ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.1992 й. 88-сон "Навоий вилоятининг қайта ташкил этилиши билан боғлиқ ташкилий масалалар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1992 й.

N 88



НАВОИЙ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАШКИЛИЙ

МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Навоий вилоятини қайта ташкил этиш тўғрисида” 1992 йил 27 январдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда 1992 йилнинг 15 мартигача белгиланган тартибда асосий ижтимоий-иқтисодий параметрлар юзасидан бўлиниш ведомостларини расмийлаштирсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилсинлар.


2. Навоий вилояти ҳокими бир ой муддат ичида Навоий вилояти ҳокимлигининг тегишли қўмиталарини, бошқармаларини, бўлимлари ва бошқа таркибий бўлинмаларини шакллантириш ва тўлдиришни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Навоий вилояти ҳокими билан келишувга кўра, белгиланган тартибда Навоий шаҳрида иловага мувофиқ вилоят ташкилотларини тузсинлар, шунингдек, тасарруфларидаги ташкилотларни зарур транспорт, мебель, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминласинлар.


4. Навоий вилояти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари ҳақ тўлаш шартлари бўйича вилоятларнинг II гуруҳига киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Навоий вилояти ҳокими ҳузуридаги аппаратни, тасдиқланган тузилмага кўра унинг қўмиталарини, бошқармалари ва бўлимларининг ходимлари сонини ва улар учун маблағ ажратиш масаласини ҳал қилсин.


6. Навоий вилояти ҳокимига ҳокимликнинг, унинг қўмиталари, бошқармалари ва бўлимларининг автотранспортини сақлаш учун гараж ташкил қилишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилган автотранспортни сақлаш учун зарур лимит ажратсин.


7. Навоий вилояти ҳокими ўн кун муддат ичида Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига зарур мебель, ташкилий техника, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва автотранспорт учун лимитлар ажратиш юзасидан тегишли ҳисоб-китоблар билан талабномаларни тақдим этсин.

Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси бир ой муддат ичида тақдим қилинган талабномаларни кўриб чиқсинлар ва уларга мувофиқ лимитлар ажратсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Умумиқтисодиёт комплексига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 27 февралдаги

88-сон қарорига

ИЛОВА



Навоий вилоятида тузиладиган

вилоят ташкилотларининг

РЎЙХАТИ



Маҳаллий бюджет ҳисобидан


Навоий вилояти ҳокими ҳузуридаги аппарат


Вилоят тараққиётни белгилаш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва иқтисодиётни мувофиқлаштириш бошқармаси


Соғлиқни сақлаш бўлими


Ижтимоий таъминот бўлими


Шаҳарсозлик ва меъморчилик бошқармаси


Халқ таълими бошқармаси


Капитал қурилиш бошқармаси


Меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ҳимоя қилиш бошқармаси


Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси


Маданият бошқармаси


Вилоят давлат архиви



Республика бюджети ҳисобидан


Адлия бошқармаси


Вилоят суди


Вилоят молия бўлими


Вилоят телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси


Вилоят фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш (ЗАГС) бўлими


Вилоят ҳакамлик суди


Вилоят солиқ бошқармаси


Вилоят нотариал идораси


Вилоят давлат назорати қўмитаси


Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси


Фуқаро мудофааси штаби


Ички ишлар бошқармаси


Вилоят прокурори


Вилоят ҳарбий комиссарлиги


Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси


Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси


Хўжалик ҳисобида турувчи бирлашмалар, бошқармалар ва бўлимлар


Савдо бошқармаси


Маиший хизмат кўрсатиш бошқармаси


Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бирлашмаси


Автомобиль транспорти ишлаб чиқариш бирлашмаси


Автомобиль йўллари ишлаб чиқариш бирлашмаси


Уй-жой-коммунал хўжалиги бирлашмаси


Нашриёт, матбаа ва китоб савдоси бошқармаси


Йўллардан фойдаланиш бошқармаси


Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш бирлашмаси


Алоқа ишлаб чиқариш бирлашмаси


Ҳудудий моддий-техника таъминоти бирлашмаси


Вилоят статистика бошқармаси


Газлаштириш бўйича ишлаб чиқариш бошқармаси

























Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск