ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона йиғимлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2020 й. 700-сон "Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2020 й.

N 700



БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи божхона йиғимлари ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;

рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимларини бекор қилиш ва уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

товарларни "божхона ҳудудида қайта ишлаш" ва "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкаларини пасайтириш;

божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғимини жорий этиш.


2. Белгилансинки, келиб тушган божхона йиғимлари суммаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган миқдордаги ажратмалар Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари фондига ва Жаҳон божхона ташкилотига ҳар йилги аъзолик бадали суммаси чиқариб ташланган ҳолда, белгиланган тартибда республика бюджети даромадига ўтказилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

уч ой муддатда Давлат божхона қўмитасининг товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибини белгиловчи қарорини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


5. Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 ноябрдаги

700-сон қарорига

1-ИЛОВА



Божхона йиғимлари

СТАВКАЛАРИ


Т/р

Божхона йиғими тури


Йиғим ставкалари


1.

Қуйидагиларнинг божхона расмийлаштируви учун*:

а) божхона юк декларацияси (БЮД)ни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни тегишли божхона режимларида ("экспорт", "реэкспорт", "божхона ҳудудида қайта ишлаш" ва "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш", "транзит", "йўқ қилиш", "вақтинча сақлаш", "давлат фойдасига воз кечиш" ва мазкур банднинг "г" ҳамда "д" кичик бандларида кўрсатилган товарлардан ташқари):


10 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 1 баравари**


10 000 дан 20 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 1,5 баравари


20 000 дан 40 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 2,5 баравари


40 000 дан 60 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 4 баравари


60 000 дан 100 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 8 баравари


100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 15 баравари


200 000 дан 500 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 30 баравари


500 000 дан 1 000 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 58 баравари


1 000 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ


БҲМнинг 75 баравари


б) БЮДни тақдим этиш орқали эквиваленти қуйидаги божхона қийматидаги товарларни "экспорт" ва "реэкспорт" божхона режимида:


20 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 50 фоизи


20 000 дан 40 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 1 баравари


40 000 дан 60 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 2 баравари


60 000 дан 100 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 3 баравари


100 000 дан 200 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 5 баравари


200 000 дан 500 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 10 баравари


500 000 дан 1 000 000 АҚШ долларигача


БҲМнинг 25 баравари


1 000 000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ


БҲМнинг 50 баравари


в) БЮДни тақдим этиш орқали товарларни "божхона ҳудудида қайта ишлаш", "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" божхона режимларида:



БЮДнинг асосий варағи учун;

БҲМнинг 50 фоизи,


ҳар бир қўшимча варағи учун;

БҲМнинг 25 фоизи


г) БЮДни тақдим этиш орқали юридик шахслар томонидан олиб келинаётган нақд чет эл валютасининг (бир дона декларация учун);


БҲМнинг 2,5 баравари


д) товарларни божхона кирим ордерини қўллаш орқали (бир дона ордер учун).


БҲМнинг 25 фоизи

2.

Декларант ёки декларацияловчи шахснинг БЮДга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича мурожаатига асосан БЮДни ўзгартириш ва (ёки) унга қўшимча киритиш учун (қоғоз шаклдаги БЮДда бир дона БЮД, электрон шаклдаги БЮДда бир дона БЮДни тузатиш шакли учун)

БҲМнинг 25 фоизи

3.

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан*** ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун ("экспорт" божхона режими ва "реэкспорт" божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотлари ҳамда божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилган БЮДлар бундан мустасно):


а) божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар****, дам олиш ва байрам кунлари (ҳар бир БЮД учун);


БҲМнинг 2 баравари

б) божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувни, юк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун) *****:


божхона органлари иш вақтида;

БҲМнинг 25 фоизи,

божхона органлари иш вақтидан ташқари вақтлар, дам олиш ва байрам кунлари.


БҲМнинг 2 баравари

4.

Эгаси божхона органи бўлган божхона омборида товарларни сақлаганлик учун (ҳар бир сутка учун)******:


дастлабки ўн сутка мобайнида (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун;


БҲМнинг 3 фоизи

ҳар бир кейинги суткалар учун (тўлиқ, тўлиқ бўлмаган) 1 тонна (брутто) учун.


БҲМнинг 4 фоизи

5.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида битта автотранспорт воситасини қуйидаги масофаларга божхона ҳамроҳлигида кузатиб борганлик учун:


200 км масофагача;


БҲМнинг 2 баравари

200 км дан ортиқ масофагача.


БҲМнинг 5 баравари

6.

Божхона органлари томонидан товар бўйича дастлабки қарорни қабул қилганлик учун:


БҲМнинг 75 фоизи


7.

Автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун


олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида********

8.

Божхона назорати остидаги товар ва (ёки) транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун


БҲМнинг 1 баравари*********

9.

Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган, белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларини чегара божхона постлари томонидан вақтинча сақлаганлик учун ҳар 100 кг.гача оғирликка (брутто) тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган ҳар бир календарь кун учун:


дастлабки беш кунда;


БҲМнинг 5 фоизи


кейинги ўн кунда;


БҲМнинг 7 фоизи


қолган кунларда;


БҲМнинг 10 фоизи


тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун;


БҲМнинг 15 фоизи


10.

Декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишда транзит декларациясининг асосий варағи учун, ахборот тизимида декларацияловчи шахс томонидан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бундан мустасно.


БҲМнинг 10 фоизи


11.

Бир интеллектуал мулк объектини божхона реестрига киритиш учун


БҲМнинг 1 баравари


       


*) Товарларни "давлат фойдасига воз кечиш", "йўқ қилиш", "вақтинча сақлаш" божхона режимларига расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари ундирилмайди.

Дастлабки, вақтинчалик, тўлиқ бўлмаган ва даврий декларациялаш орқали товарлар расмийлаштирилганда, божхона расмийлаштируви учун йиғим фақатгина дастлабки декларациялашда бир марта ундирилади;


**) БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори;


***) Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган ходим хизмат олиб борадиган божхона пост ива унга бириктирилган божхона омбори, эркин омбор ҳамда бож олинмайдиган савдо дўкони, шунингдек, уларга бевосита туташ бўлган доимий божхона назорати зоналари божхона расмийлаштируви жойлари ҳисобланади;

****) божхона органларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланган кун тартибига мувофиқ иш вақтидан ташқари вақтда БЮД расмийлаштирганлиги БЮДнинг "D" графасига божхона органи томонидан белги қўйилган вақт орқали аниқланади. Бунда тадбиркорлик субъектининг божхона расмийлаштирувини иш вақтидан ташқари вақтда расмийлаштириш учун розилиги олиниши лозим;

*****) Божхона органи томонидан бир соатдан кам бўлган вақт сарф қилинган тақдирда, божхона йиғими бир ходимнинг тўлиқ бир соат иш вақти учун ундирилади;


******) Суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган ёки йўқ қилинадиган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди;


*******) Дастлабки қарор бекор қилинганда, ўзгартирилганда ёки қайтиб олинганда уни қабул қилганлик учун тўлов қайтарилмайди;

********) Умумий ҳисобланган йиғимлар қиймати, транспорт воситасини "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига жойлаштиргандаги тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасидан ошмаслиги шарт.


*********) 2025 йил 1 январга қадар темир йўл транспортида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун БҲМнинг 10 фоизи ундирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 ноябрдаги

700-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 97-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига 2-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 16-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона иши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 82-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)" 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)"ги 2016 йил 26 декабрдаги 414-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 110-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 22-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 ноябрь













































Время: 0.1059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск