Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 й. 797-сон "Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2020 й.

N 797




АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

актуарий малака сертификатини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;

малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби;

малака имтиҳонини ўтказиш тартиби;

актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби;

актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш тартиби;

малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь





























Время: 0.1162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск