ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1992 й. 70-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.02.1992 й.
N 70
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида республика давлат статистика органлари фаолиятини тубдан қайта қуриш, ижтимоий-сиёсий ривожланиш тўғрисида статистик ахборотнинг ягона тизимини ташкил этиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, миллий счётлар тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг энг муҳим вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисоблансин:
республикада юз бераётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни ҳамда уларнинг аҳоли турмуш даражасига, яратилган ишлаб чиқариш потенциали самарадорлигига ва халқ хўжалигининг баланслилиги даражасига таъсирини комплекс ўрганиш;
йирик социологик сўровлар ва тадқиқотлар ўтказиш асосида иқтисодий сиёсатни ва халқ хўжалиги тузилмасини такомиллаштириш юзасидан директив органларга таклифлар тайёрлаш ва тақдим этиш;
мулкчиликнинг янги муносабатлари шаклланиши жараёнларини, бозор ва унинг инфраструктураси ривожланишини, хўжаликни юритиш шакллари ва тадбиркорлик фаолияти турларини, монополиялашув даражасини ва монополияга қарши олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш;
ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг прогрессив шаклларини жорий этиш;
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни комплекс ишлаб чиқиш масалаларида статистика органларининг республиканинг бошқа иқтисодий органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, уларни зарур ахборот, таҳлилий ва прогноз маълумотлари билан таъминлаш;
иқтисодий-статистика ахбороти тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш, нархлар ва тарифларни кузатиб бориш ва рўйхатга олиш бўйича статистика ишларини ўтказиш, маҳсулот (ишлар, хизматлар)га улгуржи, харид ва чакана нархлар (тарифлар) индексларини ишлаб чиқиш, нархлаш динамикаси интизоми ва даражаси тўғрисидаги маълумотларни мунтазам таҳлил қилиб бориш;
маҳсулот ва товарлар етказиб бериш бўйича давлатлараро шартномаларнинг қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш;
бутун статистикани республика манфаатларига, қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга жавоб берувчи миллий счётлар тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
танлаб, лаҳзали, монографик ва бошқа иқтисодий-социологик кузатишлардан кенг фойдаланиш асосида ишлаб турган тармоқ статистикасини такомиллаштириш, фермер хўжаликлари фаолиятини, ўтказилаётган инвестиция сиёсати самарадорлигини, ташқи иқтисодий алоқаларни таҳлил этиш.
2. Республика статистика органлари ходимларининг чекланган сони, тегишли иш ҳақи фонди билан бирга, 6091 нафардан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари сони 90 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддат ичида:
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, вилоят статистика қўмиталари бошқармалари ва Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг тузилмаси, вазифалари ва функцияларини қайта кўриб чиқсин ҳамда аппарат ходимлари сонини 20 фоиз қисқартириб, уларни мазкур қарордан келиб чиқувчи талабларга мувофиқлаштирсин;
ноҳия, шаҳар статистика органлари ва республика ҳисоблаш марказларининг тузилмаси, ходимлари сони ва функцияларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг тузилмасини янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига Раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига, 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
бир ой муддат ичида республика ҳудудида жойлашган барча хўжалик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболни белгилаш қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда миллий счётлар тизимини жорий этиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳининг таркиби юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан биргаликда Қўмита ҳузурида нархлар индексларининг ишончлилигини баҳолаш бўйича Эксперт кенгаш ташкил этсин.
5. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига 1992 йил учун статистик ишларининг тасдиқланган режасини амалга ошириш учун 20,2 млн сўм ҳажмида маблағ ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тижорат фаолиятидан ва бюджетдан ташқари маблағ билан таъминлашнинг бошқа манбаларидан олинадиган даромадлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга рухсат берилсин.
6. СССР Давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш, статистика ва назорат соҳасидаги раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш тармоқ институти Ўзбекистон филиали ҳамда СССР Давлат статистика қўмитасининг статистика ахбороти Бутуниттифоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳа-технология институти Ўзбекистон филиали тегишли равишда Ҳисобга олиш ва статистика соҳасидаги раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш республика тармоқлараро институтига ва Ўзбекистон статистика ахбороти илмий-тадқикот институтига айлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бўйсундирилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ўқув ва илмий бўлинмалари ўз фаолиятларини тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида амалга оширадилар.
7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг талабномалари бўйича унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун моддий ресурслар ажратсинлар, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика тизимини зарур замонавий техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий валюта маблағлари ажратсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1992 йил 19 февралдаги
70-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика
қўмитаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Раис
Методология масалалари йиғма ишлари ва статистикани такомиллаштириш бошқармаси:
халқ хўжалиги баланслари ва миллий счётлар тизими бўлими;
молия статистикаси бўлими.
Хусусийлаштириш ва мулкчиликнинг янги шакллари статистикаси
бўлими.
Раиснинг биринчи ўринбосари - Капитал қурилиш, транспорт,
алоқа, уй-жой-коммунал хўжалиги статистикаси ва ташқи иқтисодий
алоқалар комплекси раҳбари
Капитал қурилиш, транспорт, алоқа ва уй-жой-коммунал хўжалиги
статистикаси ва таҳлили бошқармаси:
капитал қурилиш ва пудрат ишлари статистикаси ва таҳлили
бўлими;
- транспорт, алоқа ва уй-жой-коммунал хўжалиги статистикаси ва таҳлили бўлими.
Давлатлараро, ташқи иқтисодий алоқалар ва моддий ресурслар статистикаси бўлими.
Раис ўринбосари - Саноат ва фан-техника потенциали статистикаси
комплекси раҳбари
Саноат ва фан-техника потенциали статистикаси ва таҳлили бошқармаси:
- машинасозлик, оғир саноат тармоқлари ва фан-техника потеициали
бўлими;
халқ истеъмоли моллари ва енгил саноат маҳсулотлари бўлими.
Ишлар бошқармаси.
Раис ўринбосари - Ижтимоий статистика ва аҳолининг турмуш
даражаси комплекси раҳбари
Ижтимоий статистика бошқармаси:
- ижтимоий статистика ва аҳолининг турмуш даражаси бўлими;
савдо, хизматлар, нархлар ва тарифларни кузатиб бориш ва
рўйхатга олиш бўлими;
демография ва аҳолининг иш билан бандлиги статистикаси бўлими.
Раис ўринбосари - Деҳқончилик саноати статистикаси комплекси
раҳбари
Деҳқончилик саноати комплекси статистикаси ва таҳлили бошқармаси:
- деҳқончилик саноати комплекси статистикаси бўлими;
-деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва тайёрлаш статистикаси бўлими.