ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2020 й. 638-сон "Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2020 й.

N 638




ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ

ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ТЕХНИКА

ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси электр энергетика объектларида электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 октябрь










































Время: 0.1978
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш