Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Общие положения /

Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.11.2020 й. 729-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 ноябрдаги

729-сон қарорига

1-ИЛОВА



Органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб

чиқарувчилар реестрини шакллантириш

ҳамда юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


органик маҳсулот - ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва савдо қилишнинг барча босқичларида миллий органик стандарт талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш орқали олинган маҳсулот;


органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи субъектлар (субъектлар) - органик сертификатланган маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи юридик шахслар;


субъектларга доир маълумотлар - муайян органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи юридик шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имкониятини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган маълумот;


субъектларга доир маълумотлар базаси - таркибида субъектларга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;


субъектларга доир маълумотлар базасининг оператори (оператор) - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туманлардаги бўлимлари;


субъектларга доир реестр каталоги - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайти (www.agro.uz);


субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи - субъектларга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;


реестр - операторлар тақдим этган маълумотларни субъектларга доир маълумотлар базасини юритувчи томонидан жамлаш йўли билан рўйхатдан ўтказилган субъектларга доир маълумотлар базаси;


реестрни шакллантирувчи ишчи гуруҳ (ишчи гуруҳ) - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқ

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск