Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.1992 й. 345-сон "Тошкент" аэропортини кўчириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.1992 й.

N 345



“ТОШКЕНТ” АЭРОПОРТИНИ

КЎЧИРИШ ҲАҚИДА


Тошкент шаҳрида қулай экологик вазият яратиш, республика ташқи иқтисодий фаолияти кенгаётган шароитда авиацияда ташишнинг ошиб бораётган ҳажмини тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 68-ф фармойиши билан ташкил этилган республика комиссиясининг “Тошкент” аэропорти комплексини шаҳар ташқарисига кўчириш зарурлиги тўғрисидаги қарорига розилик билдирилсин.


2. Комиссиянинг 3-вариант бўйича Тошкент шаҳридан 45 километр жануби-ғарбида ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасини танлаш тўғрисидаги қарори тасдиқлансин.


3. Тошкент вилоят ҳокимлиги уч ой муддат ичида Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилояти раҳбарияти билан аэропорт комплексининг бир қисмини Қозоғистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш масаласини ишлаб чиқсин, музокаралар натижаси бўйича “Янги” аэропорти қурилиши учун ер участкаси ажратсин ва танланган ер участкаси ва унга туташ ҳудуд чегарасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан келишмасдан ҳар қандай қурилиш ишлари олиб боришни тақиқласин.


4. “Янги” аэропортини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича бош буюртмачи қилиб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси белгилансин.


5. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси:

1993 йил 1 октябргача “Тошкент” аэропортини шаҳар ташқарисига кўчиришнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни таъминласин;

“Янги” аэропортини қуришда ва маблағ билан таъминлашда иштирок этувчи чет эл фирмаларини танлаш ишларини давом эттирсин ва 1992 йил 15 декабргача таклиф киритсин.


6. Ўзбекистоннинг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 1992 йил 25 декабргача “Янги” аэропортини лойиҳалаштириш ва қуришни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, қурилишнинг аниқ пудратчилари бўйича таклиф киритсинлар.


7. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг ихтиёри бўйича лойиҳалаш ташкилотларига, шу жумладан, бошқа давлатларнинг лойиҳалаш ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топогеодезик қидирув ишларини олиб боришга рухсат этилсин.



Вазирлар Маҳкамаси Раисининг

биринчи ўринбосари                                                            И. Жўрабеков
























Время: 0.1053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск