Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Сертификация и маркировка / Общие технические регламенты /

Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламент (ЎзР ВМ 17.11.2020 й. 724-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 ноябрдаги

724-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги

УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилаётган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилади ва уларга қўйиладиган талабларни, жумладан, уларни қадоқлаш ва тамғалаш ҳамда ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнларига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Ушбу Техник регламент талаблари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

саноат усулида ишлаб чиқарилмаган ёғ-мой маҳсулотларига;

озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларига, табиий хом глицерин ва хўжалик совуни бундан истисно.


2. Техник регламент талаблари озуқавий ва озуқавий бўлмаган маҳсулотлар тоифасига кирувчи ёғ-мой маҳсулотларига нисбатан ушбу Техник регламентга 1-иловага мувофиқ қўлланилади.

Ўсимлик мойлари мойли хомашёлар туридан келиб чиқиб ушбу Техник регламентга 2-3-иловаларга мувофиқ турларга бўлинади.

Истеъмолчиларда нотўғри тушунча келиб чиқишининг (чалғитишнинг) олдини олиш мақсадида ёғ-мой маҳсулотлари (маҳсулот гуруҳлари) айнан бир турга мансублиги ушбу Техник регламентнинг 4-бобида келтирилган маҳсулотлар гуруҳларининг хусусиятлари ҳамда уларни тавсифловчи белгилар асосида идентификация қилиш орқали амалга оширилади.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


3. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


3.1. Ёғ-мой маҳсулотлари таърифлари:


ёғ-мой маҳсулотлари - ўсимлик мойлари ёки ўсимлик мойлари ҳамда ҳайвон мойлари ва ёғлари асосида (денгиз сут эмизувчилари ва балиқ мойларини ҳисобга олганда) озуқавий қўшимчалар ва бошқа ингредиентлар, сув қўшиб ёки қўшмасдан олинган ўсимлик мойлари ва маҳсулотлар;


озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари - таом тайёрлашда истеъмол учун ёки озиқ-овқат саноатининг турли тармоғида қўлланиладиган ёғ-мой маҳсулотлари.


3.2. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари таърифлари:


мойли хомашё - мойли ўсимликларнинг уруғлари ва меваси, ўсимликлар турларининг мойли қисмлари;


ўсимлик мойи фракцияси - бирламчи ўсимлик мойи ва унинг фракциялари эриш ҳароратидан фарқли эриш ҳароратига эга бўлган, ўсимлик мойи фракцияларининг ёки ўсимлик мойини фракциялаш жараёнида ажратиб олинган ёғ кислотаси глицеридларининг аралашмаси;


ўсимлик мойи - мойли хомашёдан ажратиб олинган, ёғ миқдори 99 фоиздан кам бўлмаган ёғ кислоталарининг глицеридлари ва уларга ёндош моддаларнинг аралашмаси;


рафинацияланмаган ўсимлик мойи - йирик ва майда қаттиқ заррачалардан тозаланган, лекин тўлиқ рафинациялаш жараёнларидан ёки бу жараёнларнинг баъзиларидан ўтмаган мой;


рафинацияланмаган пахта мойи - йирик ва майда қаттиқ заррачалардан тозаланган, кейинчалик рафинацияланган пахта мойи олиш мақсадида фақат қайта ишлаш (рафинациялаш, дезодорациялаш)га мўлжалланган оралиқ маҳсулот;


музлатилган ўсимлик мойи - қуйқалардан тозаланган ва паст ҳароратда мумли моддаларни ажратиш жараёнидан ўтган ўсимлик мойи;


гидратацияланган ўсимлик мойи - таркибидаги фосфорли моддалардан тозаланган ўсимлик мойи;


рафинацияланган ўсимлик мойи - рафинациялашнинг тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган тозалаш жараёнларидан ўтган ўсимлик мойи;


дезодорацияланган рафинацияланган ўсимлик мойи - дезодорациялаш жараёнидан ўтган рафинацияланган ўсимлик мойи;


аралаш ўсимлик мойи - турли хил нисбатларда аралаштирилган ўсимлик мойларининг аралашмаси;


хушбўйлантирилган ўсимлик мойи - таъм ва ҳид берувчи қўшимчалар қўшилган ўсимлик мойи;


табиий ўсимлик қўшимчали ўсимлик мойи - табиий ўсимликлар экстрактлари қўшилган ўсимлик мойлари;


модификацияланган ўсимлик мойлари - модификациялаш (генетик жиҳатдан модификациялашдан ташқари) жараёнларидан бири гидрогенизациялаш, переэтерификациялаш, фракциялашга учраган ўсимлик мойлари;


(саломас) гидрогенизацияланган рафинацияланган дезодорацияланган мой (ёғ) - ўсимлик мойларини гидрогенизациялаб ҳайвон ёғи, денгиз сутэмизувчилари ва балиқ мойларини қўшиб ёки қўшмасдан олинган, рафинациялаш ва дезодорациялаш жараёнидан ўтган озуқавий маҳсулотлар учун хомашё;


переэтерификацияланган рафинацияланган дезодорацияланган мой (ёғ) - ўсимлик мойларига ҳайвон ёғларини, денгиз сутэмизувчилари ва балиқ мойларини қўшиб ёки қўшмасдан переэтерификациялаш ва дезодорациялашдан ўтган озуқавий маҳсулотлар учун хомашё;


маҳсус қўлланишга мўлжалланган ёғлар (нон, қандолат маҳсулотлари, пишириқ учун ёғлар ва бошқалар) - таркибидаги ёғнинг масса улуши 98 фоиздан кам бўлмаган, турли саноат тизимларида қўллаш учун модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларидан ҳайвон ёғлари ёки уларнинг аралашмасини қўшиб ёки қўшмасдан, шунингдек, озуқавий қўшимча ва ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган ёғли маҳсулот;


маргарин - таркибидаги ёғнинг масса улуши 20 фоиздан кам бўлмаган, модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларидан ҳайвон ёғлари ёки уларнинг аралашмасини қўшиб ёки қўшмасдан, сув, сут ва (ёки) уни қайта ишлаб олинган маҳсулотлар, шунингдек, озуқавий қўшимча ва ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган эмульсияли юқори дисперсли ёғли маҳсулот;


қаттиқ маргарин - пластик зич консистенцияга эга ва 20 +/-2 °С ҳароратда ўз шаклини сақлаб турадиган маргарин;


юмшоқ маргарин - 10 +/-2 °С ҳароратда пластик юмшоқ консистенцияга эга маргарин;


суюқ маргарин - суюқ консистенцияга эга суюқ маргариннинг аниқ қўлланиш доирасига кўра маълум ҳароратда бир хил эмульсия хусусиятини сақлаб қолувчи маргарин;


сут ёғининг ўрнини босувчи маҳсулот - таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларидан, эриш ҳарорати 36 °С дан кўп бўлмаган, 36 °Сда таркибидаги қаттиқ триглицеридларнинг масса улуши 5 фоиздан, ёғ кислоталари миқдоридаги тўйинган кислоталарнинг масса улуши эса 65 фоиздан кўп бўлмаган озуқавий қўшимчалар қўшиб ёки қўшмасдан олинган маҳсулот;


какао мойининг эквиваленти - таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган, какао мойига турли нисбатларда мос келадиган, қайта кристаллизацияланиши зарур бўлган, какао мойига хос физик-кимёвий хусусиятларга эга ва ёғ кислотаси таркибидаги лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, 2-олеоди тўйинган триглицеридлар масса улуши 50 фоиздан кам бўлмаган, модификацияланмаган ўсимлик мойларидан (эллипе, борнео, пальма, сал, ши, кокум, манго мағзи) ва уларнинг фракцияларидан озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган маҳсулотлар;


SOS - турдаги какао мойини яхшиловчилар (SOS маҳсулотда 2-олеодистеарин мавжудлигини кўрсатади) - какао ёғига турли нисбатларда юқори даражада мос келадиган, қайта кристаллизацияланиши зарур бўлган, асосий таркиби 2-олеодистеарин (70 фоизгача)дан иборат, ёғ кислотаси таркибидаги лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, модификацияланмаган ўсимлик мойларидан (эллипе, борнео, пальма, сал, ши, кокум, манго мағзи) ва уларнинг фракцияларидан озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;


POP - турдаги какао мойининг ўрнини босувчилар (POP маҳсулотда 2-олеодипальмитин мавжудлигини кўрсатади) - какао мойига турли нисбатларда қисман мос келадиган (25 фоиздан кам эмас), қайта кристаллизацияланиши зарур бўлган, асосий таркиби 2-олеодипальмитин (50 фоизгача)дан иборат, ёғ кислотаси таркибидаги лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, модификацияланмаган ўсимлик мойларидан (эллипе, борнео, пальма, сал, ши, кокум, манго мағзи) ва уларнинг фракцияларидан ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойларига озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;


нолаурин туридаги темперирланмайдиган какао мойи ўрнини босувчилар - таркибида лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, темперирлаш зарур бўлмаган модификацияланган ўсимлик мойлари асосида озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;


лаурин туридаги темперирланмайдиган какао мойи ўрнини босувчилар - таркибида лаурин кислотасининг масса улуши 40 фоиздан кам бўлмаган, қайта кристаллизацияланиши (темперирлаш) зарур бўлмаган модификацияланган ўсимлик мойлари асосида озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;


спред - умумий ёғнинг масса улуши 39 фоиздан кам бўлмаган, сут ёғи ёки қаймоқ, сариёғ ва (ёки) модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларига озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан ишлаб чиқилган, ёғли фазасининг суюқланиш ҳарорати 36 °С дан юқори бўлмаган пластик консистенцияга эга бўлган ёғли эмульсияли маҳсулот;


ўсимлик-сариёғли спредлар - ёғ фазасининг таркибида сут ёғининг масса улуши 15 дан 50 фоизгача бўлган спред;


ўсимлик-ёғли спредлар - ёғли фазаси таркиби сут ёғи қўшилган (15 фоиздан кам) ёки қўшилмаган модификацияланмаган ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойидан ташкил топган спред;


эритилган омухта аралашмалар - ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган сут ёғи (ёки) қаймоқ (ёки) сариёғ ва (ёки) модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларини тўлиқ эриш ҳароратигача қиздирилиб, аралаштириб олинган ёки бошқа технологик усулларни қўллаш орқали олинган маҳсулот;


ўсимлик-сариёғли эритилган омухта аралашмалар - ёғ фазасининг таркибида сут ёғининг масса улуши 15 дан 50 фоизгача бўлган эритилган омухта аралашмалар;


ўсимлик-ёғли эритилган омухта аралашмалар - ёғли фазаси таркиби сут ёғи қўшилган (15 фоиздан кам) ёки қўшилмаган модификацияланмаган ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойидан ташкил топган эритилган омухта аралашмалар;


ўсимлик мойлари асосида тайёрланган крем - рафинацияланган дезодорацияланган ўсимлик мойларига ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойларига сутли ёки ўсимлик оқсилларини шакар қўшган ёки қўшмаган ҳолда, шунингдек, табиий ҳўл мевалар, шарбатлар, озуқавий қўшимчалар, бошқа озуқавий ингредиентлардан тайёрланган, ёғ миқдори 10 фоиздан кам бўлмаган маҳсулот;


ўсимлик мойлари асосида тайёрланган соус - ёғ миқдори 5 фоиздан кам бўлмаган, бир ёки бир қанча ҳилдаги озуқавий ўсимлик мойлари ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойларига сув, озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан, шунингдек, табиий зираворлар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) ҳўл мевалар ва (ёки) қўзиқоринлар, ва (ёки) бўлакчалар ва (ёки) кукун кўринишидаги ёнғоқлар, керакли таъм беришга мўлжалланган ва турли овқатларга зиравор сифатида ишлатиладиган маҳсулот;


майонез - рафинацияланган, дезодорацияланган ўсимлик мойлари, сув, тухум маҳсулотлари тухум сариғига (қуруқ) қайта ҳисобланганда 1 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, қайта ишланган сут маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентларни қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган қуйи дисперс бир хил эмульсияланган маҳсулот;


майонезли соус - ёғ миқдори 15 фоиздан кам бўлмаган, рафинацияланган дезодорацияланган ўсимлик мойлари, сув, қайта ишланган сут маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентларни қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган юпқадисперсли эмульсияли маҳсулот;


дистилланган глицерин - ўсимлик мойларини ва (ёки) ҳайвон ёғларини гидролиз қилиш ёки совунлаш орқали олинган ва дистилляциялаш жараёнидан ўтган уч атомли спирт.


3.3. Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотлари таърифлари:


озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулоти - техник ва хўжалик мақсадлари учун қўлланиладиган ёғ-мой маҳсулоти;


хом табиий глицерин - ўсимлик мойларини ва (ёки) ҳайвон ёғларини гидролиз ёки совунланиш орқали синтез усулларини қўлламасдан олинган уч атомли спирт;


хўжалик совуни - табиий ёғ кислоталарининг натрий ёки калий тузларидан таркиб топган, истеъмол хусусиятини яхшилаш учун синтетик, смолали ёки нафтен ёғ кислоталари (ёки уларсиз) ва бошқа қўшимчалар қўшилган маҳсулот.


3.4. Технологик жараёнлар ва бошқа хил таърифлар:


генетик модификацияланган организмлар - наслдан-наслга ирсий маълумотларни узатиш ёки ишлаб чиқаришга лаёқатли бўлган, шунингдек, табиий организмлардан фарқ қиладиган, ген-инженеринг усулларини қўллаб олинган ва ген-инженеринг маълумотларни сақлайдиган генлар, уларнинг бўлаклари ва генлар комбинациясидан ҳосил бўладиган организм ёки бир нечта организмлар, барча ҳужайрасиз, бир ҳужайрали ёки кўп ҳужайрали ҳосилалар;


рафинациялаш - ўсимлик мойи ва (ёки) ёғлар, (ёки) ҳайвон ёғлари ва ўсимлик мойларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни қуйидаги тозалаш жараёнлари: гидратация, нейтраллаштириш, ювиш, қуритиш, оқлаш, фильтрлаш, дезодорациялаш ёки мойни ва (ёки) ёғни (ёки) ҳайвон ёғлари ва ўсимлик ёғларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг қўлланилишига кўра бу жараёнларнинг баъзиларининг мажмуасидан иборат;


гидратация - ўсимлик мойлари ва (ёки) ёғ

...
Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск