ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2020 й. 599-сон "Наманган вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2020 й.

N 599




НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЖОЙЛАШГАН ДАВЛАТ

МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ ВА ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Наманган вилояти Поп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудуддаги мавжуд табиий ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, табиий доривор ўсимликларни қайта ишлаш, даволаш ва соғломлаштириш комплексини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти, Поп тумани, "Чодак" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг А. Набиев номидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда (кейинги ўринларда - объект) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Қўқон давлат ўрмон хўжалигига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига объектни бир ой муддатда белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилиш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қабул қилиб олинган объектдан, ҳудуддаги мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида табиий доривор ўсимликларни қайта ишлаш, даволаш ва соғломлаштириш комплексини ташкил этиш ишларини амалга оширсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарори 1-иловасининг 134-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 октябрь

































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск