ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 й. 398-сон "Пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2020 й.

N 398




ПАХТА ХОМАШЁСИНИ ЕТИШТИРИШ ВА ҚАЙТА

ИШЛАШ КООПЕРАЦИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарори ижросини таъминлаш, фермер хўжаликларининг пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш асосида пахтачилик соҳасида манфаатдорликни ва қўшилган қиймат ҳажмини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарорига мувофиқ:

фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашиши асосида пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари (кейинги ўринларда - кооперациялар) ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашиши асосида пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига белгиланган имтиёзлар кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади;

кооперацияларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудлардаги пахта тозалаш корхоналари ихтиёрий равишда аъзо бўлади;

кооперациялар аъзолари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш хизмати (тегирмон усулида) кўрсатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг кооперацияларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишнинг қуйидаги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилмаётган бўш ер майдонларини белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захирасига ўтказилишини таъминлайди;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида кооперациялар томонидан илғор хорижий тажрибалар ҳамда ресурс тежовчи инновацион технологияларнинг жорий этилишини ташкил қилади;

кооперациялар билан пахта хомашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириб боради;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

кооперациялар фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашади;

кооперациялар ва пахта хомашёсини етиштирувчи фермер хўжаликларини уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини белгилайди;

в) кооперациялар:

пахта хомашёсини қабул қилиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича самарали иш юритиш тизимини жорий қилади;

кооперация аъзоларига илмий асосланган агрономик, иқтисодий-молиявий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги консультатив хизматлар кўрсатади, заруратга кўра, соҳа олимлари ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади;

пахта хомашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари талаблари асосида уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий-техника ресурсларини етказиб беради.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда кооперациялар билан пахта хомашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасида тузиладиган пахта хомашёси ва уруғлик пахта харид қилиш шартномасининг намунавий шаклини ишлаб чиқсин.

б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда пахта тозалаш корхоналари ва пахта хомашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасида тузилган пахта хомашёси ва уруғлик пахтани харид қилиш бўйича шартномаларнинг кооперациялар билан қайта тузилишини таъминласин.

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзпахтасаноат" АЖ билан биргаликда:

бир ой муддатда пахта тозалаш корхоналаридаги давлат улушларини номинал ва баланс қийматларида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига берилишини;

икки ой муддатда кооперация таркибига киритиладиган корхоналарнинг устав капиталига киритилмаган фаолият йўналишига алоқадор бўлмаган ер майдонлари, бино-иншоотлари ва мол-мулкларини белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 280-модда

























Время: 0.1161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск