ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2020 й. 665-сон "Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.10.2020 й.
N 665
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ТАШҚИ
ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ, ТУРИЗМ ВА ҚУРИЛИШ
СОҲАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида зарар кўрган ва кўраётган ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини ҳамда замонавий уй-жой қурилиши билан банд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин:
юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
ҳайдовчи билан бирга ўн ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вaзири А. Арипов
2020 йил 29 октябрдаги
665-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ғилдиракли транспорт воситалари,
ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация
йиғимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 2 июндаги 347-сон
қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-банднинг "б" кичик бандида:
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспорт воситаларига;";
б) тўртинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Илованинг VI қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
VI. Тиркамалар ва ярим тиркамалар |
||||
Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари |
8716 (8716 80, 8716 90 дан ташқари) |
60 |
660 |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 30 октябрь