ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 500-сон "Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.08.2020 й.
N 500
ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ
ОПЕРАТОРЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, божхона маъмурчилиги соҳасидаги халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган талабларга жавоб берадиган инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди.
Бугунги кунда республикада ваколатли иқтисодий оператор мақомига эга бўлган 25 та юридик шахс божхона операцияларни амалга оширишда махсус соддалаштиришлардан фойдаланиб келмоқда.
Мазкур институтнинг жорий этилиши божхона тартиб-таомилларининг янада соддалаштирилишига, божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга, шунингдек, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида шаклланган амалиёт ваколатли иқтисодий операторлар институтини амалиётга кенг жорий этиш борасида қуйидаги тизимли вазифаларни ҳал этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан:
биринчидан, ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ташкил этиш тартибини аниқ белгилаб бериш, ваколатли иқтисодий операторларга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар рўйхатини соҳага оид халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада кенгайтириш;
иккинчидан, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлов мезонларини ва тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;
учинчидан, ваколатли иқтисодий операторлар институтини соҳага оид илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, махсус соддалаштиришлар рўйхатини ҳамда ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорининг 2-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ваколатли иқтисодий операторлар институтини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда таклифлар киритиб борилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 25 август