ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 й. 801-сон "Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.12.2020 й.
N 801
РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА РУХСАТ ЭТИШ
ҲАМДА РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА
ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА
СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастота спектри тўғрисида"ги ва "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон ва ""Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторларининг радиоэлектрон воситаларини, ускуналарини ва бошқа қурилмаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун рухсат олиш белгиланган тартибда тегишли ариза топширилгандан кейин етти иш кунида расмийлаштирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 9-банди учинчи хатбоши ва 7-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 23 декабрь