи"да фойдаланишдан чиқарилаётган олтингугурт олиш қурилмасининг қувватлари ўрнини қоплаш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси М.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 4 июндаги
356-сон қарорига
ИЛОВА
"Муборак газни қайта ишлаш заводи"да
фойдаланишдан чиқарилаётган олтингугурт олиш
қурилмасининг қувватлари ўрнини қоплаш" инвестиция
лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий
техник-иқтисодий кўрсаткичлари
N |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Жами |
Жумладан: |
|
хорижий банклар кредитлари |
ўз маблағлари |
||||
1 |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг АҚШ долл. экв. |
135 836,3 |
85 000,0 |
50 836,3 |
2 |
Капитал қўйилмалар миқдори, жами |
минг АҚШ долл. экв. |
123 926,8 |
85 000,0 |
38 926,8 |
шу жумладан: |
|||||
2.1 |
машина ва ускуналар |
минг АҚШ долл. экв. |
86 684,3 |
59 991,6 |
26 692,7 |
ЭКВда |
минг АҚШ долл. |
86 684,3 |
59 991,6 |
26 692,7 |
|
миллий валютада |
минг АҚШ долл. экв. |
- |
- |
- |
|
2.2 |
қурилиш-монтаж ишлари |
минг АҚШ долл. экв. |
24 778,7 |
17 148,6 |
7 630,1 |
ЭКВда |
минг АҚШ долл. |
24 778,7 |
17 148,6 |
7 630,1 |
|
миллий валютада |
минг АҚШ долл. экв. |
- |
- |
- |
|
2.3 |
инвестиция давридаги молиявий харажатлар* |
минг АҚШ долл. экв. |
11 909,5 |
- |
11 909,5 |
2.4 |
бошқа харажатлар |
минг АҚШ долл. экв. |
12 463,8 |
7 859,8 |
4 604,0 |
ЭКВда |
минг АҚШ долл. |
11 356,9 |
7 859,8 |
3 497,1 |
|
миллий валютада |
минг АҚШ долл. экв. |
1 106,9 |
- |
1 106,9 |
|
3 |
Корхонанинг қуввати, шу жумладан: |
456,0 млн куб метр нордон (кислые) газларни қайта ишлаш |
|||
- ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми |
298,2 минг тонна олтингугурт маҳсулоти |
||||
- мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми |
кўзда тутилмаган |
||||
4 |
Мавжуд асосий фондлар қиймати |
- |
|||
5 |
Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони, шундан |
73 нафар |
|||
янги яратилаётган иш ўрни |
- |
||||
6 |
Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати |
лойиҳа нордон газларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга салбий таъсирнинг камайтиришга йўналтирилган |
|||
7 |
Инвестициядаврининг давомийлиги |
18 ой |
|||
8 |
Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати |
123 926,8 минг АҚШ долл. (экв.) |
|||
9 |
Кредит ва бошқа қарз маблағларини сўндириш муддати шу жумладан, валютадаги қарзлар |
тегишли кредит маблағларини жалб қилишнинг шартлари, амалдаги миқдори ва санасидан келиб чиқиб аниқлик киритилади |
*) Инвестиция давридаги молиявий харажатлар кўрсаткичигатегишли кредит маблағларини жалб қилишнинг амалдаги миқдори ва санасидан келиб чиқиб аниқлик киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 5 июнь