ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Алоҳида тадбиркорлик тузилмаларидаги суғурта /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2020 й. 477-сон "Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.08.2020 й.
N 477
КАПИТАЛ, ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР
(ИШЛАР) ЭКСПОРТИ ҲАМДА ЭКСПОРТНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ
СУҒУРТА ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорининг ижросини таъминлаш, экспорт ва экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта ҳимояси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 12 августдаги
477-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий экспортчиларни суғурта қилишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига 3-илованинг XV банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 21 апрелдаги 167-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2014 йил 2 июндаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 23-сон, 267-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 13 август