ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.09.2020 й. 561-сон қарорига 2-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 17 сентябрдаги
2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат
кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент
тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларига (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда - марказ) фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ ушбу Низом талаблари асосида 1-иловага мувофиқ эксперимент жорий этилаётган ҳудуд (туман, шаҳар)лардаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
3. Марказ юридик шахс ҳисобланмайди ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг таркибий бўлинмаси сифатида фаолият юритади ҳамда бевосита тегишли вилоят адлия бошқармасига бўйсунади.
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари ва фармойишларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
5. Марказ ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилиш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ягона электрон тизим орқали амалга оширилади.
Зарур ҳолларда, марказ ходими ўз фаолиятини тегишли ташкилот жойлашган бинода ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда ташкилот раҳбари марказ ходимига тегишли шарт-шароит яратиши лозим.
6. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан марказ билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
7. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат органи ва ташкилоти буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
давлат органлари ва ташкилотлари мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларида ўтказиладиган текширишларда қатнашиш.
3-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
8. Марказга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Марказ бошлиғи лавозими туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларига кўра - бош юрисконсульт лавозимига тенглаштирилади.
9. Марказда у жойлашган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, 3-5 нафар штат бирлигидан иборат етакчи юрисконсульт лавозими жорий этилади.
Ушбу лавозимларга ишга қабул қилиш ва озод қилиш мазкур Низомнинг 8-банди биринчи хатбошисида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Марказ ходими ўз фаолиятини тегишли туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи томонидан вилоят адлия бошқармаси билан келишилган ҳолда тегишли давлат органи ва ташкилотини ходимларга бириктириш асосида ҳар уч ойда тасдиқланадиган вазифалар тақсимотига мувофиқ амалга оширади.
11. Марказ бошлиғи марказ ходимларининг иш ҳажмидан келиб чиқиб, вазифалар тақсимотига кўра тегишли ходимга бириктирилмаган ташкилотнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш учун бошқа ходимга йўналтириши мумкин.
12. Марказ бошлиғи:
марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
марказ ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотига мувофиқ вазифаларни тақсимлайди;
марказ фаолияти юзасидан мунтазам тегишли адлия органларига маълумот бериб боради;
марказ фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича марказга юкланган асосий вазифалар доирасида бошқа чора-тадбирлар кўради.
13. Марказ ходими:
давлат органи ва ташкилотига келиб тушаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш, хизматда фойдаланиш ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш учун биринчи навбатда олади;
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг мансабдор шахсларидан ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳуқуқий масалаларга оид йиғилишлар, кенгашлар ва мажлисларда иштирок этади;
давлат органи ёки ташкилоти раҳбарияти сўровига кўра ёхуд тегишли таркибий бўлинма раҳбарининг розилиги билан уларнинг ходимларини идоравий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ёки юридик хизмат фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб қилади;
қонунчиликка зид бўлган, жумладан қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермайдиган идоравий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ижрочиларига пухта ишлаш учун қайтаради, ўз эътирозларини асослаган ҳолда, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида юридик хулосалар беради;
давлат органи ёки ташкилоти раҳбарияти сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан давлат органи ёхуд ташкилотининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишланишида иштирок этади;
давлат органи ва ташкилотининг таркибий бўлинмаларида давлат органи ва ташкилоти ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганади ҳамда натижаси бўйича маълумот тайёрлайди;
давлат органи ва ташкилоти, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларининг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларини жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат органи ва ташкилотининг раҳбариятига таклифлар киритади;
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларида ёки давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказиладиган текширишларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этади ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан юридик хулосалар беради.
14. Марказ ходими:
ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифаларни лозим даражада ва самарали бажаришга;
Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишга;
давлат органи ва ташкилотида, шунингдек унинг таркибий бўлинмаларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан ташкилот раҳбарига ва адлия бўлимига хабар бериши шарт.
15. Марказ ходими томонидан шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида вакил сифатида иштирок этишда бир тараф сифатида адлия органлари қатнашадиган битим (шартнома) тузишда ёки суд процессида ёхуд бошқа низоли ҳолларда давлат органи ва ташкилотининг вакили сифатида марказ ходими иштирок этишига йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатда давлат органи ва ташкилоти белгиланган тартибда адвокат жалб этиши мумкин.
4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
ҲАМДА ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ
16. Марказ фаолиятини молиялаштириш тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
17. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Марказ ходимларига тўланадиган рағбатлантириш хусусиятига эга устамалар ва мукофотлар миқдори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланади.
18. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли вилоят адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилади.
19. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
1-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан
юридик хизматлар кўрсатиш бўйича эксперимент
жорий этилаётган ҳудудлар ҳамда давлат
органлари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Давлат органи (ташкилоти) номи |
1 |
Наманган вилояти Наманган шаҳри |
давлат солиқ инспекцияси |
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими |
||
халқ таълими бўлими |
||
мактабгача таълим бўлими |
||
маданият бўлими |
||
молия бўлими |
||
тиббиёт бирлашмаси |
||
давлат ўрмон хўжалиги |
||
ободонлаштириш бошқармаси |
||
2 |
Қашқадарё вилояти Қарши тумани |
давлат солиқ инспекцияси |
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими |
||
халқ таълими бўлими |
||
мактабгача таълим бўлими |
||
маданият бўлими |
||
молия бўлими |
||
тиббиёт бирлашмаси |
||
3 |
Андижон вилояти Марҳамат тумани |
давлат солиқ инспекцияси |
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими |
||
халқ таълими бўлими |
||
мактабгача таълим бўлими |
||
маданият бўлими |
||
молия бўлими |
||
тиббиёт бирлашмаси |
Изоҳ. Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан халқ таълими, мактабгача таълим ва тиббиёт бирлашмаларига қарашли ўзларининг юридик хизматлари мавжуд бўлмаган муассасаларга ҳам маслаҳат кўринишидаги юридик хизматлар кўрсатилиши мумкин.
2-ИЛОВА
Юридик хизмат марказлари ҳамда давлат органлари
ва ташкилотлари ўртасида ягона электрон тизим
орқали ўзаро ишни ташкил қилиш
СХЕМАСИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 17 сентябрь