Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2020 й. 450-сон "Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2020 й.

N 450



ЦЕМЕНТ ИМПОРТИ ТАРТИБИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ҲАМДА ИЧКИ БОЗОРНИ

СИФАТЛИ ЦЕМЕНТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Цементни импорт асосида республикага олиб киришда хўжалик юритувчи субъектларга қулайлик яратиш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Цемент импортини соддалаштирилган тартибда амалга ошириш ҳамда ички бозорда унинг сифатини назорат қилиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлигининг республикага олиб кириладиган цементни эркин муомалага чиқаришни соддалаштирилган тартиб асосида амалга ошириш амалиётини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:

цемент республика ҳудудига олиб кирилгунга қадар импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахс (кейинги ўринларда - импорт қилувчи) томонидан ихтиёрийлик асосида унинг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органига тақдим этилади, бунда маҳсулотни эркин муомалага чиқариш ("ИМ 40" режимига ўтказиш) давлат божхона хизмати органлари томонидан тегишли мувофиқлик сертификати асосида амалга оширилади, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно;

цемент аввал олиб кирилган ва охирги ўн икки ой давомида бир ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулотига нисбатан берилган мувофиқлик сертификати асосида (амал қилиш муддатидан қатъи назар) ушбу ишлаб чиқарувчининг кейинги маҳсулоти импорт қилувчи томонидан республика ҳудудига олиб кирилган ҳолларда "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида маҳсулотни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органининг ариза бўйича қабул қилган қарори давлат божхона хизмати органлари томонидан маҳсулотни эркин муомалага чиқаришга асос бўлади, божхона қонун ҳужжатларининг бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда аризада кўрсатилган миқдордаги цемент сифати бўйича даврий равишда лаборатория синовлари амалга оширилади ва натижалари бўйича импорт қилувчига синов баённомаси тақдим этилади.

Ҳар бир божхона юк декларацияси бўйича маълумот сертификатлаштириш органига "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали юборилади ва цемент эркин муомалага чиқарилганда сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ўртасида тузилган шартнома доирасида цементни хавф-хатарларни таҳлил қилиш асосида даврий равишда лаборатория синовларидан ўтказилади.


3. Белгилаб қўйилсинки:

лаборатория синови натижаларига кўра цемент белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, бу ҳақда бир кун муддатда сертификатлаштириш органи томонидан импорт қилувчи, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хабардор қилинади;

белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган цементни олиб кирган импорт қилувчи олти ой муддат давомида ушбу маҳсулотни эркин муомалага чиқаришда соддалаштирилган тизимдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) сертификатлаштириш органларининг хабарномасига кўра белгиланган талабларга номувофиқ бўлган маҳсулотни сотишни ва ундан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш тўғрисида импорт қилувчига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.

4. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Департамент билан биргаликда ички бозордаги цемент маҳсулотлари сифатини ўрганиш мақсадида чакана савдо шохобчаларида назорат харидларини амалга оширсин ва маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиб борсин.


5. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини киритсин:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган цементни олиб кирганлиги;

ички бозорда цемент маҳсулотларини чакана сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жарималар қўллаш.


6. Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга номувофиқ бўлган цемент маҳсулоти ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига олиб келган ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июлдаги

450-сон қарорига

1-ИЛОВА



Цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини

ошириш ҳамда ички бозорни сифатли

цемент билан таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. РЕСПУБЛИКАДА ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ

ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ БЎЙИЧА

1

Республикада фаолият юритаётган цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2020 йил II ярмида 9 060,2 минг тонна (I ярим йилликка нисбатан 166% кўп) цемент (1-иловага мувофиқ график асосида) ишлаб чиқаришни таъминлаш.

Клинкер ва цемент маҳсулотларини узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш

Ҳар бир корхона бўйича ишлаб чиқилган графикка мувофиқ (1-илова)

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)

2

2020-2021 йилларда 1 129 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига 14,5 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни (2-иловага мувофиқ рўйхат асосида) ишга тушириш, шу жумладан:

2020 йил - 7 та лойиҳа (395 млн АҚШ долл., 5 410 минг тонна);

2021 йил - 11 та лойиҳа (734 млн АҚШ долл., 9 100 минг тонна).

Ускуналарнинг етказилишини таъминлаш


Қурилиш-монтаж ишларни амалга ошириш


Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш

Ҳар бир корхонанинг техник-иқтисодий асосномасига мувофиқ

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов)

3

Маҳаллий цемент ишлаб чиқарувчилар томонидан (3-иловага мувофиқ) цементни биржа савдоларига қўйиб бориш.


Тасдиқланган ойлик графиклар (савдо кунларига тенг тақсимланган) бўйича цементнинг биржа совдаларига қўйилишини доимий назорат қилиш.

6 та йирик ва кичик корхоналар томонидан цементни биржа савдоларига 2020 йил 1 августидан бошлаб кунига 40 минг тоннадан кам бўлмаган ҳажмда қўйиш,


Ҳар бир йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга масъул вакиллар бириктириб, кунлик мониторинг олиб бориш.

Кунлик график асосида

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (Б.Зарипов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (З.Бадриддинов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Хурсанов)

...
Время: 0.0778
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск