ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.1992 й. 140-сон "Кўкдумалоқ нефть-газ кокденсати конини ўзлаштиришни жадаллаштириш чоралари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.03.1992 й.
N 140
КЎКДУМАЛОҚ НЕФТЬ-ГАЗ
КОКДЕНСАТИ КОНИНИ ЎЗЛАШТИРИШНИ
ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси шуни таъкидлайдики, кейинги йилларда мамлакатда нефть қазиб чиқазиш ҳажмларининг қисқариб кетганлиги, мавжуд кўп йиллик алоқаларнинг бузилиши туфайли республика халқ хўжалигининг ва аҳолининг нефть маҳсулотлари билан таъминланиши ёмонлашди.
Халқ хўжалигининг ва аҳолининг нефть маҳсулотлари билан таъминлашдаги қийинчиликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмаси Кўкдумалоқ конидаги нефть ва газ конденсати заҳираларини ишлаб чиқаришга жалб қилишни жадаллаштириш чора-тадбирларини кўрсин, 1992 йилда режалаштирилган 280 минг тонна ўрнига 600 минг тонна миқдорида нефть қазиб олишни назарда тутсин, 1992-1995 йилларда нефть ва газ конденсати қазиб олишни 1-иловага мувофиқ, қудуқларни пармалаш ва ишга туширишни 2-иловага мувофиқ таъминласин.
2. “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Ўртаосиёнефтьгазқурилиш” ишлаб чиқариш қурилиш-монтаж бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳисобига Кўкдумалоқ кони иншоотлари қурилишини 3-иловага мувофиқ таъминласинлар.
3. Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари Кўкдумалоқ кони иншоотларини қуриш ва реконструкциялаш учун ўз вақтида ер ажратишни таъминласинлар.
4. “Ўзбекнефть” ишлаб чиқариш бирлашмаси 1992 йилда “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмасининг буюртмасига кўра 5 комплект ВМ-53 бурғилаш минорасини ва 10 комплект ЎПР-3 мосламасини тайёрлаб берсин, 1992 йилда олинадиган НБО-30 бурғилаш асбоб-ускуналари тўпламини “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмасига берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмасининг буюртмасига кўра 2-иловага мувофиқ қудуқларни пармалаб берсин, 1992 йилнинг 1 чорагида 3 комплект ОБ-53 бурғилаш минорасининг асосини тайёрласин, 1992 йил мобайнида 10 комплект МГ2-4 лой қориштиргич тайёрлаб берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 1992 йилда коннинг биринчи галдаги иншоотларга ишлаб турган 35/6 кВ “Кўкдумалоқ” ёрдамчи станциясидан 0,3 минг кВтгача миқдорда электр қуввати беришни таъминласин.
Кўкдумалоқ конининг 110-220 кВ ташқи электр таъминоти иншоотларини қуриш юзасидан буюртмачи ва пудратчи вазифалари Вазирлик зиммасига юклатилсин.
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ маблағлари ҳисобига лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича коннинг ташқи электр таъмииоти иншоотларини қуришни ва 1993 йилнинг биринчи ярмида ВЛ 110 кВ “Ҳамза-1 - Шимолий Ўртабулоқ”дан узунлиги 80 км ли 110 кВтли электр узатиш линиясига эга бўлган 110/35/6 кВ “Нефтяная” ёрдамчи станциясини, 1994 йилнинг биринчи ярмида Толимаржон ГРЭСидан узунлиги 100 км ли 220 кВ электр узатиш линиясига эга бўлган 35/6 кВ “Кўкдумалоқ” ёрдамчи станциясини ишга туширишни таъминласин.
7. “Электросетьпроект” институтининг Ўрта Осиё бўлими “Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмасининг буюртмасига кўра 110-220 кВ кучланишли ташқи электр таъминоти иншоотларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини 1992 йилнинг II-III чоракларида, буюртирилган ҳужжатларни 1992 йилнинг мартида ишлаб чиқсин ва берсин.
8. Ўзбекистон давлат радиоэлектроника, электротехника саноати ва асбобсозлик концерни 1992 йилда “Ўртаосиёгазсаноати” ИБнинг буюртмасига кўра қуввати 6,3 МВА бўлган бир комплект 35/6 трансформатор ёрдамчи станциясини тайёрлаб берсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари вазирлиги 1992 йилнинг биринчи ярмида Муборак - Зеварда - Ўртабулоқ йўлини ремонтдан чиқарсин. “Ўртаосиёгазсаноати” ИБ билан шартномага кўра 1992-1994 йилларда ҳар йили узунлиги 20 км.дан бўлган ички саноат йўлларини қуришни таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги 1992 йилда конни ўзлаштириш ишларига жалб қилинган корхоналарнинг талабномаларига кўра 50 минг тонна юкни, вахта бригадаларини ташишни таъминласин.
11. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, “Ўртаосиёгазсаноати” ИБ 1992 йилнинг биринчи ярмида Кўкдумалоқ конини ўзлаштириш учун чет эллардан 4-иловага мувофиқ материаллар ва асбоб-ускуналар сотиб олишни таъминласинлар.
12. Вазирлар Маҳкамасининг умумиқтисодиёт комплекси бир ой муддат ичида “Ўртаосиёгазсаноати” ИБга сайклинг-жараён учун дам бериш компрессорларини тайёрлаш юзасидан ҳужжатларни ишлаб чиқишга 575 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратсин.
1992 йилда пармалаш ва конни ободонлаштиришни жадаллаштириш учун зарур бўлган материаллар ва асбоб-ускуналарни чет эллардан сотиб олиш учун валюта маблағлари ажратсин.
Тўла комплектли дам бериш компрессорларининг хорижий етказиб берувчисига ҳақ тўлаш юзасидан давлат кафолатлари берилсин.
13. “Ўзшартномасавдо”:
1992 йилда “Ўртаосиёгазсаноати” ИБ учун эҳтиёж нормаларига кўра материаллар, асбоб-ускуналар ва автотранспорт техникасини 5, 6-иловаларга мувофиқ ажратишни таъминласин;
1992 йилда “Ўзбекнефть” ИБга Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига мазкур қарорнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган пармалаш асбоб-ускуналарини қўшимча тайёрлаш учун эҳтиёж меъёрларига мувофиқ материаллар ва асбоб-ускуналар ажратсин;
1992 йилда Кўкдумалоқ кони иншоотларини қуришда ва реконструкциялашда иштирок этувчи корхоналарга асосланган ҳисоб-китобларга кўра моддий-техника ресурслари ажратсин;
Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига 1992 йилнинг II чорагида ВЛ ва ПС 110 кВ бўйича, 1993 йилнинг I чорагида ВЛ ва ПС 220 кВ бўйича буюртма спецификацияларга мувофиқ моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналар ажратсин.
14. Ўзбекистоннинг тарақкиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги Кўкдумалоқ конида банд бўлган пармалаш корхоналарини бюджетга ҳақ тўлашдан озод қилиш, район коэффициенти даражасини, чўл ва сувсизлик учун иш ҳақига устамаларни оширишнинг мақсадга мувофиқлиги имкониятларини кўриб чиқсинлар ва 1992 йилги бюджет лойиҳасига таклифлар киритсинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси (ўртоқ Аҳмадбоев) Кўкдумалоқ конида қудуқлар қазиш, иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишда ишларнинг бехатар олиб борилиши устидан давлат назоратини кучайтириш чораларини кўрсин.
16. Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, “Ўртаосиёгазсаноати” ИБ Кўкдумалоқ конидаги кўчма посёлкаларда тиббий хизмат кўрсатиш, жамоат тартибини сақлаш жойларини, конга олиб борувчи йўлларда давлат автомобиль назоратининг постларини ташкил этсинлар. “Ўртаосиёгазсаноати” ИБ ишчилар таъминоти бошқармасига ҳар йили (1992- 1995 йиллар) 7-иловага мувофиқ қўшимча озиқ-овқат товарларини, шунингдек, 2000 киши яшаши ҳисобидан конни ўзлаштириш ишларига жалб қилинган ходимлар учун саноат товарларини ажратиш назарда тутилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конида нефть ва газ конденсатини
қазиб олиш бўйича “Ўртаосиёгазсаноати”
ишлаб чиқариш бирлашмасига
ТОПШИРИҚ
(минг тонна)
1992 й. |
1993 й. |
1994 й. |
1995 й. |
1996 й. |
|
Нефть |
600 |
1250 |
1500 |
1800 |
1800 |
Газ конденсати |
- |
- |
150 |
1100 |
2500 |
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конида нефть ва газ
конденсатлари қудуқларини пармалаш
ва ишга тушириш бўйича
ТОПШИРИҚ
1992 й. |
1993 й. |
1994 й. |
1995 й. |
1996 й. |
|
Нефть қатламига
|
|||||
1. Қудуқларни пармалаш билан тугаллаш - жами |
15 |
18 |
15 |
- |
- |
шу жумладан: |
|||||
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
12 |
15 |
15 |
- |
- |
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
3 |
3 |
- |
- |
- |
2. Қудуқларни ишга тушириш |
15 |
18 |
20 |
- |
- |
3. Дастлабки пайтдаги қудуқлар фонди |
10 |
25 |
43 |
63 |
63 |
шу жумладан: |
|||||
Нефть |
10 |
22 |
37 |
46 |
46 |
дам бериладиган (сувли) |
- |
3 |
6 |
13 |
13 |
Кузатадиган |
- |
- |
- |
4 |
4 |
Газ конденсати қатламига
|
|||||
1. Қудуқларни пармалаш билан тугаллаш - жами |
- |
2 |
22 |
15 |
- |
шу жумладан: |
|||||
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
- |
2 |
14 |
10 |
- |
Давлат геология ва минерал ресурслер қўмитаси |
- |
- |
8 |
5 |
- |
2. Қудуқларни ишга тушириш |
- |
- |
19 |
19 |
- |
3. Дастлабки пайтдаги қудуқлар фонди - жами |
- |
- |
- |
19 |
38 |
шу жумладан: |
|||||
конденсатли газ |
- |
- |
- |
10 |
17 |
дам бериладиган газ |
- |
- |
- |
9 |
17 |
Кузатадиган |
- |
- |
- |
- |
4 |
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конида объектлар қурилиши бўйича
ТОПШИРИҚ
Объектнинг номи |
Ўлчов бирлиги |
1992 й. |
1993 й. |
1994 й. |
1995 й. |
Қурилиш бўйича пудратчилар |
Қурилишнинг I навбати |
||||||
Нефть қудуқларини улаш |
дона |
10 |
10 |
10 |
6 |
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
Газ қудуқларини улаш |
-"- |
- |
- |
7 |
10 |
-"- |
Сувда дам берадиган қудуқларни улаш |
-"- |
3 |
10 |
- |
- |
-"- |
Газни қатламга ҳайдаш учун дам берадиган қудуқларни улаш |
-"- |
- |
- |
7 |
10 |
-"- |
УКПГ нефть-газ конденсати ўтказгичи |
||||||
Зеварда-Қоровулбозор нефть қуйиш эстакадаси 27368 |
км |
28 |
40 |
- |
- |
"Ўртаосиёнефтгазқурилиши" ИҚМБ |
СП-1 ни 14 қудуққа кенгайтириш |
объект |
1 |
- |
- |
- |
"Ўртаосиёгазқурилиши" ИБ |
14 қудуққа СП-II қурилиши |
-"- |
1 |
- |
- |
- |
-"- |
СП-1 коллектори - Кўкдумалоқ - Зевардадаги мавжуд 426 коллекторда сув тўсқичли Кўкдумалоқ бош иншооти |
км |
3 |
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
|||
Ҳар бир 5 минг куб м. кв резервуар қурилмаси бўлган Қоровулбозор нефть қуйиш эстакадасини кенгайтириш |
сиғим |
2 |
"Ўртаосиёнефтгазқурилиши" ИҚМБ |
|||
1000 куб м. кимёвий реактивлар омбори |
объект |
-"- |
||||
35/6 кВт транспорт ёрдамчи станциясини кенгайтириш |
1 |
1 |
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
|||
Қурилишнинг II навбати |
||||||
1 млн. тонна нефтни қабул қиладиган Зеварда УКПГни реконструкция қилиш |
объект |
- |
1 |
- |
- |
-"- |
Жанубий коллектор каналида 3 та қудуқни сув бостирадиган контурнинг вақтинча схемаси |
объект |
- |
1 |
- |
- |
"Ўртаосиёнефтгазқурилиши" ИҚМБ |
Зеварданинг УКПГ конденсати резервуар паркини ҳар бирининг ҳажми 2 тонна бўлган 2 резервуарга кенгайтириш |
объект |
- |
1 |
- |
- |
-"- |
Резервуар парки бўлган 22 км узунликдаги 200 млн. Зеварда-Кўкдумалоқ сув қувури |
объект |
- |
1 |
- |
- |
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
ННЭда 6/04 кВ 2 трансформатор ёрдамчи станциясини кенгайтириш, Қоровулбозор, ВЛ-6 кВ линияси |
объект |
- |
1 |
- |
- |
-"- |
Нефтни комплекс тайёрлаш қурилмаси |
технологик занжир млн. т. |
1/1 (1 кВ) йилига млн. т. |
1/1 (1 кВ) йилига млн. т. |
"Ўртаосиёнефтгазқурилиши" ИҚМБ |
||
Контурли сув бостириш насос станцияси |
дона/қудуқ |
- |
1/3 қудуқ |
1/7 қудуқ |
-"- |
|
Ташқи электр таъминоти ВЛ ва ПС 200 кВ |
ВЛ-90 км ПС-2х40 МВР |
"Ўртаосиёэлектртармоққурилиши" трести |
||||
ВЛ ва ПС 110 кВ |
ВЛ-80 км ПС-2х16 МВР |
"Ўзқишлоқэлектртармоққурилиши" 2-трести |
||||
Ичимлик ва техника суви билан таъминлайдиган насос станцияси ва тозалаш иншоотлари |
объект |
- |
- |
насос станцияси, тозалаш иншооти |
146 км сув қувури |
“Ўртаосиёгазсаноати” ИБ |
Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси |
технологик занжир |
- |
- |
йилига 1/1 млрд куб м |
йилига 3/3 млрд куб м |
"Ўртаосиёнефтгазқурилиши" ИҚМБ |
Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси |
-"- |
- |
- |
- |
2 |
-"- |
Цеолитлар ёрдамида олтингугуртни тозалаш қурилмаси |
объект |
- |
- |
- |
объект |
"Ўртаосиёгазсаноати" ИБ |
Дам берувчи компрессор станцияси (хориждан олинган) |
технологик занжир |
- |
- |
1 |
3 |
"Ўртаосиёгазсаноати" ИБ АҚШ "Дрессор-РЭТ" фирмаси шеф-монтажи |
Кўкдумалоқ-Муборак газни қайта ишлаш заводининг суюқ газ маҳсулотини ўтказгич |
км |
- |
- |
44 |
50 |
"Ўртаосиёгазсаноати" ИБ |
Ўлчов қурилмаси |
дона |
2 |
1 |
5 |
- |
-"- |
Вахта посёлкаси |
объект |
- |
объект |
- |
- |
-"- |
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
4-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конини қуриш учун 1992 йилнинг
II чорагида чет элдан материаллар ва асбоб-
ускуналарни харид қилиб олиш юзасидан
ТОПШИРИҚ
Номи |
Хили, Давлат стандарти, техник шартлари, маркаси |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
Обсадли қувурлар - жами |
тонна |
5180 |
|
Шу жумладан: |
|||
D 219,1 X 12,7 |
УАМ резбали, Р-110 маркали АР1-5СТ |
тонна |
1000 |
D 219,1 X 11,43 |
- " - |
тонна |
1500 |
D 139,7 Х 10,54 |
УАМ резбали С-75 (L-80) маркали АР1-5СТ |
тонна |
420 |
D 139,7 X 9,17 |
- " - |
тонна |
2260 |
Насос-компрессор қувурлари |
D 88,9 X 6,45 УАМ резбали, С-75 маркали АР1-5СТ |
тонна |
700 |
Пармалаш қувурлари |
D 101,6 X 8,38 С-105 маркали (И, N С-40) (4Ғ-Н) АР1-5СТ |
тонна |
480 |
Нефть ўтказувчи чоксиз қувурлар |
ГОСТ 8731 -87В, 8732-78 п/д фаска г/исп. ГОСТ 3845-75 |
тонна |
13600 |
Шу жумладан: |
|||
D 114 Х 8 |
R= 0, бт Т=-40С Менаже ва Т=-20С Шарпи, нисбий |
тонна |
850 |
D 168X12 П 426X18 |
3 кгм/см2 РS макс 0,025% нормаллаштириш, қўнимсизлик чегараси |
тонна |
289 |
26 кгм/мм2, углерод эквиваленти 0,38% макс, НВ205 макс, 100% УЗК |
12420 |
||
ЛБ-52 электродлари |
D 3 мм |
тонна |
50 |
Гардишли қўл лўкидони |
ДУ-65 РУ-70 МП |
комплект |
200 |
Узиб қўювчи қопқоқ |
РУ-47,5 МП |
комплект |
25 |
Учталик |
РУ-47,5 МП |
дона |
150 |
Тармоқ |
ДУ-114 РУ-47, 5 МП |
дона |
300 |
Колонналар қалпоқлари |
ОККЗ-70-140 Х 219-299 К2 |
комплект |
30 |
Фаввора арматураси |
АФК-80/50Х70к2 |
комплект |
20 |
Превентор қурилмалар |
ХДУ-11X700 |
дона |
4 |
ВСБА-2100 силлиқлаш машинкалари |
дона |
100 |
|
Пармалаш тирсаклари |
101X300 мм |
п/м |
3000 |
Серогель |
тонна |
500 |
|
Ўраш учун плёнка г/п (НИТТО ёки ПОЛИКЕН) |
тонна |
100 |
|
Айланувчи превенторлар |
дона |
4 |
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
5-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конини ўзлаштириш учун
“Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш
бирлашмасига 1992 йилнинг II чорагида
асбоб-ускуналар ва материаллар ажратиш
бўйича Ўзбекистон Республикасининг
“Ўзшартномасавдо” уюшмасига берилган
ТОПШИРИҚ
Асбоб-ускуналарнинг номи |
Сони |
Пневматик юрадиган, чўмичининг сиғими 07,5 куб м бўлган экскаваторлар |
5 та |
Чўмичининг сиғими 0,275 куб м бўлган экскаваторлар |
7 та |
Роторли ЭТР экскаваторлари |
3 та |
Автоёнилғи қўйгичлар |
4 та |
Суюқ реагентлар ва лой қоришмаларини ташиш учун автоцистерналар |
10 та |
10 - 16 тонна юк кўтарадиган автокранлар |
7 та |
Бульдозерлар |
15 та |
Телеминоралар |
2 та |
Аккумуляторлар |
350 та |
УАЗ типидаги технологик автомобиллар |
4 та |
Қувур ташигичлар |
7 та |
Тракторлар |
3 та |
Цемент ташувчи машиналар |
3 та |
Яшаш ва маиший хизмат мақсадларидаги вагон уйчалар |
100 та |
Шлангли кабель |
20 км |
Кучланишли кабель |
20 км |
Зирҳли кабель |
5 км |
Кальцийли сода |
300 тонна |
Каустик сода |
160 тонна |
Цемент |
8000 тонна |
Дурадгорлик материаллари |
2500 куб м |
Обсадли қувурлар |
3220* тонна |
Пармалаш қувурлари |
1700* тонна |
Электрда пайвандланадиган нефть ўтказувчи қувурлар |
900* тонна |
Сув-газ ўтказувчи қувурлар |
300* тонна |
КВД учун прокатка қилинган ва нефть ўтказиш қувурлари |
250* тонна |
Қора металлар прокати |
450 тонна |
Пўлат арқонлар |
100 тонна |
Юк машиналари учун авторезина |
500 та |
Енгил машиналар учун авторезина |
60 та |
Резинали брезент |
5000 кв. м |
*) лойиҳа-техник ҳужжатлаштириш бўйича йўқотилиши лозим
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
6-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конини қуриш учун
“Ўртаосиёгазсаноати” ишлаб чиқариш бирлашмасига
1992 йилда асбоб-ускуналар ва материаллар ажратиш
юзасидан Ўзбекистон Республикасининг
“Ўзшартномасавдо” уюшмасига берилган
ТОПШИРИҚ
Асбоб-ускуналарнинг номи |
Сони |
Бетон қоргич-аралаштиргич |
8 та |
Пайвандлаш трансформаторлари |
15 та |
Кўчма электр станциялари |
5 та |
Пармалаш-кран машиналари |
1 та |
Пармалаш қулфлари |
2400 та |
Искана |
1200 та |
Пўлат искана лўкидонлар |
80 та |
Чўян лўкидонлар |
300 та |
Кондиционерлар |
50 та |
Қуввати 6300/6. кВа бўлган ёрдамчи трансформатор станцияси комплекти |
1 комплект |
Кальций карбиди |
10 тонна |
Пармалаш ва газ саноати асбоб-ускуналари |
4,5 млн сўм |
Автоюклагичлар |
6 та |
1992 йил 24 мартдаги
140-сон қарорига
7-ИЛОВА
Кўкдумалоқ конида ишларни таъминлаш учун
қўшимча озиқ -овқат ресурслари ажратиш бўйича
ТОПШИРИҚ
(2000 киши ҳисобидан)
Товарларнинг номи |
1 киши учун йиллик физиологик норма (кг) |
1992 йилдаги ва ҳар йиллик эҳтиёж (тонна) |
Изоҳ |
Гўшт маҳсулотлари |
127 |
254 |
Оғир шароитларда ишлаш |
Мол ёғи |
7 |
14 |
|
Сут консервалари |
10 |
20 |
Дала шароитларида ишлаш |
Қанд-шакар |
24 |
48 |
|
Ун |
152 |
304 |
Нон ёпилишини ҳисобга олиб |
Ёрма |
26 |
52 |
|
Макарон маҳсулотлари |
14 |
28 |
|
Балиқ |
38 |
76 |
|
Тухум |
165 дона |
330 минг дона |
|
Чой |
2 |
4 |
|
Ўсимлик ёғи |
6 |
12 |
|
Тамаки маҳсулотллри |
365 қути |
730 минг қути |