ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси чет эл ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.1992 й. 294-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 мартдаги 108-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.06.1992 й.
N 294
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 7 МАРТДАГИ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш учун маъмурий биноларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериш тўғрисида" 1992 йил 7 мартдаги 108-сон қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1. Қарорнинг 1 ва 3-иловаларига қисман ўзгартиш киритилиб, қуйидагилар Тошкент шаҳрида чел эл ваколатхоналарини жойлаштириш учун берилсин:
Ўзбекистон Республикаси Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазирлигининг маъмурий биноси ўрнига 93-ихтисослаштирилган трестнинг Чимкент кўчаси, 17-уйдаги биноси;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги маъмурий биносининг марказий қисми ўрнига “Тошсаноатқурилиш” трести 2-қурилиш-монтаж бошқармасининг Стаханов кўчаси, 26-уйдаги биноси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг маъмурий биноси ўрнига САИГИМС институтининг Т.Шевченко кўчаси, 15-уйдаги биноси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат нефть маҳсулотлари билан таъминлаш қўмитасининг маъмурий биноси ўрнига ахборот-ҳисоблаш маркази ва малака ошириш курсларининг Содиқов кўчаси, 14-уйдаги биноси.
Чилонзор ноҳия ижроия қўмитаси маъмурий биносининг манзили аниқлаштириш мақсадида аввал кўрсатилган Волгоград кўчаси, 2-уй эмас, балки Чилонзор кўчаси, 82-уй деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликлар олиб кетилишини назорат қилувчи Давлат назорати бош бошқармасининг, Уруш ва меҳнат фахрийлари республика Кенгашининг, Грек сиёсий муҳожирлари жамиятининг маъмурий бинолари ва Фучик кўчаси, 2-а уйдаги бино қарорнинг 1 ва 3-иловаларидан чиқариб ташлансин.
3. Қарорнинг 2, 4, 5 ва 8-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"2. Кўчирилаётган ташкилотлар, вазирликлар, идораларнинг аппаратларини жойлаштириш учун 2-иловага мувофиқ ётоқхоналар биноси, В.И.Ленин номидаги ТошДУнинг фалсафа, тарих факультетлари ва малака ошириш институтининг биноси Амир Темур кўчаси, 60-а уйдаги ётоқхона билан бирга, шунингдек, Рус тили ва адабиёти институтининг Фурқат кўчасида қурилаётган биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилсин ". (ЎзР ВМ 05.06.1993 й. 270-сонли Қарорига мувофиқ 2-банднинг Амир Темур кўчасидаги 60-А-уйдаги ТошДУ ҳузуридаги собиқ малака ошириш институти эгаллаб келган бинони Тошкент шаҳар хокимлиги балансига ўтказишга оид қисми ўз кучини йўқотган)
"4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта Осиё Тиббиёт фанлари академиясининг аппаратлари Рус тили ва адабиёти институтининг Фурқат кўчасида қурилаётган биносига жойлаштирилсин.
5. ТошДУ фалсафа, тарих факультетлари институт контингенти билан Олий Ўқув юртлари шаҳарчасида Шарқшунослик институти биноларида жойлаштирилсин, Амир Темур кўчаси, 60-а уйдаги шу муносабат билан бўшаб қолган жойларга Ўзбекистон Республикаси хўжалик ҳисобидаги "Сайёҳ-Интур" бирлашмаси ва “Ватанпарвар” МКТ Марказий Кенгашининг аппаратлари жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика услубият марказининг Лоҳутий кўчасида қурилаётган биносига Тошкент Давлат Шарқшунослик институти жойлаштирилсин ".
"8. Буюртмачилар: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Ўзрадиоэлектротехасбоб” концерни, Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмаси, бош пудратчи ташкилот "Тошкентбошқурилиш" Рус тили ва адабиёти институти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг услубият маркази, Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмасининг техник хизмат кўрсатиш маркази бинолари қурилишини 1992 йил июнь ойида тугаллашни таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қайд қилинган иншоотлар қурилишини тугаллаш учун республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қўшимча равишда 26,0 млн. сўм ва Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмасига 3,5 млн. сўм ажратсин ".
4. Қарорнинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов