ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 й. 365-сон "2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.06.2020 й.
N 365
2020-2025 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сон қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикаси банк, молия тизими учун кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт талабларига мос келадиган малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, илғор таълим технологиялари асосида олий таълимни модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси 1-иловага;
2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага;
2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тузилмаси 4-иловага;
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ходимларининг малакасини ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясининг (кейинги ўринларда - Концепция) асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларини уч (ўзбек, рус, инглиз) тилда ўқитишни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига (кейинги ўринларда - Академия) ўқишга очиқ қабул қилишни ташкил этиш;
бизнес маъмуриятчилиги соҳасида бакалавр ва магистр (BBA ҳамда MBA) академик даражасини берган ҳолда, банк бизнеси ва молияни бошқаришнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
роботлаштиришнинг ўсиб бораётган таъсири ва сунъий интеллект технологиялари ривожланишини инобатга олиб, меҳнат бозоридаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган иқтисодиёт ва молия соҳасидаги истиқболдаги янги касблар харитасини ишлаб чиқиш;
давлат намунасидаги диплом берган ҳолда, бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари орқали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
халқаро эътироф этилган корпоратив университетлар ("Сбербанк" ОАЖ, Credit Suisse, Unicredit ва бошқалар) билан биргаликда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
масофадан туриб (электрон) ўқитиш орқали республика ҳудудларидаги тижорат банклари филиаллари учун таълим дастурларини ташкил қилиш ва ўтказиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Академия Ўзбекистон Республикасининг банк ва молия соҳаси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Академиянинг бакалавриат ва магистратурсида:
давлат гранти маблағлари ҳисобидан - фақат давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;
Академия Кенгаши томонидан тасдиқланган квота бўйича тўлов-контракт асосида - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлар таълим олади.
4. Банк ва молия ташкилотларининг юқори бошқарув органларига ҳар йили:
а) ўз ходимларини Академиянинг камида:
юқори менежмент учун - 80 академик соат;
ўрта менежмент учун - 100 академик соат;
бошланғич даражадаги менежмент ва ходимлар учун - 120 академик соатни ташкил этадиган малака ошириш курсларига юбориш;
б) ходимларни баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 2 фоизи миқдоридаги маблағларни йўналтириш тавсия этилсин.
5. Академияга:
давлат намунасидаги диплом берган ҳолда, ушбу муассаса ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ "икки диплом" (double degree) модели асосида магистратурада ўқитишни ташкил қилиш бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари билан битим тузиш;
магистратурада ўқишни жаҳондаги таълим фаолиятига оид энг яхши амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олиб ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, норматив ва қисқартирилган муддатларда (анъанавий ва масофавий технологиялар асосида) ташкил қилиш (12 ой, кредит-модуль тизими бўйича);
масофавий ва кечки таълим шаклларини жорий қилиш;
Академиянинг профессор-ўқитувчилари фаолиятининг турлари бўйича вақт нормалари, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини белгилаш;
чет эллик профессор-ўқитувчилар билан шартномалар тузиш;
Академия томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқиш нархи ва тарифларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
6. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Академиянинг магистратурасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
тижорат банклари депозитлари ва қимматбаҳо қоғозларда бўш маблағларни жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти томонидан йиллик ажратиладиган маблағлар;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти:
а) 2020 йил 1 июлга қадар:
Академия ректорини тайинласин;
Академия уставини тасдиқласин ва 7 кишидан иборат Академия Кенгашини таъсис этсин ҳамда унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тижорат банклари раҳбарлари ва халқаро экспертлар, шу жумладан халқаро молия институтлари вакилларини жалб қилсин;
б) 2020 йил 1 августга қадар Академия ҳузуридаги Ҳисоблаш маркази, Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактаби, Халқаро банк мактаби, Executive MBA мактабини ташкил қилиш, кампуслар қуриш ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбаларини белгилашни назарда тутадиган Академия инфратузилмасини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури ҳамда бизнес-режани ишлаб чиқиб тасдиқласин ва ушбу дастур ҳамда бизнес-режада назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
8. Академия Кенгашига Академия ректорининг илтимосномасига асосан:
Академиянинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
давлат таълим стандартлари, шу жумладан ўқув юкламаси ҳажмлари, малака талаблари ҳамда банк ва молия фаолияти мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини;
Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича қабул параметрларини (квоталарини);
профессор-ўқитувчилар таркибини танлаш, баҳолаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги, бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомларга ўзгартириш киритиш ҳамда уларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
9. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти Академия Кенгаши билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида банк ва молия соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқишини Академияга кўчириш чораларини кўрсин.
10. Академия:
2021 йил 1 сентябрга қадар таваккалчилик юқори бўлган инновацион лойиҳаларни молиялаштириш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш учун венчур жамғармаси ва бошқарув компаниясини ҳамда халқаро илмий маълумотлар базаларида иқтибослар келтирилишини таъминлаган ҳолда, имий мақолалар муаллифларининг ишларини молиялаштириш мақсадида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилсин;
2022 йил 1 сентябрга қадар Академия Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда бакалавриат дастурлари бўйича ўқишга қабул қилишни ташкил этсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасига Академиянинг педагог ва илмий ходимларини хорижий илғор олий таълим ва илмий муассасалар, банклар ва бошқа молия ташкилотларида малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборишга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Академия ва етакчи хорижий таълим муассасалари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Академияни ҳар чоракли ва йиллик статистика маълумотлари тарқатилиши мажбурий бўлган рўйхатга киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Академияга 2020 йил 1 ноябрга қадар маълумотларни 1 Гбит/с дан паст бўлмаган тезликда узатишни таъминлаган ҳолда, юқори тезликдаги интернет-алоқа канали тақдим этилишини таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 8 июндаги
365-сон қарорига
2-ИЛОВА
2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
Банк-молия академиясини ривожлантириш
концепциясини амалга ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
2020 йил 8 июндаги
365-сон қарорига
3-ИЛОВА
2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия
академиясини ривожлантириш концепциясининг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар бўйича |
Масъул ижрочилар |
||||
2020 |
2021 |
2022 |
2023 |
2024 |
||||
Бакалавриат ва магистратурани ривожлантириш
|
||||||||
1 |
Кириш танлови натижалари бўйича ўтиш балли |
Балл (100 дан) |
50 |
60 |
70 |
70 |
70 |
Банк-молия академияси |
2 |
Мижозларнинг қониқиш даражаси |
NPS индекси |
50 |
60 |
70 |
80 |
90 |
Банк-молия академияси |
3 |
Хорижий тилда ўқийдиган талабалар улуши |
Фоизларда (талабалар умумий сонига нисбатан) |
10 |
20 |
30 |
40 |
50 |
Банк-молия академияси |
4 |
Чет эллик талабалар улуши |
Фоизларда (талабалар умумий сонига нисбатан) |
- |
- |
10 |
15 |
20 |
Банк-молия академияси |
5 |
Чет эллик профессор-ўқитувчилар улуши |
Фоизларда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) |
5 |
10 |
15 |
20 |
20 |
Банк-молия академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси |
Ўқишга қабул қилиш жараёнини кенгайтириш
|
||||||||
6 |
Давлат гранти асосида қабул қилиш |
Бакалаврлар сони |
20 |
20 |
250 |
250 |
250 |
Банк-молия академияси |
Магистрлар сони |
100 |
200 |
250 |
250 |
250 |
|||
7 |
Тўлов-контракт асосида қабул қилиш* |
Бакалаврлар сони |
20 |
20 |
250 |
250 |
250 |
Банк-молия академияси |
Магистрлар сони |
100 |
200 |
250 |
250 |
250 |
|||
Бакалавриат, магистратура ва кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари йўналишлари**
|
||||||||
8 |
Бакалавриат таълим йуналишлари |
1. Бизнесни бошқариш бакалаври (ВВА) - Банк иши; - Молия; 2. Бакалавр (BSc) - Иқтисодиёт; - Менежмент; - Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. |
Банк-молия академияси |
|||||
9 |
Магистратура мутахассисликлари |
1. Бизнесни бошқариш магистри (МВА) - Банк иши; - Молия; 2. Магистри (МSc) - Давлат молиясини бошқариш; - Солиқлар ва солиққа тортиш; - Иқтисодиётни монетар тартибга солиш; - Бухгалтерия ҳисоби, аудити ва назорати; - Пенсия фондларини бошқариш. |
Банк-молия академияси |
|||||
10 |
Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув дастурлари |
1. Давлат молияси, бюджет ва солиқ сиёсати. 2. Иқтисодий сиёсат ва таҳлил. 3. Активларни бошқариш, суғурта ва инвестиция бизнеси. 4. Банк ишининг ҳуқуқий ва меъёрий асослари. 5. Стратегик менежмент ва ходимларни бошқариш. 6. Валюта, пул-кредит сиёсати ва ҳисоб-китоб муносабатлари. 7. Корпоратив молия ва лойиҳаларни молиялаштириш. 8. Хатарларни бошқариш ва бизнес хавфсизлиги. 9. Операцион ва сифат менежменти. |
Банк-молия академияси |
|||||
Ўқув дастурларини такомиллаштириш
|
||||||||
11 |
Амалий кўникмаларни оширишга қаратилган машғулотлар (кейслар), мутахассислик предметлари бўйича амалий машғулотлар улуши |
Фоизларда (машғулотлар сонига нисбатан) |
35 |
45 |
55 |
70 |
80 |
Банк-молия академияси |
Раҳбарларни малака ошириш курслари билан қамраб олиш даражаси |
Фоизларда (банк ва молия соҳасидаги барча даражадаги раҳбарлар сонига нисбатан) |
20 |
25 |
30 |
35 |
50 |
Банк-молия академияси, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар
|
|
Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш
|
||||||||
13 |
Тадқиқотлар олиб бориладиган илмий мавзулар |
Мавзулар сони |
5 |
10 |
12 |
12 |
15 |
Банк-молия академияси |
14 |
Илмий ходимларнинг ўртача ёши |
Ёши (йилларда) |
45 |
45 |
44 |
42 |
42 |
Банк-молия академияси |
15 |
Академиянинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилари улуши) |
Фоизларда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) |
50 |
55 |
60 |
70 |
70 |
Банк-молия академияси |
16 |
"Scopus", "ScienceDirect", "Web of Science" ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаси журналларидаги мақолалар |
Индексли журналларда чоп этилган мақолалар сони |
10 |
20 |
30 |
40 |
50 |
Банк-молия академияси |
17 |
"Хирш" (h-индекс) 5 ва ундан юқори индексга эга профессор-ўқитувчилар |
Профессор-ўқитувчилар сони |
1 |
5 |
10 |
10 |
10 |
Банк-молия академияси |
Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш
|
||||||||
18 |
Хорижий мамлакатларда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши (охирги 2 йил давомида) |
Фоизларда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) |
25 |
30 |
40 |
50 |
60 |
Банк-молия академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси |
19 |
Хорижий олий таълим муассасалари ва корпоратив университетлар билан қўшма дастурлар асосида ўқитишни ташкил қилиш |
Мавжуд дастурлар сони (жами) |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси |
Академиянинг моддий-техник базасини ривожлантириш
|
||||||||
20 |
Электрон шаклдаги ўқув ва илмий адабиётлар мавжудлиги |
Фоизларда (ўқув ва илмий адабиётлар сонига нисбатан) |
20 |
30 |
40 |
50 |
60 |
Банк-молия академияси |
21 |
Таълим жараёнларини бошқаришнинг ахборот тизимларини жорий қилиш |
Фоизларда (жараёнларга нисбатан) |
20 |
30 |
40 |
50 |
60 |
Банк-молия академияси |
22 |
Замонавий компьютер ва техника билан таъминланганлик даражаси |
Фоизларда (тингловчилар ва ўқитувчилар сонига нисбатан) |
30 |
50 |
100 |
100 |
100 |
"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси |
Ўқитувчиларни моддий рагбатлантириш
|
||||||||
23 |
Профессор-ўқитувчиларга устама тўлаш ва мукофотлаш |
Фоизларда (окладга нисбатан) |
40 |
60 |
80 |
100 |
100 |
Банк-молия академияси |
*) Тўлов-контракт асосида қабул қилинадиган тингловчилар сони (квотаси) Академия кенгаши қарорига кўра ўзгариши мумкин.
**) Бошқа йўналишлар ва мутахассисликлар талаб мавжудлигига асосланиб, Академия ректори тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.
2020 йил 8 июндаги
365-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
ТУЗИЛМАСИ
Академия Кенгаши 1(1) |
РЕКТОР |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Махсус департаментлар |
Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўқув-методик департаменти 7(4) |
Педагогик технологиялар ва инновациялар бўлими 2(1) |
Халқаро дастурларни ривожлантириш бўлими 3(3) |
Режа-иқтисодиёт бўлими 3(2) |
Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими 3(2) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўқув-методик бўлими |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Синхрон таржима хизмати 5(2) |
Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими 2(2) |
Бухгалтерия 3(3) |
Имтиҳон жараёнлари администрацияси сектори 2(1) |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ишлаб чиқариш билан алоқалар ва стажировка бўлими |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Хўжалик бўлими 3(3) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Электрон ўқув ва илмий ресурсларни ривожлантириш маркази 4(2) |
Таълим сифати ва илмий тадқиқотлар назорати бўлими 2(2) |
Бизнес-акселератор 3(1) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Касбий камолот маркази |
Ахборот-ноширлик маркази ва типография 4(2) |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бизнес-инкубатор 3(1) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Магистратура 3(2) |
Спорт- соғломлаштириш комплекси 4(2) |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот технологиялари бўлими 4(2) |
Лойиҳаларни бошқариш офиси 5(2) |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Мижозлар билан ишлаш хизмати 3(1) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бакалавриат 3(2) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Меҳмонхона комплекси 6(3) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Компетенцияларни ривожлантириш департаменти 3(2) |
Медиа-студия 3(1) |
Битирувчилар уюшмаси 1(1) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Секретариат ва архив 3(1) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тиббий-санитария хизмати 3(2) |
Юрисконсульт 1(1) |
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Молиявий ахборот технологиялари мутахассислари мактаби 3(2) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Амалий тадқиқотлар марказлари* |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Халқаро банк мактаби 3(2) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Executive MBA 3(2) |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Изоҳ. Жами - 102 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 57 нафар, техник ва хизмат курсатувчи ходимлар бундан мустасно.
Академия кенгаши ходимларнинг чекланган сони ва Академия тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
*) Амалий тадқиқотлар марказлари ходимларининг сони ушбу марказлар ташкил этилгандан сўнг белгиланган тартибда аниқланади.
2020 йил 8 июндаги
365-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ходимларининг малакасини ошириш ва халқаро
ҳамкорликни ривожлантиришнинг
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Изоҳ. Халқаро ҳамкорликнинг самарадорлиги ва устувор йўналишлари, молиялаштириш имкониятлари ва долзарб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Академия ректори томонидан белгиланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 9 июнь