ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.06.2020 й. 352-сон қарорига 1-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 4 июндаги
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
аппаратининг Хўжалик фаолияти
бошқармаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати) функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Бошқарма Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
4. Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Бошқарма таркибига қуйидаги идоравий мансуб ташкилотлар (кейинги ўринларда - идоравий мансуб ташкилотлар) киради:
"Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси" давлат муассасаси;
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги" давлат муассасаси;
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси" давлат унитар корхонаси;
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси босмахонаси" давлат унитар корхонаси;
""Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи" давлат муассасаси.
2-БОБ. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
6. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва аппаратининг фаолиятини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва тадбирларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан ўтказиладиган йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни моддий-техник, молиявий жиҳатдан ва бошқача тарзда таъминлаш;
Ҳукумат уйининг бинолари, объектлари, хоналари ва асбоб-ускуналарига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;
Ҳукумат уйи ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ҳамда бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва унинг аппарати, идоравий мансуб ташкилотлар, шунингдек, давлат органлари раҳбариятига транспорт хизмати кўрсатиш;
тегишли бинолар ва объектларда белгиланган режим ҳамда хавфсизлик талабларига идоравий мансуб ташкилотлар риоя этишини ташкил этиш;
"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ва статистика ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш, ҳисоботларни тузиш, молиявий-иқтисодий фаолиятни, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларда назорат-тафтиш фаолиятини амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмаларига Ҳукуматнинг ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ташкил этишга кўмаклашиш.
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўйича:
Ҳукумат уйи биносидан фойдаланилишини, унинг сақланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини, муҳандислик тизимлари, коммуникациялар ва ускуналарнинг белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Хукумат уйи биносини мебель, инвентарь ва ички кўриниш жиҳозлари билан таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ҳамда ходимларини зарур компьютер ва бошқа техника, алоқа воситалари, сарфлаш материаллари, идора анжомлари, босма маҳсулотлар ва бошқа буюмлар билан таъминлайди;
йиғилишлар, шу жумладан, селектор ва видеоконференцалоқа режимида йиғилишлар ўтказилганда мажлислар залларини техник жиҳозлашни ташкил этади;
идоравий мансуб ташкилотлар биноларини ва объектларини, жумладан, видеокузатув тизими ҳамда бошқа электрон-техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёнғинга қарши муҳофаза қилиш, уларда кириш-чиқиш режими ва қўриқлашни ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари иштирокидаги протокол ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатишни ташкил этади, Вазирлар Маҳкамасининг совға-тақдимот фондини шакллантиради;
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник таъминоти масалаларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинишини ташкил этади;
идоравий мансуб ташкилотлар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди, лойиҳалаштиришни ташкил этади ва таъминлайди, кўрсатиб ўтилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;
идоравий мансуб ташкилотларнинг объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этади ва назорат қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг эҳтиёжлари учун дастурий таъминот, шу жумладан, ахборот-ҳуқуқий тизимлар, вирусга қарши дастурлар ва бошқа дастурий комплекслар харид қилинишини таъминлайди;
муҳандислик-технологик тизимлар қўллаб-қувватланишини, серверлар ва локал-ҳисоблаш тармоқлари, телекоммуникация ва аудио-видео ускуналари ишлашини, компьютер ускунаси ва периферий қурилмалар техник жиҳатдан кузатиб борилишини, компьютер ва бошқа ташкилий техника созланиши ҳамда таъмирланишини ташкил этади, ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади;
хизмат сафарларига юбориладиган Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимлари учун темир йўл чипталари ва авиачипталар брон қилинишини ташкил этади;
б) транспорт хизмати кўрсатиш масалалари бўйича:
Автохўжаликнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади ва уларга риоя этилишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига хизмат автомобилларини бириктириш ва навбатчи автотранспорт воситалари ишини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
транспорт хизмати кўрсатиш Автохўжаликка юкланган давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Автохўжалик транспорт воситаларининг зарур тарзда сақланишини, улардан фойдаланишни, уларнинг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишини назорат қилади;
Автохўжалик томонидан автотранспорт воситаларининг ҳисобга олиниши, харид қилиниши, тақсимланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ташкил этади ҳамда назорат қилади;
транспорт хизматини кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш чораларини кўради;
в) молия-иқтисодиёт масалалари бўйича:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ҳамда амалга оширади;
идоравий мансуб ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг навбатдаги йил учун харажатлар сметасини тузади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан навбатдаги йил учун тузилган харажатлар сметаси ҳисоб-китоблари тўғри амалга оширилганлигини текширади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штатлар жадвалини тузади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига келишиш учун киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан штатлар жадваллари тўғри тузилганлигини текширади;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бюджет мажбуриятлари лимитларини идоравий мансуб ташкилотлар ўртасида тақсимлайди;
бюджет ҳисоботи, шунингдек, молия, солиқ ва статистика ҳисоботини тузади ва тегишли органларга белгиланган тартибда тақдим этади;
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш юзасидан идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини молиявий назорат ва таҳлил қилади, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ҳисобини юритади;
тегишли бирламчи ҳужжатлар асосида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ва аппарати ходимларига иш ҳақи, рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ва бошқа тўловлар ҳисобланиши ҳамда белгиланган муддатларда тўланишини таъминлайди;
тушадиган пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳисобга олинишини назорат қилади, идоравий мансуб ташкилотларнинг чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини текширади ҳамда қабул қилади, йиғма ҳисоботлар тузади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти тафтишдан ўтказилишини ташкил қилади ва ўтказади;
пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини хатловдан ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
идоравий мансуб ташкилотларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш бўйича йўриқнома ҳужжатлари билан таъминлайди;
г) ижтимоий-маиший таъминот масалалари бўйича:
Ҳукумат уйи биносида ва идоравий мансуб ташкилотларда умумий овқатланиш ва чакана савдони ташкил этиш хизматлари кўрсатилишини ташкил қилади, сотилаётган маҳсулотлар ва товарларнинг сифати назорат қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари учун соғломлаштириш тадбирлари ва маданий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;
"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар тақсимланиши ва сотилишини таъминлайди;
д) идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида идоравий мансуб ташкилотлар ишини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан самарали таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, уларга бириктирилган давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг бўлимлари ва бошқа таркибий бирликлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишади;
ўз ваколати доирасида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий тусдаги маълумотлар ҳимоя қилинишини, шунингдек, бундай маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти назорат қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
бошқарма унга юкланган вазифаларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
8. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, Бошқарма юритувига киритилган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, ушбу мақсадларда комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан Бошқарма ҳамда унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар фаолияти масалалари бўйича белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни қайта ташкил этиш, шунингдек, идоравий мансуб янги ташкилотларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига таклифлар киритиш;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) рўйхатини келишиш;
идоравий мансуб ташкилотлар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича таклифлар киритиш, ушбу объектлар бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;
идоравий мансуб ташкилотларга бириктирилган мулкдан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишган ҳолда, идоравий мансуб ташкилотларга нисбатан муассис функцияларини амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишган ҳолда, идоравий мансуб ташкилотларнинг даромадларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан бухгалтерия операцияларини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Бошқарма унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
10. Бошқарманинг тузилмасига:
моддий-техника таъминоти бўлими;
молия-иқтисодиёт бўлими киради.
бошқарма тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Бошқарма ишига бошлиқ раҳбарлик қилади.
12. Бошқарма бошлиғи, бўлим мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
ТАШКИЛ ЭТИШ
13. Бошқарманинг иши "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режаси, бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Бошқарманинг иш режаси ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
14. Бошқарма бошлиғи:
бошқарма ишига бевосита раҳбарлик қилади, бўлимлар ишини ташкил этади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Бошқарма юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Бошқарма мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг тақсимланишини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;
мутахассислар ижро интизомининг сифатини, ички меҳнат тартиби қоидаларининг талабларига риоя этилишини, уларнинг вазифалар ва топшириқларни ишончли, ўз вақтида, сифатли ҳамда самарали бажаришини, таклифлар ва лойиҳалар тайёрлашини, тегишли масалалар юзасидан топшириқлар ҳамда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши таъминланишини, тегишли материаллар билан ишлашда махфийлик режимини назорат қилади;
Бошқарманинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, уларнинг профессионал даражаси ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;
бириктирилган масалалар бўйича тизимли мониторинг ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
молиявий аҳволни таҳлил қилади, харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар ва тузатишлар киритади, харажатлар сметасини бажариш бўйича тезкор маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига келишиш учун киритади;
Бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар бўйича буйруқлар чиқаради;
товар-моддий бойликларни олиш ёки бериш учун тузиладиган шартномалар Молия-иқтисодиёт бўлими томонидан кўриб чиқилиб имзолангач, уларга виза қўяди;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни қайта ташкил этиш, шунингдек, идоравий мансуб янги ташкилотларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг ишлаш ҳолати ва натижадорлигини мунтазам ўрганиб боради, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар ҳисоби ва ҳисоботлари текширилишини таъминлайди;
молия-хўжалик фаолиятининг ҳолати бўйича хулосалар тайёрланишини таъминлайди;
идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тасдиқлайди;
ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши ҳамда амалга ошириладиган операцияларнинг қонунийлигини, маблағлар мақсадли сарфланишини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида Бошқармага бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг баённомалари ҳамда топшириқлари бажарилишини тизимли назорат қилади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига биноан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида шартномалар тузади ва имзолайди, белгиланган тартибда ишончномалар беради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
15. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилган ҳолда бўлим мудирларидан бири бажаради.
16. Бошқарманинг бўлим мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари ўз фаолиятини функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.
17. Молия-иқтисодиёт бўлими мудири зиммасига қонун ҳужжатлари ва функционал вазифалар тақсимланишида назарда тутилган бош бухгалтер функциялари ҳам юкланади.
Молия-иқтисодиёт бўлими мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
18. Инспектор Бошқармада иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 4 июнь