ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Зарар етказиш ва асоссиз бойлик орттиришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар / Фукаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 й. 747-сон "Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.11.2020 й.
N 747
ТАБИИЙ ОФАТЛАР ОҚИБАТИДА
АҲОЛИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
табиий офат оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш;
табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамда тан жароҳати олган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш.
2. Белгилансинки:
юзага келган табиий офатларнинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) аҳолига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларининг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туманлар ва шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида қопланади;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилигига мувофиқ табиий офатлар оқибатида жабрланган аҳолига етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари суғурталовчи ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг мол-мулк ва яшаш жойларини табиий офатлардан суғурта қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари табиий офатлар содир бўлиш хавфи юқори бўлган, шунингдек, техноген хавфли ҳудудларда бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш бўйича тегишли мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтирсин ҳамда зарур профилактика чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда табиий офатлар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли билан профилактика тадбирларини мунтазам ўтказиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 25 ноябрдаги
747-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомда:
а) 8-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
"табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдимномалар киритадилар";
тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
б) 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
"табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар киритадилар";
еттинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 26 ноябрь