ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1992 й. 286-сон "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини муомалага чиқариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.06.1992 й.
N 286
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
1992 ЙИЛГИ 12 ФОИЗЛИ ИЧКИ ЮТУҚЛИ
ЗАЁМИ ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ МУОМАЛАГА
ЧИҚАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини муомалага чиқаришни оператив таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки (ўртоқ Муллажонов)нинг 1992 йилнинг 20 июнига қадар бирлашма томонидан Давлат банки инкассациясига 1992 йилги ички ютуқли заёми 01-номерли разряди облигацияларининг Ўзбекистон жамғармалар банки разнарядкасига биноан (1-илова) Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон агросаноат банкининг ҳар бир муассасасига ва кейинчалик шу заёмнинг бошқа разрядлари облигацияларини ана шундай тартибда етказишни таъминлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон жамғармалар банки:
ички ютуқли заём облигацияларининг сақланишини ва банкларнинг талабномаларига биноан облигациялар етказиб беришни таъминласин;
Давлат хазинасидан Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги заёми облигацияларининг келишига қараб ўтказилган тиражлар бўйича ютуқ чиққан облигацияларини бекор қилишга доир ишларни ташкил этишни таъминласин;
ютуқ чиққан облигацияларни экспертиза қилишни ва уларни йўқотишни амалга оширсин;
зарур ҳужжатларнинг формаларини ишлаб чиқишни ва уларни банк муассасаларига етказишни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигациялари бўйича ютуқлар тиражларини ўтказишнинг илова қилинаётган графиги тасдиқлансин (2-илова).
4. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигацияларини сотиш курс қийматининг жадвали тасдиқлансин (3-илова).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев):
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички ютуқли заёми облигацияларини муомалага чиқаришни амалга ошириш, облигациялар депозитини бошқариш устидан ҳамма жойда назорат ўрнатсин;
1992 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон жамғармалар банки билан биргаликда ютуқлар тиражларини ўтказиш Қоидасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда тиражларни тасдиқланган графикка мувофиқ ўтказишни таъминласин.
6. Бозор муносабатлари шароитларида заём қийматини сақлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси, пулнинг қадрсизланишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 12 фоизли заёми ютуғининг фоизли ставкасини вақти-вақти билан қайта кўриб чиқсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, тираж ўтказиладиган жойдаги тегишли ҳокимликнинг ўринбосари тираж комиссиясининг раиси этиб тайинланади. Тираж комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон агросаноат банки:
аҳоли ўртасида 12 фоизли ички ютуқли заёмни оммалаштириш бўйича тарғибот-реклама ва тушунтириш ишларини олиб боришни таъминласинлар. Шу мақсадда матбуотда мақолалар эълон қилинсин, мутахассисларнинг радио, телевидение орқали чиқишлари уюштирилсин;
тарғибот-реклама ишларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш учун жойларга масъул ходимларни юборсинлар;
банк муассасаларини заём облигациялари билан доимий таъминлаш ва уларни аҳолига сотиш устидан назорат ўрнатсинлар.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, ноҳиялар ва шаҳарлар ҳокимликлари заём шартлари ва унинг пул муомаласини барқарорлаштиришдаги аҳамияти бўйича кенг реклама-тушунтириш ишларини ташкил қилсинлар.
10. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари касаба уюшмалари органлари билан биргаликда меҳнат жамоаларида жамғарма ишига ва облигацияларни оммалаштиришга кўмаклашиш гуруҳлари тузсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1992 йил 15 июндаги
286-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги давлат заёми
облигацияларини Агросаноат банки, Саноат қурилиш
банки ва Жамғармалар банкининг вилоят
бошқармаларига етказиб бериш
РАЗНАРЯДКАСИ
Облигациялар етказиб бериладиган вилоят бошқармалари-пунктларининг номи |
Облигациялар юборилган муассасалар номи |
Қимматдор коғозлар белгилан- ган жойга етказила- диган кун: |
|||
Жам- ғармалар банки, млн. сўм ҳисобида |
Агросаноат банки, млн. сўм ҳисобида |
Саноат- қурилиш банки, млн. сўм ҳисобида |
Жами. млн. сўм хисобида |
||
Тошкент шаҳри бўйича тарқатиш Тошкент вилояти бўйича |
846/364 308/140 |
23/9 82/37 |
330/150 115/52,5 |
1199/543 505/229,5 |
12.06.92 10.06.92 |
Фаргона вилоят бошқармаси: Андижонга етказиб бериш Наманганга етказиб бериш |
352/100 318/144 374/170 |
82/37 55/25,5 55/25.5 |
45/20.5 51/23,5 35/15,75 |
479/217,5 424/193 464/211,25 |
16.06.92 17.06.92 16.06.92 |
Гулистон Термиз: Каршига етказиб бериш |
100/46 110/50 166/76 |
44/20,05 50/26 66/29,75 |
21/9.5 27/12 |
144/66,25 187/855 259/117,75 |
12.06.92 18.06.92 17.06.92 |
Бухоро вилоят бошқармаси: Жиззахга етказиб бериш Самарқандга етказиб бериш Навоийга етказиб бериш |
132/60 146/74 350/158 166/76 |
82/37 44/20,25 82 /37 44/20,75 |
48/22,25 16/7,5 45/20,5 55/25 |
262/119,25 224/101,75 477/215,5 265/121,75 |
16.06.92 15.06.92 15.06.92 16.06.92 |
Коракалпоғистон Республика бошқармаси: Хоразмга етказиб бериш |
100/46 364/166 |
55/25,5 55/24,5 |
26/11 11/5 |
181/82,5 450/190,5 |
12.06.92 12.06.92 |
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами |
3850/1750 |
825/375 |
825/375 |
5500/2500 |
1992 йил 15 июндаги
286-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги
ички ютуқли заёми облигациялари
ютуқлари тиражини ўтказиш
ГРАФИГИ
Навбатдан ташқари, I тираж, Самарқанд ш. 1992 йил 30 июль
II тираж, Урганч ш. 1992 йил 30 сентябрь
III тираж, Тошкент ш. 1992 йил 30 декабрь
1993 йилдан бошлаб кейинги тиражлар ҳар йили ҳар бир йил чораги сўнгги ойининг 30-куни ўтказилади.
1992 йил 15 июндаги
286-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги ички
ютуқли заёми облигациялари нархининг
ЖАДВАЛИ
Сотиш ойлари |
Облигацияларнинг қиймати |
||
қиймати 500 сўмлик |
қиймати 1000сўмлик |
қиймати 250 сўмлик |
|
Январь, апрель, июль, октябрь |
504 сўм |
1008 сўм |
252 сўм |
Февраль, май, август, ноябрь |
507 сўм |
1014 сўм |
253 сўм 50 тийин |
Март, июнь, сентябрь, декабрь |
510 сўм |
1020 сўм |
255 сўм |