ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.1992 й. 266-сон "Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси ("Тошшаҳарйўловчитранс") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.06.1992 й.
N 266
ТОШКЕНТ ШАҲАР
ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТРАНСПОРТИ
КОРХОНАЛАРИ ДАВЛАТ УЮШМАСИ
(“ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС”)
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
“Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида” 1992 йил 4 июндаги Фармонга мувофиқ ва йўловчилар ташиш транспорти ишини тубдан яхшилаш, йўловчиларга хизмат турларини кенгайтириш ҳамда меҳнат жамоаларининг молиявий, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, хизматларнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий вазифаларини ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
4. Уюшма бошқарувининг Раиси, биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазири, вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилсин.
5. Молия вазирлиги, республика Автомобиль транспорти вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси билан биргаликда бир ой муддат ичида шаҳар пассажир транспорти турлари бўйича пулли хизмат кўрсатиладиган бир йўловчи ҳисобига бюджетдан маблағ ажратиш нормативларини ишлаб чиқсинлар ва уюшмани маблағ билан таъминлаш тартибини тасдиқласинлар, бунда йил давомида фойдаланилмаган бюджет маблағлари мусодара қилинмаслиги назарда тутилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги ва Давлат уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида меҳнат сарфи ва иш шароитларидан келиб чиқиб, транспортнинг турлари ўртасида меҳнатга ҳақ тўлаш нисбатини тенглаштиришни ҳисобга олган ҳолда йўловчилар ташиш, автомобиль ва электр транспорти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги шартларини ишлаб чиқсин ва уни 1992 йил 16 июндан бошлаб жорий этсин.
7. Уюшма 1992-1994 йиллар мобайнида ҳаракатдаги транспорт билан боғлиқ ходимларни формали кийим билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда уни маблағ билан таъминлаш манбаини тасдиқласин.
8. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги уюшма билан биргаликда 15 кун ичида Вазирлар Маҳкамасига:
импорт бўйича ҳаракатдаги состав, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар олиш учун валюта маблағлари ажратиш;
ҳаракатдаги состав паркини янгилаш ва тўлдиришга, шунингдек, уюшманинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларини қуриш, қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлашга капитал маблағлар ажратиш;
Тошкент метрополитени қурилишини давом эттириш учун ҳар йили мақсадли зарур маблағлар ажратиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
9. “Ўзшартномасавдо”:
уюшма корхоналари моддий-техника таъминотининг мавжуд тартибини 1992 йилда сақлаб қолсин;
1992 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб автомобиль ва троллейбус шиналарининг уларни тайёрлаган заводлардан бевосита "Тошшаҳарйўловчиавтотранс” ишлаб чиқариш бирлашмасига ва трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармасига етказиб берилишини таъминласин;
ҳар йили уюшма корхоналарига ҳукуматлараро битимларга кирган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш учун квоталар ажратилишини назарда тутсин, шартнома асосида маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари ўрнатилишига ҳар томонлама кўмаклашсин.
11. Тошкент шаҳар метрополитени учун темир йўл транспорти корхонаси мақоми, унинг ходимлари учун эса ушбу тоифа учун назарда тутилган ҳукуқ ва имтиёзлар ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг тартиб-интизоми ҳақидаги Уставнинг амал қилиши сақлаб қолинсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддат ичида шаҳар атрофидаги сабзавотчилик-чорвачилик йўналишидаги давлат хўжаликларидан бирини уюшма таркибига бериш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги:
иловада қайд этилган корхоналар ва ташкилотларни 1992 йил 1июндаги ҳолатига кўра балансдан балансга уюшма таркибига ўтказсин;
ҳаракатдаги составнинг моддий-техника таъминоти ва уни тузатишнинг амалдаги тартиби 1992 йил охиригача сақлаб қолинсин.
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишини мувофиқлаштириш ва унинг барча турларини ривожлантириш Бошқармасини меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлари сони билан бирга уюшмага ўтказсин;
автомобиль йўллари, кўчалар ва тор кўчаларнинг ҳолатини, уларнинг ёритилишини яхшилаш, улаш тармоқлари зонасида дарахтларни кесиш ва йиғиштириб олиш, шунингдек, ҳайдовчилар учун хавф-хатарсиз иш шароитлари, айниқса тунги вақтда, яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
1992 йилнинг сентябригача уюшма корхоналарига бевосита яқин жойдан уй-жойлар ва уларни қуриш учун ер участкалари ажратиш имкониятини кўриб чиқсин ва белгиласин;
ишчилар таъминоти бошқармаси ва ҳайдовчилар таркиби учун махсус овқатланиш блоклари ташкил этишда уюшмага амалий ёрдам кўрсатсин;
уюшма билан биргаликда бир ой муддат ичида Тошкент шаҳар саноат корхоналарида зарур эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва уларни тайёрлашни ташкил этсин.
15. Давлат уюшмаси бир ой муддат ичида Устав лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
16. Ташкил этилаётган уюшманинг аппарати Широкая кўчаси, 6-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов