Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2020 й. 765-сон "Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республика ҳудудига олиб кириш тартибини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2020 й.

N 765




КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ РЕСПУБЛИКА

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШ ТАРТИБИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудига кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб киришни тартибга солиш, жумладан қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республика ҳудудига олиб кириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 декабрь






































Время: 0.2158
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш