ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1992 й. 153-сон "Истеъмол товарларини купонлар бўйича сотиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.1992 й.
N 153
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ
КУПОНЛАР БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш, аҳолини товарлар билан барқарор таъминлаш, меҳнаткашларнинг фикр ва истакларини ҳисобга олган ҳолда, товарларни купонлар бўйича сотишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида” 1992 йил 2 январдаги 1-сон қарори 1 ва 4-бандларининг (ундан тўртинчи хат бошини чиқариб ташлаган ҳолда) амал қилиши 1992 йилнинг II чораги учун ҳам сақлансин.
1992 йил 1 майдан бошлаб янги намунадаги купонли карточкалар муомалага чиқарилсин. 1992 йилнинг I чораги намунасидаги купонли карточкалар шу йилнинг 1 июлигача муомалада бўлади ва алмаштирилмайди.
киритилган ўзгартишларни ва қўшимчаларни ҳисобга олиб “Товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш, уларни бериш, сақлаш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низом (1-илова);
аҳолига купонларсиз сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ашёвий моллар рўйхати (2-илова).
3. Фуқароларда ишлатилмаган купонлар борлигини текшириш натижаларини ҳисобга олиш юзасидан ҳамда мавжуд мол ҳажмини ва аҳоли даромадларини тартибга солиш мақсадида белгиланган даромадларга қараб купонлар бериш миқдорини белгилаш юзасидан 1992 йилнинг II чорагига янги табақалаштирилган шкала 3-иловага мувофиқ белгилансин.
4. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликлар шу йилнинг 3 апрелига қадар банкларнинг тегишли муассасаларига белгиланган даромадлар бўйича бериладиган купонлар миқдорини аниқлаш юзасидан янги шкалага мувофиқ зарур миқдордаги купонларга талабномалар берсинлар.
Республика ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, хўжаликлар ишловчиларга, пенсионерларга, талабаларга ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига 1992 йилнинг 10 апрелига қадар апрель ойи учун, 1 майга қадар - май ойи учун купонлар беришни таъминласинлар.
5. Белгилаб қўйилсинки, қиймати 2 минг сўмдан ортиқ бўлган товарлар республика аҳолисига купонлар, ҳисоб-китоб чеклари, чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқлари бўйича пул ўтказиш йўли билан сотилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва ноҳияларнинг ҳокимликлари бир ҳафта муддат ичида чакана савдо корхоналари учун уларнинг юқори савдо ташкилотлари тақдимномалари бўйича савдо тушуми миқдорининг сўмлар ва купонларда ҳисобланган нисбатини тасдиқласинлар.
Ўзбекистон давлат банки, Ўзбекистон саноатқурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки савдо корхоналари томонидан купонлар инкассациясига доир белгиланган тартибнинг бажарилишини, топшириладиган сўмлар ва купонларда ҳисобланган тушум миқдори тасдиқланган нисбатларининг бир-бирига мос келишини доимий равишда назорат қилиб боришни амалга оширсинлар. Савдо ташкилотларининг товар сотишдан тушган пуллар ва купонларнинг бир-бирига мос бўлиши борасидаги ишларининг натижалари ҳақида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига хабар бериб турилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув ва савдо тармоқларига эга бўлган бошқа вазирликлар, идоралар товарларни купон бўйича сотишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя этилишини таъминласинлар. Ана шу тартибнинг бажарилишини таъминламаган савдо корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарлари лавозимидан бўшатиладилар.
8. Ички ишлар органлари купонларни олиб-сотиш билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ишларини кучайтирсинлар, қоидани бузганларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортсинлар ва олиб борилаётган ишларнинг кенг ошкоралигини таъминласинлар.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорини ҳимоя қилишга доир қарорини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркибига 4-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг “1992 йилда Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорини ҳимоя қилиш тўғрисида” 1992 йил 2 январдаги 1-сон қарорининг 2, 3, 5, 6-9-бандлари, 11-банднинг 1-хат боши, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 январдаги 41-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - тегишли комплексларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар
Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1992 йил 30 мартдаги
153 - сон қарорига
2-ИЛОВА
Аҳолига купонларсиз сотиладиган
озиқ-овқат ва ашёвий моллар
РЎЙХАТИ
1. Аҳолига белгиланган нормалар бўйича (талон билан)
чекланган нархларда сотиладиган товарлар:
ун;
макарон маҳсулотлари;
гуруч;
ўсимлик ёғи;
чой;
қанд-шакар;
тухум;
гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
ароқ;
кир совун;
калишлар;
ип-газлама матолар (чит ва хомсуруп)
болалар ассортименти (янги туғилган чақалоқлар учун комплектлар, ўғил болалар кўйлаги ва шими, қиз болалар кўйлаги ва юбкаси, 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали, болалар пайпоқлари ва колготкалари).
2. Аҳолига купонларсиз эркин сотиладиган озиқ- овқат ва ашёвий моллар
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (врач рецептлари бўйича);
тирик балиқ;
сут, қатиқ, чучук қатиқ;
бутилкаларда ва қуйиб сотиладиган салқин ичимликлар, пиво;
тортлар, муз қаймоқ;
янги узилган мева-сабзовот маҳсулотлари, картошка, шунингдек, қайта ишланган сабзовот маҳсулотлари (ачитилган-тузланган карам, помидор, бодринг);
консерва қилинган шарбатлар;
кўмир, ўтин;
омухта ем, тахтакунжара, шелуха, барда ва пиво қуйқаси;
гуллар, полиэтилен пакетлар, грампластинкалар;
воситачи дўконлар орқали сотиладиган илгари фойдаланилган товарлар;
келин-куёвлар учун дўконлар ва бўлимлардаги товарлар, шунингдек, маросимлар учун кўзда тутилган товарлар (маҳаллий бошқарув органлари маълумотномалари бўйича);
матбаачилик маҳсулотлари;
дорихоналарда, “Оптика” дўконларида сотиладиган дори-дармон воситалари, протез-ортопедия корхоналари маҳсулотлари, шунингдек, ногиронлар аравачалари;
топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига алмаштириб сотиладиган товарлар;
кооперативлар ва фуқаролар томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда мустақил равишда ва колхоз бозорида сотиладиган товарлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;
тижорат нархларида сотиладиган нефть маҳсулотлари;
арзонлаштирилган, кондициясиз буюмлар ва ишлатишга яроқли чиқиндилар;
томоша кўрсатиш муассасалари учун овоз кучайтиргич аппаратлар;
спорт анжомлари (тошлар, бруслар, конлар, гантеллар, штанга);
норуда қурилиш материаллари (қум-тош, қум, тозаланган шағал, майдаланган тош, керамзит, оҳак, цемент, харсангтош, мармар ва гранит плиталар);
мармар майдаси ва улардан тайёрланган буюмлар, шлак блоклар, аглопорит, минерал момиқ пахта ва ундан тайёрланган буюмлар, томга ёпиладиган юмшоқ материаллар;
асбоцемент, чўян, полиэтилен, сопол қувурлар;
темир-бетон буюмлар;
ғишт ва ёғоч материаллар (маҳаллий бошқарув органларининг қарори бўйича).
1992 йил 30 мартдаги
153 - сон қарорига
3-ИЛОВА
Қайд қилинган даромадлар юзасидан 1992 йилнинг
II чораги учун купонлар бериш суммасини белгилаш
ШКАЛАСИ
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва бошқа қайд қилинган даромадларнинг миқдори (солиқларсиз ва бошқа ушлаб қолишларсиз) |
Купонлар бериш миқдори, фоиз хисобида |
||
550 сўмгача |
100 |
||
551-1500 |
550 сўм + 550 сўмдан ошган сумманинг 30 фоизи |
||
1501-2000 |
835 сўм+ 1500 сўмдан ошган сумманинг 20 фоизи |
||
2001 ва ундан юқори |
935 сўм+ 2000 сўмдан ошган сумманинг 20 фоизи |
1992 йил 30 мартдаги
153 - сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилда
Ўзбекистон Республикасининг истеъмол
бозорини ҳимоялаш юзасидан қабул қилган
қарорини рўёбга чиқариш бўйича
республика комиссиясининг
ТАРКИБИ
Б. С. Ҳамидов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Умумиқтисодиёт комплексининг раҳбари |
А. Н. Возненко |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Халқ истеъмоли моллари, савдо ва хизмат кўрсатиш комплексининг раҳбари |
Э. С. Самандаров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ижтимоий ривожланиш ва маданият комплексининг раҳбари |
Т. С. Азимов |
- |
Ўзбекистон саноат-қурилиш банки бошқарувининг раиси |
Б. А. Алламуродов |
- |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси |
3. А. Алматов |
- |
Ички ишлар вазири |
А. А. Аҳадов |
- |
Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки бошқарувининг раиси |
3. Ж. Боқибоев |
- |
Молия вазири |
Г. Г. Волков |
- |
Ўзбекбирлашув раиси |
Ф. М. Муллажонов |
- |
Ўзбекистон давлат банки бошқарувининг раиси |
Ё. Т. Мўминов |
- |
Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитасининг раиси |
М. Муҳаммад Дўст |
- |
ЎзА директори |
Р. А. Норбоев |
- |
Меҳнат вазирининг ўринбосари |
К. Р. Раҳимов |
- |
Алоқа вазири |
Ў. Қ. Раҳматуллаев |
- |
Ўзбекистон жамғармалар банки бошқарувининг раиси |
Т. Ҳ. Ҳайдаров |
- |
Республика пенсия фондининг раиси |
С. А. Хўжаева |
- |
Ижтимоий таъминот вазири |
М. 3. Усмонов |
- |
Савдо вазири |