ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қурол-яроғ, портловчи моддалар ва материаллар муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2020 й. 455-сон "Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2020 й.

N 455




ФУҚАРОВИЙ ҚУРОЛ ВА ХИЗМАТ ҚУРОЛИ

СОҲАСИДАГИ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, фуқаровий қурол ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, ҳамда тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш, фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 июль










































Время: 0.1493
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш