ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 02.09.2004 й. 295-сон "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.09.2004 й. 1405-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.09.2004 й.
N 1405
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
"ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ"
БОШЛИҒИНИНГ
02.09.2004 й.
N 295
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва
тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2004 йил 20 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли "Собиқ СССРнинг қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:
1. Илова* қилинаётган "Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. I қисм", тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан сўнг кучга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССРнинг энергетика ва электрлаштириш вазири томонидан 1989 йил 20 февралда тасдиқланган "Электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари" Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи Б. Тешабоев
*) Илова рус тилидаги матнда берилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 36-сон, 405-модда.