Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров /

Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги Конвенцияни (Истанбул, 1990 йил 26 июнь) қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3264-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 23.06.2020 й. 01-02/12-28-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3264-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2020 йил 23 июндаги

01-02/12-28-сон қарорига

ИЛОВА



Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги Конвенцияни

(Истанбул, 1990 йил 26 июнь) қўллаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда Божхона кодекси деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4694-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан товарларни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказишда Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги Конвенцияни (Истанбул, 1990 йил 26 июнь) (бундан буён матнда Конвенция деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


АТА карнети - божхона декларациясига тенглаштирилган, товарларни идентификациялашга ва вақтинча олиб киришга (транспорт воситаларидан ташқари) имкон берадиган ҳамда божхона тўловларини тўлашнинг халқаро миқёсда кафолатини ўз ичига олган халқаро божхона ҳужжати;


кафолатловчи уюшма - вақтинча олиб кириш тўғрисидаги ҳужжатларни бериш учун масъул бўлган ва вақтинча олиб кириш шартлари бузилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш бўйича кафолатловчи ваколатли ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда Савдо-саноат палатаси);


божхона операцияси - товарларнинг божхона расмийлаштирувида товарларга нисбатан божхона органларининг мансабдор шахси ва (ёки) ваколатли шахс томонидан амалга ошириладиган ҳаракат;


божхона режими - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг мақомини божхона мақсадлари учун белгиловчи қоидалар мажмуи;


декларациялаш - божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва (ёки) божхона назорати остида турган товарлар тўғрисидаги зарур маълумотларни божхона органларига маълум қилиш.


2. АТА карнетини қўллаган ҳолда божхона тўловларидан тўлиқ шартли равишда озод қилинадиган товарларга нисбатан божхона операциялари Конвенциянинг А-иловаси "Вақтинча олиб кириш ҳужжатлари тўғрисида" билан биргаликда Конвенциянинг қуйидаги иловалардан бирининг шартларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

В.1-илова "Кўргазмалар, ярмаркалар, конференциялар ёки шу каби тадбирларда намойиш қилиш ёхуд фойдаланиш учун товарлар тўғрисида";

В.2-илова "Профессионал асбоб-ускуна тўғрисида";

В.3-илова "Тижорат операцияси муносабати билан олиб кирилган контейнерлар, поддонлар, ўрамлар, намуналар ва бошқа товарлар тўғрисида";

В.5-илова "Таълим, илмий ёки маданий мақсадларда олиб кирилган товарлар тўғрисида";

В.6-илова "Саёҳатчиларнинг шахсий буюмлари ва спорт мақсадларида олиб кирилган юкларга тегишли илова".


3. Божхона органи қуйидаги ҳолларда АТА карнетини божхона декларацияси ва божхона тўловларини тўлашнинг халқаро миқёсидаги кафолати ҳамда божхона органлари олдидаги мажбуриятнинг бажарилишини кафолатловчи ҳужжат сифатида қабул қилиши мумкин:

агар АТА карнетида кафолатловчи уюшма ва халқаро тизимнинг номи кўрсатилган бўлса;

АТА карнетини эгаси ва уни берган кафолатловчи уюшма томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлдирилган бўлса;

товар олиб чиқилаётган (экспорт қилувчи) мамлакатнинг божхона органи томонидан расмийлаштирилган бўлса.


4. ATA карнетини қўллаган ҳолда расмийлаштириладиган товарлар учун вақтинчалик олиб кириш муддати товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда назорат божхона органи томонидан ATA карнети қабул қилинган кундан бошлаб ушбу товарлар амалда олиб чиқилган кунгача ҳисобланади.


5. ATA карнетини қўллаган ҳолда олиб кирилган товарларни қайта олиб чиқиш мажбурияти улар Ўзбекистон Республикасидан амалда олиб чиқилганидан ёки Божхона кодексига мувофиқ "вақтинча олиб кириш" божхона режими тугалланганидан бошлаб бажарилган ҳ

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск