Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.1992 й. 43-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси ("Ўздаврезерв")ни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.1992 й.

N 43



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА

ДАВЛАТ МОДДИЙ РЕЗЕРВЛАР БОШ

БОШҚАРМАСИ (“ЎЗДАВРЕЗЕРВ”)НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалиги ва аҳолининг давлат, сафарбарлик ва кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор фаолият кўрсатиши, табиий офатлар, ҳалокатлар, авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий бойликларнинг махсус фондини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. СССР Моддий резервлар давлат қўмитасининг Ўрта Осиё ҳудудий бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси (“Уздаврезерв”) ташкил этилсин.

СССР Моддий резервлар давлат қўмитаси Ўрта Осиё ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган асосий маблағлари, шу жумладан, бинолари ва иншоотлари, корхоналари ва ташкилотлари, 1-иловага мувофиқ, “Ўздаврезерв”га берилсин.


2. “Ўздаврезерв” зиммасига қуйидагилар юклатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг моддий бойликларнинг давлат ва сафарбарлик резервларини яратиш ва уларни бериш, қайтариш, янгилаш ва алмаштириш бўйича топшириқларини ҳамда алоҳида қарорларини бажаришни таъминлаш;

республика ҳудудида жойлашган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг (уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) сафарбарлик резервлари билан боғлиқ фаолиятини назорат қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Молия вазирлиги, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ҳар йили йиллик топшириқларни ва бюджетни тузишда “Ўздаврезерв” аппарати ва унга қарашли корхоналарнинг нормал ишлашини таъминлаш, моддий-техника базасини ривожлантириш учун унга тегишли ҳажмда капитал маблағлар, моддий ва молиявий ресурслар, шунингдек, давлат ва сафарбарлик резервларида тўпланадиган моддий бойликлар ҳақини тўлаш учун маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, “Ўздаврезерв”, Мудофаа ишлари вазирлиги, Савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат ва сафарбарлик резервларининг моддий бойликларини жамғариш, брондан чиқариш, янгилаш, қайтариш ва алмаштириш режалари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси давлат моддий ва сафарбарлик резервлари дахлсиздир.

Давлат ва сафарбарлик резервларидан моддий бойликларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган брондан чиқариш, янгилаш ва алмаштириш йиллик режаларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари асосида амалга оширилади.

Давлат ва сафарбарлик резервларининг моддий бойликларини ўзбошимчалик билан сарфлашда ҳамда унинг дахлсизлигини бошқача бузишларда айбдор бўлган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


6. “Ўздаврезерв”га бўш омбор майдонларини республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ижарага беришга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилаётган республика товар айирбошлаш фондини сақлаш ва бериш аъмолларини амалга оширишга рухсат берилсин.


7. “Ўздаврезерв”нинг марказий аппарати таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

“Ўздаврезерв” марказий аппарати ходимларининг энг кўп сони 47 кишидан (маъмурий бинони қўриқловчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва йиллик меҳнат ҳақи фонди 275 минг сўмдан иборат қилиб белгилансин.

“Ўздаврезерв”га бир нафар бошлиқ ўринбосарига эга бўлишга рухсат этилсин. “Ўздаврезерв”да 5 кишидан иборат Кенгаш ташкил этилади.


8. “Ўздаврезерв”нииг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнат ҳақи тўлаш, шунингдек, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари марказий аппарати ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармасининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин. “Ўздаврезерв” икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техниика таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган давлат ва сафарбарлик резервлари тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўздаврезерз” ва Давлат банки билан биргаликда давлат ва сафарбарлик резервларининг материал ва товарлари учун ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 4 февралдаги

43-сон қарорига

1-ИЛОВА



СССР Моддий резервлар Давлат қўмитаси

Ўрта Осиё ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат моддий резервлар Бош бошқармасига

бериладиган корхоналари

РЎЙХАТИ


“Центральний” комбинати, Тошкент ш.

“Магнит” комбинати, Тошкент вилоятидаги Оҳангарон ш.

“Передовик” комбинати, Самарқанд вилоятидаги Жума ш.

“Свобода” комбинати, Самарқанд вилоятидаги Красногвардейск ш.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 4 февралдаги

43-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош

бошқармаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛИШИ


Раҳбарият

Биринчи бўлим

Иккинчи бўлим (озиқ-овқат)

Учинчи бўлим (режа-иқтисодиёт)

Еттинчи бўлим (саноат-хом ашё ва ёнилғи)

Тўққизинчи бўлим (эксплуатация ва қурилиш)

Ўнинчи бўлим (товар айирбошлаш)

Ўн биринчи бўлим (ҳарбий-сафарбарлик)

Ўн иккинчи бўлим (фавқулодда вазиятлар бўйича)

Бухгалтерия

























Время: 0.1206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск