ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи /

Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3263-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 27.06.2020 й. 15/9-сон қарорига 1-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3263-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2020 йил 27 июндаги

15/9-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома микромолия ташкилотлари, ломбардлар ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилоти деб юритилади) учун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада бухгалтерия операцияларини амалга ошириш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича белгиланган талаблар барча нобанк кредит ташкилотлари учун мажбурийдир.

2. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда ипотека ташкилоти деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалда қўллаши, шунингдек иш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар айланиш тартибини белгилаши лозим.

3. Нобанк кредит ташкилотининг бухгалтерия операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.


2-БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ХИЗМАТИ ВА УНДА

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Бухгалтерия хизматини ташкил этиш


4. Нобанк кредит ташкилотининг раҳбари (бундан буён матнда раҳбар деб юритилади) ҳисоб сиёсати ишлаб чиқилишини, ички назорат тартибини, бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини, ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини ташкил этиш, молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини, солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаши шарт.


5. Нобанк кредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби хизматига бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс (бундан буён матнда бош бухгалтер деб юритилади) раҳбарлик қилади.


6. Бош бухгалтер лавозимга раҳбар томонидан тайинланади ва озод қилинади.


7. Бош бухгалтер лавозимга тайинланаётганда ёки лавозимидан озод қилинаётганда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи аҳволини акс эттирувчи қабул қилиш-топшириш далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома қабул қилувчи ва топширувчи бош бухгалтерлар томонидан имзоланади ва раҳбар томонидан тасдиқланади. Агар ишлаб турган бош бухгалтер вафот этган ёки бошка сабабларга кўра қабул қилиш-топшириш жараёнида иштирок эта олмаса, қабул қилиш-топшириш далолатномаси раҳбар ва ишни янги қабул қилувчи бош бухгалтер томонидан имзоланади.


8. Нобанк кредит ташкилотида пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.


9. Бош бухгалтери зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек раҳбар вақтинча ишда бўлмаганда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас.


10. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаганда (хизмат сафарида, таътилда, касаллик ва шу кабиларда) бош бухгалтернинг вазифаларини бажариш бош бухгалтер ўринбосари зиммасига, ўринбосар ҳам ишда бўлмаганда раҳбарнинг буйруғига асосан молиявий операцияларни билувчи малакали бошқа ходим зиммасига юклатилади.


11. Бош бухгалтер вазифаларига қуйидагилар киради:

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида операцияларнинг кунлик ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши;

молиявий ва назоратга оид ҳисоботларни тўғри, ҳаққоний ва ўз вақтида тузилишини ҳамда белгиланган муддатларда тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш;

бухгалтерия ҳужжатларининг бут сақланиши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва архивга топширилишини таъминлаш;

бошқа бўлинмалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида молиявий фаолиятни таҳлил қилиш;

моддий ва молиявий ресурслардан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши ҳамда мулкнинг бут сақланиши устидан доимий назорат олиб бориш;

нобанк кредит ташкилоти фаолиятида унинг молиявий ҳолатига таъсир этувчи юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган пул маблағлари ва товар-моддий бойликлардан самарасиз ёки ноқонуний фойдаланилиши, амалдаги қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатлари бўйича раҳбарга ахборот бериш;

раҳбарнинг буйруғига асосан манфаатлар тўқнашувини юзага келтирмайдиган бошқа вазифалар.


12. Нобанк кредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби хизмати ходимларининг лавозим вазифалари ишлаб чиқилиб, раҳбар томонидан тасдиқланган бўлиши зарур. Бухгалтерия хизмати ходимларига унинг лавозим мажбуриятларига мувофиқ маълум вазифаларни бажариш юклатилади.


13. Бош бухгалтер муҳрлар, штамплар ва қатъий ҳисобда турувчи бланклардан фойдаланишда, уларнинг йўқолиши ёки суиистеъмолчилик мақсадларида фойдаланиш шароитига имкон бермаслик учун сейфда сақланишини таъминлаши шарт.



2-§. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳужжатлари


14. Жамланма ва таҳлилий ҳисоб операциялари алоҳида бухгалтерия ҳисоби регистрларида қайд этилади. Синтетик ҳисоб юритишда бош китобдан ва аналитик ҳисоб юритишда ёрдамчи китоблардан фойдаланилади.


15. Бош китоб бу иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли ҳисобварақлари гуруҳи бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ишлатиладиган йиғма маълумотларни акс эттиради. Бош китобда ҳар бир ҳисобварақ бўйича кун бошига қолдиқ, кун давомида амалга оширган операцияларнинг дебет ва кредит айланмаси ва кун охирига қолдиқ суммалари акс эттирилади.


16. Ёрдамчи китоб ҳисобварақларига нисбатан олганда бош китоб ҳисобварақлари назорат ҳисобварақлари ҳисобланади.


17. Ёрдамчи китоблар бош китоб ҳисобварақларига очиладиган шахсий ҳисобварақлар, шунингдек алоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича юритиладиган карточка, китоб ёки журналлар ҳисобланади ва уларда бухгалтерия операциялари батафсил ва тўлиқ акс эттирилади. Ёрдамчи китобларнинг шакли ва турлари ташкилот томонидан мустақил белгиланади ҳамда дастурий йўл билан юритилиши мумкин.


18. Барча кунлик операциялар ёрдамчи китобда хронологик тартибда акс эттирилади. Ёрдамчи китоб учун манба бўлиб, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа бухгалтерия бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.


19. Ёрдамчи китоблар Ҳисобварақлар режаси номенклатурасига мос иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлари бўйича ҳар ой учун алоҳида юритилиши лозим.


20. Бош ва ёрдамчи китобларда ҳеч қандай тузатишлар қилинишига рухсат этилмайди. Ўчирувчи суюқликлар ёрдамида, шунингдек, суммаларни ўчириб ёзиш ва тузатиш йўли билан тузатишлар киритиш тақиқланади.


21. Ички операцияларни амалга оширишда мазкур йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ мемориал ордердан фойдаланилади.

Аниқланган хато ёзувлар ушбу хато ёзувлар киритилган ҳисобварақларга тескари ёзувлар киритиш йўли билан (сторно усулида) тузатиш мемориал ордерларини тузиш асосида тузатилади.

Тузатиш мемориал ордери матнида қачон ва қайси ҳужжатда хатога йўл қўйилгани кўрсатилиши керак, асос бўлган ҳужжатга (ариза, билдиришнома, хат ва бошқалар) ҳавола берилиши ва илова қилиниши керак.


22. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши, тақдим этилиши ва сақланиши мумкин.


23. Ҳисоб регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда юритилганда, кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш бўйича ёрдамчи китоб ҳар бир иш куни учун, бош китоб ҳар ой учун алоҳида қоғозга чоп этилиб, хронологик тартибда тикилади, ўсиб бориш тартибида рақамланади ҳамда варақлар сони кўрсатилган ҳолда раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.


24. Ёрдамчи китобларда акс эттирилган молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ҳар ой охирида ҳар бир ҳисобварақнинг дебет ва кредити бўйича айланма суммаси жамланади ва ҳисобот даврининг охирига қолдиқ чиқарилади.



3-§. Ҳисобга олиш даври


25. Ҳисобга олиш даври молиявий операциялар амалга оширилган вақтдан бошланиб, молиявий ҳисоботларни тузиш ва ҳисобварақларни ёпишгача бўлган ҳисоб жараёнининг кетма-кет босқичини ўз ичига олади.


26. Ҳисобга олиш даври қуйидаги босқичлардан иборат:

бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш (пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар);

ёрдамчи китобларда операцияларни рўйхатга олиш;

ёрдамчи китоблардаги жами суммани кунлик бош китобга ўтказиш;

бош китоб асосида молиявий ҳисоботни тайёрлаш.



3-БОБ. МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА ЛОМБАРДЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ

ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ


1-§. Касса операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

28. Кирим ва чиқим касса операциялари устидан назорат қилиш бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари томонидан ёки раҳбар буйруғига асосан ташкилотнинг бошқа масъул шахси томонидан амалга оширилади.


29. Нақд пул маблағларини кассадан беришда, мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда бир нусхада чиқим касса ордери расмийлаштирилади, чиқим касса ордерларини қайд этиш бўйича ёрдамчи китобга тегишли ёзувлар киритилади, ташкилот раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда кассага топширилади.


30. Нақд пул маблағларини кассага кирим қилишда, мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда бир нусхада кирим касса ордерини расмийлаштирилади, кирим касса ордерларини қайд этиш бўйича ёрдамчи китобга тегишли ёзувлар киритилади. Кирим касса ордери пул маблағларини топширувчи ва бош бухгалтер томонидан имзоланиб, кассага топширилади.


31. Кирим ва чиқим касса ордерлари масъул шахснинг кирим ва чиқим бўйича махсус штамплари билан тасдиқланади.


32. Кассир кун охирига касса қолдиғини чиқариб, бош бухгалтерга кассир ҳисоботи сифатида йиртиб олинган иккинчи варақни (касса дафтаридаги бир кунлик ёзувлар нусхасини) кирим ва чиқим касса ордерлари билан биргаликда тақдим қилади.

Ўз навбатида, бош бухгалтер томонидан кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш журналларидаги ёзувлар кассир ҳисоботидаги маълумотлар билан ҳамда кун охирига чиқарилган касса қолдиғи кассада ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пул маблағлари суммаси билан солиштирилади.

Солиштириш натижаси тўла мос келганда бош бухгалтер касса дафтарига имзо чекади. Шундан сўнг, кун давомида амалга оширилган касса операциялари бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттирилади.

Солиштириш натижаси мос келмаганда, камомад суммаси "Ходимлар билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар" ҳисобварағининг дебетига, ортиқча пул маблағлари "Бошқа фоизсиз даромадлар" ҳисобварағининг кредитига олиб борилади.



2-§. Кредит операциялари ҳисоби


33. Микромолия ташкилоти, ломбард ва мижоз ўртасида кредит (шунингдек, микрокредит, микроқарз, лизинг) шартномаси имзоланган санада мижозга кредит ҳисобварағи очилади.

34. Амалдаги кредит шартномалари бухгалтерияда бош бухгалтер жавобгарлиги остида сақланади. Сўндирилган шартномалар жорий архивда қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида сақланади.


35. Микромолия ташкилоти, ломбард томонидан берилган кредит маблағлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳисоби ҳисобварақлар режасига асосан юритилади.

36. Кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш микромолия ташкилоти, ломбард ҳамда мижоз ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан қолдиқ миқдорига нисбатан кунлик ҳисобланади.

37. Кредитлар бўйича фоизлар кредит берилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда кредит сўндирилган кун учун фоизлар ҳисобланмайди. Фоизларни тўлаш тартиби ва муддатлари кредит шартномаси билан белгиланади.

39. Фоизлар балансдан ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, фоизларни кейинги ҳисоблаш фақат балансдан ташқари ҳисобварақларда кредит шартномасида белгиланган муддат давомида амалга оширилади.

41. Ломбард томонидан ажратилган кредит гаров билан таъминланмаган ҳолатга келганда (гаров нарсаси йўқотилганда, ўғирланганда, форс-мажор ҳолатларда) мазкур кредитлар ўз таъминотини йўқотган деб ҳисобланади ва улар бўйича 100 фоиз миқдорида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси шакллантирилади.


42. Активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар тегишли харажатлар ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.


43. Активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасини камайтириш харажат ҳисобварақларини камайтириш (захира ҳисобот давридан олдинги даврида шакллантирилган бўлса даромад ҳисобварағини ошириш) орқали амалга оширилади.


44. Юқори бошқарув орган қарори асосида тегишли захиралар ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар ҳисоби "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларда юритилади.


45. Активлар балансдан ташқари "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларида камида 3 йил мобайнида юритилади.

Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисоби юритилаётган актив ва унга ҳисобланган фоизлар юқори бошқарув органнинг қарори асосида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.


46. Ҳисобдан чиқарилган активлар мижоз томонидан тўлов амалга оширилганда, ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилади.

Бунда, барча кейинги тўловлар, бошқа келишув бўлмаса, биринчи навбатда кредит бўйича пенялар, сўнгра фоизлар ва кредитнинг асосий қарзини қоплашга йўналтирилади.



3-§. Кредит таъминоти сифатида гаровга ҳамда

сақловга қабул қилинган мулклар ҳисоби


47. Кредит таъминоти сифатида гаровга ёки сақловга қабул қилинган мол-мулклар, мулкий ҳуқуқлар ҳамда қимматли қоғозлар ҳисоби балансдан ташқари ҳисобварақларда юритилади.


48. Гаровга қўйилган ёки сақловга қабул қилинган мол-мулк сотилишидан тушган маблағлар, бошқа келишув бўлмаса, биринчи навбатда кредит бўйича пенялар, сўнгра фоизлар ва кредитнинг асосий қарзини қоплашга йўналтирилиши лозим.


49. Гаровга қўйилган мол-мулк сотилишидан тушган маблағлар кредит бўйича талабни қондиришга етарли бўлмаса, етмаган сумма миқдорида шакллантирилган кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади.


50. Агар, кредитни сўндириш гаровга олинган мулк ҳисобидан, ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини олиш орқали амалга оширилса, кредитнинг баланс қиймати ёки гаровга олинган мулкнинг ҳаққоний қийматидан (уни сотиш билан боғлиқ харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда) энг ками бўйича ҳисобга олинади.



4-§. Асосий воситалар ҳисоби


51. Ўз фаолиятида молиявий хизматларни кўрсатиш жараёнида, ижарага бериш учун ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган, шунингдек бир йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиш кўзда тутилган моддий активлар асосий воситалар бўлиб ҳисобланади.

Раҳбар ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.


52. Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, компьютерлар, мебель, ҳисоблаш техникаси, транспорт воситалари, фойдаланиш ҳуқуқларида харид қилинган ер, кутубхона фонди ва бошқалар киритилади.

Балансда асосий воситалар баланс (қолдиқ) қиймати бўйича акс эттирилади. Асосий воситалар кирим қилинганда балансда бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича акс эттирилади.

Бошланғич қийматга асосий воситани сотиб олиш ёки уни барпо этиш (бино қуриш ва қурилишни тугаллаш) билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, тўланган солиқлар, божхона божлари ва йиғимлари ҳамда етказиб бериш, монтаж, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ бевосита активдан белгиланган мақсадда фойдалана олиш учун уни ишчи ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа барча харажатларнинг суммаси киритилади.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қонунчиликда белгиланган муддатларда қайта баҳоланади. Асосий воситаларни қайта баҳолаш билан ҳисобга олган ҳолдаги қиймати тикланиш қиймати дейилади.


53. Асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган тўловлар олдиндан тўлиқ ёки қисман ўтказилганда, ўтказилган сумма 19909 - "Олиниши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар" ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Асосий воситалар келиб тушганда асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи дебетланади, 19909 - "Олиниши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар" ҳисобварағи кредитланади.


54. Асосий воситалар кирим қилгандан сўнг тўлов амалга оширилса, асосий воситалар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби 29802 - "Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун" ҳисобварағида юритилади.


55. Текинга олинган асосий воситалар таъсисчилардан олинганда 30905 - "Текинга олинган мулклар" ҳисобварақда ёки бошқа шахслардан олинганда ҳамда инвентаризация натижасида ортиқча аниқланган тақдирда 45994 - "Бошқа фоизсиз даромадлар" ҳисобварақда юритилади.


56. Асосий воситаларга амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.

Асосий воситаларнинг фойдалилик хизмати муддати ичида унинг бошланғич қиймати асосида тугатиш қийматини айириш билан эскириш ҳисобланади.

Тугатиш қиймати деганда асосий воситанинг фойдалилик хизмати муддати тугаш вақтида уни тугатиш билан боғлиқ харажатларни айиргандан сўнг олинадиган қиймат ҳисобланади.

Эскиришни ҳисоблаш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:

тўғри чизиқли ҳисоблаш усули;

бажарилган иш ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш усули;

тезлаштирилган усул (камайиб борувчи қолдиқ усули ва йиллар йиғинди усули).


57. Эскиришни ҳисоблашнинг танланган усули ҳисоб сиёсатида белгиланиши ва ҳисобот йили давомида ўзгармаслиги лозим.


58. Асосий восита объектларининг бошланғич қийматини уларнинг ҳақиқий қийматига мослаштириш мақсадида қайта баҳоланади.

Агар ҳақиқий қийматни етарлича даражада аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, барча асосий воситалар битта гуруҳ доирасида қайта баҳоланган қиймати бўйича акс эттирилади. Қайта баҳоланган қиймат бу объектларнинг қайта баҳолаш давридаги ҳақиқий қийматидан йиғилган эскириш ва қийматнинг пасайишидан кўрилган зарар суммаси чегириб ташланган қийматдир.


59. Асосий воситаларнинг алоҳида объектларини қайта баҳолашда асосий воситаларнинг ушбу объектига тегишли барча гуруҳлари қайта баҳоланади. Асосий воситаларнинг бир гуруҳи таркибидаги объектлар бир вақтда қайта баҳоланади.


60. Микромолия ташкилоти, ломбард тасарруфидаги барча асосий воситалар, уларнинг хўжалик қарамоғида ёки оператив бошқарувида бўлган, шунингдек учинчи томонга ижарага берилган ва учинчи томондан молиявий ижарага олинган мол-мулк, фойдаланиладиган ва фойдаланилмайдиган мол-мулк, консервацияда сақланаётган, ҳисобдан чиқаришга тайёрлаб қўйилган, лекин тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектлари ва ўрнатишга мўлжалланган асбоб-ускуналар қайта баҳоланиши керак.

Ер ва табиатдан фойдаланиш объектлари қиймати қайта баҳоланмайди.


61. Қайта баҳолаш мустақил равишда ёки баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган баҳоловчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Асосий воситалар объектининг ҳақиқий қиймати деб уларнинг бозор қиймати ҳисобланади.


62. Асосий воситаларни қайта баҳолашда қуйидаги усуллар қўлланилади:

индекс усули;

тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усули.


63. Қайта баҳолашнинг индекс усулида асосий воситаларнинг баланс қиймати ва қайта баҳолаш кунига шу активларнинг йиғилган эскириши маълум индексдан фойдаланилган ҳолда қайта баҳоланади. Шундан кейин активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириш билан таққосланади ва ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.


64. Банланс қиймати деганда активнинг жамғарилган амортизация ва қайта баҳолаш натижасида жамланган зарарлар чегирилган ҳолдаги қиймати тушунилади.


65. Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағида акс эттирилади.


66. Қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейин жамғарилган эскириш суммалари ўртасидаги фарқ суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:

Дебет 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

Кредит 165** - Асосий воситалар эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив).

Қайта баҳолаш натижасида асосий воситанинг ўсган қиймати, ушбу актив бўйича олдинги қайта баҳолаш натижасига кўра харажат сифатида ҳисобга олинган қисмидан ошган миқдорида даромад сифатида ҳисобга олиниши лозим.


67. Қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг ҳақиқий қиймати камайса, у харажат сифатида ҳисобга олинади. Ушбу сумма 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағидан олдинги қайта баҳолаш натижасида мазкур актив бўйича ҳосил бўлган ижобий суммадан айириб ташланиши лозим.


68. Бунда қайта баҳолашгача бўлган ва қайта баҳолангандан кейин жамланган эскириш ўртасидаги фарқ суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:

Дебет 165** - Асосий воситалар эскириш суммасининг тегишли ҳисобварағи (контр-актив);

Кредит 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси".

30908 - ҳисобварағида акс эттирилган олдинги қайта баҳолаш суммаси етарли бўлмаган ҳолда, камайиш ва олдинги қайта баҳолаш суммалари ўртасидаги фарқ суммаси харажат сифатида ҳисобга олинади ва 55996 - "Бошқа фоизсиз харажатлар" ҳисобварағида акс эттирилади.

69. Асосий воситаларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, алоҳида объектлар қийматини шунга ўхшаш янги объектларнинг қайта баҳолаш санасида шаклланган, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор қиймати асосида тўғридан-тўғри қайта ҳисоблаш орқали аниқланади.

Тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усулини қўллашда объектларнинг тўлиқ тикланиш қийматини тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

тайёрлов ташкилотларидан ва уларнинг махсус дилерларидан, товар-хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ўхшаш активнинг нарх (баҳо)лари тўғрисида ёзма шаклда олинган маълумотлар;

асосий фондларни сотиб олиш ва қайта баҳолаш кунларидаги Марказий банк курсига нисбатан ҳисоб-китоб коэффициенти аниқланадиган эркин айирбошланадиган валютада сотиб олинган асосий фондларнинг қиймати (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;

тегишли давлат ташкилотларидаги нарх (баҳо)лар тўғрисида маълумотлар;

қайта баҳолаш даврида оммавий ахборот воситаларида ва махсус адабиётда эълон қилинган нарх (баҳо)лар тўғрисидаги маълумотлар;

баҳоловчи ташкилотнинг асосий фондларнинг қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.

Тўғридан-тўғри усул билан асосий воситаларни қайта баҳолашда, бухгалтерия ҳисобида тегишли асосий восита бўйича ҳисобланган жамғарилган эскириш суммаси, шу активнинг қайта баҳолангандаги тикланиш қийматини қайта баҳолангунга қадар бўлган баланс қийматига бўлиш натижасида ҳосил қилинадиган коэффициентга кўпайтирилади.


70. Қайта баҳолашдан кейин активларнинг ҳақиқий қиймати уларнинг бошланғич тикланиш қиймати ва йиғилган эскириш суммаси билан таққосланади ва фарқ суммаларига мазкур парагрфда белгиланган бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.


71. Активнинг қайта баҳоланган қиймати активнинг қолган ҳисоблаб чиқилган хизмат қилиш муддати давомида эскириш ҳисобланади.


72. 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағидаги қайта баҳолаш бўйича акс эттирилган ижобий натижа 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ҳар ойда тегишли актив тикланиш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг равишда ёки ушбу актив фойдаланишдан чиқарилганда ёки сотилганида барча сумма бир йўла ўтказилиши мумкин.

30908 - ҳисобварақдаги суммани тақсимланмаган фойда ҳисобварағига олиб бориш тартиби ҳисоб сиёсатида белгиланади.


73. Асосий воситалар қуйидаги ҳолатларда балансдан чиқарилади:

тугатилганда;

сотилганда;

айирбошланганда;

текинга берилганда;

бошқа ташкилот устав фондига берилганда;

камомад аниқланганда;

таъсисчилар таркибидан таъсисчи чиқиб кетганда унга устав фондидаги улушни мол-мулк ҳисобидан қайтарилганда.

Актив ҳисобдан чиқарилаётганда 30908 - ҳисобварақда мазкур активга тегишли қайта баҳолашнинг ошган суммаси тўлиқлигича 31203 - ҳисобвараққа ўтказилади.


74. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиши ёки сотилишидан юзага келадиган фойда ёки зарарлар активнинг чиқиб кетиши ёки сотилишидан олинган тушум билан унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Чиқиб кетиш ёки сотишдан олинадиган фойда ёки зарарлар актив ҳисобдан чиқарилган пайтда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.


75. Агар асосий воситалар фойдаланишга яроқли бўлса, хизмат муддати тугаганлигига қарамай, ушбу асосий воситалардан фойдаланишни давом эттириши мумкин. Бунда асосий воситалар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди ва эскириш ҳисобланмайди.


76. Микромолия ташкилотлар ва ломбардлар асосий воситаларига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатлар - уларнинг баҳоси, суғурта полиси ва бошқа ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда сақланиши лозим.


5-§. Номоддий активларнинг ҳисоби


77. Номоддий активлар - бу номонетар, идентификация қилинадиган активлар бўлиб, моддий ва жисм шаклига эга бўлмаган, фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, ҳамда улардан микромолиялаш хизматлари кўрсатишда ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланишга мўлжалланган активлардир.

Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, гудвилл (goodwill), савдо маркалари, компьютер дастурий таъминотлари, лицензиялар ва шу кабилар тегишлидир.

Агар дастурий таъминот тегишли жиҳознинг таркибий қисми бўлса, у моддий актив сифатида қаралади. Агар дастурий таъминот тегишли жиҳознинг таркибий қисми бўлмаса, у номоддий актив ҳисобланади.


78. Сотиб олинган номоддий актив бошланғич (ҳақиқий) қиймати бўйича баҳоланади ва ҳисобга олинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини аниқлаш мазкур Йўриқноманинг 52-бандига мувофиқ аниқланади ва унинг ўзгаришига номоддий активларнинг фақат қайта баҳоланиши натижасида рухсат этилиши мумкин.

Номоддий активлар билан боғлиқ харажатлар, агар ушбу харажатлар келажакда шу активлар бўйича дастлабки ҳисобланган меъёрлардан юқори иқтисодий фойда олиб келиши мумкин бўлса, уларнинг бошланғич (ҳақиқий) қийматига қўшилиши мумкин. Барча бошқа харажатлар, улар қайси даврда юзага келган бўлса, ўша даврнинг жорий харажатлари сифатида акс эттирилади.


79. Номоддий актив балансда дастлабки қиймати бўйича ҳисобга олингандан кейин, қайта баҳолаш санасида, агар унинг бозор баҳосини аниқлаш мумкин бўлса, номоддий актив қайта баҳоланади ва қайта баҳоланган (тикланиш) қиймати бўйича ҳисобга олинади.


80. Қайта баҳолагандан сўнг номоддий активларнинг қайта баҳоланган қиймати уларнинг баланс қиймати ва жамғарилган эскириши билан таққосланади ва ўртадаги фарқ суммасига тегишли бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.


81. Агар активнинг қайта баҳоланган қиймати унинг баланс қийматидан ортиқ бўлса, ушбу ошган сумма 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағида акс эттирилади.


82. Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг ўсган суммаси шу актив бўйича илгариги қайта баҳолашнинг харажат сифатида ҳисобга олинган ва қийматини камайтирган суммасини қоплайдиган қисмигина даромад сифатида тан олинади.


83. Агар активнинг қайта баҳолангандаги қиймати унинг баланс қийматидан камайса, ушбу сумма 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағидан олдинги қайта баҳолаш натижасида мазкур актив бўйича ҳосил бўлган ижобий суммадан айириб ташланади, агар 30908 ҳисобварақда етарли сумма мавжуд бўлмаса, ушбу сумма у харажат ҳисобварағига олиб борилади.


84. 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағидаги қайта баҳолаш бўйича акс эттирилган ижобий натижа:

ҳар ойда тегишли актив тикланиш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг равишда 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиб борилиши ёки ушбу актив фойдаланишдан чиқарилганда ёки сотилганида барча сумма бир йўла 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилиши мумкин.

30908 - ҳисобварақдаги суммани тақсимланмаган фойда ҳисобварағига олиб бориш тартиби ҳисоб сиёсати белгиланади.


85. Номоддий активларга эскириш, улардан фойдаланила бошланган ойнинг кейингисидан бошлаб ҳисоблаб борилади. Номоддий активларнинг эскириш суммаси, уларнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида мунтазам равишда харажатга ўтказиб борилади.


86. Номоддий активларнинг фойдали хизмат қилиш муддати эскириш нормалари ёрдамида аниқланади. Эскириш нормалари активнинг бошланғич қиймати ва фойдали хизмат қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Фойдали хизмат қилиш муддатини аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар бўйича эскириш нормалари беш йилга, лекин ломбарднинг фаолият муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга мўлжаллаб белгиланади.


87. Номоддий активларга эскириш ҳисоблаш ушбу Йўриқноманинг 56-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Эскиришни ҳисоблашнинг танланган усули ҳисоб сиёсатида аниқланиши ва йил давомида ўзгармаслиги керак.


88. Номоддий активларнинг қиймати тўлиқ эскириш, форс-мажор ҳолатларда, бепул берилганда белгиланган тартибда зарар сифатида қолдиқ қиймати суммасига ҳисобдан чиқарилади.



6-§. Берилган лизинг операцияларининг ҳисоби

89. Қонун ҳужжатларига мувофиқ лизингга берилган активларнинг ҳисоби 15600 - Лизинг (молиявий ижара)" ҳисобварақларида юритилади.

90. Лизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзни дастлабки тан олиш лизинг шартномасининг амал қилиш муддати бошланишида амалга оширилади. Балансда ушбу дебиторлик қарз лизингга берилган лизинг объектини сотиб олиш, уни лизинг олувчига етказиб бериш ва фойдаланишга шай ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар йиғиндиси актив сифатида тан олинади.

91. Лизинг берувчи ташкилот томонидан амалга оширилган ва лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчи томонидан қопланадиган дастлабки бевосита харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади.

Лизинг шартномасига мувофиқ юқоридаги харажатлар лизинг олувчи томонидан қопланмаган тақдирда, мазкур харажатлар юзага келган пайтдаги тегишли ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади.

92. Микромолия ташкилоти томонидан лизингга берилаётган актив бўйича дебиторлик қарзи дастлабки тан олинганидан сўнг, кейинги ҳисоб лизинг олувчи томонидан тўланадиган лизинг бўйича асосий қарз суммасини (дастлабки тан олинган суммани) ва у бўйича фоизларнинг ҳисобини юритишдан иборат. Кейинги ҳисоб лизинг объектини баҳолаб боришни ҳам ўз ичига олади.

93. Лизинг берувчининг даромади лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ тегишли ҳисобот даврларида тан олинади.


94. Лизинг берувчи томонидан лизинг бўйича фоизли даромадлар ҳисоблаш тамойилига асосан ҳар куни ҳисобланади.

95. Лизинг шартномаси муддати тугаганидан сўнг лизинг тўловларини тўлаш шартлари тўлиқ бажарилган тақдирда "Берилган лизинг" ва ушбу дебиторлик қарз бўйича ҳисобланган фоизлар ҳисобварақлари қолдиғи нолга тенг бўлади.

Лизинг олувчи томонидан лизинг объекти лизинг шартномаси муддати тугамасидан олдин сотиб олинган ҳолларда ҳам ушбу ҳисобварақлардаги қолдиқ нолга тенг бўлади.

96. Лизинг объекти лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси шартлари бузилганлиги сабабли қайтариб олинганида, лизинг объекти лизинг берувчининг балансида "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар" ҳисобварағида акс эттирилади.

98. Лизинг операциялари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасига ўтказмалар "Лизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш" ҳисобварақ орқали харажатга олиб борилиши ва жорий давр учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда акс эттирилади.


7-§. Факторинг операцияларининг ҳисоби


99. Қонун ҳужжатларига мувофиқ факторинг операцияларининг ҳисоби баланс ҳисобварақларида ҳамда тўлов ҳужжатларининг ҳисоби 90966 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағининг шахсий ҳисобварағида юритилади.

101. Тарафлар томонидан факторинг (пул талабини бериш) тўғрисидаги шартнома имзоланганидан кейин шартномада шартлашилган сумма мижознинг талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварағига, дисконт суммаси чегирилган ҳолда ўтказиб берилади.

102. Факторинг операцияларида мижоз тўлов талабномасининг юқори қисмида штамп қўйиши ёки "Факторинг" деб ёзиб қўйиши ва кредит бўйича молиявий агент факторинг ҳисобварағининг рақамини кўрсатиши керак.



8-§. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби


103. Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар (бундан буён матнда КТБ деб юритилади) - бу нобанк кредит ташкилоти фаолиятида фойдаланиладиган ва қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган моддий активлардир:

хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган;

хизмат муддатидан қатъи назар, (сотиб олинган вақтга) бир комплект учун қиймати Ўзбекистон Республикасида базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача белгиланган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилига КТБ таркибида ҳисобини юритиш учун буюмлар қийматининг энг кам миқдорини белгилаш ҳуқуқига эга.

КТБга девонхона ва идора буюмлари, почта ҳамда ҳужжат маркалари ва бошқалар киради.

КТБ ҳисоби ҳақиқий сотиб олинган қиймати бўйича, божхона божлари ва йиғимлари, таъминловчи ва воситачи ташкилотларга тўланган воситачилик харажатлари, солиқлар (масалан, қўшилган қиймат солиғи) ва КТБни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда юритилади.


104. КТБ ҳисоби 19921 - "Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар" ҳисобварақда юритилади.


105. Омбордан КТБ фойдаланишга берилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши ушбу КТБ фойдаланишга берилган ёки камомад аниқланган даврда харажат сифатида тан олиниши лозим.


106. КТБ ҳисоби билан боғлиқ барча операциялар ҳисоби ва назорати тизимдан ташқари (журналларда) амалга оширилади.



9-§. Олиниши лозим бўлган ва олдиндан тўланган

маблағлар ҳамда муддати узайтирилган

харажатлар ҳисоби


107. Ходимлардан ва бошқа дебиторлардан олиниши лозим бўлган турли хил активлар ҳисоби 19900 - "Бошқа активлар"нинг тегишли ҳисобварақларида юритилади.


108. Олиниши лозим бўлган активларнинг баланс ҳисоботида ҳаққоний қийматда акс эттириш учун 19911 - "Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)" ҳисобварағидан фойдаланилади.


109. Олдиндан тўланган ва келажакдаги ҳисобот даврига тегишли бўлган харажатлар вақти-вақти билан инвентаризация қилиниши ва ҳисобот даври давомида амортизация қилиниши (харажатга ўтказилиши) лозим.

Активларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш"га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) асосан амалга оширилади.



10-§. Тўланиши лозим бўлган кредитлар ҳисоби


110. Ҳар бир олинган кредит алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


111. Тўланиши лозим бўлган кредитлар бўйича фоизлар кредит шартномасига асосан ҳар куни ҳисобланади.



11-§. Олинган лизинг операциялари ҳисоби


112. Лизинг, лизинг олувчининг молиявий ҳисоботларида ҳам актив, ҳам мажбурият сифатида тан олинади.


113. Лизингни дастлабки тан олиш лизинг шартномаси муддати бошланишида амалга оширилади. Бунда, лизинг олувчи лизинг объектини ўз балансида соф инвестиция қиймати ёки унинг ҳаққоний қийматининг қайси бири кичик бўлса ўша суммада акс эттиради.


114. Лизинг олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилади.


115. Лизинг объекти лизинг олувчи балансида актив ва мажбуриятларнинг алоҳида моддалари сифатида акс эттирилиши лозим.


116. Лизинг олувчи томонидан лизинг дастлабки тан олингандан сўнг кейинги ҳисоб мажбурият бўйича асосий қарз суммасини (дастлабки тан олинган суммани) ва лизинг бўйича фоизлар тўлаш ҳисобини юритишдан иборат.

Кейинги ҳисоб, лизинг билан боғлиқ барча хавф-хатарлар лизинг олувчига ўтганлиги сабабли лизинг олувчи томонидан лизинг объектини баҳолаб бориш, эскиришни ҳисоблаш ва шартномада кўзда тутилган бошқа харажатларни амалга ошириш ишларини ҳам ўз ичига олади.


117. Дастлабки тан олишда ёки объектни лизингга олиш вақтида лизинг олувчининг лизинг фоизи бўйича харажатлари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.


118. Лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ лизинг бўйича фоизли харажатлар ҳар куни ҳисобланади.


119. Агар лизинг объектига эгалик ҳуқуқи ўтиши лизинг шартномасида белгиланмаган бўлса, лизинг объекти бўйича эскириш лизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ёки активнинг фойдали хизмат қилиш муддатидан қайси бири кичик бўлса ўша муддатга ҳисобланади.


120. Лизинг объектини қайта баҳолаш лизинг олувчи томонидан мазкур бобнинг 4-параграфига мувофиқ амалга оширилади.


121. Лизинг олувчи томонидан охирги тўловлар амалга оширилганидан кейин мулкка эгалик ҳуқуқи лизинг олувчига ўтади.


122. Лизинг шартномаси унинг амал қилиш муддатидан олдин тўхтатилиб, лизинг берувчи томонидан лизинг объекти шартнома шартларида белгиланган тартибда олиб қўйилган тақдирда, лизинг объектини лизинг берувчига қайтариш лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тўхтатилган санадаги лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасида амалга оширилади.


123. Лизинг объектининг ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижа (фойда ёки зарар) лизинг объектининг қолдиқ (баланс) қиймати ва лизинг тўловлари жадвали бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида лизинг объектининг ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Лизинг объектининг ҳисобдан чиқариш бўйича молиявий натижа (фойда ёки зарар) аниқланганида, олдинги қайта баҳолашлардаги лизинг объекти қийматининг кўпайган суммаси 30908 - "Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағининг кредит қолдиғи лизинг объектининг чиқиб кетишидан кўрилган даромад 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига олиб борилади.



12-§. Товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим

бўлган маблағлар ҳамда бошқа қарздорликлар ҳисоби


124. Олинган товар моддий бойликлар ва кўрсатилган хизматлар ҳамда ходимлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар, таъсисчиларга тўланадиган дивидендлар, операцион ижара ҳамда бошқа кредиторлар олдидаги мажбуриятлар ҳисоби 29800 - "Бошқа мажбуриятлар"нинг тегишли ҳисобварақларида олиб борилади.


125. Ушбу ҳисобварақлардаги маблағларни инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш"га (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) асосан амалга оширилади.



13-§. Капитал ҳисобварақлари бўйича

операциялар ҳисоби


126. Молиявий йилнинг якунида барча даромад ва харажатлар ҳисобварақлари қолдиқлари 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиш орқали ёпилиши лозим. Бунда даромад ҳисобварақлари 31206 ҳисобварақнинг кредитига, харажатлар ҳисобварақлари 31206 ҳисобварақнинг дебетига олиб борилади.


127. Сўнгра 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидаги қолдиқ 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилади.


128. Тақсимланмаган фойда капиталнинг зарур ажратмалари ёки захиралар (фондлар) тузатишлари суммасига дебетланади (камаяди) ёки кредитланади (кўпаяди). Бошқа ҳолларда тақсимланмаган фойдага олдинги ҳисобот даврига тегишли бўлган фақат катта суммалар бўйича тузатишлар киритилган тақдирдагина ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


129. Молиявий ҳисоботларга муҳим тузатишлар киритиш арифметик хатоликлар, маълумотлардан нотўғри фойдаланиш ёки янглишиш, бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва қоидаларини қўллашда хатоликлар оқибатида юзага келиши мумкин.


130. Уставда назарда тутилган, захира фондига ажратмалар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади.



14-§. Даромадлар ва харажатлар ҳисоби


131. Даромадлар ва харажатлари ҳисоби Ҳисобварақлар режасининг тегишли ҳисобварақларида юритилади.


132. Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида ҳисоблаб ёзиш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.


133. Шартномани тузиш билан боғлиқ бўлган ҳамда қопланадиган қўшимча харажатлар актив сифатида тан олинади.



4-БОБ. ИПОТЕКА ТАШКИЛОТИДА БУХГАЛТЕРИЯ

ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИ


134. Ипотека ташкилотида пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши ташкилот раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


135. Ипотека ташкилотида касса операцияларини амалга ошириш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ ипотека ташкилоти томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


136. Ипотека ташкилотида кредит операциялари ҳисоби ҳамда кредит таъминоти сифатида гаровга қабул қилинган мулк ва мулкий ҳуқуқлар ҳисоби мазкур Йўриқноманинг 3-боби иккинчи ва учинчи параграфларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


137. Ипотека ташкилотининг активлари (банкларга ажратилган ресурслар, банкларга жойлаштирилган депозитлари) "қониқарсиз", "шубҳали" ёки "умидсиз" деб топилганда, бундай активлар бўйича фоизларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилади ва тескари бухгалтерия ўтказмаси берилган ҳолда, фоизларни ҳисоблаш кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилади ва кейинги ҳисоблаш балансдан ташқари ҳисобварақларда амалга оширилади.


138. Ипотека ташкилотининг активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захиралари Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3219, 2020 йил 10 февраль) талаблари асосида шакллантирилади.


139. Ипотека ташкилотининг молиявий активлари ва мажбуриятлари, асосий воситалари, номоддий активлари, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларининг ҳисоби ва ҳисобдан чиқарилиши амалдаги қонун ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига асосан амалга оширилади.


140. Ипотека ташкилотида моддий бойликларнинг амалда мавжудлигини ва уларнинг сақланишини назорат қилиш учун улар даврий равишда, лекин камида йилда бир марта раҳбар томонидан белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказилади.



5-БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ИФОДАЛАНГАН

АКТИВ ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ҲИСОБИ


141. Нобанк кредит ташкилотининг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

мол-мулкни (асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий қийматликлар) чет эл валютасида сотиб олиниши (сотилиши);

тўлов суммаси чет эл валютасида белгиланган активларнинг сотиб олиниши (берилиши/сотилиши);

чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятларнинг қабул қилиниши (тўланиши).


142. Жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини чет эл валютасида ҳисобга олиш тақиқланади.


143. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида амалга оширилган операция санасидаги Марказий банк курси бўйича миллий валюта - сўмда қайта баҳоланади.


144. Нобанк кредит ташкилоти балансининг валюта моддалари ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги ва чет эл валютасидаги операциялар амалга оширилган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади.


145. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича Бош ва Ёрдамчи китоблар ҳар бир валютанинг тури бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобларда юритилади.


146. Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида нобанк кредит ташкилотининг асосий воситалари, капитали, даромадлари ва харажатларининг ҳисоби фақат миллий валютада юритилади.

147. Чет эл валютасидаги актив ва мажбуриятларни қайта баҳолашда юзага келган курс фарқлари натижасида юзага келган фойда 45401 - "Спот" битими бўйича хорижий валюталардаги фойда" ва зарарлар 55302 - "Спот" битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар" ҳисобварақларига олиб борилади.



6-БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ


148. Бухгалтерия ҳужжатларининг қатъий сақланиши таъминлаши шарт. Ҳужжатларини сақлаш юзасидан мазкур ҳужжатда белгиланган тартибга риоя этилиши бўйича жавобгарлик раҳбар ва бош бухгалтер зиммасига юклатилади. Раҳбар ҳужжатларни сақлаш учун маълум жой ажратиб бериши лозим. Ҳужжатларни йиғиб, алоҳида йиғмажилдларга тикишни раҳбар томонидан тайинланган ходим (масъул ходим) амалга оширади.


149. Бухгалтерия ҳужжатлари ҳар иш куни бўйича хронологик тартибда шакллантирилиб, бир ойлик ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдга тикилган ҳолда сақланади.

Кунлик кирим ва чиқим касса ордерлари касса дафтаридаги бир кунлик ёзувлар нусхаси билан бирга ҳар иш куни бўйича хронологик тартибда шакллантирилади ва ип ўтказилиб тикилган ҳолда сақланади.


150. Ойлик йиғмажилдларга қуйидаги ҳужжатлар тикилади:

банкдаги депозит ҳисобварағи кўчирмаси;

пул ўтказиш бўйича амалга оширилган операциялар учун асос бўлган тўлов топшириқномалари;

мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ ички операциялар бўйича амалга оширилган операциялар учун асос бўлган мемориал ордерлар рўйхати;

кирим ва чиқим касса журналлари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳолда тикилади;

белгиланган тартибда расмийлаштирилган ойлик бош китоб;

бошқа бирламчи ҳужжатлар.


151. Масъул ходим ҳар бир иш куни бўйича йиғмажилдларда амалга оширилган бухгалтерия операцияларига тегишли барча ҳужжатлар мавжудлигини синчиклаб текшириши лозим.

Якунланган кун учун ҳужжатлар эртанги кундан кечиктирилмай шакллантирилиши зарур. Кейинги кун бошлангунга қадар ҳужжатлар темир жавонда сақланиши лозим.


152. Нобанк кредит ташкилоти мижозлар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ахборотни, мижозлар билан ёзишмаларни, шунингдек мижозларни идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.


153. Қуйидаги ҳужжатлар кассада, омборда ёки темир шкафларда сақланиши шарт:

тугаган йил учун йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси ҳамда сўнгги тугаган ҳисобот даври учун баланс ва унинг барча иловалари;

охирги 12 ой учун касса ҳужжатлари;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари (агар қоғоз шаклда юритилган бўлса).


154. Бухгалтерия ҳисобига тегишли ҳужжатлар архивга топширилгунига қадар, бухгалтериянинг стеллажлар ва темир жовонлар билан жиҳозланган ҳужжатларни сақлаш учун ажратилган жойда (жорий архивда) сақланиши керак. Масъул ходим жорий архивда ҳужжатлар бут сақланиши ва дахлсизлиги учун жавоб беради.


155. Жорий архивда сақланаётган ҳужжатларга доир маълумотлар касса ҳужжатлари бўйича жавобгар ходим ҳузурида, бош бухгалтер имзолаган талабномалар асосида, жорий архив учун масъул ходим қатнашувида олинади. Маълумот олиш учун рухсат берилган ходим кассир ёки жорий архив учун масъул ходим кузатувида ишлаши лозим. Жорий архив учун жавобгар ходим маълумот олишга рухсат берилган ходимлар томонидан ҳужжатларга бирор-бир тузатув ёзувларини киритмаслигини кузатиб туришлари шарт.


156. Мижозларга тегишли ва бошқа пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ суд ва тергов органларининг ёзма талаби асосида фақат раҳбарнинг рухсати билан олиниши мумкин.


157. Ҳужжатнинг асл нусхаси олинаётганда бу ҳақда икки нусхада далолатнома ёки баённома тузилиб, унга раҳбар, бош бухгалтер ва ҳужжатни талаб қилган орган вакили имзо чекади. Далолатнома ёки баённомада айни қандай ҳужжат олинаётгани, уни кимнинг талабига ва рухсатига кўра олинаётгани аниқ кўрсатилиши керак. Далолатнома ёки баённоманинг иккинчи нусхаси юқорида айтилган вакилга топширилади.


158. Олинган тўлов ҳужжатининг асл нусхаси ўрнига бош бухгалтер томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек ҳужжатнинг асл нусхасини олаётган шахс томонидан имзоланган баённоманинг биринчи нусхаси ва ҳужжатни олиш хусусидаги талабнома қўйилади. Ҳужжат олинганлиги тўғрисида бош бухгалтер шу ҳужжат турган йиғмажилднинг муқовасига ёзиб, имзо чекади.


159. Турли саналарга тегишли тўлов ҳужжатлари бир вақтнинг ўзида олинган ҳолларда, бу ҳужжатларнинг барчаси учун битта далолатнома ёки баённома тузилиб, унга шу ҳужжатлар рўйхати киритилади. Ушбу ҳужжатларнинг бири ўрнига унинг нусхаси, ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома, далолатнома ёки баённоманинг биринчи нусхаси қўйилади, бошқаларининг ўрнига эса, шу ҳужжатлар нусхалари қўйилиб, уларда ҳужжатни олиш тўғрисидаги талабнома қаерда сақланаётганлиги ёзилади.


160. Электрон база маълумотларининг тўлиқлиги, ишончлилиги ва тўғри архивланиши учун раҳбар, бош бухгалтер ва архивлашни амалга оширадиган масъул ходим шахсан жавобгар ҳисобланади.


161. Нобанк кредит ташкилотида бухгалтерия ҳисоби электрон база маълумотлари ҳар куни архивланиб, ташқи сақловчи қурилмага ёзиб борилади ҳамда масъул шахс жавобгарлиги остида сейфда сақланади.


162. Бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги маълумотлар ва электрон база маълумотлари ўзаро мос бўлиши керак.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


163. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ҳисобварақлари

РЕЖАСИ


1-БОБ. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИНИНГ

УМУМИЙ ТАВСИФИ


1. Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси (бундан буён матнда Ҳисобварақлар режаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги қонунлари талаблари ҳамда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг ягона методологик асосларини белгилаб беради. Нобанк кредит ташкилотида бухгалтерия ҳисоби улар қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.


2. Ҳисобварақлар режаси операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборатдир.


3. Ҳисобварақлар режаси микромолия ташкилоти, ломбард ва ипотека ташкилоти учун умумий тартибда келтирилган бўлиб, ушбу ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳисобварақлардан фойдаланадилар.

4. Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.


5. Ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда чет эл валютасидаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндиси бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак.


6. Нобанк кредит ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича бош ва ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида бош китобларнинг чет эл валюталари бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича ташкилотнинг жамланма баланси тузилади.


7. Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган:

ҳисобварақларнинг бош ва ёрдамчи китобларда жойланишини енгиллаштириш;

ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;

ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;

операциялар ёзувини тезлаштириш.


8. Баланс ҳисобварақларининг бош китобда кодлаштирилиш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги қабул қилинган:

   

С

MM

SS

C

Ҳисобварақ туркуми (категорияси):

1

Актив

2

Мажбуриятлар


3

Капитал

4

Даромадлар

5

Харажатлар

9

Кўзда тутилмаган ҳолатлар

MM

Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)

SS

Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)


Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:

жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS нол рақамларига эга (масалан, 10000 - "Активлар", 10100 - "Кассадаги нақд пул" ва бошқалар);

"Активлар" бўлимидаги "...зарарларни қоплаш захираси" сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақам қабул қилинган.


9. Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар 20 разряд (рақам)дан иборат бўлади ва қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:

СMMSS VVV КХХХХХХХNNN

бунда:

СMMSS - Бош китобнинг баланс ҳисобварағи;

VVV - валюта коди;

К - назорат калити;

ХХХХХХХХ - ҳисобварақнинг уникал коди;

NNN - шу баланс ҳисобварағи бўйича шахсий ҳисобварақнинг тартиб рақами.


10. Бош китобнинг баланс ҳисобварағи рақами ҳисобварақлар режасига мувофиқ аниқланади, валюта коди "Жаҳон мамлакатлари ва валюталар таснифлагичи"га асосан белгиланади, назорат калитини ташкилот ўзи ҳисоблаб чиқаради, шахсий ҳисобварақнинг тартиб рақами доимо "001" дан "999" гача бўлган тартиб рақами билан белгиланади.


11. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳисобварақлар, уларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида берилган уникал коди билан, жисмоний шахсларга ҳисобварақлар "6ХХХХХХХ" тартибида ҳар бир жисмоний шахс учун алоҳида ихтиёрий шакллантирилган хос рақам билан очилади. Бунда, жисмоний шахсларга ҳисобварақлар жисмоний шахс шахсий идентификацион рақами асосида очилади.


12. Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга "Активлар", "Харажатлар" ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимларидаги ҳисобварақлар, пассив ҳисобварақларга "Мажбуриятлар", "Капитал" ва "Даромадлар" бўлимларидаги ҳисобварақлар тааллуқлидир.


13. Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида "Активлар" бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса "Мажбуриятлар" бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.


14. "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимига операцияларни икки ёқлама ёзув услуби бўйича акс эттириш ва амалга оширилган операцияларнинг тўғрилигини қўшимча назорат қилиш имконини берувчи контр-актив ҳисобварақлар киритилган.


15. "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварақларида ҳисоб икки ёқлама ёзув усулида юритилади. Бунда ҳар бир асосий ҳисобварақ ёки асосий ҳисобварақлар гуруҳи учун контр-ҳисобварақлар мавжуд бўлиб, улардан фақат бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учунгина фойдаланилади. Баланс ҳисоботи ёки шу каби бошқа молиявий ҳисоботларда асосий ҳисобварақлар акс эттирилиб, контр-ҳисобварақлардаги маълумотлари кўрсатилмайди.


16. Баъзи ҳисобварақлардан ташқари "Активлар" ликвидлилик, "Мажбуриятлар" эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.


17. Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш ҳамда аналитик ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил аналитик ҳисоб юритиш учун нобанк кредит ташкилоти шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритиши мумкин.


18. "Даромадлар" ва "Харажатлар" бўлими учун аналитик ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар нобанк кредит ташкилотининг ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларда аналитик ҳисобни юритиш Марказий банк талаблари ва ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



2-БОБ. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЎЙХАТИ


Коди - Номи


10100 Кассадаги нақд пуллар

10101 Кассадаги нақд пуллар

10109 Йўлдаги нақд пуллар


10300 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан (ЎзРМБ) олиниши лозим бўлган маблағлар

10301 ЎзРМБдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10305 ЎзРМБдаги жамғарма депозитлар

10307 ЎзРМБдаги муддатли депозитлар

10313 ЎзРМБдаги бошқа маблағлар


10500 Бошқа банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар

10503 Бошқа банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10505 Бошқа банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

10507 Бошқа банкларга қўйилган муддатли депозитлар

10509 Йўлдаги нақдсиз маблағлар

10513 Бошқа банкларга қўйилган бошқа маблағлар

10599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)


10700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

10701 Давлат хазина векселлари

10705 Давлат облигациялари

10709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

10779 Бошқа қимматли қоғозлар

10791 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)

10793 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича мукофот

10795 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши

10799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарлари қоплаш захираси -Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар (контр-актив)


10800 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

10801 Давлат хазина векселлари

10805 Давлат облигациялари

10809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

10879 Бошқа қимматли қоғозлар

10889 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар

10891 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)

10893 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот

10895 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши

10899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестиция (контр-актив)


11100 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

11101 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

11103 Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

11105 Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

11195 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)

11199 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


11800 РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар

11801 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар

11803 РЕПО битимлари бўйича бошқа банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар

11805 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар

11897 РЕПО битимлари бўйича бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар

11899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)


12100 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12101 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар

12105 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар

12109 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар

12199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)


12400 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

12401 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

12405 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар (микроқарзлар)

12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

12499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)


12500 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12501 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12505 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

12509 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

12599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар (контр-актив)


12700 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12701 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12705 Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

12709 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

12799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар (контр-актив)


13200 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар

13201 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар

13205 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар

13209 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар

13299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)


14500 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар

14501 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар

14505 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар

14599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)


14800 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)

14801 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)

14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)

14899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)


14900 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

14901 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

14909 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

14999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар (контр-актив)


15100 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

15101 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

15109 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

15199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар (контр-актив)


15400 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар

15401 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар

15405 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар

15499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)


15500 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар

15501 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар

15505 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар - Муддати ўтган тўловлар

15599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар (контр-актив)


15600 Лизинг (молиявий ижара)

15607 Лизинг

15617 Муддати ўтган лизинг

15619 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг

15699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Лизинг (молиявий ижара) (контр-актив)

15700 Суд жараёнидаги кредитлар

15701 Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги кредитлар (микроқарзлар)

15703 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15705 Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар

15707 Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15709 Суд жараёнидаги лизинг

15711 Банкларга берилган суд жараёнидаги кредитлар

15713 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган суд жараёнидаги кредитлар

15715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар

15799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Суд жараёнидаги кредитлар (контр-актив)


15800 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар

15801 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар

15899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Шўъба молия ташкилотларигақилинган инвестициялар (контр-актив)


15900 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган инвестициялар

15901 Давлат хазина векселлари

15905 Давлат облигациялари

15909 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

15979 Бошқа қарз қимматли қоғозлар

15989 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар

15991 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)

15993 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича мукофот

15999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)


16100 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар

16101 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Нақд пуллар

16103 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Нақдсиз маблағлар

16109 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Флоат

16117 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар


16300 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16301 Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16307 Жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16309 Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16311 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16313 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16315 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар

16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар


16400 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар

16401 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар

16405 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар

16409 Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромад

16499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)


16500 Асосий воситалар

16501 Ер

16505 Тугалланмаган қурилишлар

16509 Хусусий иморатлар - Бинолар ва бошқа иншоотлар

16511 Йиғилган эскириш суммаси - Бинолар ва бошқа иншоотлар (контр-актив)

16515 Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

16519 Йиғилган эскириш суммаси - Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи (контр-актив)

16529 Транспорт воситалари

16531 Йиғилган эскириш суммаси - Транспорт воситалари (контр-актив)

16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар

16539 Йиғилган эскириш суммаси - Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)

16549 Операцион ижарага берилган асосий воситалар

16551 Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16561 Омбордаги асосий воситалар

16563 Йиғилган эскириш суммаси - Омбордаги асосий воситалар (контр-актив)

16575 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

16579 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)


16600 Номоддий активлар

16601 Номоддий активлар

16605 Йиғилган эскириш суммаси - Номоддий активлар (контр-актив)

16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

16617 Гудвилл

16699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар (контр-актив)


16700 Бошқа хусусий мулклар

16701 Бошқа хусусий мулклар

16707 Йиғилган эскириш суммаси - бошқа хусусий мулклар (контр-актив)

16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси -Бошқа хусусий мулклар (контр-актив)


16900 Ҳосилавий инструментларнинг ревальвацияси натижасида ўзлаштирилмаган фойда

16901 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Форвард шартномалари

16905 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Опционлар

16909 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Фьючерслар

16913 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Своплар


17100 Валюта савдоси ва валюта позициялари

17101 Валюта позицияси ҳисобварақлари


19900 Бошқа активлар

19901 Майда харажатлар

19907 Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

19908 Олиниши лозим бўлган маблағлар -Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

19909 Олиниши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар

19911 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)

19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

19925 Олдиндан тўланган харажатлар

19929 Бошқа муддати узайтирилган харажатлар

19931 Муддати узайтирилган солиқлар

19933 Муддати узайтирилган солиқлар бўйича баҳоланган захира (контр-актив)

19939 Олиниши лозим бўлган дивидендлар

19941 Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)

19995 Суд жараёнидаги бошқа активлар

19997 Бошқа активлар

19999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Бошқа активлар (контр-актив)


20000 МАЖБУРИЯТЛАР

20600 Таъминотга қабул қилинган банк депозитлари

20610 Таъминотга қабул қилинган банк депозитлари


21400 Жалб қилинган қарз маблағлар

21402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

21404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари


21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21606 Банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21610 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21612 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21614 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21618 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21622 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21626 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21696 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


22000 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22006 Банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22010 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22012 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22014 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22018 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22022 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22026 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

22096 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22100Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар

22102 Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104 Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар


22200 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар

22202 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Нақд пуллар

22204 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз маблағлар

22210 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Флоат

22218 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар


22300 РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар

22302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар

22304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар

22306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар

22396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар


22400 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

22402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22408 Лизинг (молиявий ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

22410 Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

22412 Бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

22414 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

22476 Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар

22496 Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар


22500 Ҳисобланган солиқлар

22502 Ҳисобланган фойда солиғи

22504 Ҳисобланган бошқа солиқлар

22506 Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

22508 Муддати узайтирилган солиқлар

22510 Ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китоблар

22512 Бошқа жамғармалар билан ҳисоб-китоблар


22800 Ҳосилавий инструментлар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар

22802 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Форвард шартномалари

22806 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Опционлар

22810 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Фьючерслар

22811 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Своплар

22812 Келгуси давр фоизли даромадлари

22814 Грант маблағлари

22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар


23600 Чиқарилган қимматли қоғозлар

23602 Чиқарилган облигациялар

23608 Чиқарилган векселлар

23610 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар

23696 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот

23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)


29800 Бошқа мажбуриятлар

29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун

29803 Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

29805 Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Ижара тўлови (операцион ижара)

29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар

29807 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

29808 Лицензия бадаллари бўйича ҳисобланган маблағлар

29830 Устав капиталини ошириш бўйича депозитлар

29896 Бошқа мажбуриятлар


30000 ХУСУСИЙ КАПИТАЛ


30300 Устав капитали

30301 Устав капитали

30303 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар - Имтиёзли (контр-пассив)

30306 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар - Оддий (контр-пассив)

30309 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Имтиёзли

30312 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Оддий

30315 Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли

30318 Чиқарилган устав капитали - Оддий

30321 Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Имтиёзли (контр-пассив)

30324 Акциядорлардан қайта сотиб олинган акциялар - Оддий (контр-пассив)


30600 Қўшилган капитал

30603 Қўшилган капитал - Имтиёзли

30606 Қўшилган капитал - Оддий


30900 Захира капитали

30903 Умумий захира фонди

30905 Текинга олинган мулклар

30906 Девальвация учун захира

30907 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)

30908 Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

30909 Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар

30911 Стандарт активлар бўйича захира


31200 Тақсимланмаган фойда

31203 Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

31206 Соф фойда (зарар) (актив-пассив)


40000 ДАРОМАДЛАР


40400 Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40401 Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403 Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405 Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40409 Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар


40600 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

40601 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар

40605 Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар

40609 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар

40694 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар


40700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

40701 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар

40705 Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар

40709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар

40794 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар


41600 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

41601 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

41605 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

41609 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


42000 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар

42001 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар

42005 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар

42009 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


42100 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42101 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42105 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42109 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42300 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42301 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42305 Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42309 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42500 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42501 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42505 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

42509 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


43700 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

43701 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

43705 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44000 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44001 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44005 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44200 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар

44201 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар

44209 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


44300 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44301 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44309 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44500 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44501 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44509 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44700 Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44701 Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар

44703 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44705 Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44707 Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44711 Банкларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44713 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

44715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44800 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

44801 Давлат хазина векселларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

44805 Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

44809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

44894 Бошқа қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


44900 Бошқа фоизли даромадлар

44901 Бошқа фоизли даромадлар


45000 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар

45001 ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар

45003 Банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар

45005 Ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар

45094 Бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар


45100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар

45105 Лизинг бўйича фоизли даромадлар

45117 Муддати ўтган лизинг бўйича фоизли даромадлар

45119 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг бўйича фоизли даромадлар

45121 Суд жараёнидаги лизинг бўйича фоизли даромадлар

45200 Фоизсиз даромадлар

45201 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

45294 Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар


45400 Хорижий валюталардаги фойда

45401 "Спот" битими бўйича хорижий валюталардаги фойда

45405 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлар бўйича хорижий валюталардаги фойда


45600 Тижорат операцияларидан олинган фойда

45609 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотишдан олинган фойда

45611 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда


45700 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар

45701 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда


45800 Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар

45803 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45805 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45809 Хусусий капиталга қилинган инвестиция бўйича олинган дивидендлар


45900 Бошқа фоизсиз даромадлар

45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан олинган даромадлар

45909 Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913 Бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45917 Грант маблағларидан олинган даромад

45921 Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

45994 Бошқа фоизсиз даромадлар


50000 ХАРАЖАТЛАР


50600 Жалб қилинган маблағлар бўйича фоизли харажатлар

50602 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50604 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар


53100 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53106 Банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53110 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53112 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53114 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53118 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53122 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53126 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53196 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54100 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54106 Банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54110 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54112 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54114 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54118 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54122 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54126 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54196 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54200 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар

54202 Чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар

54208 Чиқарилган векселлар бўйича фоизли харажатлар

54210 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


54300 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар

54302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар

54304 РЕПО битимлари бўйича банкларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар

54306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар

54396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


54400 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар

54402 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар


54900 Бошқа фоизли харажатлар

54902 Бошқа фоизли харажатлар


55100 Фоизсиз харажатлар

55102 ЎзРМБга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари

55106 Банкларга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари

55110 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар - Қимматли қоғозлар

55134 Кредитлар бўйича воситачилик харажатлари

55142 Менежмент бўйича харажатлар

55162 Кафолат ва кафиллик операцияларини амалга ошириш бўйича воситачилик харажатлари

55196 Бошқа воситачилик ва хизмат харажатлари


55300 Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар

55302 "Спот" битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар

55306 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар


55600 Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар

55610 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотишдан кўрилган зарарлар

55614 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар


55700 Қарам хўжалик жамиятларига ва Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициядан кўрилган зарарлар

55702 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар - Молиявий институтлар

55706 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар - Бошқалар


55800 Инвестициялардан кўрилган зарарлар

55804 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55806 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар


55900 Бошқа фоизсиз харажатлар

55902 Асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906 Бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55996 Бошқа фоизсиз харажатлар


56100 Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар

56102 Иш ҳақи

56106 Ходимлар учун имтиёзлар

56108 Асосий раҳбар ходимларга мукофотлар

56110 Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари

56114 Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

56118 Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

56122 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармаларга бадаллар

56196 Ходимлар учун қилинган бошқа харажатлар


56200 Ижара ва таъминот

56202 Ижара тўлови

56206 Сув

56210 Электр энергияси ва иситиш

56214 Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218 Қўриқлаш хизмати харажатлари


56300 Хизмат сафари ва транспорт харажатлари

56302 Хизмат сафари харажатлари

56306 Яшаш харажатлари

56310 Фрахт харажатлар

56314 Ёқилғи харажатлари


56400 Маъмурий харажатлар

56402 Реклама ва эълон харажатлари

56406 Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410 Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56418 Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар


56500 Репрезентация ва хайрия

56502 Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар

56506 Аъзолик бадаллари

56510 Хайр - эҳсон ва хайрия


56600 Эскириш харажатлари

56602 Эскириш -Бино, иншоатлар ва бошқа иморатлар

56606 Эскириш - Инвестиция қилинган кўчмас мулкнинг эскириш суммаси

56610 Эскириш - Транспорт воситалари

56614 Эскириш - Мебель ва жиҳозлар

56618 Эскириш - Номоддий активлар

56622 Эскириш - Операцион ижарага берилган асосий воситалар

56626 Эскириш - Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

56630 Эскириш - Омбордаги асосий воситалар

56632 Эскириш - Гаровга қўйилган асосий воситалар


56700 Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар

56702 Юридик ва аудиторлик хизмати тўловлари

56706 Консалтинг хизмати учун тўловлар

56710 Суғурта

56714 Солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

56718 Жарима ва пенялар

56722 Суд жараёни/активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар

56796 Бошқа операцион харажатлар


56800 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56802 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Кредитлар

56804 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Банклардан олинадиган ҳисобварақлар

56806 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар

56808 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

56814 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56824 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - РЕПО битимлари

56826 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

56828 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Қарам хўжалик жамиятларига ва шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар

56832 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Номоддий активлар

56834 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Бошқа хусусий мулклар

56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Лизинг (молиявий ижара)

56840 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар

56842 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Суд жараёнидаги кредит

56896 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Бошқа активлар


56900 Фойда солиғини баҳолаш

56902 Фойда солиғини баҳолаш


90000 КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР


90300 Қимматли қоғозлар

90329 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари

90337 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг қайта сотиб олинган қимматли қоғозлари


90900 Савдога оид молиялашлар

90966 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

90993 Кафолат ва кафилликлар


91500 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

91501 Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

91505 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари


91900 Қарздорларнинг кредит мажбуриятлари

91901 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари

91905 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари


92700 Ҳосилавий инструментлар бўйича трансакциялари

92701 Фьючерс битими бўйича сотиш

92705 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш

92709 Форвард битими бўйича сотиш

92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш

92724 Опцион битими бўйича сотиш

92728 Опцион битими бўйича сотиб олиш

92732 Своп шартларида сотиш

92736 Своп шартларида сотиб олиш


92800 Қимматли қоғозлар бўйича муддатли битимлар

92802 Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар

92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар


94500 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

94501 Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

94502 Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

94503 Гаров сифатида кафолат ва кафилликлар

94504 Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар

94505 Гаров сифатида олинган банк депозитлари


95400 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

95409 Қарздорга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар

95411 Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар

95413 Ҳисобдан чиқарилган кредитлар

95497 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари


96300 Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари

96314 Ташкилотларнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ

96331 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ

96335 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи

96337 Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96349 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96361 Фьючерс битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи

96363 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи

96365 Форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи

96367 Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи

96369 Опцион битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи

96370 Опцион битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи

96371 Своп шартлари билан сотиш контр-ҳисобварағи

96373 Своп шартлари билан сотиб олиш контр-ҳисобварағи

96374 Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи

96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи

96381 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ

96397 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ



3-БОБ. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ


10000 АКТИВЛАР


10100 Кассадаги нақд пуллар


10101 Кассадаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: кассада мавжуд бўлган банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кассага кирим қилинган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кассадан берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10109 Йўлдаги нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: кассадан банкка жўнатилган ва йўлда бўлган нақд пул ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкка жўнатилган нақд пул акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага ҳақиқатда қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат асосида нақд пул суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади.

Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек валюталар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10300 Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан (ЎзРМБ) олиниши лозим бўлган маблағлар


10301 ЎзРМБдаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар


10305 ЎзРМБдаги жамғарма депозитлар


10307 ЎзРМБдаги муддатли депозитлар


10313 ЎзРМБдаги бошқа маблағлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: ипотека ташкилотининг ЎзРМБга жойлаштирилган пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ипотека ташкилотининг номига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10500 Бошқа банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар

10503 Бошқа банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10505 Бошқа банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

10507 Бошқа банкларга қўйилган муддатли депозитлар

10509 Йўлдаги нақдсиз маблағлар

10513 Бошқа банкларга қўйилган бошқа маблағлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларга жойлаштирилган маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга қўйилган депозитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларга жойлаштирилган маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича депозитлар қириқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттириладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳисоби юритилади.


10701 Давлат хазина векселлари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки ташкилот томонидан, бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақиинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлатнинг хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10705 Давлат облигациялари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақ кредитида ҳисобдан чиқарилган ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10779 Бошқа қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олинган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати ҳамда улушли қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10791 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва сотиб олинган фоизлардан ташқари, агар улар мавжуд бўлса) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси, шунингдек, қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан балансдан чиқарилаётган ҳолда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10793 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мукофотнинг амортизацияси ҳамда қимматли қоғозларни сотишда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги мукофотнинг қолдиқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10795 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши

Ҳисобварақнинг таърифи: қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарлари қоплаш захираси -Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: 10795 ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10800 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар


10801 Давлат хазина векселлари

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хазина векселлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10805 Давлат облигациялари

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари (узоқ муддатли)нинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ЎзРМБининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақда ўтказилган ЎзРМБ облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ЎзРМБ облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10879 Бошқа қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва харид қилиш билан боғлиқ харажатлари қўшиб ҳисобланган улушли қимматли қоғозларнинг сотиб олиш қиймати, шунингдек Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган бошқа улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10889 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари, шунингдек маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлар амортизацияси ҳамда қарз қимматли қоғозларини сотиш, қайта таснифлаш, бировга бериш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқариш вақтида харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг қолдиғини ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10891 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг дисконт суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10893 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида премия амортизацияси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг мукофот суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10895 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳаққоний қийматининг ўзгариши

Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариш ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


10899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестиция (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: 10895 ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, инвестицияларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11100 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг


11101 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзлари - жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан қўйилган тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган мижозларнинг дебиторлик қарзларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган ва 11103, 11105 ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек, бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11103 Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган сотиб олинган дебиторлик қарзларнинг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11105 ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11105 Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101, 11103 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11195 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида дебиторлик қарздорликни унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек, қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11199 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11800 РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар


11801 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар


11803 РЕПО битимлари бўйича бошқа банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар


11805 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар


11897 РЕПО битимлари бўйича бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлар тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек, қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаганда, ташкилот портфелига ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


11899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар қадрсизланишидан вужудга келган зарарларни қоплаш учун яратилган захиралар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиши ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади,

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12100 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар


12101 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилгача муддатга банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳиятига кўра кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки кредитнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган суммаси акс эттирилади

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12105 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: банкларга берилган муддатида қопланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, мақомига кўра кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банкларга берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 12101, 12109, 14501, 14505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан тўланган қарздорлик суммаси, шунингдек кредитларнинг бошқа моҳияти бўйича қайта таснифланган ва/ёки 12199 ҳисобварағи орқали ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12109 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банкларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар ҳисобланган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12101 ва 12105 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банкларга берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, қайта таснифланган ва/ёки 12199 ҳисобварағи орқали ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар" (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, банкларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12400 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)


12401 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12405 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401, 12409, 14801, 14809 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитлар (микроқарзлар)ларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12409 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 ва 12405 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12500 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар


12501 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

12505 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501, 12509, 14901, 14909 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12509 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 ва 12505 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: микромолия ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микромолиялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12700 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар


12701 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача юридик шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12705 Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701, 12709, 15101, 15109 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган барча микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12709 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


12799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


13200 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар


13201 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


13205 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13201, 13209, 15401, 15405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13299 ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


13209 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13201 ва 13205 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкинбўлган зарарларни қоплаш учун захира 13299 ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


13299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14500 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар


14501 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14505 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14501 ва 12105 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14599 ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздор томонидан қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14800 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)


14801 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14809 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит (микроқарз) шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801 ва 12405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар (микроқарзлар) суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 - "Кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси - Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)" ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар (микроқарзлар)нинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14899 Кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси - Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит (микроқарз) шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14900 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар


14901 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14909 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 ва 12505 ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


14999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15100 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар


15101 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юридик шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15109 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15400 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар


15401 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15405 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15401 ва 13205 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15499 ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан, микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15500 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар


15501 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларининг қайтарилмаслик натижасида қарздор-банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15505 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар - Муддати ўтган тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқларнинг муддатида тўланмаган тўловлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва муддатида тўланмаган ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15599 ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ипотека ташкилоти томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган, ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15600 Лизинг (молиявий ижара)

15607 Лизинг

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган лизинг (молиявий ижара) бўйича олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида лизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 ва 15619 ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15617 Муддати ўтган лизинг

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 ва 15619 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган лизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва бошқа тоифага ўтказилган ва/ёки 15699 ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15619 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган лизинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 ва 15617 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва/ёки 15699 ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Лизинг (молиявий ижара) (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

15700 Суд жараёнидаги кредитлар


15701 Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги кредитлар (микроқарзлар)


15703 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар


15705 Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар


15707 Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар


15709 Суд жараёнидаги лизинг

15711 Банкларга берилган суд жараёнидаги кредитлар


15713 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган суд жараёнидаги кредитлар


15715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: суд иши қўзғатилган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинган кредит ва лизинг (шу жумладан, овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва суд жараёнида бўлганлиги ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариуснинг ижро хати олинганлиги сабабли асосий кредит ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар ва лизинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Суд жараёнидаги кредитлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган кредитлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15800 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар


15801 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар

Ҳисобварақнинг таърифи: Шўъба молия ташкилотларнинг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қийматининг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолдаги суммаси ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда ташкилотнинг қарам хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти билан ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек ташкилотнинг қарам хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Шўъба молия ташкилоти ҳисобланган ҳар бир қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.


15899 - Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар (контр-актив)

Ҳисобварақ таърифи: ивестиция қадрсизланиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга йўналтирилган маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақ кредитида яратилган захира маблағларининг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир Шўъба молия ташкилоти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


15900 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар


15901 Давлат хазина векселлари

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган хазина векселлари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


15905 Давлат облигациялари

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятлари (узоқ муддатли) ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигацияларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигацияларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


15909 ЎзРМБининг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган ЎзРМБнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ЎзРМБнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


15979 Бошқа қарз қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган бошқа қарз қимматли қоғозлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати бўйича ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15989 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланадиган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари ҳамда маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг амортизация қилинган суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган ва ўтказилган ёки ҳисобдан чиқарилган қарз қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15991 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарз қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст баҳода харид қилишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15993 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори баҳода харид қилишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мукофот амортизацияси суммаси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда, қайта таснифланганда ва ўтказилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда мукофот суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


15999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қимматли қоғозларнинг тури ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16100 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар


16101 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бош офис ва филиаллар ўртасида ёки бир ташкилот филиаллари ўртасида бўладиган нақд пул билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22202 ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланган балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга нақд пул учун берилган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси, шунингдек Бош офисда ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


16103 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Нақдсиз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бош офис ва филиаллар ўртасида ёки бир ташкилот филиаллари ўртасида бўладиган нақдсиз пул билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22204 ўзаро мос ҳисобварақдир. Жамланган балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга берилган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


16109 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Флоат

Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ва унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилот филиаллариаро ўтказилган, белгиланган муддат давомида солиштирилиб тартибга солинмаган трансакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош трансакцияни амалга оширган ташкилот юритади ва уч кун ичида қолдиқ беркитилиши лозим.

Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган муддат давомида тўланмаган, қайта таснифланган ва 16101, 16103, 16117 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тартиблаштирилган сумма ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16117 Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар

Ҳисобварақнинг таърифи: филиаллар ва уларнинг Бош офис/филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва хизматлар бўйича операциялар ҳамда бир ташкилотнинг Бош офис/филиалига кўрсатилган хизматлар ва берилган товар-моддий қимматликлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22218 ўзаро мос ҳисобварақдир. Жамланган балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.

Ҳисобварақнинг дебетида омборга топширилган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


16300 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


16301 Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16307 Жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16309 Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахслар, банклар, банк бўлмаган молиявий муассасалар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар (микрокредитлар) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16311 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16313 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозлар инвестицияси бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳақиқатда олинган ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16315 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган сақланадиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга берилган лизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16377 Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16400 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар


16401 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи ва воситачилик турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16405 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар

Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16409 Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи ва воситачилик турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16500 Асосий воситалар


16501 Ер

Ҳисобварақнинг таърифи: фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16505 Тугалланмаган қурилишлар

Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16509 Хусусий иморатлар - Бинолар ва бошқа иншоотлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўз фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг ва бошқа иншоотларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) қиймати ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино(иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16511 Йиғилган эскириш суммаси - Бинолар ва бошқа иншоотлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16515 Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий ва узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ҳамда молиявий ва/ёки узоқ муддатли ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек, ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин ташкилот томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16519 Йиғилган эскириш суммаси - Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага олинган ва такомиллаштирилган объектларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан ташкилот томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16529 Транспорт воситалари

Ҳисобварақнинг таърифи: ишда фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16531 Йиғилган эскириш суммаси - Транспорт воситалари (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўз фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳоддаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16539 Йиғилган эскириш суммаси - Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришни баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаёттан ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16549 Операцион ижарага берилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек, ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16551 Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16561 Омбордаги асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16563 Йиғилган эскириш суммаси - Омбордаги асосий воситалар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида омборда сақланадиган асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ваёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16575 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микромолия ташкилоти томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайтармлмаган кредитлариниқоплаш учун фойдаланилган, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шар?номаси муддати тугагандаги асосий воситалар ҳамда қайта б?ҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16579 Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16600 Номоддий активлар


16601 Номоддий активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16605 Йиғилган эскириш суммаси - Номоддий активлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ваёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16617 Гудвилл

Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизланиши ваёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16700 Бошқа хусусий мулклар


16701 Бошқа хусусий мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган, ўз фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16707 Йиғилган эскириш суммаси - Бошқа хусусий мулклар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган, ўз фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ёкива бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкларнинг эскириш қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Бошқа хусусий мулклар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16900 Ҳосилавий инструментларнинг ревальвацияси натижасида ўзлаштирилмаган фойда


16901 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Форвард шартномалари

Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Форвард битими - бу келишув бўйича келажақда аниқ санада молиявий инструментни қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш шартномасидир).

Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича сўндирилган (тўланган) ва/ёки мазкур позиция рўйхатдан ўтгунга қадар ушбу битимлар бўйича ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16905 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Опционлар

Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Опцион - молиявий инструментнинг маълум суммасини шартномавий давр ичида қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқини берадиган шартномадир).

Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича олинган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида опцион сўндирилганда ва/ёки опционлар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


16909 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Фьючерслар

Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Фьючерс - бу молиявий инструментни келажакда етказиб бериш шарти билан сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандартлаштирилган шартномадир).

Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштарилмаган фойда акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида шартномалар сўндирилганда ва/ёки фьючерс шартномалари бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобвараққларда олиб борилади.


16913 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда - Своплар

Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Своп - бу шартли суммалар ва келишилган индекс қўллаш асосида, келажакда тўловлар алмашиш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича свопларни келтириш мумкин).

Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида своплар сўндирилганда ва/ёки улар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


17100 Валюталар савдоси ва валюта позициялари


17101 Валюта позицияси ҳисобварақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: биттадан ортиқ валюта китобларида акс эттириладиган хорижий валюталар иштироки билан амалга ошириладиган операцияларда ташкилотнинг валюта позицияси ҳисоби юритилади. Шунингдек, ушбу ҳисобварақ молиявий ҳисоботлар тузиш мақсадида хорижий валютада ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг миллий валютада қайта ҳисоблашда курс фарқлари ҳисобини юритиш учун қўлланилади. Валюта курси фарқидан фойда/зарар акс эттирилгандан сўнг, ушбу ҳисобварақ қолдиғи жамланган балансда нолга тенг бўлиши лозим.

Ҳисобварақнинг дебетида (1) хорижий валюта китобларида хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар. (2) Сўм китобларида ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ёки ҳисобланган даромадлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги ижобий натижа (фойда)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида (1) хорижий валюта китобларида ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ва ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади. (2) Сўм китобларида хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги салбий натижа (зарар)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб валюта турлари бўйича алоҳица шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


19900 Бошқа активлар


19901 Майда харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилмаган маблағларнинг қайтарилиши, шунингдек ҳисобдорликдаги суммаларнинг қопланиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19907 Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган (1 йилдан ошмаган) харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, АБМ, сув, электрэнергия, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилганда суммалар тўланади ва ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19908 Олиниши лозим бўлган маблағлар - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларга хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар сумма ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19909 Олиниши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловлари) учун ўтказилган маблағлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида моддий-товар қимматликлар омборга кирим қилинганда суммалар тўланади ёки ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19911 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек, бошқа қимматликлар, шу жумладан бино ва бошқа асосий воситаларни таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобрақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобрақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган камбаҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек, бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


19925 Олдиндан тўланган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: келгуси давр фойдаси ҳисобига олдиндан тўланган (1 йилдан ортиқ бўлмаган) харажатлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида келгуси давр фойдаси ҳисобига олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнннг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган, харажатларнинг амалда қопланган суммаси, шунингдек ҳисобланган амортизация суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19929 Бошқа муддати узайтирилган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради.

Ҳисобварақнинг дебетида ташкилотнинг олдиндан тўланган келгуси давр харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан тўланган маблағларнинг харажатлар ҳисобварақларига дебетлаш орқали амортизация қилинган қисмининг суммаси, шунингдек уларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19931 Муддати узайтирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати узайтирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган солиқ талаблари бу - жорий даврнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси)га киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган даромад (фойда)ни аниқлашда чегириб ташланадиган даромад (фойда) солиғидир. Бу - бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобвараққларда олиб борилади.


19933 Муддати узайтирилган солиқлар бўйича баҳоланган захира (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган солиқ талабларидан олинадиган нафни тўла ўзлаштириш учун мавжуд солиққа тортиладиган фойда етарли бўлмаган ҳолларда, муддати кечиктирилган солиқ талабларини тиклаш мақсадида қайта кўриб чиқиш натижасида яратиладиган захира ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида яратилган захира ва/ёки захиранинг кўпайган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган захира ва/ёки захиранинг камайган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19939 Олиниши лозим бўлган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида олинадиган ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкилот томонидан олинган дивидендлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб эмитентлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19941 Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19995 Суд жараёнидаги бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги активлар ҳисоби олиб борилади (жавобгар шахслар томонидан етказилган моддий зарарлар ва бошқалар).

Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19997 Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган таснифга мос тушмайдиган активлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида активлар қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


19999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси - Бошқа активлар (контр-актив)

Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида "Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағи кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


20000 МАЖБУРИЯТЛАР


20600 Таъминотга қабул қилинган банк депозитлари

20610 Таъминотга қабул қилинган банк депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: таъминот учун қарздор-банк томонидан келиб тушган банк депозитининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган депозитнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайтарилган ёки қарздор-банкка ажратилган кредитни сўндиришга йўналтирилган сумма ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир депозит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


21400 Жалб қилинган қарз маблағлар


21402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари


21404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи ва бошқа шахслардан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган қарз суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарз суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21606 Банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21610 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21612 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21614 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21618 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21622 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21626 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар


21696 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22000 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22006 Банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22010 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22012 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22014 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22018 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22022 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22026 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар


22096 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар


22102 Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар


22104 Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22200 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар


22202 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Нақд пуллар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилот филиаллари ўртасидаги нақд пул маблағлари бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16101 ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллар олдидаги қарзларнинг қайтарилиши, шунингдек маблағларнинг нотўғри ўтказилиши натижасида қайтарилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22204 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Нақдсиз маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилот филиаллари ўртасидаги нақдсиз маблағлар асосидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16103 ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллардан келиб тушган молиявий ёрдам сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22210 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Флоат

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган муддат давомида таққосланмаган Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта ташкилотнинг филиаллари ўртасидаги трансакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош трансакцияни бошловчи ташкилот юритади. Йил охирида ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ қолмаслиги лозим.

Ҳисобварақнинг кредитида ўрнатилган муддат давомида ҳисоблаб ўтказилмаган, шунингдек қайта таснифланган ва 22202, 22204, 22218 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тартибга солинган сумма ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22218 Бош офис/филиалга тўланадиган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиал ва/ёки бир ташкилотнинг филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар билан операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16117 ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақларнинг қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар ва омборга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


22300 РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар


22302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар


22304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар


22306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар


22396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўиича сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек, қимматли қоғозларни қайтадан сотнб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувшшг иккинчи қисми бажарилмаганда, ташкилот портфелидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек, қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22400 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


22402 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар


22404 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчилардан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22408 Лизинг (молиявий ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22410 Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарз берувчи бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22412 Бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22414 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар, шунингдек сотиш қийматига киритилган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22476 Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22496 Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22500 Ҳисобланган солиқлар


22502 Ҳисобланган фойда солиғи

Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиғининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиғи суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиғи суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиғи суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22504 Ҳисобланган бошқа солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ (фойда солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек қайтарилган нотўғри ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22506 Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ходимлардан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22508 Муддати узайтирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган даромад солиғи ҳисобга олинади. Муддати узайтирилган даромад солиғи бу, жорий давр солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдасига киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати узайтирилган даромад солиқлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида муддати узайтирилган даромад солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22510 Ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган ижтимоий солиқ ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқ суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида давлат бюджетига ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22512 Бошқа жамғармалар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: Касаба уюшмалари Федерациясига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармаларга ўтказиладиган ташкилот томонидан ушлаб қолинган маблағлар ҳисоби.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа жамғармаларга ўтказиладиган ушлаб қолинган маблағлар суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа жамғармаларга ўтказилган маблағлар суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўлов турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22800 Ҳосилавий инструментлар бўйича ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар


22802 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Форвард шартномалари

Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битимлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22806 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Опционлар

Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида опционлар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22810 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Фьючерслар

Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс битимлари бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс битимлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22811 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар - Своплар

Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида своплар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22812 Келгуси давр фоизли даромадлари

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, фоизлар/дисконтлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган фоизлар/дисконтлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган фоизлар /дисконтлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22814 Грант маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра даромадга ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, олдиндан ундириб олинган суммалар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган олдиндан ундирилган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


23600 Чиқарилган қимматли қоғозлар


23602 Чиқарилган облигациялар

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган облигациялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чиқарилган облигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган облигацияларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


23608 Чиқарилган векселлар

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган векселлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чиқарилган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган векселларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб векселларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


23610 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдигай ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган ташкилот томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни уларни сўндиришда ёкн тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


23696 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги ижобий фарқ - мукофот (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг уларни номинал қийматидан юқори баҳода сотгандаги мукофот суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни сўндиришда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги салбий фарқ-дисконт (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст баҳода сотилгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни сўндиришда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олишгандаги дисконт ҳамда дисконт амортизацияси суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29800 Бошқа мажбуриятлар


29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: бир марталик операциялари (гаровга олинган мол-мулкини сотишдан келиб тушган ва ҳоказо) бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз ва операция тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29803 Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29805 Тўланиши лозим бўлган маблағлар - Ижара тўлови (операцион ижара)

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбурият ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган бошқа фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сўндирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатларнинг қайтарилган суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фоизсиз харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29807 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредити тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб акцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29808 Лицензия бадаллари бўйича ҳисобланган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган лицензия бадалларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган лицензия бадаллари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган ва/ёки нотўғри ҳисобланган лицензия бадаллари бўйича қайтарилган суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лицензия бадаллари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29830 Устав капиталини ошириш бўйича депозитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи (акциядор)лар томонидан устав капиталини (акциядорлар томонидан акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталини (акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи (акциядор) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


29896 Бошқа мажбуриятлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30000 ХУСУСИЙ КАПИТАЛ


30300 Устав капитали


30301 Устав капитали

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти бўлмаган ташкилотларнинг устав капиталининг таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайтирилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30303 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар - Имтиёзли (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг имтиёзли акцияларига обуна маблағининг тўланмаган қисми ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида акцияларга обуна маблағининг тўланмаган қисмининг олиниши лозим бўлган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида акцияларга обуна маблағининг қолган қисмининг олинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30306 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар - Оддий (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг оддий акцияларига обуна маблағининг тўланмаган қисми ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида акцияларга обуна маблағининг тўланмаган қисмининг олиниши лозим бўлган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида акцияларга обуна маблағининг қолган қисмининг олинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30309 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Имтиёзли

Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган имтиёзли акцияларнинг суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган, суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30312 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали - Оддий

Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган оддий акцияларнинг суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30315 Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли

Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган, тегишли сертификатлар берилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган имтиёзли акцияларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30318 Чиқарилган устав капитали - Оддий

Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган, тегишли сертификатлар берилган оддий акцияларнинг номинал қиймати суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган оддий акцияларнинг номинал қиймати суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30321 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган имтиёзли акциялари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган ташкилотнинг имтиёзли акциялари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ташкилотнинг қайта сотган ёки бекор қилинган имтиёзли акциялари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.


30324 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган оддий акциялари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган оддий акциялар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта сотилган ёки бекор қилинган оддий акциялар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.


30600 Қўшилган капитал


30603 Қўшилган капитал - Имтиёзли

Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган нарх бўйича имтиёзли хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек имтиёзли хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби.

Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, имтиёзли хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек имтиёзли хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30606 Қўшилган капитал - Оддий

Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошувчи нарх бўйича оддий хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби.

Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30900 Захира капитали


30903 Умумий захира фонди

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ умумий мақсадлар учун тақсимланмаган фойдас ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад учун алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.


30905 Текинга олинган мулклар

Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи (акциядор)лардан текинга олинган мулклар қиймати олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчи (акциядор)лардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.


30906 Девальвация учун захира

Ҳисобварақнинг таърифи: сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) ташкилотнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида захира фондидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.


30907 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициянинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини ўсган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг дебетида олдин акс эттирилган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини камайган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг кредитида олдин акс эттирилган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30908 Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

Ҳисобварақнинг мақсади: асосий воситалар ва номоддий активлар бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар ва номоддий активлар қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек ташкилотнинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30909 Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар

Ҳисобварақнинг таърифи: пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар (масалан: қатъий мажбуриятларни хеджирлайдиган хорижий валютадаги сўндирилмаган контрактлар)ни қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг кредити бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бундан мустасно) олдинги дебет қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.

Ҳисобварақнинг дебетида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган зарар суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебети бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бундан мустасно) олдинги кредит қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир контракт бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


30911 Стандарт активлар бўйича захира

Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга биноан соф фойдадан стандарт активлар бўйича захирага ажратилган маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида соф фойдадан захирага маблағларнинг тушиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида муайян мақсадлар учун захирадан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


31200 Тақсимланмаган фойда


31203 Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси(зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида 31206 ҳисобварақдан ўтказилган соф фойда ҳамда захира капитал ҳисобварақларидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақ дебетида ҳар хил фондлар учун ажратмалар ва эълон қилинган дивидендларнинг, 31206 ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.


31206 Соф фойда (зарар) (актив-пассив)

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида ташкилот молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда(зарар)ларнинг суммаси ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида ташкилот томонидан олинган фойда, 31203 ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси ҳамда нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йилида ташкилот томонидан кўрилган зарарлар, 31203 ҳисобварағига ўтказилган фойдалар суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капитали ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб соф фойда ва дивидендлар ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.


40000 ДАРОМАДЛАР


40400 Банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар


40401 Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар


40403 Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар


40405 Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар


40409 Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: банкларга қўйилган депозитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида банкларга қўйилган депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


40600 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


40601 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар


40605 Давлат облигациялари бўйнча фоизли даромадлар


40609 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар


40694 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: олди-сотди қимматли қоғозлар (давлатнинг хазина векселлари (давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари), давлатнинг облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва хорижий эмитентларнинг қарз қимматли қоғозларини қўшган ҳолда бошқа қарз қимматли қоғозлар) бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизлар суммаси, шунингдек, олди-сотди қимматли қоғозларнинг дисконти бўйича амортизация қилинган сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар ва мукофотнинг амортизация қилинган суммаси акс эттирилади.


40700 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


40701 Давлат хазина векселлари бўйича фоизли даромадлар


40705 Давлат облигациялари бўйича фоизли даромадлар


40709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизли даромадлар


40794 Бошқа қарз қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар (Давлат хазина векселлари (давлатнинг кисқа муддатли облигациялари), давлатнинг облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлари)га қилинган инвестиция бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестиция бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар, мукофотнинг амортизация қилинган ва харид қилиш харажатлари суммаси акс эттирилади.


41600 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


41601 Банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


41605 Банкларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар


41609 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромаддар


42000 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


42001 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


42005 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


42009 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


42100 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42101 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42105 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42109 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42300 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42301 Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42305 Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42309 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


42500 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


42501 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


42505 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар


42509 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


43700 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


43701 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


43705 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44000 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44001 Банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44005 Банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44200 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


44201 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


44209 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


44300 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


44301 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44309 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44500 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44501 Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44509 Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44700 Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44701 Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги кредитлар (микроқарзлар) бўйича фоизли даромадлар


44703 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44705 Нотариуснинг ижро хати олинган муддати ўтган кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44707 Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар


44711 Банкларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44713 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар


44715 Ипотека кредити бўйича олинган ҳуқуқлар бўйича суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


44800 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


44801 Давлат хазина векселларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


44805 Давлат облигацияларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


44809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар


44894 Бошқа қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнннг таърифи: Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар (давлат хазина векселлари, давлат облигациялари, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари, корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари, еврооблигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлар)га қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестицияпар бўйича ишлаб топилган фоизлар ва дисконтнинг амортизация суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган даромадларнинг қайтариш, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар, мукофотнинг амортизация қилинган ва харид қилиш харажатлари суммаси акс эттирилади.


44900 Бошқа фоизли даромадлар


44901 Бошқа фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган тасниф ҳисобварақларига мос тушмайдиган мижозларнинг мажбуриятлари бўйича банкнинг фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақвишг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


45000 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар


45001 ЎзРМБдан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар


45003 Банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар


45005 Ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар


45094 Бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятларига бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган даромаднинг қайтарилиш суммаси, РЕПО келишувининг иккинчи қисми бажарилмаслиги натижасида ҳисобдан чиқарилган даромад суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромад суммаси акс эттирилади.


45100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар

45105 Лизинг бўйича фоизли даромадлар

45117 Муддати ўтган лизинг бўйича фоизли даромадлар

45119 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг бўйича фоизли даромадлар

45121 Суд жараёнидаги лизинг бўйича фоизли даромадлар

Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинглар бўйича ҳисобланган фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


45200 Фоизсиз даромадлар


45201 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: кредитларни расмийлаштирганлиги, уларни тақдим этганлиги ва у бўйича хизмат кўрсатганлиги, ахборот ва консалтинг ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби олиб борилади

Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


45294 Бошқа кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизмат ва воситачиликлардан даромадлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизмат ва воситачиликлардан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


45400 Хорижий валюталардаги фойда


45401 "Спот" битими бўйича хорижий валюталардаги фойда


45405 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлари бўйича хорижий валюталардаги фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: Спот/Форвард/Опцион/Фьючерс/Своп битимлари бўйича ҳамда ҳисобланган маржадан ташкилот фойдалари ҳисоби олиб борилади. Фойда ўрнатилган муддатда баланс ҳисоботини тузиш санасига ҳисобварақлар қолдиғини қайта баҳолагандан кейин аниқланади.

Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюталарда тузилган битимлардан ишлаб топилган ва очиқ валюта позицияларини ревальвация қилиш натижасида вужудга келган фойдалар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


45600 Тижорат операцияларидан олинган фойда


45609 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиганқимматли қоғозларни сотишдан олинган фойда


45611 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўзгариши ва сотишдан олинган фойда ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўсган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредит бўйича нотўғри акс эттирилган суммаларнинг ҳисобдан чиқарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган фойда суммаси акс эттирилади.


45700 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар


45701 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятининг фойдасида ташкилот улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг ўсишидан вужудга келган фойда ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятининг фойдасида ташкилот улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг ўсишидан вужудга келган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри акс эттирилган фойдаларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


45800 Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар

Ушбу ҳисобварақлар Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган ва Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиганқимматли қоғозлар билан операциялар учун қўлланилади.


45803 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда


45805 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилотнинг Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган ва Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида инвестициялардан олинган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромад ва фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


45809 Хусусий капиталга қилинган инвестиция бўйича олинган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий капиталга қилинган инвестиция бўйича ҳисобланган дивидендлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида инвестициялардан ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган дивидендлар қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


45900 Бошқа фоизсиз даромадлар


45901 Асосий воситаларнинг ижарасидан олинган даромадлар


45909 Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда


45913 Бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


45917 Грант маблағларидан олинган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


45921 Ҳисобдан чиқарилган маблағларнииг қайтарилиши

Ҳисобварақнинг таърифи: илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммаси ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


45994 Бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, ишлаб топилган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


50000 ХАРАЖАТЛАР


50602 Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар


50604 Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар


53100 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53100 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53106 Банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53110 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53112 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53114 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53118 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53122 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53126 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


53196 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54100 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54106 Банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54110 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54112 Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54114 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54118 Нодавлат нотижорат ташкилотларидан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54122 Халқаро молиявий институтлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54126 Чет эллик инвесторлардан тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


54196 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган бошқа операциялар) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


54200 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


54202 Чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек ташкилотнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси ҳисобдан чиқарилади.


54208 Чиқарилган векселлар бўйича фоизли харажатлар


54210 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: чиқарилган векселлар ва бошқа қимматли коғозлар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси ҳисобдан чиқарилади.


54300 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар


54302 РЕПО битимлари бўйича ЎзРМБга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


54304 РЕПО битимлари бўйича банкларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


54306 РЕПО битимлари бўйнча ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар


54396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган харажатнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек солиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган харажатлар суммаси акс эттирилади.


54400 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар


54402 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


54900 Бошқа фоизли харажатлар


54902 Бошқа фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55100 Фоизсиз харажатлар


55102 ЎзРМБга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ЎзРМБ томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ЎзРМБ кўрсатган хизматлари учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55106 Банкларга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ташкилотнинг харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55110 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар - Қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қимматли қоғозлар билан амалга оширилаётган операцияларда (қимматли қоғозларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва б.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55134 Кредитлар бўйича воситачилик харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: тақдим этилган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган молиявий лизинг ва бошқа операциялар) учун расмийлаштириш ва кўрсатилган хизматларини ҳисобга олган ҳолда воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тақдим этилган кредитлар бўйича қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55142 Менежмент бўйича харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқарув хизматлари учун қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида менежмент бўйича амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55162 Кафолат ва кафиллик операцияларини амалга ошириш бўйича воситачилик харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: тақдим этилган кафолат ва кафилликлари учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида кафолат ва кафиллик операцияларини амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55195 Бошқа воситачилик ва хизмат харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизматлар ва воситачилик харажатларининг ҳисоби олиб борилади (инкассация, АБМ электрон почтаси хизматлари ва б.)

Ҳисобварақнинг дебетида ташкилот томонидан қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55300 Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар


55302 "Спот" битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар


55306 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлар бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусията бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилотнинг Спот/Форвард/Опцион/Фьючерс битимлари бўйича кўрилган зарарларининг ҳисоби олиб борилади. Зарарлар ўрнатилган муддатда баланс ҳисоботини тузиш санасига ҳисобварақлар қолдиғини қайта баҳолагандан кейин аниқланади.

Ҳисобварақнинг дебетида хорижий валютада тузилган битимлар натижасида кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ижобий қайта баҳолаш натижасида зарарларнинг камайиш суммаси, нотўғри ҳисобланган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55600 Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар


55610 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотишдан кўрилган зарарлар


55614 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиганқимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўзгариши ва Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларни сотишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг камайиш суммаси ва кўрилган зарарлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган зарарларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55700 Қарам хўжалик жамиятларига ва шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициядан кўрилган зарарлар


55702 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар - Молиявий институтлар


55706 Шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар - Бошқалар


55800 Инвестициялардан кўрилган зарарлар


55804 Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар


55806 Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган ҳамда Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида инвестиция бўйича кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55900 Бошқа фоизсиз харажатлар


55902 Асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар


55906 Бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб бқилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрган зарарларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


55996 Бошқа фоизсиз харажатлар

56100 Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар


56102 Иш ҳақи

Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларнинг иш хақи (меҳнат шартномаси ва фуқаро-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва ташкилот низоми ва қонунчиликка мувофиқ ташкилотнинг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56106 Ходимлар учун имтиёзлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ходимлар учун берилган имтиёзларга қилинган харажатлар, яьни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), ходимларнинг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати ҳамда ташкилот низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56108 Асосий раҳбар ходимларга мукофотлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ва ташкилот манфаатларига мувофиқ асосий раҳбар ходимлар (Кенгаш ва Бошқарув аъзолари, шунингдек бошқарув қарори қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошқа шахслар)га тўланадиган мукофот билан боғлиқ (қоплаш характерига эга бўлган бошқа турдаги) харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида асосий раҳбар ходимларга тўланадиган мукофот билан боғлиқ ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56110 Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларга амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва боппқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56114 Ижтимоий солиқ бўйича тўловлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, иш ҳақи фондидан ижтимоий солиқ бўйича тўловлар учун банк харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий солиқ ва ихтиёрий бадаллар учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56118 Ижтимоий ҳимоя

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа (пособия) тўловлари ва компенсация тўловлари, шунингдек қонунчиликка ва ташкилот низомига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчилиқда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56122 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармаларга бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа жамғармаларга ажратмалар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг соғлиқни ва бошқа ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш бўйича бадаллари ҳисоби.

Ҳисобварақнинг дебетида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга амалга оширилган ажратмалар суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.


56196 Ходимлар учун қилинган бошқа харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва ваколатли харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56200 Ижара ва таъминот


56202 Ижара тўлови


56206 Сув


56210 Электр энергияси ва иситиш


56214 Таъмирлаш ва таъминот харажатлари


56218 Қўриқлаш хизмати харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага олинган объектлар, ходим бўлиб ҳисобланмайдиган шартнома асосида ишлайдиган қўриқчилар, шунингдек қўриқлаш сигнализацияси, бинони, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлаш ва таъмирлаш, сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56300 Хизмат сафари ва транспорт харажатлари


56302 Хизмат сафари харажатлари


56306 Яшаш харажатлар


56310 Фрахт харажатлар


56314 Ёқилғи харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (ташкилот офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш) харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилги харажатлари, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ хизмат сафарида фойдаланиладиган ходимларнинг шахсий автомобиллари учун харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56400 Маъмурий харажатлар


56402 Реклама ва эълон харажатлари


56406 Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари


56410 Почта, телефон, факс


56418 Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали бериладиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почтага, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (Reuters, SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон маълумотномалар ("Норма" тизими ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56500 Репрезентация ва хайрия


56502 Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар

Ҳисобварақнинг таърифи: тўғридан-тўғри мавқе (престиж) ва бизнеснинг ривожланишига имкон берадиган репрезентация ва кўнгил очар тадбирларга қилинган, шунингдек тақдимот тадбирлари харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида репрезентация, кўнгилочар ва тақдимот тадбирлари учун қилинган харажатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри қилинган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56506 Аъзолик бадаллари

Ҳисобварақнинг таърифи: аъзолик бадалларни тўлаш учун қилинган харажатлар, агар ташкилот клублар, ассоциация, ижтимоий ва бошқа ташкилотларнинг аъзолари бўлиб ҳисобланса, ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида аъзолик бадаллари учун тўланган харажатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56510 Хайр-эҳсон ва хайрия

Ҳисобварақнинг таърифи: хайр-эҳсон қилган харажатлари ва хайрия жамғармалари ҳамда бошқа нотижорат фойда келтирмайдиган ташкилотларга, шунингдек табиий офатдан кўрилган талофотларга қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида хайр-эҳсон ва хайрия учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56602 Эскириш - Бино, иншоатлар ва бошқа иморатлар


56606 Эскириш - Инвестиция қилинган кўчмас мулкнинг эскириш суммаси


56610 Эскириш - Транспорт воситалари


56614 Эскириш - Мебель ва жиҳозлар


56618 Эскириш - Номоддий активлар


56622 Эскириш - Операцион ижарага берилган асосий воситалар


56626 Эскириш - Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи


56630 Эскириш - Омбордаги асосий воситалар


56632 Эскириш - Гаровга қўйилган асосий воситалар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулкка қилинган инвестициялар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56700 Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар


56702 Юридик ва аудиторлик хизмати тўловлари


56706 Консалтинг хизмати учун тўловлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома асосида юристлар ва бошқа фирмалар томонидан кўрсатилган юридик, аудиторлик ва консалтинг хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдск молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56710 Суғурта

Ҳисобварақнинг таърифи: мулкни суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56714 Солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган солиқлар (фойда солиғидан ташқари), йиғимлар, давлат мақсадли жамғарлари, шунингдек лизензия олиш бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лицензиялар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.


56718 Жарима ва пенялар

Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56722 Суд жараёни/активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёни билан боғлиқ харажатлар, шунингдек ташкилот номига мулкни харид қилиш бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56796 Бошқа операцион харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56800 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56802 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Кредитлар


56804 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Банклардан олинадиган ҳисобварақлар


56806 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши даромад/харажатларга олиб бориладиган қимматли қоғозлар


56808 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланиб, қийматдаги ўзгариши бошқа жами даромадга олиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар


56814 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56824 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - РЕПО битимлари


56826 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар


56828 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Қарам хўжалик жамиятларига ва шўъба молия ташкилотларига қилинган инвестициялар


56832 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Номоддий активлар


56834 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Бошқа хусусий мулклар


56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Лизинг (молиявий ижара)

56840 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар


56842 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Суд жараёнидаги кредит


56896 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш - Бошқа активлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтаёриш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида ташкилот молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56900 Фойда солиғини баҳолаш


56902 Фойда солиғини баҳолаш

Ҳисобварақнинг таърифи: ташкилот томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.


90000 КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР


90329 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик шаклидаги ташкилотнинг муомалага чиқарилгунча сақланаётган қимматли қоғозлари, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби юритилади. Сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий қимматли қоғозлар "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида муомалага чиқарилгунча сақланаётган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган ўз ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ҳисоби акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида сотилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади. Шунингдек, сўндирилган (тўланган) ёки муомаладан чиқарилган ўз ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳужжатсиз қимматли қоғозлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


90337 Акциядорлик жамияти шаклидаги ташкилотларнинг қайта сотиб олинган қимматли қоғозлари

Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш (тўлаш) муддати келгунча яна қайта сотиш мақсадида сотиб олинган хусусий қимматли қоғозларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида қайта сотиб олинган ўз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта сотилган ўз хусусий қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


90900 Савдога оид молиялашлар


90966 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96331 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


90993 Кафолат ва кафилликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларининг номинал қийматини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96337 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларини номинал қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси, шунингдек кафиллик берилган бошқа эмитентларнинг қопланган векселлари номинал қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


91500 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари


91501 Берилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда ушбу ҳисобварақда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги кредитлар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида кредитлар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


91505 Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96335 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


91900 Қарздорларнинг кредит мажбуриятлари


91901 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари

Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича муддатли мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96345 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўла қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


91905 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари

Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича муддатли мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96349 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92700 Ҳосилавий инструментлар бўйича трансакциялар


92701 Фьючерс битими бўйича сотиш

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни (фьючерс - бу, келажакда етказиб бериладиган молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандарт шартномадир) сотиш бўйича фьючерс битими ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96361 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган фьючерс шартномаларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92705 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни (фьючерс - бу, келажакда етказиб бериладиган молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандарт шартномадир) сотиб олиш бўйича фьючерс битими ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96363 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган фьючерс шартномаларинниг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92709 Форвард битими бўйича сотиш

Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс бўйича молиявий инструментни сотиш, келгусида келишилган санада тўловлар ва етказиб берилиши амалга ошириладиган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96365 - "Форвард битими бўиича сотиш контр-ҳисобварағи" контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган форвард шартномаларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида форвард шартномаси бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш

Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс бўйича молиявий инструментни сотиб олиш, келгусида келишилган санада тўловлар ва етказиб берилиши амалга ошириладиган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96367 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олиш бўйича форвард шартномасининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида форвард шартномаси бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92724 Опцион битими бўйича сотиш

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиш бўйича опцион (опцион - бу, шартнома даври ичида молиявий инструментнинг маълум қисмини аниқ белгиланган курсда сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартномадир) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96369 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган опцион шартномаларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида опцион шартномалари бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92728 Опцион битими бўйича сотиб олиш

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олиш бўйича опцион (опцион - бу, шартнома даври ичида молиявий инструментнинг маълум қисмини аниқ белгиланган курсда сотиш ёки сотиб олиш ҳукуқини берувчи шартномадир) шартномаларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96370 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган опцион шартномаларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида опцион шартномалари бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92732 Своп шартларида сотиш

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиш бўйича своп (своп - бу, шартли суммада ва келишилган индексни қўллаш асосида келажакда тўловларни алмаштириш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича своп хизмат қилади) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96371 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган своп шартномаларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда олиб борилади.


92736 Своп шартларида сотиб олиш

Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олиш бўйича своп (Своп - бу, шартли суммада ва келишилган индексни қўллаш асосида келажакда тўловларни алмаштириш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича своп хизмат қилади) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96373 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган своп шартномаларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотиб олинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92800 Қимматли қоғозлар бўйича муддатли битимлар


92802 Қимматли қоғозларнн сотиб олиш бўйича муддатли битимлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотиб олиниши лозим бўлган, шунингдек ташкилот билан контрагент ўртасида қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича қайта сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96374 - "Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи" контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек ташкилот томонидан сотилган ва қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича қайта сотиб олиниши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битими тўғрисидаги келушувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб шартнома ва қимматли қоғозлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан етказиб берилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг, шунингдек банк билан контрагент ўртасида қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96376 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотувга қўйилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек ташкилот томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан сотилган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек қимматли коғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши қўшма банк томонидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб шартнома ва қимматли қоғозлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда оллб борилади.


94500 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулкий ҳуқуқ(талаб)лар


94501 Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитлар таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Қимматли қоғозлар қабул қилинган таъминот суммасида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар таъминоти сифатида олинган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар ва/ёки лизинглар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин мижозларга қайтарилган қимматли қоғозлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


94502 Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар, шунингдек ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулк мулкий ҳуқуқ(талаб)лар (ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар) гаров шартномаси тузилган санада баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг (ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар) қиймати акс этирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида гаровга қабул қилинган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг (ипотека кредити бўйича ҳуқуқлар) суммаси ёки кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар қоплангандан (тўлангандан) кейин қайтариладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)ларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


94503 Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


94504 Олинган кредитлар ва лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар ва/ёки лизинглар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида олинган кредитлар ва/ёки лизинглар таъминоти сифатида ташкилот томонидан берилган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредит қайтарилмаганда кредитор томонидан фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар ва/ёки лизинглар қайтарилгандан кейин ва кредит ва/ёки лизинглар шартномалари ёпилгандан кейин ташкилотга қайтарилган қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


94505 Гаров сифатида олинган банк депозитлари

Ҳисобварақнинг таърифи: берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган банк депозитлари ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун 96381 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган банк депозитларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредитлар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин банк депозитларининг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


95400 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари


95409 Қарздорга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: гаровга олинган мол-мулкнинг қарздорларга/дебиторларга берилган кредитнинг тўланмаган суммаси билан солиштирилгандаги кам чиққан қиймати натижасида қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида гаровга олинган мол-мулкнинг берилган кредитнинг тўланмаган суммаси билан солиштирилгандаги кам чиққан қиймати натижасида қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар бўйича олинадиган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кредит қарзлари бўйича қарздорларга/дебиторларга билдирилган даъволар асосида ундириб олинган маблағлар суммаси ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қарздорлар/дебиторлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


95411 Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича ва суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96333 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида муддатида тўланмаган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек суд жараёнидаги қимматли қоғозлар бўйича ундириб олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар эмитентлари ва тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


95413 Ҳисобдан чиқарилган кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган кредитлар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган кредитлар, шунингдек ўрнатилган муддати ўтиши билан бекор қилинган кредитлар ва/ёки лизингларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


95497 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96397 контр-ҳисобварақ ҳисобланади.

Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


96300 Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари


96314 Ташкилотларнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ


96331 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ


96335 Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи


96337 Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ


96345 Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи


96349 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи


96361 Фьючерс битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи


96363 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи


96365 Форвард битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи


96367 Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи


96369 Опцион битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи


96370 Опцион битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи


96371 Своп шартлари билан сотиш контр-ҳисобварағи


96373 Своп шартлари билан сотиб олиш контр-ҳисобварағи


96374 Қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи


96376 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи


96381 Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ


96397 Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Чиқим касса ордери шакли

   

     

     

(ташкилот номи)

Чиқим касса ордери N _____________

Сана


ДЕБЕТ ҳ

КРЕДИТ ҳ

10101

    

    

(олувчининг Ф.И.О.)

Тўлов мақсади (асос):

Сумма рақамда:

Сумма ёзувда:

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:

  

  

(шахсни тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами ва серияси, ким томонидан берилган ва санаси)

Ордерда кўрсатилган сумма

сўм ____ тийинни

(сумма сўз билан қўлда ёзилади)


олдим


(олувчи имзоси)



Имзолар:

Кассир (Ф.И.О.)

Раҳбар (Ф.И.О.)

Бухгалтер (Ф.И.О.)




Йўриқномага

3-ИЛОВА



Кирим касса ордери шакли

К

Е

С

И

Ш



Ч

И

З

И

Ғ

И

(ташкилот номи)

(ташкилот номи)

Кирим касса ордери N______


_______ - сон кирим касса ордерига

Сана

ДЕБЕТ ҳ

10101

К В И Т А Н Ц И Я

    

    

(топширувчининг Ф.И.О.)

(топширувчининг Ф.И.О.)

Тўлов тури

Сумма

Кредит ҳ

Тўлов тури

Сумма


Асосий қарз



Асосий қарз


Фоиз



Фоиз


Пеня



Пеня


Жарима



Жарима


Бошқалар



Бошқалар


Жами



Жами




Тўлов мақсади (асос):

Тўлов мақсади (асос):

Сумма ёзувда:

Сумма ёзувда:

    

Имзолар:

    

Сана



   

М.Ў.


Бухгалтер (Ф.И.О.)


Бухгалтер (Ф.И.О.)


Кассир (Ф.И.О.)

Топширувчи (Ф.И.О.)

Кассир (Ф.И.О.)




Йўриқномага

4-ИЛОВА

  


(ташкилот номи)


Мемориал ордер N _______________

Сана

ДЕБЕТ ҳ

КРЕДИТ ҳ

   

Тўлов мақсади (асос):

Сумма рақамда:

Сумма ёзувда:

Имзолар:

Раҳбар (Ф.И.О.)

Бухгалтер (Ф.И.О.)




Йўриқномага

5-ИЛОВА


Ички операциялар ҳисобварақлари бўйича амалга

оширилган операцияларга асос бўлган

мемориал ордерлар

РЎЙХАТИ

Сўм ва тийинда

Т/р

Дебетланган иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами

Ҳужжатлар сони

Сумма

1

2

3

4







Раҳбар



(Ф.И.О.)

(имзо)


Бош бухгалтер



(Ф.И.О.)

(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 август, 30-сон, 348-модда



















































Время: 0.2067
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш