ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш ва ижро этишнинг қонуний асослари /

Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги Услубий кўрсатмалар (АВ 30.06.2020 й. 3273-сон билан рўйхатга олинган 30.06.2020 й. Ташқи ишлар вазирлигининг 54-сон, Адлия вазирлигининг 1-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3273-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлиги ва

Адлия вазирлигининг

2020 йил 30 июндаги

54 ва 1-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва

Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро

шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги

тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Услубий кўрсатмалар халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва экспертлар даражасида ишлаб чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг матнларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган.


2. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўлмаган халқаро ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳам қўлланилади.


3. Мазкур Услубий кўрсатмаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аҳдлашувчи томон - халқаро шартноманинг мустақил томони сифатида иштирок этаётган ҳамда у кучга кирганлигидан ёки кирмаганлигидан қатъи назар, ушбу халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилик билдирган давлат (давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект (бошқа субъектлар);


ваколатлар - битта шахснинг ёки бир нечта шахснинг Ўзбекистон Республикаси вакили бўлиш ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг (мансабдор шахсининг) қарори асосида амалга оширилади ва музокараларда иштирок этаётган томонга ёки депозитарийга:

музокаралар олиб бориш ва халқаро шартноманинг матнини қабул қилиш ёки унинг аутентиклигини белгилаш;

халқаро шартномани имзолаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдириш;

халқаро шартномага тааллуқли бошқа ҳаракатни амалга ошириш мақсадида бериладиган ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома билан тегишли тарзда расмийлаштирилади;


давлат органи - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, шунингдек бошқа органи;

депозитарий - халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ ушбу халқаро шартноманинг асл нусхаси ўзига сақлаш учун топшириладиган ва мазкур халқаро шартномага нисбатан ушбу халқаро шартномада ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган вазифаларни бажарадиган давлат, халқаро ташкилот ёки унинг бош ижрочи мансабдор шахси;


музокараларда иштирок этаётган томон - халқаро шартноманинг матнини тузиш ва қабул қилишда иштирок этаётган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект;


ратификация ёрлиғи - халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан кўриб чиқилганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи ва халқаро шартноманинг Ўзбекистон Республикаси учун мажбурий эканлигига бўлган розиликни ифодаловчи махсус ҳужжат;


халқаро ташкилот - ўзининг таъсис ҳужжатига мувофиқ халқаро хусусиятга эга муайян вазифаларни бажариш учун ташкил этилган ва халқаро ҳуқуқнинг субъекти бўлиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлараро (ҳукуматлараро) ташкилот;


халқаро шартнома иштирокчиси - халқаро шартноманинг мустақил томони сифатида иштирок этаётган, халқаро шартноманинг ўзи учун мажбурий эканлигига розилик билдирган ва ўзи учун халқаро шартнома кучга кирган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект;


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси - битта ҳужжатдан, иккита ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир нечта ҳужжатдан иборат бўлишидан, шунингдек ўзининг муайян номидан ва тузилиш усулидан (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ёки ноталар алмашинуви ҳамда халқаро шартноманинг бошқача номлари ва тузилиш усулларидан) қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси томонидан чет давлат, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект билан ёзма шаклда тузилган, халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган халқаро келишув;


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш - халқаро шартномани тузиш босқичи ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига бўлган розилигини, агар халқаро шартномада имзолаш шундай кучга эга эканлиги назарда тутилган бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг ва музокараларда иштирок этаётган бошқа томонларнинг имзолаш шундай кучга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги келишуви бошқача тарзда белгиланган бўлса ёки имзолашга шундай куч бериш мақсади музокараларда иштирок этаётган томон вакилининг ваколатларидан келиб чиқса ёхуд музокаралар вақтида билдирилган бўлса, билдириш шакли;


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш - халқаро шартноманинг мазмунини шакллантириш, унинг матнини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдиришга доир тартиб-таомиллар кетма-кетлиги;


қўшимча шарт - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш чоғида қилинган ҳар қандай таърифдаги ва ҳар қандай номдаги бир томонлама расмий ёзма баёноти бўлиб, у орқали халқаро шартнома муайян қоидаларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилиши борасида бу қоидаларни истисно қилиш ёки уларнинг юридик кучини ўзгартириш истаги ифодаланади.


4. Халқаро шартнома қуйидаги асосий белгиларга эга:

халқаро шартнома ёзма шаклда тузилган бўлиши лозим;

Ўзбекистон томонидан давлат, ҳукумат ёхуд давлат органи, чет эл томонидан - давлат, ҳукумат ёки давлат органи, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект халқаро шартнома томонлари бўлиши мумкин;

халқаро шартномада юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилиши лозим, яъни унинг томонлари учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар яратиши лозим. Ҳужжат, агар давлатлардан бирининг ички ҳуқуқи билан тартибга солинса, у халқаро шартнома ҳисобланмайди.


5. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича давлат органи ваколатлари унинг низомида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.



2-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИНИ

ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашда давлат органи:

халқаро шартнома тузиш орқали тартибга солишни талаб қиладиган муаммо ёки масалаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаши;

Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартномани тузиш мақсадга мувофиқлиги ва амалий аҳамиятини аниқлаши;

тегишли соҳада ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиши (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномаларини ва миллий қонунчилигини ўрганиши);

халқаро шартнома тузиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий оқибатларнинг ёки бошқа оқибатларнинг баҳоланиши;

халқаро шартнома лойиҳаси қоидаларининг Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини аниқлаши;

янги халқаро шартнома тузилиши муносабати билан илгари тузилган халқаро шартномаларнинг қоидаларига ўзгартиришлар, кўшимчалар киритилиши ёки унинг иштирокчилари ўртасидаги бошқа халқаро шартномаларнинг амал қилишини тугатилиши лозимлигини аниқлаши;

халқаро шартнома тузилиши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ва (ёки) ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаши зарур.


7. Халқаро шартнома лойиҳаси қуйидаги талабларга мос келиши керак:

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига зид келмаслиги;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини такрорламаслиги (айни бир масала бўйича иккита ёки ундан ортиқ шартнома тузишга йўл қўйилмайди);

мазмуни унинг объекти ва мақсадларига мос келиши;

ўз кучини йўқотган халқаро шартномаларга ҳаволалар келтирилмаслиги;

халқаро шартномалар тузиш ва расмийлаштириш амалиётига мос келиши.


8. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашда давлат органи халқаро шартнома тузиш даражасидан (давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро) қатъи назар, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан унинг иштирокчилари давлатлар ҳисобланишига эътибор қаратиши лозим. Идоралараро халқаро шартнома билан юкланадиган мажбуриятлар нафақат номидан шартнома тузилган давлат органларининг, балки тегишли давлатларнинг ҳам мажбуриятлари ҳисобланади.


9. Халқаро шартнома бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бузилиши халқаро ҳуқуқ доирасида уларни бузган томон учун ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.

Қуйидагилар аниқланган ҳолларда давлат органи халқаро шартнома тузишдан тийилиши ёки уни халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжат сифатида ишлаб чиқиши лозим:

халқаро шартноманинг мавжуд эмаслиги чет эл томони билан юзага келган масалаларни ҳал этишга ёки ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва шаклларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаса;

лойиҳа халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келишини назарда тутмаса.


10. Халқаро шартнома лойиҳаси экспертлар даражасида ишлаб чиқиш бошлангунга қадар давлат органининг юридик хизмати томонидан Қонунга, мазкур Услубий кўрсатмаларга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.



3-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИНИ

ЮРИДИК-ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

РАСМИЙЛАШТИРИШ


11. Халқаро шартнома лойиҳасига қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

халқаро шартнома лойиҳасининг ўзида зиддиятли қоидаларнинг йўқлиги;

халқаро шартнома лойиҳасини баён қилиш тилининг аниқлиги, оддийлиги ва тушунарлилиги;

халқаро шартнома лойиҳаси матнидаги мантиқий изчиллик ва қоидаларнинг ўзаро боғлиқлиги;

халқаро шартнома лойиҳасидаги қоидаларнинг қисқалиги, норматив кўрсатмалар такрорланишини истисно қилиш;

халқаро шартнома лойиҳасида берилган таърифларнинг аниқлиги ва равонлиги, матнда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамаларнинг бир хиллиги.


12. Зарур ҳолларда халқаро шартнома лойиҳасига айни бир хил масала бўйича халқаро шартноманинг (унинг бир қисмининг) аввалги ва (ёки) кейинги халқаро шартномалар билан ўзаро нисбатини, шунингдек, халқаро шартномаларни янги халқаро шартнома иштирокчилари ўртасида қўллашни давом эттириш ёки амал қилишини тугатишни белгилайдиган қоидалар киритилади.


13. Халқаро шартнома лойиҳасининг матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда "Тimеs Nеw Rоmаn" 14 ёки 15 ўлчамли шрифтини қўллаган ҳолда Microsoft Word матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Қоида тариқасида, А 4 форматдаги стандарт қоғоз варағида, ҳар бир бетнинг ҳошиялари барча томондан 3 см, қатор оралиғи 1 интервалда, биринчи қатор хатбошиси 1,27 см, белгилараро интервал оддий, кўлами (масштаб) 100 фоиз, силжишларсиз бўлиши лозим.

Саҳифанинг тартиб рақами варақнинг пастки марказидан 2 рақамидан бошлаб ёзилади, чеккасидан колонтитулгача масофа 1 см бўлади ҳамда биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.


14. Халқаро шартноманинг номи ва унинг таркибий бирликлари сарлавҳалари ярим қора шрифтда, матн марказга тўғирланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.


15. Имзоланиши режалаштирилаётган халқаро шартномалар матнлари (бундан идоралараро шартномалар мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига кўра ихтисослаштирилган ташкилот томонидан тайёрланадиган, "сув белгиси"га эга махсус шартнома қоғозида чоп этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиши режалаштириладиган, халқаро шартнома бўлмаган икки томонлама халқаро ҳужжатлар матнлари ҳам форматлашга доир талабларни инобатга олган ҳолда махсус шартнома қоғозида чоп этилади.

Идоралараро халқаро шартномалар ва халқаро шартнома бўлмаган бошқа халқаро ҳужжатлар матнларини тайёрлашда A4 форматидаги стандарт қоғоздан ёки музокараларда иштирок этаётган томонлар билан келишилган ҳолда қоғознинг исталган бошқа туридан фойдаланиш мумкин.



4-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИНГ ТИЛИ

ВА АТАМАЛАРИГА ОИД ТАЛАБЛАР


16. Халқаро шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ва бошқа аҳдлашувчи томоннинг тилида баён этилади. Бошқа аҳдлашувчи томон билан келишувга кўра ўзга тил халқаро шартноманинг тили деб танланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матни Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига норасмий таржима қилиниши лозим.


17. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнини давлат тилига таржима қилиш уларни экспертлар даражасида қайта ишлаш босқичида ваколатига халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар кирадиган давлат органи томонидан мустақил равишда ёки таржима қилиш хизматлари билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахслар жалб қилинган ҳолда таъминланади (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёхуд музокараларда иштирок этаётган томон билан келишувга кўра учинчи шахслар фойдаланиши учун чеклов белгиланган ҳоллар бундан мустасно).


18. Халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланиладиган атамалар ва тушунчалар маъноси ва мазмунига кўра айнан мос бўлиши ҳамда бир хилда қўлланилиши лозим, шунингдек уларга берилган таърифлар қоида тариқасида, матннинг асосий қисми бошига жойлаштирилган ҳолда унинг алоҳида таркибий қисмида келтирилади. Халқаро шартноманинг бир қисми учун аҳамиятга эга атамаларнинг таърифлари унинг ушбу қисмида келтирилади.


19. Халқаро шартномадаги атамалар умум қабул қилинган сўзлар ва сўз бирикмаларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади. Айни бир тушунчаларни белгилаш учун халқаро шартнома лойиҳасида айнан бир хил атамалардан фойдаланилади, турли тушунчалар эса мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил атамалар билан белгиланади. Қўлланиладиган атамалар бир нечта маънога ёки одатдагидан бошқача маънога эга бўлса, халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланилаётган атаманинг қандай маънони англатиши кўрсатиб ўтилади.


20. Тушунчалардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидан, халқаро ҳужжатларда ва изоҳли (энциклопедик) луғатларда келтирилган умум қабул қилинган таърифлардан келиб чиқиш лозим. Халқаро шартнома лойиҳасида унчалик таниш бўлмаган ва махсус атамаларнинг, шунингдек, турлича талқин қилинадиган сўзларнинг таърифларини бериш мақсадга мувофиқ.


21. Халқаро шартнома лойиҳасида ноаниқ таърифлардан, умумлаштирилган фикрлардан, қисқартмалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди, бундан умум қабул қилинган қисқартмалар мустасно.


22. Халқаро ташкилотлар ва уларнинг органлари, давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек, халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланиладиган ҳужжатлар номлари уларнинг расмий номларга мос ҳолда аниқ ва тўлиқ кўрсатилади.

Халқаро шартнома лойиҳасида номни бир неча марта кўрсатиш талаб қилинса, шунингдек сўз бирикмаси билан ифодаланадиган у ёки бу тушунча бир неча бор қўлланилса, ном ёки тушунча у илк бор фойдаланилган таркибий қисмда тўлиқ келтирилади. Бунда қисқартма (шартли) ифода бош келишикда қавс ичида кўрсатилади ва кейинги қоидаларда айнан ундан фойдаланилади.

Мисол:

"Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (кейинги ўринларда - ШҲТ МАТ)".


23. Қоида тариқасида, халқаро шартнома қоидалари бирлик сондан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

1-мисол:

"...Томонлардан ҳар бирининг ваколатли органи ўз давлати ҳудудида унинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ... амалга оширади";

2-мисол:

"Ваколатли органлар рўйхати ҳар бир Томон тарафидан аниқланади ва Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлик тўғрисидаги хабарнома топширилаётганда депозитарийга тақдим қилинади".


24. Ҳукуматлараро ва идоралараро шартномалар лойиҳаларида "қонунчилик" ва "ҳудуд" атамаларидан фойдаланганда уларни тегишинча "Томонлар давлатларининг қонунчилиги", "Томон давлатининг қонунчилиги" ва "Томонлар давлатларининг ҳудуди", "Томон давлатининг ҳудуди" сўз бирикмалари орқали қўллаш лозим. Давлатлараро шартномаларда "Томонлар қонунчилиги", "Томон қонунчилиги" ва "Томонлар ҳудуди", "Томон ҳудуди" шакллари қўлланилади. Бунда "қонунчилик" атамаси фақат бирликда қўлланилади.


25. Халқаро шартнома лойиҳасининг асосий матнида томонларнинг хоҳиш-истаклари ёки мақсадлари баён этилмаслиги лозим (халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлар матнлари бундан мустасно). Халқаро шартнома қоидалари мажбуриятлар сифатида шакллантирилиши лозим ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини баён этишда ҳозирги замоннинг аниқлик майлидаги феъллардан фойдаланилади.

Мисол:

"Томонлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар…", "Томонлар ... қоидалар амалга оширилишини таъминлайдилар" ва ҳоказо.


26. Қоида тариқасида, халқаро шартномаларда ва халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда турли атамалардан фойдаланилади.

Халқаро шартномаларда ҳамда халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда энг кўп фойдаланиладиган айрим сўзлар ва атамалар мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 1-иловасида келтирилади.



5-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРДА

ҲАВОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ


27. Халқаро шартноманинг моддалари, бандлари, кичик бандлари ёки хатбошиларидаги унинг бошқа моддалари, бандлари, кичик бандлари ёки хатбошиларига ҳаволалар уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёхуд такрорланишларнинг олдини олиш зарур бўлганда қўлланилади.

Мисол:

"Низоли вазиятларда реализация қилиш тақиқланган маҳсулот мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ аккредитациядан ўтган лабораторияларда мустақил экспертизадан ўтказилади".


28. Бошқа халқаро шартноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг муайян қоидаларига ҳаволада унинг расмий номи, қабул қилинган санаси келтирилиши, шунингдек, ҳавола қилинаётган қоида аниқ кўрсатилиши керак.

Мисол:

"1974 йил 12 декабрдаги Давлатларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари хартиясининг 27-моддаси 1-бандига мувофиқ ҳар бир давлат жаҳон савдоси келтирадиган фойдадан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга".


29. Халқаро шартномада "мазкур" сўзидан фойдаланган ҳолда фақат халқаро шартноманинг ўзига ёки унинг қоидасига ҳавола қилинади.

Мисол:

"Томонлар мазкур Битимнинг 3-моддаси 1-бандида кўрсатилган товарлар бўйича божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини белгилайдилар".


30. Халқаро шартнома лойиҳаларида ўз навбатида бошқа нормага ҳаволани акс эттирган нормага ҳавола қилишдан тийилиш лозим.



6-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИНГ НОМИ ВА ТУЗИЛИШИ


1-§. Халқаро шартноманинг номи ва шакли


31. Шартномавий-ҳуқуқий амалиётда халқаро шартномалар кўпинча шартнома, битим, конвенция ва баённома каби кенг тарқалган номларда тузилиши мумкин.

Халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлар, қоида тариқасида, декларациялар, баёнотлар, коммюнике, англашув меморандумлари, аҳдлашув баённомалари, ҳамкорлик режалари ва дастурлари шаклида қабул қилиниши мумкин.

Бундай халқаро ҳужжатларда юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилмаслиги ва улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим. Улар, қоида тариқасида, халқаро ҳамкорликнинг турли тармоқларида биргаликда фаолият олиб бориш бўйича томонларнинг мақсадларини ва (ёки) сиёсий иродасини ифодаловчи ҳужжатлар сифатида қаралади.

Халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжат лойиҳасига, қоида тариқасида, ҳужжатнинг юридик кучи ҳақидаги қоида киритилади.

1-мисол:

"Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Томонлар зиммасига халқаро ҳуқуққа мувофиқ юридик мажбуриятлар юкламайди";

2-мисол:

"Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Томонлар учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган бирор-бир ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайди".


32. Халқаро шартноманинг номи унинг мазмунини ва ҳуқуқий тартибга солиш предметини ўзида акс эттириши лозим.


33. Икки томонлама халқаро шартноманинг номида унинг томонлари кўрсатилади:

давлатлараро шартноманинг номида шартнома "Ўзбекистон Республикаси билан ... (бошқа томон давлатининг ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида" тузилиши кўрсатилади;

ҳукуматлараро шартноманинг номида "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ... (бошқа томон давлатининг расмий номи) Ҳукумати ёки (халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида" тузилиши кўрсатилади;

идоралараро шартноманинг номида "(Ўзбекистон Республикаси давлат органининг тўлиқ номи) билан ... (бошқа томон давлати идорасининг тўлиқ номи ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида" тузилиши кўрсатилади.

Агар халқаро шартноманинг номига томонлар тилга олинган бошқа халқаро шартноманинг номи киритилса, халқаро шартноманинг номидан кейин томонлар номини тушириб қолдириш мумкин.

Мисол:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома" (яъни қуйидагича бўлмайди: "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Баённома").


34. Диагонал халқаро шартномаларни тузиш (масалан, бир тарафдан давлат номидан ва бошқа тарафдан ҳукумат номидан) шартнома амалиётига хос эмас. Агар халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар Ўзбекистон Республикасида ҳукумат ваколатларига кирса, ҳамкор давлатда эса унинг ҳукумати ваколатларига кирмаса ёки аксинча бўлса, халқаро шартнома давлатлараро даражада тузилиши лозим.


35. Халқаро шартнома, қоида тариқасида, муқаддима, асосий қисм, якунловчи қоидалар ва зарур ҳолларда, иловалардан иборат бўлади.



2-§. Халқаро шартноманинг муқаддимаси


36. Халқаро шартномани тузишдан кўзланган сабаблар, мақсад ва вазифаларни тушунтириш лойиҳанинг мустақил қисми ҳисобланувчи кириш қисм - муқаддимада акс эттирилади.

Муқаддима халқаро шартнома лойиҳасининг номидан кейин жойлаштирилади. Муқаддима хатбошиларга бўлинади.

Муқаддима ҳуқуқий норматив кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги, моддаларга ёки бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.

Халқаро шартнома лойиҳасининг таркибий бирликларида муқаддима бўлиши мумкин эмас.


37. Икки томонлама халқаро шартномада муқаддима ҳажми, қоида тариқасида, уч-тўрт хатбошидан ошмайди. Кўп томонлама халқаро шартномада муқаддима бу ҳажмдан кўп бўлиши мумкин.

Муқаддимага халқаро шартномада фойдаланиладиган атамалар таърифларини киритиш керак эмас.


38. Муқаддиманинг бошланиши қуйидаги тарзда шакллантирилади:

икки томонлама халқаро шартнома бўлса:

давлатлараро шартнома учун - "Ўзбекистон Республикаси ва ... (бошқа томон давлатининг ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи), кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар";

ҳукуматлараро шартнома учун - "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ... (бошқа томон давлатининг номи) Ҳукумати ёки (халқаро ташкилотниг расмий номи), кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар";

идоралараро шартнома учун - ... "(Ўзбекистон Республикаси давлат органининг тўлиқ номи) ва ... (бошқа томон давлати идорасининг тўлиқ номи ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи), кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар".

Кўп томонлама халқаро шартномада муқаддима ҳдлашувчи Томонлар" ёки "Томонлар" сўзлари билан бошланади.


39. Кўп томонлама халқаро шартноманинг муқаддимасида, шунингдек икки томонлама халқаро шартноманинг муқаддимасида, қоида тариқасида, шартнома имзолашга ваколатли шахслар фамилиялари ва лавозимлари кўрсатилмайди. Шунингдек, "мазкур Шартноманинг иштирокчи - давлатлари номидан ҳукуматлар …" ёхуд "Мазкур Шартнома иштирокчи - давлатларининг Ҳукуматлари..." каби шакллардан фойдаланишдан тийилиш тавсия этилади.


40. Халқаро шартноманинг муқаддимасига, шунингдек асосий матнига ҳужжатларга ҳаволалар киритилганда бундай ҳужжатларнинг номлари тўлиқ, қисқартмаларсиз, улар имзоланган (қабул қилинган) сана кўрсатилган ҳолда келтирилади. Улар тегишли ҳужжатлар номлари билан солиштирилиши лозим.


41. Томонлар учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, шунингдек улар томонидан мажбурий деб тан олинмайдиган ҳужжатларга ҳавола қилинганда "(ҳужжатнинг расмий номи)га амал қилиб", "(ҳужжатнинг расмий номи)га асосланиб" каби иборалардан фойдаланмаслик зарур. Бундай ҳолларда "(ҳужжатнинг расмий номи) қоидаларини эътиборга олиб", "(ҳужжатнинг расмий номи)ни инобатга олган ҳолда" каби иборалардан фойдаланиш мумкин.


42. Муқаддиманинг охирги хатбошиси қуйидагича шакллантирилади:

шартнома лойиҳасида - "... қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:";

битим, баённома ва ҳоказолар лойиҳасида - "... қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:";

англашув меморандуми ва аҳдлашув баённомаси лойиҳасида - "… қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга эришдилар:".



3-§. Халқаро шартноманинг асосий матни


43. Халқаро шартномада матнни моддаларга бўлиш тавсия этилади. Халқаро шартноманинг матни кичик ҳажмда (бир нечта хатбошидан иборат) бўлганда ёхуд халқаро шартнома хатлар ёки ноталар алмашинуви орқали тузилганда халқаро шартнома матнини бандларга бўлишга йўл қўйилади.

Модда халқаро шартноманинг асосий таркибий элементи ҳисобланади ва унда якунланган ҳуқуқий қоида келтирилади. Зарур ҳолларда, модда бандлар, кичик бандлар, хатбошиларга бўлинади. Ўз навбатида бандлар ҳам кичик бандлар ёки хатбошиларга, кичик бандлар эса хатбошиларга бўлиниши мумкин.


44. Моддалар ўз мазмунини акс эттирадиган номга эга бўлиши мумкин. Бандлар номларга эга бўлмайди.


45. Агар халқаро шартнома матни моддаларга бўлиниб, улар ҳам ўз навбатида бандларга бўлинса, бундай бандлар изчил кетма-кетликда эмас, балки модда доирасида рақамланади. Кичик бандлар бандлар таркибида ажратилади.

Турли тиллардаги халқаро шартнома матнларида бандларни (кичик бандларни) ифодалашда ҳарфли белгилардан фойдаланилганда, айнан бир хил алифбодан (масалан, лотин алифбосидан) фойдаланиш лозим.


46. Халқаро шартнома лойиҳасининг ўз тузилишига кўра катта ҳажмли ва мураккаб бўлган матни одатда бўлимлар ва бобларга бўлинади, улар номга эга бўлиши мумкин.


47. Халқаро шартнома лойиҳасининг матнидаги ҳар бир гап, қоида тариқасида, 3-4 қатордан ошмаслиги керак.



4-§. Халқаро шартноманинг якунловчи

қоидалари ва иловалари


48. Халқаро шартноманинг якунловчи қоидаларига унинг бошқа халқаро шартномалар билан ўзаро нисбати, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, низоларни тартибга солиш, халқаро шартноманинг кучга кириш шартлари, амал қилиш муддати, уни тугатиш мумкинлиги ва тартиби тўғрисидаги қоидаларни киритиш зарур. Жумладан:


а) бошқа халқаро шартномалар билан ўзаро нисбати.

Мисол:

"Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчилар бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига даҳл қилмайди";


б) ўзгартириш ва қўшимчалар.

Мисол:

"Томонларнинг келишувига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисмлари ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин".

Бунда "халқаро шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомалар халқаро шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади" деган қоидалар киритилмайди.

Агар халқаро шартномада унга ўзгартиришлар киритиш тартиби мавжуд бўлмаса, Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси асосида халқаро шартномага иштирочилар ўртасидаги келишув бўйича ўзгартиришлар киритилиши мумкин;


в) низоларни тартибга солиш.

Мисол:

"Мазкур Битимни қўллаш ва талқин қилиш билан боғлиқ ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади";


г) кучга кириши.

1-мисол:

"Мазкур Битим у имзоланган санадан бошлаб кучга киради";

2-мисол:

"Мазкур Битим Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради";

3-мисол:

"Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан бошлаб кучга киради".

Айни бир халқаро шартномада унинг кучга киришининг биттадан ортиқ усулидан бир вақтда фойдаланилмайди.

Масалан, қуйидаги нотўғри:

"Мазкур Битим имзоланган санадан эътиборан кучга киради ёхуд агар бир Томон давлатининг қонун ҳужжатларида Битим кучга кириши учун давлат ички процедуралари бажарилиши назарда тутилса, бундай процедуралар бажарилганидан кейин Томон давлатининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кучга киради";


д) вақтинчалик қўлланилиши.

Томонларнинг келишувига кўра халқаро шартнома лойиҳасига имзоланган санадан ёки томонлар билан келишилган исталган бошқа вақтдан эътиборан халқаро шартномани ёки унинг айрим қоидаларини вақтинчалик қўллаш тўғрисидаги қоида киритилиши мумкин.

1-мисол (кўп томонлама халқаро шартномада):

"Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб вақтинчалик қўлланилади ва депозитарий томонидан уни имзолаган Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.

Давлат ички процедураларини кечроқ бажарган Томонлар учун мазкур Битим депозитарий томонидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради".

2-мисол (икки томонлама халқаро шартномада):

"Мазкур Битим имзоланган кундан эътиборан вақтинчалик қўлланилади ва Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан эътиборан кучга киради".

Халқаро шартноманинг ёки унинг бир қисмининг вақтинчалик қўлланилиши халқаро шартномада фақатгина истисно ҳолларда, халқаро шартнома кучга киргунга қадар унинг қоидаларини қўллаш учун ҳақиқатда ва асосланган зарурат мавжуд бўлганда назарда тутилади. Халқаро шартноманинг вақтинча қўлланилиши тўғрисидаги қоида халқаро шартнома бутунлигича ёхуд унинг аниқ қоидалари муайян вақтдан бошлаб вақтинча қўлланилиши кўрсатилган ҳолда шакллантирилиши керак. Вақтинча қўлланилиши лозим бўлган қоидалар ҳажмини аниқ белгилаш имконини бермайдиган шакллардан фойдаланмаслик лозим.

Масалан, қуйидаги нотўғри:

"Мазкур Битимнинг Томонлар давлатлари қонунчилигига зид бўлмаган қисми у имзоланган санадан бошлаб вақтинча қўлланилади";


е) қўшилиш.

Мисол:

"Мазкур Битим у кучга киргандан сўнг депозитарийга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни бериш орқали исталган давлатнинг қўшилиши учун очиқ.

Қўшилаётган давлат учун Битим депозитарий томонидан қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради".

Халқаро шартномада унинг объекти ва мақсадларига қараб, шунингдек, томонлар келишувига кўра, кўп томонлама халқаро шартномага унинг иштирокчилари розилиги билангина қўшилиш мумкинлиги ҳақидаги қоида келтирилиши мумкин. Бунда халқаро шартноманинг тегишли қоидаларида қўшилишга розиликни ифодалаш механизми белгиланиши керак.

Мисол:

"Мазкур Битим барча Томонларнинг розилиги билан унинг мақсадлари ва принципларини қўллаб-қувватлайдиган бошқа давлатларнинг депозитарийга қўшилиш ҳақида ҳужжатлар бериш орқали қўшилиши учун очиқ. Депозитарий Томонларнинг бундай қўшилишга розилиги ҳақидаги сўнги хабарномасини олган кундан бошлаб қўшилиш кучга кирган ҳисобланади";


ж) амал қилиш муддати, амал қилишини тугатиш, чиқиш.

Халқаро шартномалар маълум муддатга, номаълум вақтга тузилиши мумкин ёки умуман муддатсиз бўлиши мумкин.

Мисол:

"Мазкур Битим номаълум муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири депозитарийга мазкур Битимдан чиқиш истаги тўғрисида чиқишдан камида 12 ой олдин ёзма хабарнома юбориб ҳамда Битим амал қилган вақтда юзага келган молиявий ва бошқа мажбуриятларни тартибга солган ҳолда, ундан чиқишга ҳақли".

Зарур ҳолларда, халқаро шартнома лойиҳасига ундан чиқиш ёки унинг амал қилишини тугатишнинг алоҳида шартлари киритилади;


з) қўшимча шартлар.

1-мисол:

"Мазкур Битимга доир қўшимча шартларга йўл қўйилмайди";

2-мисол:

"Мазкур Битимнинг 5 ва 6-моддаларига доир қўшимча шартларга йўл қўйилмайди".

Бундай қоидалар мавжуд бўлмаганда, халқаро ҳуқуқда тақиқланмаган ҳар қандай қўшимча шартларни қўйиш мумкин деб ҳисобланади.


49. Агар халқаро шартнома лойиҳасида жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, рўйхатлар келтирилса, улар иловалар шаклида расмийлаштирилиши лозим, тегишли моддалар (бандлар) эса ушбу иловаларга ҳаволаларга эга бўлиши керак. Иловалар, қоида тариқасида, имзоланмайди.

Мисол:

"Илова мазкур Шартноманинг ажралмас қисмини ташкил этади".

Халқаро шартномага иловалар араб рақамлари билан "N" белгиси қўйилмасдан рақамланади. Бир нечта иловага ҳаволалар келтирилса, қуйидагича кўрсатилади: "1 - 4-иловаларга мувофиқ".

Иловада уни халқаро шартноманинг асосий матни билан боғлайдиган сарлавҳа ва белги бўлиши керак. Мазкур реквизитлар у қайси шартномага тааллуқлилигини кўрсатувчи белги билан илованинг юқори ўнг бурчагига жойлаштирилади.

Мисол:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисида Битимга 1-илова".

Иловалари мавжуд халқаро шартноманинг бетлари, қоида тариқасида, изчил кетма-кетликда рақамланади.


50. Ратификация қилиш тўғрисидаги қоида, агар унда ратификация қилиш учун асослар мавжуд бўлса, халқаро шартнома лойиҳасига киритилади.

Халқаро шартномалар лойиҳаларига ратификация қилиш тўғрисидаги қоидалар томонлардан бири шартнома ратификация қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳолларда ҳам киритилиши мумкин, бундан идоралараро шартномалар мустасно.


51. Худди шунингдек, музокараларда қатнашувчи томонларнинг келишуви бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларига уларни тасдиқлаш (қабул қилиш) тўғрисидаги шартлар киритилиши мумкин.


52. Агар томонлар халқаро шартнома кучга кириши учун турли юридик тартиб-таомиллар ўтказиши зарур деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса (масалан, шартнома бир томон тарафидан ратификация қилинадиган, бошқа томон тарафидан эса тасдиқланадиган бўлса), қоида тариқасида қуйидаги ифодадан фойдаланилади: "Шартнома Томонлар тарафидан унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида сўнги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради".


53. Икки томонлама халқаро шартноманинг амал қилиш муддатини аниқлашда унинг амал қилиш даврлари тўғрисидаги шартдан фойдаланиш мумкин.

Мисол:

"Мазкур Битим имзоланган вақтдан эътиборан кучга киради ва беш йил давомида амалда бўлади. Унинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири навбатдаги беш йиллик давр тугашидан камида олти ой аввал бошқа Томонни мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги ҳақида хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади".

Бундай ифода халқаро шартнома бошланғич ёки ҳар қандай навбатдаги давр тугаганидан кейингина бир томонлама тартибда тугатилиши мумкинлигини англатади. Ҳар бир белгиланган даврлар давомида уни томонларнинг ўзаро розилиги билангина тугатиш мумкин. Шу сабабли бундай қоидаларни халқаро шартноманинг амал қилишини исталган вақт бир томонлама тартибда тугатиш мумкинлиги тўғрисидаги шартлар билан боғлаб бўлмайди. Шунингдек, томонларнинг мақсадига қараб халқаро шартноманинг амал қилиши ҳам бир марта, ҳам бир неча марта ўз-ўзидан узайтирилиши мумкинлигини ҳам инобатга олиш зарур.

Матнда тегишли мақсад аниқ шакллантирилиши зарур: "…мазкур Битимнинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонни унинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида дастлабки давр тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, ўз-ўзидан беш йилга узаяди" (бир марта узайтирилганда) ёхуд "мазкур Битимнинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонни Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида унинг амал қилишининг бошланғич ёки ҳар қандай кейинги даври тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади" (кўп марта узайтирилганда).


54. Халқаро шартномада унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаслиги, агар унинг бошқа қоидаларидан ўзгача англашилмаса, шартнома номаълум муддатга тузилишини англатади.


55. Халқаро шартномадаги якуний жумла жой ва сана, асл нусхалар сони ва унинг матнлари тузилган тиллар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:

1-мисол (икки тилда халқаро шартнома тузишда):

"_______ да 20__ йил " " _________ икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида имзоланди, бунда иккала матн ҳам бир хил кучга эга";

2-мисол (уч тилда халқаро шартнома тузишда):

"_______ да 20__ йил " " _________ икки нусхада, ҳар бири ўзбек, рус ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга";

3-мисол (устувор тилни аниқлаш зарур бўлса):

"Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади" ёки "Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар".


56. Икки томонлама халқаро шартнома ва меморандумнинг якунловчи қисми намунавий қоидалари мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган.



7-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


57. Халқаро шартномани ўзгартириш (унга тузатишлар киритиш) халқаро шартнома шартларига ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ унинг иштирокчилари ўртасидаги келишувга биноан амалга оширилади.


58. Таркибий бирликни жиддий ўзгартириш талаб этилган тақдирда, уни янги таҳрирда баён этиш зарур.

Мисол:

"4-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Томон давлатининг марказий органи ваколати ... Низом билан белгиланади".


59. Агар таркибий бирликларни янги таҳрирда тўлиқ баён қилиш зарурати бўлмаса, уларнинг матнига айрим сўзлар, иборалар, бошқа рақамлар ва белгиларни қўшиш, уларни чиқариб ташлаш ёки алмаштириш орқали аниқликлар киритилади.

Мисол:

"5-модданинг иккинчи хатбошисидан "..." деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"12-модданинг иккинчи хатбошиси "ҳисоблансин" деган сўздан кейин "тегишли равишда" деган сўзлар билан тўлдирилсин";

"4-модда учинчи хатбошисининг иккинчи гапи "чегаралар" деган сўздан кейин "Аҳдлашувчи томонларнинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"3-банднинг иккинчи хатбошиси "тартиби" деган сўздан кейин "давлат" деган сўз билан тўлдирилсин;

"2-модда "тартибини" деган сўздан кейин "тайинлаш" деган сўз билан тўлдирилсин.


60. Агар халқаро шартнома янги моддалар (бандлар), рақамли белгига эга бошқа таркибий бирликлар билан тўлдирилса, янги моддалар (бандлар), рақамли белгига эга бошқа таркибий бирликлар учун белги қўшган ҳолда, моддаларнинг (бандларнинг), бошқа таркибий бирликларнинг аввалги рақамланишини сақлаб қолиш лозим.

Мисол:

"... қуйидаги мазмундаги 10.1-модда билан тўлдирилсин:

"..."

"...1-банд қуйидаги мазмундаги 1.2.1 кичик банд билан тўлдирилсин:

"..."


61. Халқаро шартнома матнидан рақамли белгига эга таркибий бирликлар чиқариб ташланганда халқаро шартнома матнида қолган рақамли белгига эга таркибий бирликларнинг аввалги рақамланиши ўз ҳолида сақланиб қолади.


62. Халқаро шартнома моддаси (банди) хатбошилар билан тўлдирилса ёки халқаро шартномадан хатбошилар чиқариб ташланса, таркибий бирликлар янги таҳрирда, қоида тариқасида, қўшилган (чиқариб ташланган) бирликларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Мисол:

"6-моддада:

иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"...";

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин";

"5-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин".

Агар қўшилган ёки чиқариб ташланган хатбошилар модда (банд) матнида охирги таркибий бирликлар бўлса, улардан аввалги хатбошилар саналишини ўзгартириш тўғрисида кўрсатиб ўтилмайди.

Мисол:

"6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: "...";

"7-модданинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин".


63. Киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг, янги таҳрирдаги моддаларнинг (бандлар, кичик бандлар, хатбошиларнинг) матни қўштирноқ ичида ва қоида тариқасида курсив билан ажратиб кўрсатилади.



8-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИНИ

ЁКИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КЎП

ТОМОНЛАМА ХАЛҚАРО ШАРТНОМАДА ИШТИРОК

ЭТИШИ МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

МАСАЛАНИ КЕЛИШИШ


64. Давлат органи ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материаллар билан бирга ташаббус таклифи киритади.

Агар халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф дипломатик каналлар орқали чет эл томонидан ташаббус қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги уни давлат органига юбориш билан бир вақтда халқаро шартнома лойиҳасини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ўз фикрини тақдим этиши мумкин.

Бундай ҳолда давлат органи Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материалларни тайёрлайди ва халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишга киришади.


65. Юқори турувчи органларнинг принципиал розилигини талаб қиладиган айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат органига экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиш учун ташаббус таклифини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига киритишни таклиф қилиши мумкин.

Юқори турувчи органларнинг принципиал розилигини талаб қиладиган айрим ҳоллар мавжуд шартномавий-ҳуқуқий амалиётдан, шунингдек тартибга солиш предметидан ва халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади (масалан, мудофаа қобилияти масалаларига дахл қиладиган, стратегик объектлар қурилишини назарда тутувчи ёки амалга ошириш катта молиявий харажатлар талаб қиладиган халқаро шартномалар ва ҳоказолар).


66. Қонунга мувофиқ халқаро шартномалар лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш икки босқичли тартибда амалга оширилади.


67. Биринчи босқичда давлат органи томонидан Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ манфаатдор давлат органлари билан бирга халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш амалга оширилади.

Бунда, Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ташаббус таклифини келишишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини бир вақтда тақдим этган бўлса, экспертлар даражасида ишлаб чиқиш босқичида халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига такроран киритиш талаб этилмайди.

Давлат органи манфаатдор давлат органларига халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини киритаётганда Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган барча зарур материалларни ҳам илова қилади.

Халқаро шартнома лойиҳасига ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалага тушунтириш хати давлат органи томонидан тайёрланади ва ушбу орган раҳбари (унинг йўқлигида - биринчи ўринбосари томонидан) томонидан имзоланиши керак.

Бунда шунга эътибор қаратиш лозимки, халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ёки кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиш масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқишнинг бутун жараёни учун, шу жумладан тайёрланадиган илова материалларнинг ҳамда давлат тилидаги ва бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси аутентик таржималарининг сифати учун жавобгарлик ваколатига халқаро шартномада тартибга солинадиган масалалар кирадиган давлат органи раҳбарига юкланади.


68. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш чоғида манфаатдор давлат органлари:

ҳужжат матни бўйича юзага келиши мумкин бўлган ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини тақдим этган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасини ишлаб чиқишни давом эттириш;

ёҳуд кўп томонлама халқаро шартномани ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикрлар тақдим этади.


69. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда амалга оширилади.


70. Иккинчи босқичда (экспертлар даражасида қайта ишлаш якунланганидан кейин) ҳужжат Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ қуйидагилар илова қилинган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритилади:

давлат тилидаги ёки зарур ҳолларда, бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни;

Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати;

манфаатдор давлат органлари билан экспертлар даражасида ишлаб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари қиёсий жадвал тарзида.


71. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўриб чиқилаётган масала предметига оид қуйидаги зарурий материалларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақли:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, юқори турувчи орган топшириғининг ёки халқаро шартнома лойиҳасини ёхуд кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш назарда тутилган бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;

манфаатдор давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг экспертлар даражасида қайта ишлаш чоғида тақдим этилган хатларидан кўчирма нусхалар;

хорижий ҳамкорнинг салоҳияти, ҳамкорликнинг жорий ҳолати, ўзаро ҳамкорликдаги истиқболли режалар ва лойиҳалар ҳақида ахборот, халқаро шартнома тузишнинг амалий аҳамиятини пухта ўрганиш учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотлар;

агар халқаро шартнома лойиҳасида ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнида бошқа халқаро шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилса, қиёсий жадвал;

мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўп томонлама халқаро шартнома қоидаларининг миллий қонунчилик нормаларига ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мос келишини моддама-модда таҳлил қилиш бўйича қиёсий жадвал.


72. Халқаро шартномани тартибга солиш предметининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш босқичида давлат органидан халқаро шартнома тузишнинг ёки кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикаси иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича батафсил тақдимот тайёрлаган ҳолда эксперт учрашуви ўтказишни сўрашга ҳақли.


73. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича берган ижобий хулосаси давлат органи томонидан халқаро шартнома тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси олинганидан сўнг давлат органи Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклифни мустақил равишда киритиш ҳақида қарор қабул қилинганда, давлат органи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сўровномаси бўйича ҳуқуқий экспертиза якунлари юзасидан таклифларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган зарур материалларни тақдим этади.


74. Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг иштироки мақсадга мувофиқлиги ҳақида маъқуллаши олингандан кейин давлат органи халқаро шартномани ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки Ўзбекистон Республикасининг қўшилишини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда унинг келишилишини амалга оширади.



9-БОБ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИНИ

ЁКИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИШТИРОКЧИСИ

БЎЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН КЎП ТОМОНЛАМА

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИНГ МАТНИНИ

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ


75. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш - бу Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тегишли хулоса тайёрланган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасининг қоидаларини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ўрганиш ва баҳолаш бўйича фаолият ҳисобланади.


76. Ҳуқуқий экспертиза натижалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус бланкаларида расмийлаштирилади.


77. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги борасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ишлаб чиқувчига тегишли хулоса тақдим этилади.

Халқаро шартнома лойиҳаси ёки кўп томонлама халқаро шартнома матни қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:

ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаса;

халқаро шартнома лойиҳасининг ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг давлат тилидаги матни билан унинг бошқа тиллардаги матнлари ўртасида номувофиқликлар бўлса.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида ишлаб чиқувчига ёзма равишда маълум қилинади.


78. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Халқаро шартнома лойиҳаси ёки кўп томонлама халқаро шартнома матни қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:

илова қилинган материаллар асосида тегишли халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ва амалий аҳамиятини аниқлаш имкони бўлмаса;

халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш якунланмаган бўлса ёхуд улар бўйича барча манфаатдор органларнинг фикри олинмаган бўлса;

лойиҳага Қонуннинг 9 ва 11-моддалари, шунингдек мазкур Услубий кўрсатмалар талабларига мос келадиган зарур материаллар илова қилинмаган бўлса;

халқаро шартнома лойиҳасини жиддий қайта ишлаш талаб этилса ва бу унинг матни тубдан ўзгаришига олиб келса;

давлат тилидаги ва чет тилидаги халқаро шартнома матнлари ўртасида мувофиқликни таъминлаш учун лингвистик экспертиза, шунингдек бошқа турдаги экспертизалар ўтказиш зарурати аниқланган бўлса.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида ишлаб чиқувчига ёзма равишда маълум қилинади.


79. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш устуворлигидан ва уларнинг амалий аҳамиятидан, халқаро шартнома турини танлаш асослилигидан, шартномани имзолаш томонларнинг ваколатига дахлдорлиги ва улар бундай ҳуқуққа эгалигидан келиб чиқиш тавсия этилади.


80. Агар ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда халқаро шартнома лойиҳасининг ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнининг ва илова қилинган материалларнинг билдирилган талабларга мос келмаслиги аниқланса, ушбу номувофиқлик тегишли асослар билан бирга хулосада акс эттирилади.

Бундай номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифлар:

халқаро шартнома лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномасига ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

халқаро шартнома лойиҳасига ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнига илова қилинган материалларни маромига етказиш юзасидан расмийлаштирилиши мумкин.


81. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди.



10-БОБ. МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРИШ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО

ШАРТНОМАЛАРИНИ ИМЗОЛАШ ВАКОЛАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА


82. Музокаралар олиб бориш ва халқаро шартномалар имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Қонуннинг 15 ва 16-моддалари талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.


83. Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан халқаро шартномани имзолаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин энг қисқа муддатда, бироқ Ўзбекистон Республикасида музокаралар бошланадиган, халқаро шартнома имзоланадиган санадан ёхуд делегация шу мақсадда хорижга чиқиб кетишидан камида 10 кун аввал уларни расмийлаштириш илтимоси билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома юборади.


84. Сўровнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номига сўраётган давлат органининг бланкасидаги расмий хатни ўзида ифодалайди. Сўровномада ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома кимнинг номига сўралаётган бўлса, бу шахснинг ёки шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозимлари ва улар расмий делегация таркибига ким сифатида киритилганлиги тўғрисида маълумотлар тўлиқ кўрсатилади. Шунингдек, бўлажак тадбирнинг тўлиқ номи, у ўтказиладиган жой ва муддатлар, имзолаш учун тайёрланаётган халқаро шартноманинг тўлиқ расмий номи кўрсатилади.

Халқаро ташкилотлар ва бошқа тузилмаларнинг халқаро конференциялари, кенгашлари, сессияларига делегацияларни юбораётганда, делегациянинг ваколатлари ҳақидаги гувоҳномага тааллуқли тартиб-таомил қоидаларидан кўчирма сўровномага илова қилиниши лозим.


85. Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома, қоида тариқасида, музокаралар ёки тадбирлар бошлангунига қадар, халқаро шартнома имзоланишидан олдин ёки имзоланаётган вақтда берилади. Икки томонлама халқаро шартномалар имзоланаётганда, музокараларда иштирок этаётган томон билан ваколатлар тўғрисида гувоҳномалар алмашилади. Кўп томонлама халқаро шартномалар имзоланаётганда ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома депозитарийга топширилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


86. Мазкур Услубий кўрсатмаларни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Услубий кўрсатмаларга

1-ИЛОВА



Халқаро шартномаларда ва халқаро шартнома

халқаро ҳужжатларда энг кўп ишлатиладиган

сўзлар ва атамалар

    

Халқаро шартнома

(ўзбек, инглиз ва рус тилларида)

Халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжат

(ўзбек, инглиз ва рус тилларида)

модда -article - статья

параграф - paragraph - параграф

келишмоқ - agree - согласиться

қарор қилмоқ, қабул қилмоқ, маъқулламоқ -decide/accept/approve - решить, принять, одобрить

келишув/ахдлашув - agreement - соглашение

англашув - understanding - взаимопонимание

аутентик - authentic - аутентичный

тенг кучга эга - equally valid - имеет равную силу

тенг кучга эга - equally valid - имеет равную силу

кучида қолмоқ - continue in force - оставаться в силе

амал қилишда давом этмоқ - continue to have effect - продолжать действовать

тузилди - done - совершено

имзоланди - signed - подписано

кучга кирмоқ - enter into force - вступить в силу

амалга кирмоқ - come into effect, come into operation - начать действовать

томонлар - parties - стороны

иштирокчилар - participants - участники

мажбуриятлар - undertakings/obligations - обязательства

англашувлар understandings/arrangements/commitments - договоренности

shall (шуни эътиборга олиш лозимки, халқаро шартномларнинг инглиз тилидаги матнларида "shall" модал феъли, у билан бирга ишлатиладиган феълларнинг келаси замонда эканлигини эмас, балки мажбурий хусусиятга эга эканлигини англатади)

will (хоҳиш-истак ва мақсадни англатувчи модал феъли)




Услубий кўрсатмаларга

2-ИЛОВА



Икки томонлама халқаро шартноманинг

якуний қисми намунавий қоидалари

Ўзбек тилида

Рус тилида

Инглиз тилида

__-модда

Бошқа халқаро шартномалар билан муносабати


Мазкур Битимнинг қоидалари Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.

Статья__

Отношение к другим международным договорам


Настоящее Соглашение не затрагивает прав и обязательств Сторон, вытекающих из других международных договоров, участниками которых являются их государства.

Article__

Relation to other international treaties

This Agreement shall not affect the rights and obligations of the Parties arising from other international treaties to which their States are parties.

__-модда

Низоларни ҳал қилиш


Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.

Статья__

Разрешение споров


Любые споры, возникающие в связи с толкованием или применением положений настоящего Соглашения, разрешаются путем консультаций и переговоров между Сторонами.

Article__

Dispute settlement

Any disputes arising from the interpretation or implementation of the provisions of this Agreement shall be settled through consultations and negotiations between the Parties.

__-модда

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Статья__

Внесение изменений и дополнений


По взаимному согласию Сторон, в настоящее Соглашение могут быть внесены изменения и дополнения, являющиеся неотъемлемой частью настоящего Соглашения и оформляемые отдельными протоколами.

Article__

Amendments


By mutual consent of the Parties, amendments and additions may be made to this Agreement which will be an integral part of the Agreement and drawn up in separate protocols.

__-модда

Битимнинг кучга кириши


Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг мазкур Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги ёзма хабарномасини олган кундан уч ой ўтгунга қадар амалда бўлади.


---


Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ҳамда ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб кучга киради.

Мазкур Шартнома номуайян муддатга тузилади.

Мазкур Шартноманинг амал қилиши Томонлардан бири бошқа Томоннинг Шартнома амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.



---


Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.




Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири бошқа Томоннинг Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.


Статья__

Вступление в силу


Настоящее Соглашение вступает в силу с даты подписания и действует до истечения трех месяцев со дня получения одной из Сторон письменного уведомления другой Стороны о намерении прекратить его действие.


---


Настоящий Договор подлежит ратификации и вступает в силу с даты обмена ратификационными грамотами.


Настоящий Договор заключается на неопределенный срок.

Настоящий Договор прекращает свое действие по истечении шести месяцев с даты получения одной Стороной по дипломатическим каналам соответствующего письменного уведомления другой Стороны о ее намерении прекратить его действие.


---


Настоящее Соглашение вступает в силу с даты получения последнего письменного уведомления по дипломатическим каналам о выполнении Сторонами внутригосударственных процедур, необходимых для его вступления в силу.


Настоящее Соглашение заключается на неопределенный срок и прекращает свое действие по истечении шести месяцев с даты получения одной Стороной по дипломатическим каналам соответствующего письменного уведомления другой Стороны о ее намерении прекратить действие настоящего Соглашения.

Article__

Entry into force


This Agreement shall enter into force on the date of its signature and shall be valid until three months from the date of the receipt by one of the Parties of written notification from the other Party of its intention to terminate this Agreement.



---


This Treaty is subject to ratification and shall enter into force on the date of exchange of instruments of ratification.


This Agreement is concluded for an indefinite period.

This Agreement shall terminate upon the expiration of six months from the date of receipt by one Party through diplomatic channels of the corresponding written notification of the other Party on its intention to terminate it.




---


This Agreement shall enter into force on the date of receipt of the last written notification through diplomatic channels on the fulfillment by the Parties of internal procedures necessary for its entry into force.




This Agreement is concluded for an indefinite period and shall terminate after six months from the date of receipt by one Party through diplomatic channels of the corresponding written notification of the other Party on its intention to terminate this Agreement.


Мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши у амал қилган пайтда бажарилиши бошланган ва унинг амал қилиши тугатилгунга қадар якунланмаган лойиҳалар бўйича Томонларнинг мажбуриятларига дахл қилмайди.

Прекращение действия настоящего Соглашения не затрагивает обязательства Сторон по проектам, осуществление которых началось в период его действия и не было завершено к моменту прекращения его действия.

The termination of this Agreement does not affect the obligations of the Parties under the projects, the implementation of which began during the period of its validity and was not completed by the time of its termination.

______шаҳрида "___"______да икки асл нусхада ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

Совершено в городе______ "___"_________в двух подлинных экземплярах, каждый на узбекском, таджикском и русском языках, причем все тексты имеют одинаковую силу.

В случае возникновения разногласий при толковании положения настоящего Соглашения, Стороны будут обращаться к тексту на русском языке.

Done at________on "___"____in two copies, each in Uzbek, Tajik and Russian languages, both texts being equally valid.

In case of discrepancy in the interpretation of the provisions of this Agreement, the Parties shall refer to the Russian text.





Услубий кўрсатмаларга

3-ИЛОВА



Меморандумнинг якуний қисми

намунавий қоидалари


Ўзбек тилида

Рус тилида

Инглиз тилида

Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди.

Настоящий Меморандум не является международным договором и не создает каких-либо прав и обязательств, регулируемых международным правом.

This Memorandum is not an international treaty and will not create any rights and obligations under international law.

Мазкур Меморандум доирасида Иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорлик Иштирокчилар давлатлари қонунчилиги асосида амалга оширилади.

Сотрудничество между Участниками согласно настоящему Меморандуму будет осуществляться на основании законодательства государств Участников.

Cooperation between the Participants under this Memorandum will be carried out in accordance with the legislation of the States of the Participants.

Мазкур Меморандумни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар Иштирокчилар тарафидан маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.

Все разногласия, связанные с толкованием или применением настоящего Меморандума, будут разрешаться Участниками путем консультаций.

Any disagreements in relation to the interpretation and implementation of this Memorandum will be settled by the Participants through consultations.

Мазкур Меморандумга Иштирокчиларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

По обоюдному согласию Участников, в настоящий Меморандум могут быть внесены изменения и дополнения, являющиеся неотъемлемой частью настоящего Меморандума и оформляемые отдельными протоколами.

By mutual consent of the Participants, amendments and additions may be made to this Memorandum which will be an integral part of the Memorandum and drawn up in separate protocols.

Мазкур Меморандум имзоланган санадан бошлаб қўлланилади ва Иштирокчилардан бири унинг қўлланилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Иштирокчининг тегишли ёзма хабарномасини олган санадан бошлаб уч ой ўтгунга қадар амалда бўлади.

Настоящий Меморандум будет применяться с даты его подписания до истечения трех месяцев с даты получения одной из Участников письменного уведомления другого Участника о намерении прекратить его применение.


This Memorandum will come into effect on the date of its signature and will continue to have effect until three months from the date of the receipt by one of the Participants of written notification from the other Participant of its intention to terminate this Memorandum.

_________шаҳрида "__"______да икки нусхада, хар бири ўзбек, қозоқ ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

Мазкур Меморандум матнлари ўртасида тафовут юзага келган тақдирда, Иштирокчилар инглиз тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

Подписано в городе_________ "__"______ _____ года в двух экземплярах, каждый на узбекском, русском и английском языках, причем все тексты имеют одинаковую силу.

В случае расхождения между текстами настоящего Меморандума Участники обращаются к тексту на английском языке.

Signed at______on "___"_____in two copies, each in Uzbek, Russian and English languages, both texts being equally valid.


In case of discrepancy in the texts of this Agreement, the Participants will refer to the English text.




Услубий кўрсатмаларга

4-ИЛОВА



(Кўп томонлама халқаро шартнома номи)

қоидаларининг миллий қонунчилик нормаларига ва

Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мос

келишини моддама-модда таҳлил қилиш бўйича

ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ

  

Т/р

Халқаро шартнома қоидалари

(моддама-модда баён этилади)

Миллий қонунчиликда мазкур муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки ҳуқуқни қўллашда амалиётнинг мавжудлиги

(тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари ёки амалиёт батафсил ёритилади)

Миллий қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёҳуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишнинг зарурлиги

(тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи аниқ кўрсатилади)

1.



2.





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 август, 32-сон, 382-модда














































































Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск