ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2020 й. 729-сон "Органик маҳсулотлар ва хомашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2020 й.

N 729




ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР

ВА ХОМАШЁЛАР ҲАМДА ОРГАНИК-МИНЕРАЛ

ЎҒИТЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИГА ДОИР АЙРИМ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш, ишлаб чиқарувчиларга доир маълумотлар базасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини назарда тутувчи Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига, ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни назарда тутувчи Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор расмий кучга киргандан бошлаб Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент амалга киритилгунга қадар органик ва органик-минерал ўғитларни стандартлаш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирларни амалга оширсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.

5. Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент 2022 йил 1 майдан эътиборан амалга киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 ноябрь





































Время: 0.2394
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш