Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикасининг 10.09.2008 й. ЎРҚ-174-сон "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.06.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2008 й. маъқулланган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.09.2008 й.

N ЎРҚ-174



ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ БАХТСИЗ

ҲОДИСАЛАР ВА КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИДАН

МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 26 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 28 августда маъқулланган


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва

касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий

суғуртаси тўғрисидаги қонунчилик

Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса - суғурталанган шахснинг у меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ўз вазифаларини суғурта қилдирувчининг ҳудудида ёки ундан ташқарида бажараётганда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва суғурталанган шахсни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;


касб касаллиги - суғурталанган шахсга унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижасида унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллик;


меҳнатда майиб бўлиш - ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида суғурталанган шахснинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши;


суғурталовчи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;


суғурта бадаллари - суғурта қилдирувчининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан суғурталовчига қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда амалга ошириладиган ажратмалари;

суғурталанган шахс - меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлайдиган, суғурта қилдирувчи суғурталовчига шу шартномага (контрактга) мувофиқ суғурта бадалларини тўлайдиган, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси қилиниши лозим бўлган жисмоний шахс;


суғурта қилдирувчи - жисмоний шахсни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат

...
Время: 0.0175
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish