ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 й. 757-сон "Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.11.2020 й.
N 757
ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Маҳсулот ишлаб чиқариш сифатини ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 30 ноябрдаги
757-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги
190-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари
ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
"7. Қуйидагилар талабгорларга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лицензиялар бериш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш - бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича "Ўзстандарт" агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;
маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган тамаки хомашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.".
2. 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Иқтисодиёт" сўзи "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 1 декабрь