ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 й. 800-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.12.2020 й.
N 800
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУДУДИДА ТАШҚИ САВДО ЮКЛАРИНИ
БОЖХОНА НАЗОРАТИ ОСТИДА ТАШИШНИ
СОДДАЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, ТАШҚИ
ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ
ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизнинг транспорт логистика салоҳиятини кенгайтириш, транзит жозибадорлигини ошириш ҳамда ташқи савдо юкларини божхона назорати остидаги ташишни соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларида ташиладиган ва божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган божхона назорати остидаги транспорт воситалари ва товарларни, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни ташкил этиш, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувлар учун божхона йиғимларини ундириш тартибини, шунингдек, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ҳамда ўзгармас ҳолатда етказилмаганда, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартибини назарда тутувчи Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек, қабул қилиш-топшириш пунктларида устувор тартибда амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 22 декабрдаги
800-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)" 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда) илованинг 5-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 71-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)" 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда) 1-илованинг 12-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)" 2018 йил 18 июлдаги 553-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 23 декабрь